@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Давлат амалдорларининг ишламайдиган одоб меъёрлари

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят, Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқаб кетгач, ўйинда иштирок этган амалдорлар жазолангани маълум бўлди.

Бугунги суҳбатга ана ўша амалдорлардан (эндиликда собиқ) бири - Дилшодбек Далиевни таклиф қилиб, воқеа тафсилотларини ҳамда ҳокимликлар қошидаги Одоб-аҳлоқ комиссиялари иши тўғрисида сўрадик.

Кўрсатувда руҳшунос олим, педагог ва шоир Маҳмуджон Йўлдошев ҳам қатнашди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир сурат тарихи ёхуд 38 яшар ўзбекистонлик Украинадаги урушда қатнашганми?

Тошкент вилоятида Украинанинг бўлгинчи “Донецк халқ республикаси” армияси сафларида жанг қилганликда айбланган 38 яшар Ўзбекистон фуқароси 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон маҳкамаси Юқоричирчиқ туманида туғилган Илдар Хайрулинни мамлакат жиноят кодексининг 154-моддасида кўзда тутилган (“Ёлланиш”) жиноятни содир этишда айбдор деб топган.

Озодлик кўрган тергов ҳужжатларига кўра, юқоричирчиқлик шахс 2014-2015 йилларда Украинада “давлат қуролли кучларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган”.

Аммо, яқинлари Хайрулиннинг Украинадаги урушда қатнашмагани, у ерга бормагани ва айбловда айтилган пайтда Россияда бўлганини даъво қилмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎2
Audio
📌Озодлик дастури 31.10.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 31.10.23

✅Қизириқ тумани собиқ ҳокими Рустам Пардаев тўрт жиноятда айбланиб судланмоқда

✅Ўзбекистон Афғонистон билан 1,2 миллиард долларлик шартномаларни имзолади

✅Россияга паралел импорт ортидан Ўзбекистондаги омборлар тўлиб кетди

✅Андрей Макаревич Ўзбекистонда концерт ташкилотчиларига таҳдид бўлаётганини иддао қилди

✅Исроил бош вазири Ғазога ҳужумнинг учинчи босқичи бошланганини билдирди

✅Волновахада тўққиз кишини отиб ўлдирганликда гумонланган рус ҳарбийлари қўлга олинди

✅Лионель Месси саккизинчи марта “Олтин тўп” совриндори бўлди

https://t.me/ozodlikkanali/40794
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Эрим 13 йил бўйи калтаклади”. Ўрта Осиё аёллар учун хавфли минтақами?

Қирғизистонда оилавий зўравонлик энг долзарб ва муаммоли масалалардан бири. Бу йил Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 177 мамлакат орасидан 95-ўринни эгаллади. Ўзбекистон эса Қирғизистондан бир оз юқори — 94-ўринда жойлашди. Тожикистон эса 90-ўринда.

Бу кўрсаткичлар Марказий Осиёдаги мазкур давлатлар аёллар учун хавфли эканини кўрсатади.

13 йил давомида эри жисмоний тазйиқ ўтказиб келган Муслиманинг ҳикояси бунинг бир исботи бўла олади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Давлат амалдорларининг ишламайдиган одоб меъёрлари

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят, Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқаб кетгач, ўйинда иштирок этган амалдорлар жазолангани маълум бўлди.

Бугунги суҳбатга ана ўша амалдорлардан (эндиликда собиқ) бири - Дилшодбек Далиевни таклиф қилиб, воқеа тафсилотларини ҳамда ҳокимликлар қошидаги Одоб-аҳлоқ комиссиялари иши тўғрисида сўрадик.

Кўрсатувда руҳшунос олим, педагог ва шоир Маҳмуджон Йўлдошев ҳам қатнашди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Яқин Шарқ ва Украинадаги уруш: Путин Маҳачқала воқеаларида Украина ва Ғарбни айблади

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Z2T2g9068Wo

ЮНИCЕФ Ғазода 940 га яқин бола бедарак йўқолганини эълон қилди.
Андрей Макаревич Ўзбекистонда, Қозоғистонда ва Қирғизистонда концертлари бекор қилинганидан афсус билдирди.
Рамзан Қодиров Чеченистонда тартибсизликлар бошланган тақдирда норозилик акциялари иштирокчиларига ўқ узишга чақирди.
Илон Маск Старлинк Ғазодаги алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлашини айтди.
Рус Патриархи Кирилл: Россияликлар муҳожирлар туфайли "мамлакатларини қўлдан бой бериб қўйиши" мумкин.
Зеленский АҚШ конгрессменлари билан Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилди
Россиянинг Белгород вилоятида бир кун ичида олти туман ўққа тутилди.
Путин Доғистондаги антисемит тўполонларида Украинани ва “Ғарб махсус хизматлари агентураларини” айблади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6

👍8👎1
OzodNazar: Приоритетлар…

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/E-sO1A4-tpw

“Исроил армияси ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда. Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз”, - деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни.
Таҳлилчи Жамшид Муслимов билан суҳбатимиз Яқин Шарқ билан боғлиқ сўнгги кунларда содир бўлган воқеалар атрофида бўлди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (IPHR) Франция президентини Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафари доирасид ўтадиган музокараларда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди.

Бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган IPHR 31 октябрда тарқатган баёнотда Қозоғистондаги Январь воқеаларида ҳуқуқ бузган орган ходимлари жазоланмай қолгани, Нукус воқеаларидан сўнг фаоллар, журналистлар, блогерлар қувғинга олингани ва фундаментал ҳуқуқлар бузилаётгани тўғрисида сўз боради.

Макрон 1 ноябрда Остонада музокаралар ўтказади ва Ўзбекистонга келади. 2 ноябрда Макрон ва Мирзиёев Самарқандда учрашади.

Bloomberg агентлиги мазкур сафарни шарҳлар экан: “Макрон Путиннинг томорқасига янги дўстлар ва уран излаб бормоқда”, деган хулосага келган.

Агентликнинг Франция президенти нуқтаи назари билан таниш бўлган икки манбага таяниб ёзишича, сафардан асосий мақсад Франция энергетик хавфсизлигини кучайтиришдир.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎5
Тошкентда 29 октябрда Фаластинни қўллаш мақсадида Амир Темур хиёбонига йиғилганлардан камида уч нафари 15 суткага қамалди. «Газета.uz» “жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарорлари ўрганиб чиқилганидан сўнг” бу ҳолат маълум бўлгани тўғрисида билдирди.

30 октябрда қабул қилинган суд қарорларида қайд этилишича, Тошкент вилояти Охангарон туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Ф. О., ва Б. И., Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 1997 йилда туғилган М. Х., Маъмурий жавобгарлик кодексининг 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 201-моддаси 1-банди (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларни уюштириш ва ўтказиш тартибини бузиш) билан айбдор деб топилган.

Аввалроқ Озодлик Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Расул Кушербаевга таянган ҳолда, Тошкентда 29 октябрь куни Амир Темур хиёбонига Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказиш ниятида йиғилган юздан кўпроқ киши ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.
👎20👍17
Байден фақат Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунга вето қўяди

АҚШ президенти Жо Байден республикачилар томонидан таклиф қилинаётган Исроилга шошилинч ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конгресснинг ҳар икки палатаси томонидан тасдиқланган тақдирда унга вето қўяди. Бу ҳақда Оқ Уй маълум қилди. Баёнотда таъкидланишича, мазкур қонунда Украина манфаатлари ҳисобга олинмаган ва фақат Исроилга ёрдам кўрсатилиши ҳақида гап боради.

30 октябрда Конгресснинг Вакиллар палатасидаги ресбуликачилар АҚШ солиқ хизматини молиялаштиришни қисқартириш эвазига Исроилга 14,3 миллиард долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим қилган эди.

Президент Байден аввлароқ Конгрессга бирданига 106 миллиард доллар ёрдам ажратишни, ундан ярмидан кўпроғини Украинага, қолганини эса Исроил ва Тайванга, ҳамда АҚШ-Мексика чегарасини қўриқлашга беришни таклиф қилганди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎2
БМТ Гроза қишлоғига Россия зарба берганини тасдиқлади. Ҳужум оқибатида 59 киши ўлган эди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги Ҳарьков вилоятининг Гроза қишлоғига Россия армияси ракета отганини, ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 59 киши эса тинч фуқаро бўлганини тасдиқлади.

Бу борада эълон қилинган ҳисоботда ҳужум Россия томонидан амалга оширилгани тўғрисида етарлича далил ва исботлар борлиги таъкидланган.

Украинанинг Харьков вилояти Купянск туманидаги Гроза қишлоғига 5 октябрь куни ракета отилган эди. Қишлоқдаги магазин ва кафега берилган зарба оқибатида 59 киши ҳалок бўлган. Украина прокуратураси ҳужум оқибатида яна етти киши яраланганини маълум қилганди.

Ўшанда Россия томони бу хабарга муносабат билдирмаган. Ҳисобот эълон қилинганидан сўнг Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя Гроза қишлоғидаги кафега «кўплаб неонацистлар йиғилгани» ортидан ракета отилганини иддао қилди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7👎6
Ўзбекистонда кўп хотинликни тарғиб қилганларни маъмурий жавобгарлик тортиш назарда тутилган қонун президент томонидан 21 октябрда тасдиқланди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, қонуний никоҳдан ўтмаган шахслар ўртасида, жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилган, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатган ёки рағбатлантирганларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) жарима солинади ёки 15 суткага қамалади.

Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👎543👍27
Исроил 31 октябрда Ғазодаги Жабалия қочқинлар лагерига ҳужум қилганини тасдиқлади. Исроил армияси расмийларининг билдиришича, қочқинлар лагерига зарба беришдан мақсад ҲАМАСнинг юқори лавозимли қўмондонларидан бирини жисмонан йўқ қилиш бўлган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳужуми оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлганини ва 150 киши яраланганини билдирди. Хабарларда, лагерни Исроил ҳарбий самолётлари бомбардимон қилгани айтилади.

Исроил армияси вакили Даниэль Хагари Жабалия лагерига бомба ташланганини тасдиқлар экан, ҲАМАСнинг «Жабалия» қўшини қўмондони Иброҳим Биарий ўлдирилганини ҳамда ташкилотнинг ер ости инфраструктураси вайрон қилинганини билдирди.

Жабалия лагери Ғазонинг шимолий қисмида жойлашган. Лагерь майдони бир ярим квадрат километрни ташкил қилади. БМТнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг июлида лагерда 116 минг фаластинлик қочқин бор эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎17👍8
Ўзбекистон ва Россиянинг «Газпром» ширкати ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзолангани тўғрисида Энергетика вазирлиги 1 ноябрда маълум қилди.

Меморандумда газ таъминоти ва транзити, геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириши белгиланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер томонидан Санкт-Петербургда ўтган халқаро газ форуми доирасида имзоланган

Бундан ташқари томонлар Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш масаласини ҳам муҳокама қилган. Мазкур жараён октябрнинг охирларида бошлангани хабар қилинган эди.

Энергетика вазирлиги Россиядан 2 миллиард 800 миллион кубометр газ сотиб олинишини маълум қилганди. Вазирликка кўра, бу “газга бўлган эҳтиёжни қисман қоплайди”.

Мирзамаҳмудов сотиб олинаётган газ нархи сир сақланишини айтган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎13👍9
Боливия Ғазога зарба бергани учун Исроил билан дипломатик алоқаларни узди.

“Биз Ғазо бўлгасига ҳужумлар тўхтатилишини талаб қиламиз”, -дейилади Боливия президенти Луис Арсе баёнотида.

Исроил Боливиянинг бу ҳаракатини “террорчилик ва Эрон режимига таслим бўлиш” сифатида баҳолади.

“Боливия ҳукумати бу билан 1400 исроилликни ўлдирган ва болалар, аёллар, чақалоқлар, қариялардан иборат 240 кишини ўғирлаган ҲАМАС террорчилик ҳаракати сафларига қўшилди", – деди Исроил ТИВ вакили Лиор Хайат.

Боливия 2009 йилда ҳам Исроил билан дипломатик алоқаларни узган. Бунга Исроилнинг Ғазода “Қуйилган қўрғошин” амалиётини ўтказгани сабаб бўлган. Бу амалиёт ҲАМАС Исроилга ракеталар отганидан сўнг ўтказилган. Дипломатик алоқалар 2020 йилда қайта тикланганди.

Боливияда ҳокимият социалистлар қўлида. Собиқ президент Эво Моралес тарафдори бўлган социалистлар АҚШ ва Ғарб давлатларини кескин танқид қилиб келади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍30
Колумбия ва Чили Исроилдаги элчиларини чақиртириб олди. Бразилия президенти Ғазодаги амалиётини “ақлдан озиш” деб сифатлади

Колумбия президенти Густаво Петро Тель-Авивдаги элчининг чақиртириб олинишига “фаластин халқини қирғинбарот қилингани” сабаб бўлганини билдирди. Исроил уни “антисемит баёнотлар билан ҲАМАСНИ қўллаётганлик”да айблади.

Чили президенти Габриэль Борич Исроилдаги элчисини Ғазода “халқаро гуманитар ҳуқуқ қабул қилиб бўлмайдиган даражада бузилгани”ни муҳокама қилиш учун чақириб олганини билдирди.

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Исроилнинг Ғазодаги амалиётини “ақлдан озиш” деб баҳолади.

Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига халқаро норозиликнинг кучайиши ортидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги офиси директори Крэйг Мохибер истеъфо берди. У истеъфога чиқишдан аввал “БМТ Ғазо бўлгасида фаластин халқи геноцид қилинишининг олдини олиш бўйича мажбуриятини бажара олмаётгани”ни айтди. Мохибер Ғазодаги вазиятни Руанда, Босния ва Мьянмадаги геноцидга ўхшатди.
👍34
Ғаниев кластерга фермер пахтасини териб кетишга рухсат берди. Бу қонунга зид

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/gQMJAasMJo4

Фермерларнинг айтишларича, бугун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тамоман издан чиқиб кетди. Фермерлар ҳам, кластерлар ҳам инқироз ёқасида.

Демак ҳозирги вазият шундай, пахта терадиган одам йўқ.

Чунки пахта харид нархи аниқ белгиланмаган. Фермерлар Телеграм каналида кластерлар бир кило пахтани етти,саккиз минг сўмдан олаётгани ҳақида хабарлар чиқиб турибди.

Бундан фермерлар норози, иккинчи теримнинг ҳар килосига 2000 сўмдан теримчига берса ўзига ҳеч вақо қолмайди аксинча қарзга ботиб кетади.

Шуҳрат Ғаниев 50та пахта териш мошинаси билан вилоятма вилоят ўтиб ўзимиз териб оламиз, деяпти.

Фермерлар ва кластерлар орасидаги муносабатлар боши берк кўчага кириб қолди. Уни бу бу кўчадан олиб чиқадиган одамнинг ўзи йўқ.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍23👎4
Audio
📌Озодлик дастури 01.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4