@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sizdan Telegram: “Тез ёрдам” ҳайдовчиси: “Бемор олдига кетаётганимизда 94 км/cоат тезликда радарга тушибман...”

“Сирдарё вилояти Оқолтин тумани тез ёрдам хизмати ҳайдовчисиман. Жорий йил 24 октябрь куни чақирувга кўра, иситмалаётган бемор олдига кетаётганимизда 94 км/cоат тезликда радарга тушибман. Шунга кўра 330 минг сўм жарима белгиланибди. Бемор ҳузурига тезроқ етиб борайликми ё жарима сабаб секин юрайликми? “Тез ёрдам” машиналари ўз номи билан беморларга тез ёрдам кўрсатиши талаб этилади. Масъуллардан буни инобатга олишларини сўраймиз. Ҳолат юзасидан Президентимиздан кўмак кутиб қоламиз”.
----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍29
Брюссель ЕИга кириш бўйича Украина ва Молдова билан музокараларга тайёр

Еврокомиссия Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақида Киев ва Кишинёв билан музокаралар бошлашни тавсия қилиш ниятида. Тахминларга кўра, мазкур жараён [2024 йилнинг] 24 март куни бошлатилади, дея маълум қилди Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири Рикард Йозвяк Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали.

Журналистга кўра, Грузия кейинги қадамга ўтиш учун шартлар билан яқин орада номзод мақомини олади.

Йозвяк бу маълумотни ЕИга аъзо 27 та давлатни тамсил этувчи еврокомиссарлар офиси раҳбарлари учрашуви натижаларига таянган ҳолда тарқатган. 6 ноябрь куни улар ЕИни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган. Музокаралар эртага давом этишини қайд этган Йозвяк ундаги асосий нуқталар ҳозирданоқ аёнлигини қўшимча қилган.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги яҳудий ибодатхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Яқин Шарқда бошланиб кетган янги уруш фонида Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси, синагог ва яҳудийларга тегишли бошқа муассасалар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Яҳудий ибодатхоналари атрофини Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари туну-кун қўриқламоқда.

Олдинроқ ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида чиққан намойишчиларни тарқатиб юборган,улардан айримлари жамоат тартибини бузгани учун жаримага тортилган эди.

Ўзбекистон ўтмишда дунёдаги йирик яҳудий жамоаларидан ҳисобланган Бухоро яҳудийларининг катта сондаги нуфусига эга бўлган.

СССР парчаланиши ортидан уларнинг аксари Исроил ва АҚШга кўчган бўлса-да, Ўзбекистон, хусусан ўзлари яшаган Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарлар билан ришталарни сақлаб қолишган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎5
ОЗОДЛИК ФИЛЬМИ: Вайроналар остидаги Антакияга сафар

✅ Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ozNc7GKeg4Q

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Тошкентга сафар қилмоқда.

Туркия раҳбари 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида қатнашади.

Эрдўғоннинг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи Яқин Шарқдаги янги зўравонликлар тўлқини ва Туркия жамоатчилигининг Ғазо ва Фаластин масаласида Эрдўғонга босими кун сайин ортиб бораётган паллада ўтмоқда.

Аммо Яқин Шарқдаги вазият президент Эрдўғон шу йилнинг ўзида юз тутаётган биринчи инқироз эмас. Туркияда сайловлар йили бўлган 2023 Эрдўғон учун мамлакат шарқидаги даҳшатли зилзиладан бошланди.

2023 йил февралда бўлган 50 мингдан ортиқ одам ўлган, 15 миллиондан ортиғи жабр кўрган, 4 миллиондан ортиқ бино шикастланган зилзилада минглаб ўзбек ҳам жабрланган.

Ўзбекистон президенти Туркияга ёрдам ваъда қилган. Ёрдамнинг катта қисми 10 мингдан ортиқ ўзбек яшайдиган Овакент қишлоғига бориши айтилган.

Озодлик шу йилнинг май ойида Туркия шарқига сафар қилган, Овакент қишлоғи ҳамда миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари яшайдиган Антакияда ҳам бўлган эди.

Зилзиладан 9 ой, Озодликнинг минтақага сафаридан 6 ой ўтиб, овакентликлар ва маҳаллий аҳоли Мирзиёев ва Эрдўғон ваъда қилган ёрдамни ҳануз кутмоқда.

Овакентдан ҳозирланган махсус фильмни Озодлик сайти ва тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Ҳозир эса шу йил майда 2 минг 300 йиллик қўҳна шаҳар - Антакияда тасвирга олинган навбатдаги фильмни томоша қилинг.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 07.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 07.11.23

✅Андижон ва Самарқанд вилоятларида прокуратура масъуллари пора билан қўлга олинди

✅Сариоғочда юзлаб ўзбек мигрантлари уйига қайта олмаяпти

✅Ўзбекистондаги яҳудий ибодатхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

✅Америкалик медиаменежер Стивен Капус RFE/RL медиакорпорацияси раҳбари этиб тайинланди

✅Нобел мукофоти лауреати Эрон қамоқхонасида очлик эълон қилди

✅Миср Ғазо сектори билан чегарадаги “Рафаҳ” пунктини қайта очди

✅Зеленский “Ҳозир сайлов ўтказадиган вақт эмас”лигини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/40902
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Раматовнинг темир қўллари: “Шоввозсой”ни қурганлар қарзга ботди

Қарзга ботган “Ўзбекистон темир йўллари”да реструктуризация - компания еттита ширкатга бўлинмоқда.

Компаниянинг жами қарзи қанчалиги очиқланмади, бироқ қарзларни тўлаш муддати яна 5 йилга узайтирилди ва миллионлаб долларлик янги кредитлар олинмоқда.

Қарздан қутулиш учун компаниянинг 6500 ишчиси ишдан бўшатилди, ҳозирда қисқартиришнинг иккинчи босқичи кетяпти.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 сентябрида темир йўл тизимидаги камчиликларни кескин танқид қилди ва орадан икки ҳафта ўтиб ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилишга оид янги қарорни имзолади.

Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги йўловчи поездларда чипта нархлари оширилишини эълон қилди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎6
Ғазо - 32-кун. Украина - 622-кун. Ҳозир сайлов ўтказадиган вақт эмас - Зеленский

✅ Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/-PMn95lpMxI

Херсон вилояти шиддатли ўққа тутилди.
Тармоқларда Украина ракеталари русларнинг “Асколд” кемасига урилган лаҳзани акс эттирувчи видео пайдо бўлди.
Украина президенти Зеленский “ҳозир сайлов ўтказадиган вақт эмас”лигини билдирди.
Россия ИИВ мамлакатда ноқонуний бўлиб турган мигрантларга ҳисобварақлар очиш ва никоҳ тузишни ман қилмоқчи.
7 ноябрга ўтар кечаси Россия Европадаги оддий қуролли кучлар тўғрисида шартнома (ЕОҚКтШ)дан чиққанини эълон қилди.
Чехия собиқ президенти Милош Земан Владимир Путинга дўстона муносабатини "энг катта хато" деб атади.
Р.Қодиров: "Вагнер" нинг собиқ ёлланма аскарлари Чеченистон махсус кучлари билан машғулотлар ўтказишни бошлади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган амалдорлар устидан сўнгги ҳукм ўқилди

Ўтган жума, 3 ноябрь куни Тошкентда Урганчдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган икки собиқ амалдор устидан апелляция суди ҳукми чиқди.

Суд ҳукми чиққан куни Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамда Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовлар маҳаллий журналистлар учун матбуот брифинги ўтказди.

Ҳукм ва брифингда қилинган баёнотлардан пайдо бўлган саволларни “Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори, фалсафа доктори Гулноз Мамарасулова ва Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо - 32-кун. Украина - 622-кун. Ҳозир сайлов ўтказадиган вақт эмас - Зеленский

Херсон вилояти шиддатли ўққа тутилди.
Тармоқларда Украина ракеталари русларнинг “Асколд” кемасига урилган лаҳзани акс эттирувчи видео пайдо бўлди.
Украина президенти Зеленский “ҳозир сайлов ўтказадиган вақт эмас”лигини билдирди.
Россия ИИВ мамлакатда ноқонуний бўлиб турган мигрантларга ҳисобварақлар очиш ва никоҳ тузишни ман қилмоқчи.
7 ноябрга ўтар кечаси Россия Европадаги оддий қуролли кучлар тўғрисида шартнома (ЕОҚКтШ)дан чиққанини эълон қилди.
Чехия собиқ президенти Милош Земан Владимир Путинга дўстона муносабатини "энг катта хато" деб атади.
Р.Қодиров: "Вагнер" нинг собиқ ёлланма аскарлари Чеченистон махсус кучлари билан машғулотлар ўтказишни бошлади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
БМТ бош котиби: Ғазо сектори болалар қабристонига айланиб бормоқда

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш яна Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилиб чиқди ҳамда тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдами етказиш учун ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.

БМТ бош котиби фикрича, Исроил урушни одамгарчилик билан юритиш бўйича халқаро таомилни очиб бузмоқда. Унга кўра, Исроилнинг ҲАМАСга қарши урушида фуқаровий аҳолининг ҳимоя қилиниши “биринчи галдаги мақсад бўлиши лозим”.

“Исроил фуқаровий аҳолини бомбалаб, ўлдиришда, касалхоналарни, қочқинлар лагерларини, масжидларни, черковларни ҳамда бомбапаноҳлар дохил фуқаровий инфратузилмани вайрон қилишда давом этяпти. Ғазо болалар қабристонига айланиб бормоқда”, дея билдирган Гутерриш.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎1
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Тошкентда Саида Мирзиёева ва вазир Бахтиёр Саидов билан учрашди

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу 7 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси ва катта қизи Саида Мирзиёева ҳамда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашган.

“Мулоқот давомида таълим, маданият, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш каби соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик. Шунингдек, Ўзбекистонда ОАВ фаолияти ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдик”, деб ёзган Саида Мирзиёева Телеграмдаги ўз саҳифаси орқали.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍72👎13
АҚШ Сенатидаги демократлар Украинасиз Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклаб қўйишди

АҚШ Сенатидаги демократлар 7 ноябрь куни Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўзда тутган, бироқ Украина ёрдам пакетини ўз ичига олмаган қонун лойиҳасини блоклаб қўйишди, дея хабар қилди “Америка овози”. Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден мазкур ҳужжатга вето қўйишини билдирган эди.

Қонун лойиҳаси ўтган ҳафтада АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган. Палатада кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар ҳужжатни ёқлаб овоз беришган. Лойиҳага мувофиқ, Вашингтон солиқ хизматини молиялаштиришни қисқартирган ҳолда Исроилга 14,3 миллиард долларлик ёрдам тақдим этиши керак эди.

Октябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Исроил, Украина ва Тайванни молиялаштиришни ўз ичига олган 106 миллиард долларлик фавқулодда харажатлар пакетини тасдиқлаб беришни сўраган эди.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18
МБ ҳисоботи: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари апрель ойидан буён илк маротаба кўпайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 32 миллиард 904 миллион долларга ошган. Бу эса, Марказий банк ҳисоботидан келиб чиқилса, ўтган ойдаги кўрсаткичдан қарийб 1 миллиард 864 миллион долларга кўпдир.

Октябрь ойида МБ мамлакатнинг олтин-валюта захиралари 31 миллиард 39 миллион 300 минг долларга етгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Регулятор қайдича, ноябрь ойида захирадаги олтин қиймати 23 миллиард 972 миллион 400 минг долларни ташкил этган. Ўтган ой бу кўрсаткич 23 миллиард 95 миллион 500 минг долларга тенг эди.

Марказий банк маълумотига ишонилса, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси апрель ойидан буён илк бора кўпаймоқда, бунгача у ой сайин камайиб келган.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎2
Москвада Украинадаги урушга сафарбар қилинганларнинг яқинлари митингга чиқишди

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Украинадаги урушга сафар қилинган россияликларнинг яқинлари бўлган 20 чоғли аёл Москва марказида митинг ўтказишди. Улар ўз яқинларининг Украинадаги жанговар ҳаракатлар ҳудудида чекловсиз муддат қолаётганидан норози бўлишган.

“Осторожно, новости” нашри хабарига кўра, урушга сафарбар қилинганлар қариндошларининг митинги алоҳида тадбир бўлган эмас, митинг иштирокчилари Россия Коммунистик партиясининг расмийлар рухсати олинган акциясига қўшилишган, бироқ улар акция чоғида “Урушга сафарбар қилинганларнинг уйга қайтиш вақти келди” ва “Йўқолсин муддатсиз мобилизация” деб ёзилган плакатларни очиб олишган. Бир неча дақиқадан кейин аёллар полициячилар томонидан ўраб олинган, бироқ улар қўлга олинган эмас.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍22👎2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Ўзбекистондаги яҳудий ибодатхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Яқин Шарқда янгидан бошланиб кетган уруш фонида Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси, синагогалар ва яҳудийларга тегишли бошқа муассасалар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Яҳудий ибодатхоналари атрофини Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари туну-кун қўриқламоқда.

“Давлат синагога атрофига қўриқчиларни қўйган. Миллий гвардия турибди. Одамлар келиб эмин-эркин ибодатларини адо этмоқда. Ҳеч қанақа муаммо йўқ”, дейди Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги синагога ходими.
Қўқондаги яҳудий қабристони атрофига ҳам милиция постлари қўйилган.

“Шаҳар милициясидан одамлар қўйилган. Ҳаммаси жойида. Ҳеч қанақа вандализм йўқ. Милиция тунда ҳам навбатчилик қилмоқда”, дейди қабристон қоровули.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 та синагога мавжуд. Шулардан учтаси Тошкентда, Самарқанд ва Бухорода иккитадан, қолгани Қўқон, Фарғона, Марғилон ва Андижонда жойлашган.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍13
Туркманистон ҳукумати ўзбек телеканаллари намойишини чекламоқда

Туркманистон мамлакат аҳолисининг эркин ахборот олишига қарши курашни кучайтириш асносида Ўзбекистон теле ва радиосигналларини бўғишга уринмоқда. Мутахассисларга кўра, шу мақсадда яқинда чегара ҳудудларда махсус жиҳозлар синаб кўрилган, синовлар чоғида ерли аҳоли мобил алоқасиз ҳам қолиб кетган.
Маҳаллий расмийлар ушбу чоралар гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан боғлиқлигини айтмоқда, бироқ ҳеч ким очиқ изоҳ берган эмас.
Маҳаллий мутахассислар, қорадори контрабандасига қарши кураш шунчаки баҳоналигини, аслида ҳукумат Туркманистон чегара ҳудудлари аҳолисининг катта қисми қўшни мамлакат телеканалларини кўриши ва радиоэшиттиришларини тинглашидан безовта бўлаётганини айтадилар.
Озодликнинг туркман хизмати маълумотига кўра, ўзбек телевидениесини афзал кўрувчи туркманистонликлар тобора кўпаймоқда.
“Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари нисбатан очиқроқ ва халққа яқинроқ”, дейишади маҳаллий аҳоли вакиллари.
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍18👎3
“Катта еттилик” Ғазо сектори бўйича илк бор ягона позициясини умумий ҳужжатда акс эттирди

“Катта еттилик”ка кирувчи мамлакатлар Исроил ва Фаластиндаги ҲАМАС радикал гуруҳи ўртасида Ғазо секторида кечаётган уруш бўйича ягона позицияларини илк бор умумий ҳужжатда акс эттиришган. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава G7 мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг 7-8 ноябрь кунлари Токиода ўтган учрашувидан сўнг маълум қилди.

G7 давлатлари ҲАМАСнинг 7 октябрь куни Исроилга уюштирган ҳужумини қоралашган, ўзаро урушаётган томонларни халқаро меъёрларга риоя қилишга ҳамда гуманитар ёрдам етказишни таъминлаш учун ўт очишни тўхтатишга чақиришган.

“Шундай қилиш лозимки, уруш янада каттароқ ҳудудга тарқалмасин. Мамлакатлар Ғазо муаммоларини ҳал қилишни таъминлаш ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун ягона йўл икки давлатлик тизим экани ҳақида ягона фикрга келдилар”, деган Камикава.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13👎3
Еврокомиссия Украина ва Молдованинг ЕИга киришига оид музокараларни бошлашни тавсия қилди

Еврокомиссия Европа Иттифоқи кенгашига Украина ва Молдова билан ЕИга кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилган. Грузияга ЕИга аъзоликка номзод мамлакат мақомини бериш тавсия этилган. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Х тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

Мулозимага кўра, уччала давлат ҳам ислоҳот учун зарур қадамлар бўйича етарлича илгарилаган.

Урсула фон дер Ляйен хабарида Киев уруш олиб бораётганига қарамай, теран ислоҳотлар ўтказишга муваффақ бўлаётгани айтилган. Кишинёв эса мамлакатда “демократияга қарши доимий беқарорлаштириш уринишлари”га қарамасдан, ислоҳотларни амалга оширмоқда.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Сталин қатағонларни Марказий Осиёдан бошлаган – Бегижон Аҳмедов

Куни кеча Қирғизистонда Сталин қатағонлари қурбони бўлган 959 қирғизистонлик ўзбек тўғрисидаги китоб нашрдан чиқди.
Бугунги суҳбатга китоб муаллифларидан бири, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмалари аъзоси Бегижон Аҳмедовни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5