Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо 36-кун, Украина 626-кун. Днепрнинг чап қирғоғида жанглар. Тамбовда порох заводида портлашлар
Ғазода тўртта шифохона атрофида жанглар давом этмоқда.
Ғазода 100 мингдан ортиқ аҳоли жанубга кўчган.
"Чегара билмас шифокорлар" - Ғазода шифохоналар қабристонга айланади.
Россия армияси Авдеевкани қуршаб олишга уринишда давом этмоқда.
Тамбов вилоятидаги порох заводида ёнғин.
Украина Қримда иккита рус катерини йўқ қилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍6👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғоқ водийси: Арслонбобнинг соғлиқ эликсири
Ёнғоқ соғлиқ учун фойдали. Масалан, юрак ритмини нормаллаштиришга ёрдам беради. Ёнғоқ ёғи эса иммунитетнинг кучли ҳимоячиси. Сиз ёнғоқ мойини ишлатиб кўрганмисиз?
Бугун сизга ёнғоқ ва седанадан ёғ чиқарувчи арслонбоблик тадбиркор ҳақида айтиб берамиз.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ёнғоқ соғлиқ учун фойдали. Масалан, юрак ритмини нормаллаштиришга ёрдам беради. Ёнғоқ ёғи эса иммунитетнинг кучли ҳимоячиси. Сиз ёнғоқ мойини ишлатиб кўрганмисиз?
Бугун сизга ёнғоқ ва седанадан ёғ чиқарувчи арслонбоблик тадбиркор ҳақида айтиб берамиз.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо 37-кун, Украина 627-кун. Аш Шифа касалхонаси яқинида жанглар давом этмоқда
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху таъкидича, Исроил қўшинлари Ғазони қуршаб олишни якунлаган.
Айни пайтда Аш Шифа касалхонаси яқинида жанглар давом этмоқда.
Исроил томонига кўра, касалхона ертўласида ХАМАС жангарилари мустаҳкам ўрнашган.
Нетаняху, шунингдек, исроиллик қўшинлар “минглаб” жангариларни, жумладан, 7 октабр куни Исроилга ҳужум қилганлар ҳам йўқ қилганини айтди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху таъкидича, Исроил қўшинлари Ғазони қуршаб олишни якунлаган.
Айни пайтда Аш Шифа касалхонаси яқинида жанглар давом этмоқда.
Исроил томонига кўра, касалхона ертўласида ХАМАС жангарилари мустаҳкам ўрнашган.
Нетаняху, шунингдек, исроиллик қўшинлар “минглаб” жангариларни, жумладан, 7 октабр куни Исроилга ҳужум қилганлар ҳам йўқ қилганини айтди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎10
АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилиш юзасидан музокараларни тўхтатганини билдирди. Бунга Аш-Шифа касалхонаси атрофи бомбардимон қилингани сабаб қилиб кўрсатилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
NBC News эса Оқ Уйдаги манбаларига таяниб, Исроил ҲАМАС билан гаровга олинган 80 нафар аёл ва болани озод қилиш ҳақида музокараларни давом эттираётганини маълум қилди. Исроил бунинг эвазига қамоқдаги фаластинлик аёллар ва ўсмирларни озод қилишга ваъда бермоқда.
Исроил армияси 12 ноябрда Аш-Шифа касалхонаси атрофида ҳарбий амалиёт ўтказганини тасдиқлаган эди. Исроил ҲАМАС касалхонадан ер ости қўмондонлик пунктини ҳимоя қилиш учун фойдаланаётганини айтмоқда. ҲАМАС бу маълумотни инкор этди.
Исроил ҳарбийлари Аш-Шифа касалхонасидан болаларни эвакуация қилишга ва касалхонага 300 литр енилғи етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Лекин ҲАМАС бу таклифга рози бўлмади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
NBC News эса Оқ Уйдаги манбаларига таяниб, Исроил ҲАМАС билан гаровга олинган 80 нафар аёл ва болани озод қилиш ҳақида музокараларни давом эттираётганини маълум қилди. Исроил бунинг эвазига қамоқдаги фаластинлик аёллар ва ўсмирларни озод қилишга ваъда бермоқда.
Исроил армияси 12 ноябрда Аш-Шифа касалхонаси атрофида ҳарбий амалиёт ўтказганини тасдиқлаган эди. Исроил ҲАМАС касалхонадан ер ости қўмондонлик пунктини ҳимоя қилиш учун фойдаланаётганини айтмоқда. ҲАМАС бу маълумотни инкор этди.
Исроил ҳарбийлари Аш-Шифа касалхонасидан болаларни эвакуация қилишга ва касалхонага 300 литр енилғи етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Лекин ҲАМАС бу таклифга рози бўлмади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎2
Францияда икки юз мингга яқин киши антисемитизмга қарши намойишларда иштирок этди. Le Parisien нашрининг полицияга таяниб хабар беришича, Париждаги акцияда юз мингдан кўпроқ киши қатнашган.
Антисемитизмга қарши марш ўтказиш ташаббусини Сенат спикери Жерар Ларше ва Миллий ассамблея раиси Яэль Браун-Пиве кўтарган. Париждаги намойишда бош вазир Элизабет Борн ва собиқ президентлар Франсуа Олланд ҳамда Николя Саркози иштирок этди.
Бундан аввал Европа комиссияси Европада антисемитизм ҳолатлари кўпайганидан ташвиш билдирган эди.
Расман маълум қилинишича, Франциянинг ўзидагина бир ой ичида яҳудийларга қарши 1200 жиноят содир этилгани қайд этилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Антисемитизмга қарши марш ўтказиш ташаббусини Сенат спикери Жерар Ларше ва Миллий ассамблея раиси Яэль Браун-Пиве кўтарган. Париждаги намойишда бош вазир Элизабет Борн ва собиқ президентлар Франсуа Олланд ҳамда Николя Саркози иштирок этди.
Бундан аввал Европа комиссияси Европада антисемитизм ҳолатлари кўпайганидан ташвиш билдирган эди.
Расман маълум қилинишича, Франциянинг ўзидагина бир ой ичида яҳудийларга қарши 1200 жиноят содир этилгани қайд этилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13👎6
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ғарб лидерлари Ғазода ўт отишни тўхтатиш тарафдорларининг босимига қаршилик кўрсатиши зарурлигини, Исроил ҲАМАС устидан ғалаба қилиши шартлигини билдирди. ҲАМАС АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот қаторида тан олинган.
Нетаняҳу ўз баёнотида Исроил “зарурат туғилса бутун жаҳонга қаршилик кўрсата олиши”ни, ҳеч қандай халқаро босим, “давлат ёки ҳарбийларга нисбатан билдирилаётган сохта айбловлар” мамлакатни ўз қатъиятидан қайтара олмаслигини таъкидлади. Нетаняҳу ҲАМАС Ғазонинг шимолий қисми назоратини қўлдан бой берганини айтди
“ҲАМАС қуролсизлантирилади. Исроилга бундан буён Ғазо бўлгасидан таҳдидлар бўлмайди. Буни кафолатлаш учун эса ЦАХАЛ қанча талаб қилинса шунча муддат Ғазо хавфсизлигини назорат қилади”,- деди Нетаняҳу.
Исроил бош вазири Ғазо назоратини Маҳмуд Аббос раҳбарлик қилаётган Фаластин миллий маъмуриятига топширилишига қарши эканини таъкидлади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Нетаняҳу ўз баёнотида Исроил “зарурат туғилса бутун жаҳонга қаршилик кўрсата олиши”ни, ҳеч қандай халқаро босим, “давлат ёки ҳарбийларга нисбатан билдирилаётган сохта айбловлар” мамлакатни ўз қатъиятидан қайтара олмаслигини таъкидлади. Нетаняҳу ҲАМАС Ғазонинг шимолий қисми назоратини қўлдан бой берганини айтди
“ҲАМАС қуролсизлантирилади. Исроилга бундан буён Ғазо бўлгасидан таҳдидлар бўлмайди. Буни кафолатлаш учун эса ЦАХАЛ қанча талаб қилинса шунча муддат Ғазо хавфсизлигини назорат қилади”,- деди Нетаняҳу.
Исроил бош вазири Ғазо назоратини Маҳмуд Аббос раҳбарлик қилаётган Фаластин миллий маъмуриятига топширилишига қарши эканини таъкидлади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎31👍20
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Лавров: ЕИ Россияни Марказий Осиёдан ажратмоқчи
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи Россияни Марказий Осиёдан суриб чиқармоқчи бўлаётганини иддао қилди. Унга кўра, Москва Марказий Осиёни ҳеч қачон тарк этмайди.
AFP агентлигининг хабар беришича, Лавров бу ҳақда президент Владимир Путин 9 ноябрда Остонада президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан ўтказган музокаралар якуни юзасидан журналистларга берган интервьюсида гапирган.
“Европа Иттифоқи бизни имкони борича Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидан сиқиб чиқариш нияти борлигини сир тутмайди. Бундай бўлмайди. Биз бу минтақаларда тарихий асосларга эгамиз. Биз кетмаймиз. Бизнинг ҳамкорлармиз буни яхши билишади”, - деди Лавров.
Россия ташқи ишлар вазирининг бу баёноти Франция президенти Эммануэл Макроннинг 1 ноябрда Остонада айтган гапларига жавоб бўлди.
Макрон ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан музокараларда қозоқ ҳукуматининг бирор бир давлатга қарам бўлмаслик ҳаракатини қўллаб-қувватлашини билдирган эди. У Қозоғистонга турли омиллар билан босим кўрсатилаётганини ҳам қайд этганди.
“Ҳар қандай катта давлатнинг вассали бўлишдан бош тортган ва турли мамлакатлар билан ўзаро тенглик асосида ҳамкорлик қилишни кўзлаган сизнинг давлатингиз танлаган йўл Франция стратегиясига яқиндир”, - деган Макрон.
Франция президенти Самарқандда 2 ноябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам музокаралар ўтказган эди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, музокара чоғида “етакчилар Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар”.

👍24👎18
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Арипов Ар-Риёдда ўтган йиғинда “Ал-Ақсо масжиди даҳлсизлигини таъминлаш”га чақирди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтган Исроил-ҲАМАС урушига бағишланган араб-ислом саммитида нутқ сўзлаган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мамлакатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа обидаларнинг дахлсизлигини таъминлашга чақирди.
Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда қўшма саммити Ар-Риёдда 11 ноябрь куни ўтказилган.
Арипов ўз нутқида Ўзбекистон Ғазо бўлгасига гуманитарёрдам сифатида 1,5 миллион доллар ажратганини ҳамда Ғазода ўт отишни тўхтатиш юзасидан БМТ Бош ассамблеяси резолюциясини 120 давлат қаторида қўллаб овоз берганини таъкидлади
Ариповга кўра, Ғазодаги “мисли кўрилмаган ҳалокат” Ўзбекистонни ҳам “чексиз қайғу ва изтироб”га солмоқда.
“Ҳозирги низодаги ҳалокатлар мисли кўрилмаган бўлиб, Яқин Шарқ можаросининг яқин 50 йилликдаги тарихида биринчи бор кузатилмоқда. Ачинарлиси шуки, бу инқирознинг охири кўринмаяпти. Биз Фаластинда юз бераётган бу можарога бефарқ қараб тура олмаймиз”,- деган Абдулла Арипов.
Саммитда Жазоир Исроил билан дипломатик алаоқаларни узиш таклифини киритди. Бироқ Исроил билан дипломатик алоқада бўлган давлатларнинг асосий қисми бу таклифга қарши чиқди.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Сауд Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётни зудликда тўхтатиши зарурлигини таъкидлаган ҳолда, гаровга олинганларни озод этиш ва вазиятни юмшатиш учун саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга чақирди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий эса АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАСнинг Исроилга қарши ҳаракатларини олқишлади. Раисий давлатларни Исроилга қарши санкциялар жорий этишга чақирди.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўз нутқида ҲАМАС гаровга олган исроилликларни озод қилинишида воситачи бўлишга интилишини ва оқибатда “гуманитар сулҳга эришилиши”ни таъкидлади.

👍21👎7
Сицилияда Европадаги энг катта Этна вулқони отилишни бошлади
Сицилияда Европадаги энг катта Этна вулқони отилишни бошлади. Италия Вулқоншунослик институтининг маълум қилишича, лава отилиши вулқоннинг жануби-шарқий кратерида юз берган.
Вулқон кули ва моддалари денгиз сатҳидан тўрт минг километр баландликда отилмоқда. Вулқондан отилган моддалар Сицилия шарқидаги Катания—Мессина автомагистрали, оролнинг шарқи ва жануби-шарқидаги тоғ олди шаҳарларигача етиб келмоқда.
Этна вулқонининг баландлиги 3357 метрни ташкил қилади. Вулқоннинг икки юздан тўрт юзгача ёндош кратерлари бор. Улардан бир неча ой давомида лава оқиши мумкин. Этна ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган.

👍9
Audio
📌Озодлик дастури 13.11.23

👍3👎1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 13.11.23
✅UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Сурияда яна ўзбекистонлик 200 га яқин бола ва аёл репатриацияни кутаётгани ҳақида билдирди
✅Уч вилоятда деярли 5 минг тонна “имтиёзли” кўмирни талон-торож қилинганлар қўлга олинди
✅Лавров ЕИ Россияни Марказий Осиёдан ажратмоқчи эканини иддао қилди
✅Ғазода гаровга олинганларни бўшатиш юзасидан музокаралар тўхтатилди
✅Нетаняҳу Ғазо назорати Фаластин маъмуриятига берилишига қарши чиқди
✅Францияда 200 мингга яқин киши антисемитизмга қарши намойишга чиқди
https://t.me/ozodlikkanali/40994

Telegram
OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 13.11.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Озодликда Эксклюзив: Польша- ўзбеклар учун Европага дарча
Фильмдаги эпизодлар:
✅Европа давлатлари ичида Польша орқали Шенген визасига эга бўлиш энг осон ҳисобланади
✅Польша визаси билан Европанинг бошқа шаҳарларига кетиб, ишлаётган ўзбеклар кўпаймоқда
✅Польшадаги талабаларнинг “70 фоизи” пул ишлаб, Ўзбекистондаги ота-онасини боқмоқда
✅Америкага қарашли Ситибанкнинг Варшава бўлимида 30 нафар ўзбекистонлик ишлайди
✅Польшадаги логистика фирмаларига текинга ишга кирган ўзбеклар ҳикояси
✅Иш ҳақини ололмай, икки ойлаб иш ташлаш акцияси ўтказган ўзбеклар ҳам бор
✅Ўзбек муҳожири варшавалик тадбиркор аёлнинг 175 минг долларлик машинасини Ўзбекистонга ўғирлаб кетган
✅Андижонда бузилган уйи учун товон пули талаб қилиб, босимлар сабаб Польшадан бошпана олган қочқин йигит ҳикояси
✅Польшада 268 та ҳолат тафтиш қилиниб, битта виза учун 4-5 минг доллар пора олингани аниқланган
📌 Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/oBLqPpnH_fA
-----------------------
Биз билан алоқа:

YouTube
Ozodlik filmi: Polsha-o‘zbeklar uchun Yevropaga darcha
00:00 Интро
01:53 Айрим фирмалар, талабаларни алдаб...
04:30 Талабаларнинг “70 фоизи” пул ишлаб, Ўзбекистондаги ота-онасини боқмоқда
09:36 Америкага қарашли Ситибанкнинг Варшава бўлимида 30 нафар ўзбекистонлик ишлайди
12:27 Текинга ишга кирган ўзбеклар …

👍22
Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди
Британия бош вазири Риши Сунак 13 ноябрь куни ички ишлар вазири Суэлла Браверманни ишдан олди ва унинг ўрнига ташқи ишлар вазири Джеймс Клеверлини тайинлади. Собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон эса ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади.
Браверман 8 ноябрда The Times газетасига полицияни қўш стандартликда айблаб мақола ёзгани ортидан ишдан олинди. У мақолада Фаластин тарафдорлари ўтказаётган намойиш иштирокчиларига полиция юмшоқ муомала қилаётганини, Исроил тарафдорларига эса муносабат кескинроқ эканини иддао қилган.
Дэвид Кэмерон 57 ёшда. У 2005 йилдан 2016 йилгача Консерватив партиянинг лидери бўлган. 2010 йилда 43 ёшида Кэмерон Британия бош вазири лавозимини эгаллаган. У 1812 йилдан бери Британия ҳукуматини бошқарган энг ёш бош вазир бўлди
2016 йилда Кэмерон истеъфо берган, унинг ўрнини Тереза Мэй эгаллаган эди.

БМТнинг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги ёнилғи етишмовчилиги оқибатида Ғазодаги фаолияти тўхтаб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Ғазога ёнилғи олиб киришга рухсат берилмаса, гуманитар операциялар 48 соат ичида тўхтаб қолиши мумкин”, - деб ёзди агентликнинг Ғазодаги ваколатхонаси раҳбари Томас Уйат Х (аввалги Твиттер) ижтимоий тармоғида.
АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот деп тан олинган ҲАМАСга қарши уруш доирасида қамал қилинган Ғазода гуманитар вазият оғирлашиб бормоқда.
Ғазодаги касалхоналарда биринчи галда зарур бўладиган дори-дармонлар тугаб бормоқда. Касалхоналарда электр энергияси таъминоти узилиб қолганда генераторлар ишлатилаётган эди. Ҳозирда ёнилғи йўқлиги ортидан генераторлардан фойдаланиш имконияти ҳам бўлмай қолди.
Фаластинлик қочқинлар бўйича БМТ агентлиги раҳбари Филипп Лаззарининг айтишича, Исроил ҳарбийлари ёнилғи етказиб бериш масаласидаги сўровга ҳозирча жавоб бермаган.

👍9👎2
БМТнинг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги гуманитар миссиясига ёрдам бериш учун 1,5 миллион доллар ажратгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. Агентликнинг 13 ноябрда маълум қилишича, Ўзбекистон бу маблағни 2 ноябрда тақдим этган.
«Ғазода 7 октябрда бошланган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида шу кунгача 11 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлди, улардан 70 фоизи аёллар, болалар ва кексалардир. Ўрта ҳисобда ҳар ўн дақиқада бир бола ҳалок бўлмоқда, икки бола яраланмоқда. Деярли 1, 5 миллион киши Ғазонинг турли ҳудудларига чиқиб кетди ва уларнинг деярли ярми Фаластинлик қочқинлар бўйича агентликнинг 154 объектида жон сақламоқда. Рафақ чегара назорат пункти орқали Ғазога 980 та юк машинасида гуманитар ёрдам олиб кирилди. Бу Ғазо бўлгасида тузоққа тушиб қолган икки миллиондан кўпроқ кишининг эҳтиёжлари олдида денгиздан бир томчи», - дейилади агентлик баёнотида.

👍15👎2
Humo карталаридан “катта миқдорда пул ўғирлангани» расман инкор этилди
Humо карталардан йирик миқдорда пул ўғирлагани ҳақида хабарлар ёлғон, деб билдирди 14 ноябрда компания матбуот хизмати.
“Миллий банклараро процессинг маркази шуни маълум қиладики, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Humо тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган”, - дейилади расмий билдирувда.
Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда хакерлар Ўзбекистондаги номи айтилмаган банкларга ҳужум қилгани ва банк карталаридан 57 миллиард сўм ўғирлагани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ижтимоий тармоқдаги маълумотларда иддао қилинишича, ўғирланган пуллар “криптовалютага алмаштирилиб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган”.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Humо карталардан йирик миқдорда пул ўғирлагани ҳақида хабарлар ёлғон, деб билдирди 14 ноябрда компания матбуот хизмати.
“Миллий банклараро процессинг маркази шуни маълум қиладики, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Humо тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган”, - дейилади расмий билдирувда.
Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда хакерлар Ўзбекистондаги номи айтилмаган банкларга ҳужум қилгани ва банк карталаридан 57 миллиард сўм ўғирлагани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ижтимоий тармоқдаги маълумотларда иддао қилинишича, ўғирланган пуллар “криптовалютага алмаштирилиб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган”.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎7👍6
OzodNazar: Фаоллар “Бирлик”нинг 35 йиллигини нишонлади
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ENhOKQp3DIQ
11 ноябрь, шанба куни бир гуруҳ фаоллар “Бирлик” халқ ҳаракати таъсис этилганининг 35 йиллиги муносабати билан онлайн форматида табдир ўтказди.
Уюштирувчилар томонидан сиёсий акция эмаслиги, балки илмий-тарихий анжуман эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган тадбир адоғида мамлакат Президенти номига мурожаатнома ўқиб эшиттирилди.
Қарийб уч соат давом этган, бир неча марта номаълум шахслар ҳужумига учраган тадбирдан OzodNazar тайёрлаган репортажни томоша қилинг. Репортажни Сарвар Усмон тайёрлади.

OzodNazar: Faollar “Birlik”ning 35 yilligini nishonladi
11 ноябрь, шанба куни бир гуруҳ фаоллар “Бирлик” халқ ҳаракати таъсис этилганининг 35 йиллиги муносабати билан онлайн форматида табдир ўтказди.
Уюштирувчилар томонидан сиёсий акция эмаслиги, балки илмий-тарихий анжуман эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган…

👍11
Forwarded from @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
CАМАРҚАНД вил. – “Тадбиркор аёлларга уларнинг болаларига куч ишлатилди. Ички ишлар ходимларининг ҳаракати қонунийми?”
ТОЙЛОҚ. “Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидан мурожаат қиляпмиз. Ички ишлар ходимлари Илмобод маҳалласида болалар боғчаси очган тадбиркор аёлларга нисбатан куч ишлатган. Болалар майдончаси экскаватор билан буздириб ташланган. Ички ишлар ходимларининг ҳаракатлари қонунийми?”
t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan

👎43👍16
Audio
📌Озодлик дастури 14.11.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 14.11.23
✅Арипов Ар-Риёдда ўтган йиғинда “Ал-Ақсо масжиди дахлсизлигини таъминлаш”га чақирди
✅"Ноқонуний диний ташкилот". Ўзбекистонда "Нақшбандия" тариқати тақиқландими?
✅Қозоғистонда Тошкент сўрови билан қўлга олинган яна бир қорақалпоқ фаоли қамоқдан озод этилди
✅Мирзиëев судьялар тайëрлашни энди Олий судга бермоқчи
✅БМТ агентлиги Ўзбекистон ҳукуматига гуманитар ёрдам учун миннатдорчилик билдирди
✅Тошкентда автомобил устига дарахт қулаши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
✅БМТ ёнилғи берилмаса Ғазодаги фаолияти тўхтатилиши мумкинлигини билдирди
✅Еврокомиссия Россияга нисбатан янги санкцияларни тасдиқлаши кутилмоқда
✅Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди
https://t.me/ozodlikkanali/41012

👍8