@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сариоғочдаги муҳожирлар иши

Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳридаги ўзбекистонлик муҳожирларнинг иши давом этмоқда. Улар мамлакатда қонуний яшаш муддатини узайтирмаганлари учун судланмоқдалар. Мигрантларнинг айтишича, уларни иш берувчилари вақтинчалик рўйхатга қўйиши керак эди. Сариоғоч туман суди вакили ҳар куни 200 дан ортиқ иш кўрилаётганини айтади. Бунга қарамай, суд биноси олдидаги муҳожирларнинг сони камаймаяпти. Уларга волонтёрлар озиқ-овқат тарқатмоқдалар.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Францияда қаҳрамонга айланган ўзбек қочқини депортация қилинди

Франция миграция идораси ўзбекистонлик 39 яшар қочқин Муҳсинжон Аҳмедовни Ўзбекистонга депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Муҳсинжон Аҳмедов шу йилнинг 20 октябридан буён Париждаги қочқинлар лагерида сақланиб келган эди. 18 ноябрь куни Ўзбекистонга юборилиши кутилаётган қўқонлик йигит бирдан 14 ноябрь куни депортация қилинди. Унинг кейинги тақдири ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистонда диний-сиёсий айблар билан қидирувга берилган Муҳсинжон Франциянинг Монтеро шаҳри қаҳрамони ҳисобланади. У шу йил апрелида турар-жой биносидаги ёнғин чоғида чорасиз қолган кексалар ҳаётини қутқариб қолишда қатнашган. Минглаб французлар ўзбекистонлик қаҳрамонга сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги петицияга имзо қўйишган. Ҳуқуқ фаоллари Муҳсинжон Аҳмедов Ўзбекистонда қийноққа солиниши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19👎10
Исроил армияси Ғазода парламент, ҳукумат ва полиция биноларини эгаллади. Улар шу кунгача ҲАМАС назорати остида эди. ҲАМАС Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқида террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.

ЦАХАЛ, жумладан, Ғазодаги энг йирик тиббий марказ бўлган Аш Шифа касалхонасини ҳам қуршовга олган. Исроил ҳукумати касалхона ҳудудида экстремистларнинг ер ости штаби жойлашганини иддао қилаётир. ҲАМАС эса буни рад этмоқда ва касалхонадаги 650 бемор, камида 5 минг қочқин Исроил снайперлари ва дронлари ҳужумларига дучорлигини айтмоқда. 14 ноябрда фаластинликлар Аш Шифа касалхонаси ҳудудида Исроил қуршови пайтида ваофт этган беморларни дафн этиш учун биродарлик қабри қазигани ҳақида ёзди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, Ғазодаги 36 та тиббиёт ташкилотининг 22 таси ишламаяпти. Қолган 14 та касалхонада эса дори-дармон ва жарроҳлик операциялари учун керакли воситалар етишмаяпти.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш гуманитар мақсадларда томонларни ўт отишни тўхтатишга чақирди.
👍18👎3
АҚШ Россиянинг Украинадаги жиноятларини тергов қилиш марказига маблағ ажратди

АҚШ Россиянинг Украинадаги агрессиясини тергов қилиш халқаро марказига (ICPA) бир миллион доллар маблағ ажратди. Қароргоҳи Ҳаагада жойлашган марказ Европа комиссияси дастаги билан ташкил этилган эди.

“Қўшма Штатлар, аввалгидай, Украина ва халқаро ҳамжамият билан Украинада содир этилган жиноятларни содир этганларни жавобгарликка тортишга қаратилган ҳамкорликни давом эттиради”, дейилади 14 ноябрь куни АҚШ Давлат департаменти тарқатган баёнотда.

АҚШ Давлат депатраменти матбуот котиби Мэтью Миллер кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШ прокурорлари ҳам ICPA доирасида ҳамкорлик қилаётганликларини айтди. Унга кўра, бу ҳамкорликдан мақсад Украинада содир этилган жиноятларни содир этганларга нисбатан ишончли ва мустақил терговларни ўтказишдир.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎17👍11
Германия ҳукумати Украинага янги ҳарбий ёрдам ажратди. Бу ёрдам танклар, инженерлик ва автомобил техникаси, ўқ-дори ва артилерия снарядларидан иборат.

Германия Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Украинага ҳарбий ёрдам доирасида 10 та Leopard 1A5 танки, 14 та Bandvagn 206 автомобили, 5 та Warthog Ambulance техникаси, 1 та Winsent танки, 10 та VECTOR разведка дронлари, 14 та GO12 ер усти назорат радарлари, 3 та чегарани ҳимоя қилиш машинаси ва бошқа техникаларни етказиб беради.

Аввалроқ Reuters ва Bloomberg агентликлари ўз манбаларига таянган ҳолда канцлер Олаф Шольц раҳбарлигидаги ҳукумрон коалиция 2024 йилда Украинага ёрдамни икки маротабага кўпайтириб, 8 миллиард долларга етказиш тўғрисида муросага эришганини хабар қилган эди.

Германия АҚШдан кейин Украинага энг кўп ҳарбий ёрдам кўрсатаётган иккинчи давлатдир. Россия Украинага уруш очган 2022 йилнинг 24 февралидан то шу кунгача Германия Украинага 24 миллиард долларлик ёрдам кўрсатган.
👍27👎9
“Ўғлим учун буйрагимни сотишга тайёрман” – Россиядаги муҳожир

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/XR1F7Sg4Nys

Ҳамза Йўлдошевнинг ўғли Россияда гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, ҳибсга олинган. Ўғлининг озодликка чиқишига ёрдам бериш мақсадида у ҳозирда Россияга келган. “Ўғлим учун буйрагимни сотишга ҳам тайёрман, аммо ҳатто адвокат ёллашга имкониятим йўқ” дейди Ҳамза Йўлдошев.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16
Audio
📌Озодлик дастури 15.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 15.11.23

✅Францияда қаҳрамонга айланган ўзбек қочқини депортация қилинди

✅Тошкентда хитойлик эркакни рашк туфайли ўлдирган аёл 10 йилга қамалди

✅Ўзбекистонга газ етказиб берилиши Россиядаги газ қувурларига босимни оширди

✅МБ валюта операциялари тартибини кучайтиргани ортидан Ўзбекистонда QIWI фаолияти тўхтатилади

✅Исроил аскарлари Ғазода ҲАМАС назоратидаги ҳукумат биноларини ва Аш Шифа касалхонаси ҳудудини эгаллади

✅Германия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдамни етказиб беради

✅АҚШ Россиянинг Украинадаги жиноятларини тергов қилиш марказига маблағ ажратди

https://t.me/ozodlikkanali/41031
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганнинг қирғиз келини

Қирғизистондан келин бўлиб келган Раҳима Ҳакимова ўзбек миллатига мансуб маҳалладошлари билан аҳил-иноқ яшамоқда. 40 йилдирки, у қишлоқ аёлларидан ўрганади ва ўргатади. Нимани дейсизми, лавҳамизни томоша қилинг.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
"Ноқонуний диний ташкилот". Ўзбекистонда "Нақшбандия" тақиқландими?

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/P5g6-Z_G5qg

Тошкентда “Нақшбандия” тариқати аъзолари экани айтилган 22 киши “ноқонуний диний ташкилот тузиш”да айбланиб маҳкамага тортилди.

Ҳукмга кўра, зиёли (булар орасида профессор ҳам бор) ва тадбиркорлардан иборат гуруҳ “Нақшбандия” ғояларини “ғайриқонуний диний ташкилот тузиш” орқали тарқатган.

Озодликка шу кунларда йўлланган ҳукм 2023 йилнинг 31 июлида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан қабул қилинган.

“Нақшбандия”- Ўзбекистонда тақиқланмаган ва эргашувчилари кўп бўлган тариқатдир. Бу тариқатдагилар шу пайтгача ҳукумат тақибига қарийб учрамаган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
OzodNazar: “Novda”нинг хом қовунлари ва тишланган тарвузлари

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/P1cUE8tt4dY

Таълим масалалари бўйича эксперт, социолог Қобил Дўсов билан “Novda” нашриёти чоп этаётган дарсликлар сифати, ойига 10 миллион сўм иш ҳақи олаётган ўқитувчилар ва умумтаълим мактаблари ҳаётига оид бошқа янгиликлар атрофида суҳбатлашдик.

Қобил Дўсов Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг “ўқитувчиларга тўланаётган катта ойликлар ўзини оқламаяпти”, деган баёнотига ҳам ўз муносабатини билдирди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро ташкилотлари “Ал- Шифа” касалхонасидаги вазиятдан жунбушга келган

Исроил армияси Ғазодаги энг йирик “Ал- Шифа” касалхонаси ҳудудини эгаллаган.

Шифохонада электр йўқлигидан ўнлаб беморнинг ҳаёти хавф остида қолган.

Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Исроилни “террор давлати” деб атади.

Украина шарқидаги Донецк вилояти Селидово шаҳарчасидаги тўрт қаватли турар-жой биносига Россия ракета зарбаси оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11👎3
Озод Европа/Озодлик радиоси ихтиёрида мавжуд бўлган ҳужжатга қараганда, Европа Иттифоқи Россияга санкцияларни четлаб ўтишда кўмаклашганликда гумонланган Ўзбекистоннинг битта ва Қозоғистоннинг иккита ширкатига жазо чораларини қўлламоқчи.

Россияга нисбатан янги санкциялар Брюсселда 14-15-декабрда ўтадиган саммитда тасдиқланиши кутилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, Қозоғистондаги “Асман араба” ширкати дронларни импорт қилиб, Россиянинг Skymec компаниясига етказиб турган. Бундан ташқари Da Group 22 қозоқ фирмаси Россияга ўтган йили минглаб микрочипларни сотган.

Ўзбекистоннинг Mvizion ЕИ санкциялари рўйхатига киритилган Россия ширкатига “электрон компонентларни ва компьютерлар учун дастур таъминотларини сотганлик”да гумонланмоқда.

Озодлик радиоси аввалроқ АҚШ Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси 2 ноябрь куни Mvizion МЧЖни санкциялар рўйхатига киритгани тўғрисида хабар берган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎2
БМТ Хавфсизлик кенгаши 15 ноябрда Мальта томонидан таклиф қилинган ҲАМАС-Исроил уруши юзасидан резолюцияни қабул қилди. Уни Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлган 15 давлатдан 12 таси қўллади. Россия, АҚШ ва Британия бетараф қолди. Бу ҳақда БМТ сайтида маълум қилинди.

Резолюцияда томонлар “жанг бораётган ҳудудларга гуманитар ёрдам етиб бориши” учун Ғазода зудлик билан узоқ муддатли оташкесим эълон қилишга чақирилади.

Резолюцияда ҲАМАС ва бошқа гуруҳлар “ҳеч қандай шартларсиз зудликда гаровга олинганларни, биринчи навбатда болаларни озод қилиши шарт”лиги таъкидланган. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

Бу БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ҲАМАС-Исроил уруши бошланганидан бери қабул қилинган илк резолюциядир.

Исроил ҲАМАС гаровдагиларни озод қилмагунича гуманитар танаффус эълон қилишга чақириқлар ассиз деган нуқтаи назарни билдирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
Forwarded from OZODLIK KANALI™
❗️“Президентнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи режаси. Тадбирлар ва манзиллар аниқ кўрсатилган, лекин матбуотда Президент кутилмаганда бирор жойга ташриф буюргани ҳақида ҳам хабар қилинади. Дарвоқе, ташриф режаси оригиналмикан?”

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ноқонуний диний ташкилот". Ўзбекистонда "Нақшбандия" тақиқландими?

Тошкентда “Нақшбандия” тариқати аъзолари экани айтилган 22 киши “ноқонуний диний ташкилот тузиш”да айбланиб маҳкамага тортилди.

Ҳукмга кўра, зиёли (булар орасида профессор ҳам бор) ва тадбиркорлардан иборат гуруҳ “Нақшбандия” ғояларини “ғайриқонуний диний ташкилот тузиш” орқали тарқатган.

Озодликка шу кунларда йўлланган ҳукм 2023 йилнинг 31 июлида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан қабул қилинган.

“Нақшбандия”- Ўзбекистонда тақиқланмаган ва эргашувчилари кўп бўлган тариқатдир. Бу тариқатдагилар шу пайтгача ҳукумат тақибига қарийб учрамаган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўғлим учун буйрагимни сотишга тайёрман” – Россиядаги муҳожир

Ҳамза Йўлдошевнинг ўғли Россияда гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, ҳибсга олинган. Ўғлининг озодликка чиқишига ёрдам бериш мақсадида у ҳозирда Россияга келган. “Ўғлим учун буйрагимни сотишга ҳам тайёрман, аммо ҳатто адвокат ёллашга имкониятим йўқ” дейди Ҳамза Йўлдошев.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 16.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 16.11.23

✅Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

✅Матбуот эркинлиги бўйича ЕХҲТвакили Ўзбекистонга келди

✅ЕИ Россияга кўмаклашган Ўзбекистон ва Қозоғистон ширкатларига ҳам санкция жорий этмоқчи

✅БМТ Хавфсизлик кенгаши ҲАМАС-Исроил уруши юзасидан илк резолюцияни қабул қилди

✅Чехия дипмиссиялардан ташқари Россиянинг барча мулкларини музлатади

✅Жо Байден Си Цзиньпин билан Калифорнияда музокара ўтказди

✅Уруш, депорт ва рейдлар. Россияда яна мигрантофобия авж олмоқдами?

https://t.me/ozodlikkanali/41049
👍4

👍12