@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
OzodNazar: “Хавфли” блогер; Уйи бузилганлар; Фуқаролиги йўқлар учун эриган муз

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/851st2yhdTY

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан суҳбатда оққўрғонлик куёвнинг ўз қайлиғини вертолётда олиб келгани акс этган видео атрофида ҳам сўз бўлди.

Тошкент вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар қилишича, вертолёт хизматидан фойдаланилган тўйда хизмат қилган ҳайдовчиларга “тўй вақтида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалақит бериб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани учун маъмурий баённома расмийлаштирилган”.

Баёнотда маъмурий баённома расмийлаштирилишидан келиб чиқадиган оқибатлар ҳамда тўйда хизматидан фойдаланилган вертолет ва унинг ҳайдовчиси тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Астраханда кўп қаватли уй қулади. Бир киши ҳалок бўлди

Астраханда 5 қаватли уйнинг икки подъезди қулагани оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди ва бир неча киши бедарак. Бу ҳақда Россиянинг Астрахан вилояти губернатори Игорь Бабушкин маълум қилди.

Унга кўра, уйда яшовчи 213 киши эвакуация қилинди. Улардан 37 нафари бола. Шаҳардаги учта мактабда вайрон бўлган уйда яшаганларни вақтинча жойлаштириш пунктлари очилди.

Уйнинг қулаши оқибатида 1939 йилда туғилган пенсионер аёл ҳалок бўлган. Қутқарувчилар яна бир неча киши вайрона остида қолганинини тахмин қилмоқда.
Россия матбуотининг хабар беришича, бинонинг иккинчи ва тўртинчи подъездлари қулаган. Айрим нашрлар бунга уй пойдеворини мунтазам оқова сувлар ювиб тургани, бошқа нашрлар эса уйдаги хонадонлардан бирида олиб борилган таъмирлаш ишлари оқибатида домни ушлаб турувчи таянчлар бузиб ташлангани сабаб бўлгани ҳақида ёзмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎1
Германия полицияси Эрон дастаклайдиган Ҳизбуллоҳ гуруҳига алоқадорликда гумонланган қатор ташкилотларда тинтув ўтказди. Германия ҳукумати Ҳизбуллоҳни «шиаларнинг террорчи ташкилоти» деб ҳисоблайди.

Ҳизбуллоҳ АҚШда ҳам террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

ИИВнинг билдиришча, мамлакат бўйлаб жами 54 бинода, жумладан, Гамбургдаги Ислом марказида ҳам тинтувлар ўтказилган.

AFP агентлигининг ёзишича, мазкур Ислом маркази бир неча йил олдин Германия махсус хизматлари эътиборига тушган эди. Марказ 1953 йилда эронлик мигрантлар томонидан ташкил этилган.

Германия бошқа Ғарб давлатлари қаторида антисемитизм ғоялари тарқалишининг олдини олишга уринмоқда. Европада ҲАМАС-Исроил уруши ортидан яҳудийларга қарши кайфиятлар кўпайиб бораётгани расман тан олинган. ҲАМАС АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи сифатида тан олинган ташкилотдир.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎5
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 ноябрда БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева билан музокара ўтказди.

Учрашувда “Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик” масалалари муҳокама этилган.

Ўзбекистон халқаро миқёсда тан олинмаган Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиб келаётган бармоқ билан санарли давлатлардан биридир.

Ўтунбаеванинг Тошкентга ташрифидан аввалроқ Афғонистонда қурилаётган “Қўштепа” канали юзасидан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонда ҳукумат делегацияси тузилаётгани хабар қилинган эди.

Ўтунбаева Қирғизистоннинг учинчи президентидир. У 2010 йил ёзидан 2011 йилнинг декабригача президент бўлган. Ўтунбаева 2022 йил 3 сентябрдан БМТ бош котибининг махсус вакили сифатида иш бошлаган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎10👍8
Олмаота суди Озодлик радиоси қозоқ хизматини жаримага тортди

Қозоғистон суди Озодлик радиоси қозоқ хизматининг Олмаотадаги бюросини «Январь воқеалари пайтида ёлғон хабар тарқатганлик»да айбдор деб топди ва 103 500 тенге (220 доллар) жаримага тортди.

Озодликнинг қозоқ хизмати бюроси мамлакат Маъмурий кодексига яқинда киритилган 456-2- модда асосида жаримага тортилган биринчи ташкилот бўлди. Мазкур модда Россиянинг “фейк”лар тўғрисидаги қонуннинг аналогидир.

Озодлик устидан чимкентлик Алишер Тўрабоев судга ариза ёзган. У аризасида қозоқ хизмати Январь воқеалари пайтида ёзган ўз хабарида “Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар, деган “ёлғон маълумотни тарқатган”ини иддао қилган.

Унга кўра, КХШТ Россия етакчилигидаги ташкилот эмас ва уни Коллектив хавфсизлик кенгаши бошқаради.

Қозоғистон Маъмурий кодексига «ёлғон ахборотни тарқатганларни жаримага тортиш” тўғрисидаги ўзгартиш президент Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан киритилган ва сентябрда кучга кирган. Мазкур моддага асосан “ёлғон маълумот тарқатгани аниқланган” жисмоний шахслар ва блогерлар 69 минг тенге ($155), инфлюенсер-тадбиркорлар 138 минг тенге ($311) жаримага тортилади.

Қозоғистонда газ нархи қимматлаганига қарши оммавий норозиликлар 2022 йилнинг 4 январида бошланган. Кейинроқ норозилик оммавий тартибсизликларга айланиб кетган ва 7 январь куни куч билан бостирилган эди. Бу воқеалар пайтида Қозоғистон илтимоси билан мамлакатга КХШТ кучлари киритилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!


🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎1
АҚШ Марказий Осиё билан B5+1 бизнес платформасини ишга туширмоқчи
Қўшма Штатлар Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликда Business 5+1 форматидаги ҳамкорликни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон мазкур платформа орқали минтақавий иқтисодий интеграция ва ислоҳотлар, давлат-хусусий мулоқот, инновациялар ва хорижий инвестициялар орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масаласида АҚШ билан ҳамкорлик қилади.
АҚШ Давлат департаменти хабарида B5+1 форматидаги биринчи саммит 2024 йилда Олмаотада бўлиб ўтиши таъкидланган.
Бундан аввал АҚШ ва минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирлари даражасидаги C5+1 форматида ҳамкорлик қилиб келаётган эди. Мазкур формат доирасидаги илк саммит 2015 йилда Самарқандда ўтказилган эди.
19 сентябрда Нью-Йоркда С5+1 саммити илк бор АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари президентлари даражасида ўтказилди. АҚШ президенти Жо Байден бу саммитни “тарихий воқеа” деб баҳолаганди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19👎3
Audio
📌Озодлик дастури 17.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 17.11.23

✅Мирзиёевга Туркиянинг Bayraktar разведка-зарба дрони намойиш этилди

✅HRW Ўзбекистон ҳукуматини БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши тавсияларини бажаришга чақирди

✅БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонда музокара ўтказди

✅Тошкентда ҳайдовчилар оммавий муштлашув уюштирди

✅Германия полицияси Гамбургдаги Ислом марказида тинтув ўтказди

✅Олмаота суди Озодлик радиоси қозоқ хизматини жаримага тортди

✅АҚШ Марказий Осиё билан B5+1 бизнес платформасини ишга туширмоқчи

✅Астраханда кўп қаватли уй қулаб тушди. Камида бир киши ҳалок бўлди

https://t.me/ozodlikkanali/41066
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: “Хавфли” блогер; Уйи бузилганлар; Фуқаролиги йўқлар учун эриган муз

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан суҳбатда оққўрғонлик куёвнинг ўз қайлиғини вертолётда олиб келгани акс этган видео атрофида ҳам сўз бўлди.

Тошкент вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар қилишича, вертолёт хизматидан фойдаланилган тўйда хизмат қилган ҳайдовчиларга “тўй вақтида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалақит бериб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани учун маъмурий баённома расмийлаштирилган”.

Баёнотда маъмурий баённома расмийлаштирилишидан келиб чиқадиган оқибатлар ҳамда тўйда хизматидан фойдаланилган вертолет ва унинг ҳайдовчиси тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16
Forwarded from OZODLIK KANALI™
⚡️Соғлиқни сақлаш вазири: “Док-1”дан яна 100 нафар бола ўлиши мумкин эди”

2023 йилнинг 14 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари қаршисида ҳисобот берган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, мамлакатда “Док-1 макс” препарати қурбонлари бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эди, деди.

Иноятовга кўра, у ўша вақтда вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган ва “Док-1 макс” препаратини истеъмол қилиб, болаларнинг вафот этаётганини кеч эшитган.

“Ўтган йилнинг 23-24 декабрь кунлари воқеани эшитиб, дарҳол шуғулланганман. 2023 йилнинг 10 январига қадар 17 минг нафар ҳамшира ва бригадаларимиз хонадонма-хонадон юриб, сироп ва препаратларни йиғиб олди.

Ўша вақтда президентимиз топшириғига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ҳам ушбу масалада иш бошлаган эди. Идора ходимлари барча дорихоналарни инвентаризация қилиб, сиропларни йиғиштириб олди”
, — деди Амрилло Иноятов.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
ДХХ киберхавфсизликни таъминлай оляптими?

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/VB5lma_788U

Мамлакатда киберхавфсизликни кучайтириш учун ДХХга кенг ваколатлар берилган сўнгги бир йилда Ўзбекистонда кибер-ҳужумлар қурбонлари сони ортмоқда. Жорий йилнинг 11 ноябрь куни ярим тунда киберҳужумдан ҳимоя воситаларига қарамай йигирмага яқин Ўзбекистон ватандошининг банк карталаридан катта миқдорда пул ўғирланган. Жабрланувчиларнинг ҳисоб-китобича, жами зарар 1 миллиард сўмдан зиёдни ташкил қилади.

Бу банк картасидан пул ўғирлаш бўйича жорий йилдаги иккинчи йирик ҳодиса. Апрель ойида бир неча ўзбекистонликнинг жами 57 миллиард сўм маблағи ўғирланган эди.

Olx.uz компанияси ўтган йили 3000га яқин ўзбекистонликнинг банк картасидан пул ўғирланганини хабар қилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11👎2
OzodNazar: Толибондан сўралган ёрдам; Сардор Умурзоқовнинг дараги

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/RSa4ZU-7mDQ

Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов тўғрисида яқинда бундай ёзди:

“Шу даражадаги арбоб "қудуққа" тушиб кетса, бу жамиятдан қўрқиш керак! Унинг идораси, кадрлари турибди саф тортиб, лекин унинг сояси ҳам йўқ! Саволлар кўп, лекин жавоб йўқ!..”

“Жавоб йўқ”, дейишига қарамай, Шароф Убайдуллаевнинг ўзидан сўрадик: Сардор Умурзоқов қаерда?

Суҳбатдошимиз яқинда “Толибон”дан ёрдам сўраган сурхондарёлик собиқ депутат Шоберди Суюновнинг ҳам ташвишларидан яхши хабардор. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍25
Ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор.

17 ноябрь куни Самарқанд вилоятида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда хабар қилган Мудофаа вазирлигига кўра, воқеа соат 20: 15 да “Каттақўрғон” ҳарбий полигонида содир бўлган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учраган.

Вазирликка кўра, ҳодисада вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Ҳозирча қурбонлар сони очиқланмади. Одатда “Ми-8” вертолети уч нафар экипаж аъзоси томонидан бошқарилади. 

Расмий хабарга кўра, айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Каттақўрғон полигони 2019 йил ноябрь ойида очилган Ўзбекистондаги энг йирик ҳарбий полигондир.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20👎6
Лақайлар: Тожикистондаги Иброҳимбек қўрбоши авлодларининг ўтмиши ва бугуни

📌 Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/XKic8ujbNFw

Тожикистонда бугунги кунда норасмий маълумотларга кўра 300 мингдан 400 минг нафарга яқин лақай яшайди. Уларнинг ўзига хос тили, бошқа туркий элатлардан фарқли ўлароқ ўз маданияти, урф-одати, ҳунармандчилиги бор.

Озодлик Тожикистонга қилган сафарида ана шу ўзига хос элатнинг бугунги ҳаёти, турмуши ва асрлар давомида сақлаб келаётган анъаналари билан танишди.

Сиз томоша қиладиган фильм ана шу жўмард, бироз қайсар ва танти лақайлар ва уларнинг миллий қаҳрамони Муҳаммад Иброҳимбек ҳақида.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ киберхавфсизликни таъминлай оляптими?

Мамлакатда киберхавфсизликни кучайтириш учун ДХХга кенг ваколатлар берилган сўнгги бир йилда Ўзбекистонда кибер-ҳужумлар қурбонлари сони ортмоқда. Жорий йилнинг 11 ноябрь куни ярим тунда киберҳужумдан ҳимоя воситаларига қарамай йигирмага яқин Ўзбекистон ватандошининг банк карталаридан катта миқдорда пул ўғирланган. Жабрланувчиларнинг ҳисоб-китобича, жами зарар 1 миллиард сўмдан зиёдни ташкил қилади.

Бу банк картасидан пул ўғирлаш бўйича жорий йилдаги иккинчи йирик ҳодиса. Апрель ойида бир неча ўзбекистонликнинг жами 57 миллиард сўм маблағи ўғирланган эди.

Olx.uz компанияси ўтган йили 3000га яқин ўзбекистонликнинг банк картасидан пул ўғирланганини хабар қилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍22👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина кучлари Бахмут йўналиши ва Днепрнинг чап қирғоғида "силжиш"га эришган

Украин аскарлари Бахмут яқинида рус хандақларини эгаллаб олмоқда.

Украина Қуролли Кучлари биринчи марта Днепрнинг чап қирғоғини эгаллагани ҳақида расман хабар берди.

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ ва Украина саноати вакиллари декабр ойида “махсус” конференция ўтказишини айтди.

Россия билан чегарадош Украинанинг бу вилоятидаги мактабларда ўқиш онлайн тарзида ўтказилмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18👎2
“Соғинганда йиғлаб оламиз”. Ўзбекистоннинг Аравонга келин бўлган қизлари

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/MoiybW_Bjg8

Қирғизистоннинг Аравон тумани билан Ўзбекистоннинг Марҳамат тумани туташган ерда жойлашган чегара маскани очилганидан буён икки мамлакат фуқаролари ўртасида ўзаро борди-келди жонланди. Кўп йиллардан буён ёпиқ турган Мингтепа/Қарабағиш чегара маскани шу йил сентябрида очилган. Озодликнинг қирғиз хизмати томонидан тайёрланган бу фильмда ўзбек-қирғиз чегараси яқинида жойлашган қишлоқлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11👎3
19 ноябрда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев вафот этгани хабар қилинди. Уларнинг ҳар иккиси 78 ёшда бўлган.

Шоир Бобур Бобомурод Facebook саҳифасида Ўткир Сидиқовнинг жанозаси 20 ноябрь куни пешинда “Кўкча” масжидида ўқилиши ҳақида маълум қилди.

Ўткир Сиддиқовга 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган. 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

1945 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган Хайрулла Жўраев эса Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган. У меҳнат фаолиятини илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида режиссёрликдан бошлаган.

Жўраев 1992−1993 йилларда Давлат кинокомпаниясининг раиси, 1993−1996 йилларда президентнинг давлат маслаҳатчиси, 1996 йилларда маданият ишлари вазири бўлган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқ ва Украинадаги уруш: Исроил Жабалия қочқинлар лагерига зарба берди

Исроил Жабалия қочқинлар лагерига зарба берди.

Фаластинликлар ўз яқинларини Хон Юнисда дафн этмоқда.

Фаластин президенти Байденни Исроилга босим ўтказишга чақирди.

Россия дронлари Украина инфратузилмасига зарба бериб, электр узилишига олиб келди.

Украина Қуролли кучлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 2 мингдан ортиқ дрон олди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10