@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Соғинганда йиғлаб оламиз”. Ўзбекистоннинг Аравонга келин бўлган қизлари

Қирғизистоннинг Аравон тумани билан Ўзбекистоннинг Марҳамат тумани туташган ерда жойлашган чегара маскани очилганидан буён икки мамлакат фуқаролари ўртасида ўзаро борди-келди жонланди. Кўп йиллардан буён ёпиқ турган Мингтепа/Қарабағиш чегара маскани шу йил сентябрида очилган. Озодликнинг қирғиз хизмати томонидан тайёрланган бу фильмда ўзбек-қирғиз чегараси яқинида жойлашган қишлоқлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Audio
📌Озодлик дастури 20.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 20.11.23

✅Тошкентда беморга тегажоқлик қилган “Тез ёрдам” ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

✅Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, вафот этди

✅Байден АҚШ Путин ва ҲАМАС олдида чекинмаслиги ҳақида ёзди

✅Россия армиясининг сафида жанг қилган тожикистонлик Украинада асирга тушди

✅Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида 500 юк машинаси тўпланиб қолди

✅Қозоғистон Россия ташвиқотини томоша қилишга имкон берувчи портални блоклади

✅Россия украиналик қўшиқчи Жамалани қидирувга берди

https://t.me/ozodlikkanali/41087
👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озодликнинг “Украина уруши ва ўзбеклар” филмидан бир парча

Асли ўзбекистонлик ака-ука Марат ва Темур Юнусовлар Украина армияси қаторида Россиянинг тўлақонли босқинига қарши курашмоқда. Улар 2022 йилнинг март ойида кўнгиллилар сафига қўшилиб, фронтнинг олд чизиқларида жанг қилмоқдалар.

Бу Озодликнинг “Украина уруши ва ўзбеклар” номли документал филмидан бир парча. Филмнинг тўлиқ версиясини Озодликнинг ютуб каналида томоша қилинг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍22👎4
Кореяда ўқиш учун “Geek study”га минглаб доллар тўлаганлар чув тушди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=kdMsvRbTvv8

Ўзбекистонликларнинг чет давлатларга ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилувчи ширкатлар ёки турли молиявий пирамидаларга катта миқдорда пул бериб, алданиб қолиш ҳолатлари янгилик эмас. Озодлик суҳбатдоши ўнлаб одам Жанубий Кореяга кетиш учун Тошкентдаги “Geek study” ширкатига 5 минг АҚШ доллари тўлагани, аммо ваъда қилинган муддатда, ҳеч ким ўқишга юборилмаганини ​айтади. Озодликка маълум бўлишича, 2019-2021 йилларда “Geek study”га беш юздан ортиқ одам Кореяга кетиш учун минглаб доллар пул тўлаган, лекин улардан биронтаси ўқишга кетган эмас.

“Geek study” марказининг Жанубий Кореяга ўқишга жўнатиш ҳақидаги ваъдаларига учиб, чув тушган юзлаб ўзбекистонлик Telegram каналида гуруҳ очиб пулларини қайтариб олишда давлат идораларидан ёрдам сўрамоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Ўзбекистонда кўприкларнинг 32 фоизи қониқарсиз аҳволда

Ўзбекистонда мавжуд бўлган 14 863 та кўприкнинг 32 фоизи, яъни 4 834 таси қониқарсиз, 5-6 фоизи эса яроқсиз ҳолатда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” фракциясининг йиғилишида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилган депутатлар йўл инфратузилмаси масаласига ҳам эътибор қаратган.

Депутатларга берилган маълумотларда қайд этилишича, кўприкларни таъмирлаш ва қайта тиклаш учун бюджетдан маблағ ажратилган. Жумладан, 2024 йилда 226 та кўприк тикланади, 27 кўприк таъмирланади.

Ўзбекистонда кўприкларнинг аянчли аҳволи ва айрим янги кўприклар сифатсиз қурилгани тўғрисида Озодлик қатор хабарлар берган. Жумладан, 23 мартда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида куни янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19
Беморга тегажоқлик қилганликда гумонланган “Тез ёрдам” ходими ҳибсга олинди

Тошкентда беморга жинсий тегажоқлик қилганликда гумонланган “Тез ёрдам” ходими ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Нилуфар Исохоновага таянган ҳолда.

“Тез ёрдам” ходимига нисбатан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 1-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши очилган. Бу моддага асосан 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

17 ноябрга ўтар кечаси “Тез ёрдам” шифокори бемор аёлга тегажоқлик қилгани тўғрисида журналист ва блогер Шаҳноза Соатова маълум қилган эди.

Блогер ўша маълумотида, ички ишлар органлари аёлнинг бу борада ёзган аризасини қайтариб олишга ундаётгани ҳақида ёзган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16
Ўзбекистонда педофиллар реестри юритилади

Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди, деб хабар берди Сенат раиси Танзила Норбоева ўз телеграм каналида.

Реестрга балоғатга етмаган шахсларнинг номусига теккан, зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этган ёки уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахслар киритилади.

Шунингдек,вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистонга олиб кирган, тайёрлаган, тарқатган, реклама қилган, намойиш этганлар, болаларни порнографияга жалб қилган ёки фохишаликкака мажбурлаганлар ҳам реестрда қайд этилади.

Реестр махсус ахборот тизими орқали шакллантирилади ва юритилади.

Озодлик июлда жорий йилнинг олти ойида 16 ёшга тўлмаганларга жинсий тажовуз қилгани учун 257 киши судлангани ҳақида ёзган эди.
👍18👎1
Италияда Ндрангета мафияси устидан уч йил давом этган суд якунланди. 207 киши 2200 йилга қамалди

Италия суди Калабрия вилоятида фаолият юритган Ндрангета мафиясининг 207 аъзосига нисбатан ҳукм ўқиди. Уч йил давом этган суд жараёнида жами 350 киши айбланаётган эди. Мазкур жараён хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ламеция-Терме шаҳрида махсус бино ҳам қурилганди.

Суд айбланувчиларнинг учдан бир қисмини оқлади. Қолганларни эса умумий ҳисобда 2200 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. The Guardian нашрининг ёзишича, ҳукумни ўқиб эшиттиришнинг ўзига бир ярим соат вақт кетган.

Ндрангета ( юнонча “жасорат” дегани) Шимолий Европа, Жанубий Америка ва АҚШда фаолият юритувчи дунёдаги энг кучли жиноий гуруҳлардан бири, У Европа кокаин бозорни тўлиқ назорат қилади. Гуруҳнинг йиллик даромади бир неча ўн миллиард еврога тенг.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19
АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам доирасида HIMARS беради

АҚШ 20 ноябрь куни Украинага юз миллион долларлик навбатдаги ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Мазкур кўмак доирасида Киевга яна бир HIMARS ракета тизими етказиб берилади.

Бундан ташқари Украинага “Стингер” зенит ракеталари, танкларга қарши “Жавелин”лар, TOW ва АТ-4, артилерия снарядлари, уч миллиондан ортиқ ўқ, ҳарбий техника учун эҳтиёт қисмлар ва қишки кийим-кечак берилади.

Янги ҳарбий ёрдам тўғрисида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Киевга 20 ноябрда қилган расмий сафаридан сўнг билдирилди.

Остин президент Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг ўтган матбуот анжуманида Украина армияси Россияга катта зарар етказгани, босиб олинган ҳудудларнинг деярли ярмини озод қилгани ва Қора денгиз флотини ўз соҳилидан чекинишга мажбур қилгани ҳақида гапирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎5
Москвада 23 ёшли йигит военкоматга чақиртирилгани ортидан ўз жонига қасд қилди

Москвада 23 ёшли йигит шаҳар марказидан узоқ бўлмаган мерганлик клубида ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди “База”. Хабарда айтилишича, бунга йигитга военкоматдан чақирув қоғози келгани сабаб бўлган.

Нашрнинг билдиришича, йигит ўлимидан олдин дўстларига ваоенкоматдан чақирув қоғози келгани, аммо армияга бориш истагида эмаслиги тўғрисида ёзган. У военкоматга 21 ноябрь куни эрталаб етиб келиши лозим бўлган.

“360” телеканалининг хабар беришича, унинг дўстлари “Вистрел” мерганлик клуби маъмуриятини йигит ўз жонига қасд қилмоқчи экани ҳақида огоҳлантирган. Бироқ клуб ходимлари буни ҳазил сифатида қабул қилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎4
ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель Фаластин давлатининг ташкил этилишини Исроил хавфсизлигини таъминлайди деб ҳисоблайди.

Боррель бу ҳақда 20 ноябрь куни ЕИга аъзо 27 давлат ташқи ишлар вазирлари билан ўтган видеоучрашувда гапирди. У вазирларга ҲАМАС-Исроил уруши юзасидан музокаралар ўтказиш учун Яқин Шарққа қилган сафари юзасидан ҳисобот берди. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

Боррелга кўра, у Яқин Шарқда ўтказган музокаралар натижасида “фундаментал сиёсий хулоса”га келган.

“Мен ўйлайманки, Исроил хавфсизлигининг энг яхши кафолати Фаластин давлатининг ташкил этилишидир”, - деди у.

Боррель Исроил Ғазони оккпуация қилмаслиги ва бўлгани Фаластин мухторияти назоратига ўтказиб бериши шарт, деб ҳисоблайди.

Бундан олдинроқ Қўшма Штатлар президенти Жо Байден The Washington Post газетасига ёзган мақоласида ҳам бу мавзуни кўтарган эди.

АҚШ президентига кўра, ҲАМАСнинг йўқ қилиниши ва мустақил Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишнинг асосий шартидир.
👍18👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда ўқиш учун “Geek study”га минглаб доллар тўлаганлар чув тушди

Ўзбекистонликларнинг чет давлатларга ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилувчи ширкатлар ёки турли молиявий пирамидаларга катта миқдорда пул бериб, алданиб қолиш ҳолатлари янгилик эмас. Озодлик суҳбатдоши ўнлаб одам Жанубий Кореяга кетиш учун Тошкентдаги “Geek study” ширкатига 5 минг АҚШ доллари тўлагани, аммо ваъда қилинган муддатда, ҳеч ким ўқишга юборилмаганини ​айтади. Озодликка маълум бўлишича, 2019-2021 йилларда “Geek study”га беш юздан ортиқ одам Кореяга кетиш учун минглаб доллар пул тўлаган, лекин улардан биронтаси ўқишга кетган эмас.

“Geek study” марказининг Жанубий Кореяга ўқишга жўнатиш ҳақидаги ваъдаларига учиб, чув тушган юзлаб ўзбекистонлик Telegram каналида гуруҳ очиб пулларини қайтариб олишда давлат идораларидан ёрдам сўрамоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 21.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 21.11.23

✅Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганлар реестри юритилади

✅Кореяда ўқиш учун “Geek study”га минглаб доллар тўлаганлар чув тушди

✅Ўзбекистонга 7 йилда халқаро молия институтлари 16 миллиард доллар берган

✅Боррель Фаластин давлатининг ташкил этилиши Исроил хавфсизлигини таъминлашини айтди

✅Кремль мусулмонлардан ҳайиқдими? Россияда антисемитизм учун жазо Z-блогерларга ёқмаяпти

✅Москвада 23 ёшли йигит военкоматга чақиртирилгани ортидан ўз жонига қасд қилди

✅АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам доирасида HIMARS беради

✅Италияда Ндрангета мафияси устидан уч йил давом этган суд якунланди. 207 киши 2200 йилга қамалди

https://t.me/ozodlikkanali/41107
👍11
Ғазо - 46-кун. Украина - 636-кун. Россия Украинадаги урушни давом эттиришини билдирди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/08IXruLfP3Y

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарича, Ғазода 12700 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Рассом Inkuzart навбатдаги ишини Фаластин—Исроил можаросига бағишлади.
Россия ҳукумати Киевдаги Зеленский ҳукумати билан ёнма-ён яшай олмаслигини айтиб, урушни давом эттиришини билдирди.
Украинада Қадр-қиммат куни нишонланмоқда. Киевдаги Евромайдон ҳодисаларига 10 йил тўлди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
OzodNazar: “Президент блогери”нинг саргузаштлари

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_K_GOFyeVkE

Шу кунларда Фарғонада блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича ўтказилаётган суд жараёни кўпчиликнинг диққат марказида.

Фарғоналик блогернинг отдоши – Олимжон Тўхтаназаров ҳам судланаётгани тўғрисида эса, ҳамма ҳам билавермайди.

Олимжон Тўхтаназаров устидан навбатдаги суд мажлиси 21 ноябрь куни бўлиб ўтди. Блогер устидан судга Тошкент шаҳар прокуратураси арз қилган.

Яқинда эса, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси режиссёри, Блогерлар ассоциацияси раиси Олимжон Тўхтаназаровнинг Қашқадарё вилоятида қамалиб кетишига бир баҳя қолган эди...

Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо - 46-кун. Украина - 636-кун. Россия Украинадаги урушни давом эттиришини билдирди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарича, Ғазода 12700 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Рассом Inkuzart навбатдаги ишини Фаластин—Исроил можаросига бағишлади.
Россия ҳукумати Киевдаги Зеленский ҳукумати билан ёнма-ён яшай олмаслигини айтиб, урушни давом эттиришини билдирди.
Украинада Қадр-қиммат куни нишонланмоқда. Киевдаги Евромайдон ҳодисаларига 10 йил тўлди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 22 ноябрнинг эрта тонгида Ғазода камида тўрт кунлик оташкесим бўлишини эълон қилди. Бу даврда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС 7 октябрда Исроилга қилган ҳужумида гаровга олган 200 дан кўпроқ кишининг 50 нафарини озод қилиш мажбуриятини олди.

Оташкесим 23 ноябрдан кучга кириши мумкин. Чунки Исроил суд органлари мазкур қарорнинг қонунийлигини тасдиқлаши шарт.

New York Times газетасининг Исроил ҳукуматидаги манбаларга таяниб ёзишича, ҲАМАС 50 нафар кишини озод қилиши эвазига Исроил қамоқлардан 150 нафар фаластинликни чиқаради.

Оташкесим пайтида Исроил ҳарбийлари Ғазода эгаллаган позицияларида қолади, Ғазо шимолини тарк этганлар уйларига қайтиш имкониятига эга бўлмайди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎5
Фарғона вилояти Учтепа туманида 21 ноябрда содир этилган ЙТҲ оқибатида жароҳатланган тўрт кишидан икки нафари касалхонада вафот этди. Бу ҳақда “Дарё” ўз манбасига таяниб хабар берган. Ҳозирча расман бу хабар тасдиқланган ёки рад этилган эмас.

Касалхонада вафот этганлар Учкўприк туманидаги 7-сонли мактабнинг битирувчи синф қизлари бўлган. Бу билан автоҳалокат қурбонлари сони тўрт кишига етди.

21 ноябрда ижтимоий тармоқларда тўқнашув оқибатида олти нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлгани иддао қилинган маълумотлар тарқатилган эди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати бу хабарларни рад этганди. Расман билдирилишича, 21 ноябрда соат 08:20 ларда туманнинг Меҳнатобод маҳалласида содир бўлган автотўқнашувда 35 ва 36 ёшли икки аёл воқеа жойида ҳалок бўлган, 4 киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, йўл-транспорт ҳодисаси айбдорига “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6👎2