@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Ғазо бўлгасида уруш бошланганидан бери камида 50 журналист ҳалок бўлди

Ғазо бўлгасида ҲАМАС-Исроил уруши бошланган 7 ноябрдан бери камида 50 журналист ҳалок бўлди. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг 45 нафари фаластинлик, тўрт нафари исроиллик ва бир нафари ливанликдир. Бундан ташқари уч нафар журналист бедарак, 11 нафари яраланган, 18 нафари ҳибсга олинган.

Ташкилотга кўра, уруш бошланганидан бери журналистларга ҳужумлар кўпайган. ОАВга таҳдидлар сони ортгани ва цензура кучайтирилгани қайд этилган.

Бир ой олдин Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ғазода 22 мухбир ҳалок бўлгани тўғрисида маълум қилган эди. Бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, BBC, Al Jazeera, RT Arabic, Al-Araby TV ва бошқалар Исроил Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда журналистик фаолиятга тўсқинлик қилаётганидан арзланган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Оқдарёда автобус ЙТҲга учраади. 1 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқаргани оқибатида йўловчи ташувчи автобус бетон тўсиққа урилди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Расман билдирилишича, ҳодиса 22 ноябрь куни Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида соат 11:50 да содир бўлган.

Жароҳатланган “17 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган”, дейилади бошқарма хабарида.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21 ноябрда Фарғона вилояти Учтепа туманида 21 ноябрда содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 35 ва 36 ёшли икки аёл воқеа жойида ҳалок бўлган ва 4 киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган эди.

22 ноябрь куни “Дарё” ўз манбасига таяниб, жароҳатланганлардан икки нафари касалхонада вафот этганини билдирди. Хабарда айтилишича, улар Учтепадаги 7-мактабнинг битирувчи синфида ўқийдиган қизлар бўлган.
👍9👎3
HRW Хитойда масжидлар ёпилаётгани ва бузилаётганини танқид қилди

Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти 22 ноябрда ташкилот эълон қилган янги ҳисоботда Нинся ва Ганьсу вилоятларида “масжидлар консолидацияси” сиёсати доирасида масжидларнинг қисқартирилаётгани диний эркинликнинг бузилиши сифатида тавсифланган.

Ҳисоботда Хитой ҳукумати масжидларни ёпаётгани, бузиб ташлаётгани ёки бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланаётгани айтилади. Масжидлардаги ўзига хос ислом архитектураси, жумладан, миноралар бузиб ташланмоқда.

Хитой Коммунистик партияси “масжидлар консолидацияси” тўғрисидаги ҳужжатни биринчи маротаба 2018 йилда қабул қилган. Ҳужжатга асосан, исломни “хитойлаштириш” сиёсати олиб борилади. Унга мувофиқ янги масжидлар қурилиши чекланади, бузилган масжидлар сони янги қурилаётган масжидлар сонидан кўпроқ бўлиши лозим.

Халқаро ташкилотлар бир неча йиллардан бери Шинжон-Уйғур мухториятида камида бир миллион мусулмон “сиёсий қайта тарбиялаш” лагерларида сақланаётганидан ташвиш билдириб келади.
👍30👎10
Audio
📌Озодлик дастури 22.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 22.11.23

✅Ўзбекистон сўнгги ўн ойда рекорд даражада олтин сотди

✅Франциядан депортация қилинган ўзбек Фарғона ИИБда тергов қилинмоқда

✅Фарғонадаги ЙТҲда жароҳатланган ўсмирлардан икки нафари вафот этди

✅Москвада Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув юз берди

✅Ғазо бўлгасида уруш бошланганидан бери камида 50 журналист ҳалок бўлди

✅Исроил ва ҲАМАС вақтинчалик оташкесимга келишди

✅Жаҳондаги энг йирик криптовалюта биржаси асосчиси қонунни бузганини тан олди

https://t.me/ozodlikkanali/41118
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: “Президент блогери”нинг саргузаштлари

Шу кунларда Фарғонада блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича ўтказилаётган суд жараёни кўпчиликнинг диққат марказида.

Фарғоналик блогернинг отдоши – Олимжон Тўхтаназаров ҳам судланаётгани тўғрисида эса, ҳамма ҳам билавермайди.

Олимжон Тўхтаназаров устидан навбатдаги суд мажлиси 21 ноябрь куни бўлиб ўтди. Блогер устидан судга Тошкент шаҳар прокуратураси арз қилган.

Яқинда эса, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси режиссёри, Блогерлар ассоциацияси раиси Олимжон Тўхтаназаровнинг Қашқадарё вилоятида қамалиб кетишига бир баҳя қолган эди...

Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Франциядан депортация қилинган ўзбек Фарғона ИИБда тергов қилинмоқда

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/blhkG_VWhEY

Ўтган ҳафта Франциядан Ўзбекистонга депортация қилинган Муҳсинжон Аҳмедов Фарғона шаҳар ИИБда тергов қилинмоқда.

Ўзбекистонда диний экстремизмда айбланиб қидирувга берилган 39 яшар Аҳмедов 2020 йил апрелида Францияда юз берган ёнғинда бир кекса французнинг ҳаётини қутқариб қолиши ортидан француз матбуотида қаҳрамонга айланганди.

Франциянинг Монтеро шаҳри фахрий медали билан тақдирланган ўзбекистонликнинг бошпана сўровини минглаб французлар қўллаб-қувватлашган, аммо охирги дақиқагача давом этган петиция француз миграция расмийларининг Аҳмедовни депортация қилиш қарорини ўзгартира олмади.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ватанида диний-сиёсий мотивлар билан айбланган Аҳмедовнинг 14 ноябрь куни Франциядан қийноқ қўлланадиган Ўзбекистонга қайтарилишини халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, дея қоралашмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
OzodNazar: Парадоксал диний сиёсат; Тармоқни портлатган пост

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_4Yic7YZtbc

Маълумотларга қараганда, 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан 20 мингга яқин оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган, яна 2,7 минг нафар аёл турли жиноятлар қурбонига айланган.

Бу маълумот фалсафа доктори Гулноз Мамарасулова билан ўтказилган суҳбатда келтирилди.

Суҳбатдошимизга куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бир пост атрофида кўтарилган баҳс-мунозаралар пайдо қилган саволларни бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
АҚШ ва Канада чегарасидаги Ниагара шаршарасига яқин жойдаги кўприкда автомобил портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Улар портлаган автомашина йўловчилари бўлган. Чегарачилардан бири яраланган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, автомобиль ичида портловчи модда бўлган. Шунинг учун Ниагара шаршараси атрофидаги учта кўприк хавфсизликни таъминлаш мақсадида ёпиб қўйилган.

Fox New таъкидича, Федерал тергов бюроси ҳодисани теракт сифатида баҳоламоқда. Расман бу маълумот ҳозирча тасдиқланган эмас.

Портлаш АҚШда ҳар йили нишонланадиган Шукроналик куни арафасида юз берди. Шу кунларда Қанада ва АҚШ чегарасида тиғизлик юзага келади.

Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳукумат АҚШ билан ҳамкорликда саёҳатчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўраётганини билдирди. Оқ Уй ҳодисани диққат билан ўрганаётганини маълум қилди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Ўзбекистон энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 ноябда “Ўзбекнефтгаз”га қилган ташрифи чоғида маълум қилинди.

Расмий хабарда билдирилишича, йил бошида келган аномал совуқдан хулоса чиқарилган ва тизим салоҳияти оширилган.

– Бу йил энергетика тизимини яхшилашга барча манбалардан 14,5 триллион сўм бердик. Қандай хомашё, буюм, техника керак бўлса, олиб берилди. Энди соҳа раҳбарлари масъулиятни тўлиқ зиммасига олиб, аниқ режа қилиши ва энергия етказиб беришни кафолатли таъминлаши зарур, – деди Мирзиёев.

Расмий хабарга ишонилса, “табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди”.

Айни пайтда Озодлик манбалари ҳали куз-қиш мавсуми бошланмай турибоқ Ўзбекистон энергетик тизимида узилишлар бошлангани тўғрисида хавотир билдирган. Бу маълумотлар Озодликнинг ZIMISTON-UZ лойиҳасига жамланган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20👎3
ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказилади. Бу борадаги қарор Парижда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида қабул қилинди. Расман билдирилишича, 43-сессияни Самарқандда ўтказиш таклифини Ўзбекистон киритган.

ЮНЕСКО Бош конференцияси 1985 йилда Болгария пойтахти Софияда ўтказилганди. 1985 йилдан сўнг ЮНEСКО Бош конференциялари ташкилотнинг Париждаги штаб-квартирасида ўтказиб келинаётган эди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, Шавкат Мирзиёев ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.

Хабарларда айтилишича, ЮНEСКОга аъзо давлатлардан ҳеч бири, 34-сессиядан 42-сессиягача Бош конференцияни ўз мамлакатида ўтказиш ташаббуси билан чиқмаган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия жангчилари буюмларини музей қилаётган ўзбекистонлик

Ўзбекистонда туғилиб ўсган қрим татари Ирфон Куддусов Киевдаги ошхонасида ноодатий музей очмоқчи. Ошхона ҳожатхонасида Украинадаги урушда ҳалок бўлган Россия жангчиларига тегишли бўлган буюмлар сақланади.

Бу Озодликнинг “Украина уруши ва ўзбеклар” номли документал филмидан бир парча. Филмнинг тўлиқ версиясини Озодликнинг YouTube каналида томоша қилинг: 👉 https://youtu.be/DJfkBsHIhLY

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Франциядан депортация қилинган ўзбек Фарғона ИИБда тергов қилинмоқда

Ўтган ҳафта Франциядан Ўзбекистонга депортация қилинган Муҳсинжон Аҳмедов Фарғона шаҳар ИИБда тергов қилинмоқда.

Ўзбекистонда диний экстремизмда айбланиб қидирувга берилган 39 яшар Аҳмедов 2020 йил апрелида Францияда юз берган ёнғинда бир кекса французнинг ҳаётини қутқариб қолиши ортидан француз матбуотида қаҳрамонга айланганди.

Франциянинг Монтеро шаҳри фахрий медали билан тақдирланган ўзбекистонликнинг бошпана сўровини минглаб французлар қўллаб-қувватлашган, аммо охирги дақиқагача давом этган петиция француз миграция расмийларининг Аҳмедовни депортация қилиш қарорини ўзгартира олмади.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ватанида диний-сиёсий мотивлар билан айбланган Аҳмедовнинг 14 ноябрь куни Франциядан қийноқ қўлланадиган Ўзбекистонга қайтарилишини халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, дея қоралашмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18👎2
Audio
📌Озодлик дастури 23.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 23.11.23

✅Франциядан депортация қилинган ўзбек Фарғона ИИБда тергов қилинмоқда

✅HRW Хитойда масжидлар ёпилаётгани ва бузилаётганини танқид қилди

✅Ўзбекистон энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади

✅ЮНEСКО Бош конференцияси сўнгги 40 йилда илк бор Парижда эмас, Самарқандда ўтказилади

✅Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари илк бор “стратегик мулоқот” ўтказди

✅Тошкентда маст она дўконда қизини аёвсиз калтаклади

✅Ғазода оташкесим ва гаровдагиларни озод қилиш жараёни жумага қолдирилди

✅АҚШ ва Канада чегарасида автомобил портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

https://t.me/ozodlikkanali/41133
👍7
Янги Ўзбекистон мактаблари: Финляндия тизими ва эшак минган болалар

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2ns4uyp-6Hs

Озодликнинг бу видеолавҳасида Қашқадарё вилоят, Қамаши туманининг Оққишлоқ қишлоғида яшаётган аҳаолининг оғир ижтимоий ҳаёти, мактаб ўқувчиларининг эшакларда мактабга қатнаши, электр ва газ муаммолари ҳақида гап боради.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Ғазо - 48-кун. Украина - 638-кун. Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ва оташкесим жумага қолдирилди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/XnoSxmbGZVE

Ғазода гаровга олинган исроилликларни озод қилиш жума кунига қолдирилган.
Гаровдагиларнинг яқинлари Ҳамас билан келишув кечикишидан хафсаласи пир эканликларини айтишмоқда.
Исроил ҳарбийлари “Ал-Шифа касалхонаси рўпарасидаги хонадон остида Ҳамас жанггари гуруҳининг махфий ер ости тармоғи топилганини билдирди.
БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти Ғазо секторини “болалар учун дунёдаги энг хавфли жой”, дея эълон қилди.
Германия канцлери Олаф Шолц 22 ноябр, чоршанба куни журналистларга Катта йигирматалик видеомулоқотида Россия президенти Владимир Путинни Украинага тажовузни тўхтатишга чақирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Ғазо - 48-кун. Украина - 638-кун. Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ва оташкесим жумага қолдирилди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/XnoSxmbGZVE

Ғазода гаровга олинган исроилликларни озод қилиш жума кунига қолдирилган.
Гаровдагиларнинг яқинлари Ҳамас билан келишув кечикишидан хафсаласи пир эканликларини айтишмоқда.
Исроил ҳарбийлари “Ал-Шифа касалхонаси рўпарасидаги хонадон остида Ҳамас жанггари гуруҳининг махфий ер ости тармоғи топилганини билдирди.
БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти Ғазо секторини “болалар учун дунёдаги энг хавфли жой”, дея эълон қилди.
Германия канцлери Олаф Шолц 22 ноябр, чоршанба куни журналистларга Катта йигирматалик видеомулоқотида Россия президенти Владимир Путинни Украинага тажовузни тўхтатишга чақирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Парадоксал диний сиёсат; Тармоқни портлатган пост

Маълумотларга қараганда, 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан 20 мингга яқин оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган, яна 2,7 минг нафар аёл турли жиноятлар қурбонига айланган.

Бу маълумот фалсафа доктори Гулноз Мамарасулова билан ўтказилган суҳбатда келтирилди.

Суҳбатдошимизга куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бир пост атрофида кўтарилган баҳс-мунозаралар пайдо қилган саволларни бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15

👍5