@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС радикал гуруҳининг Ғазодаги тоннелларини сувга тўлдириш режасини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Wall Street Journal АҚШ расмийларига таянган ҳолда. ҲАМАС АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

Нашрнинг ёзишича, ноябрнинг ўрталарида Исроил армияси (ЦАХАЛ) Аш Шати қочқинлар лагеридан бир ярим километр шимолроқда камида бешта сув насосини ўрнатган. Бу насослар орқали соатига минг куб метр миқдорида сув тортиладиган бўлса, ер ости йўллари бир неча ҳафта ичида сув остида қолиши мумкин.

ЦАХАЛнинг билдиришича, тонеллар Ғазодаги мактаблар, спорт марказлари, масжидлар ва касалхоналар остидан ўтган. Ер ости йўллари тизими ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

2001 йилда ҲАМАСнинг Ғазодаги лидерларидан бири Яҳё Синвар тоннеллар тизими 500 километрни ташкил қилиши ҳақида ошкора билдирган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎11
Forwarded from OZODLIK KANALI™
HRW блогер Олимжон Ҳайдаровнинг 8 йилга қамалишини қоралади

Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Ўзбекистонда блогер Олимжон Ҳайдаровнинг саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинганини қоралади.

Халқаро ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича вакили Мира Риттман 5 декабрда берган баёнотида: “Суднинг Ҳайдаровни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигига салбий таъсир кўрсатади”, - деб айтди.

1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди блогер Олимжон Ҳайдаровни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарганди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев топшириғини бажарган наманганлик тадбиркор ҳибсга олинди

Наманган вилоят, Янги Наманган туманида президент топшириғи билан ўз ҳисобидан маҳалла фуқаролар йиғини биноси, министадион, болалар ўйингоҳи ва бошқа қурилишлар қилган Анасхон Дедабаев «фирибгарлик»да гумонланиб, ҳибсга олинди.

Наманган шаҳар прокурорининг Дедабаевни қамоққа олиш учун киритган илтимосномасида Анасхон Дедабаев ихтиёридаги бўш ер майдонини тўрт фуқарога сотиб, қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда гумон қилинмоқда.

Тадбиркорнинг яқинлари, у Янги Наманган тумани ҳокими ва прокурорининг шахсий хусумати сабабли қамоққа олинганини иддао қилмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎7
Audio
📌Озодлик дастури 05.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 05.12.23

✅Салимбой ва Ғафурбой устида қора булутлар. Мирзиёев "кўча"ни жиловлашга киришдими?

✅Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин бўлган Достон Халилов ушланди

✅Андижонда автомобилга газ қуйиш станциялари фаолияти чекланди

✅Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади

✅Россия махсус хизматлари Швеция ва Туркия ўртасида можаро чиқаришга урингани маълум бўлди

✅Иш ташлашлар ортидан Қирғизистон бозорларига олти ойлик солиқ таътили берилди

✅WSJ Исроил армияси ҲАМАС тоннелларини сувга тўлдиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди

✅Венесуэла Гайананинг нефтга бой вилоятини ўзига қўшиб олмоқчи

https://t.me/ozodlikkanali/41309
👍15
Сариосиё воқеалари: Террорчиликда айбланган 74 киши оқлов ҳукми талаб қилмоқда

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/rAhXkHu_eCM

2000 йилда Сариосиё туманининг тоғли Киштут дарасига Тожикистон ҳудудидан исломий жангарилар бостириб кириши ортидан йигирмага яқин қишлоқнинг қарийб минг нафар оиласи Шеробод ва Шўрчи туманларига мажбуран кўчирилган эди.

Ҳукумат бу тоғли қишлоқларнинг аҳолисини террорчиликда, жангариларни дастаклаш, уларга озиқ-овқат етказиб беришда айблади.

Айнан шу айблов билан бу қишлоқларда яшовчи 74 киши ҳибсга олинди ва улар икки йилдан 18 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Собиқ маҳкумларнинг айтишларича “террорчи” айблови уларга инсон зоти чидаб бўлмас қийноқлар воситасида қўйилган ва улар ўлмасдан туриб бу жиноий иш қайта текширилиши ва тўла оқланишини талаб қиладилар.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18👎5
Расмий: Салим Абдувалиев ҳибсга олинди

Ўзбекистонда жиноий авторитет сифатида билинган Салим Абдувалиев ҳибсга олинган. Бу ҳақда 5 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди. Салимбой номи билан билинган ва бунга қадар маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган 73 яшар Салим Абдувалиев ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.

“1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍33👎4
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди “Бахти Ташкентский” номи билан танилган “қонундаги ўғри” Бахтиёр Қудратиллаевга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади, деб хабар берди 6 декабрь куни “Дарё” нашри.

Бу маълумотни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати “Дарё”га тасдиқлаган. Бироқ Тошкент шаҳар суди расмий сайтида ҳозирча бу борада маълумот берилмади.

Хабарда Бахтиёр Қудратуллаевга доир иш Тошкент шаҳар ИИББ биносида кўриб чиқилгани таъкидланади.

Суд қарорида қайд этилишича, 29 ноябрь куни Қудратуллаев Маъмурий кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган.

3 декабрда Тошкент шаҳар ИИББ Қудратуллаев 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш)да ҳам гумонланаётганини билдирганди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎5
Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётида тинч аҳоли ҳалок бўлишда давом этмоқда. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Ғазода тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш талаби билан Исроилга босим кўрсатмоқда, деб хабар берди Reuters.

Хабарда айтилишича, Вашингтон босим кўрсатиш воситаси сифатида Исроилга ҳарбий ёрдам камайтирилиши мумкинлигини айтмоқда.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 5 декабрда ўтган матбуот анжуманида АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАСга қарши уруш якунланганидан сўнг Ғазо ЦАХАЛ назорати остида қолиши лозимлигини таъкидлади.

“Бу урушни якунлашнинг ва тез якунлашнинг ягона йўли ҲАМАСга нисбатан қақшатқич куч ишлатишдир. Қақшатқич куч билан уни йўқ қилишдир”, — деди Исроил бош вазири.

Исроил армияси вакили Ғазо шимолидаги Жабалия шаҳрида ҲАМАС қўмондонлик пункти йўқ қилинганини билдирди. Шунингдек, Ғазода ҲАМАСнинг 500 та ер ости йўли ҳам вайрон қилинган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎4
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дақиқада АҚШ сенаторлари билан ўтказиладиган онлайн-брифингни бекор қилди, деб хабар берди CNN.

Сенатдаги кўпчилик лидери Чак Шумер Зеленский махфий брифингда иштирок этишдан “сўнгги дақиқада юзага келган муаммо туфайли” бош тортганини билдирди.

Зеленскийнинг сенаторлар билан мулоқот қилишдан бош тортгани сабаблари айтилмади. Украина президенти бу мулоқотда урушнинг бориши тўғрисида ахборот бериши ва АҚШ яна бир ҳарбий ёрдам ажратиши зарурлиги ҳақида гапириши кутилаётганди.

АҚШ сенаторлари бир ойдан бери Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласида муросага эриши олмаяпти.

Октябрда АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга Украина ва Исроилга умумий қиймати 106 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш бўйича таклифни киритган эди. Бу ёрдамнинг 60 миллиарди Украинага берилиши режалаштирилган. Бу таклиф Конгрессда ҳалигача кўриб чиқилмади.
👍17👎3
Атирау вилоят туманлараро иқтисодий суди "Слава Україні" фондини ёпиш тўғрисида қарор чиқарди. Мазкур фонд Украинадаги Россия агрессияси жабрдийдаларига кўмак кўрсатар эди. Бу ҳақда Қозоғистон инсон ҳуқуқлари халқаро бюроси маълум қилди.

Фонд фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор ноябрда чиқарилган, лекин бу ҳақда бугунга келиб маълум бўлган.

Атирау вилоят адлия департаменти "Слава Україні" фондини давлат рўйхатидан ўтказганидан сўнг 15 кун ўтиб, фондни ноқонуний деб топиш ва унинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисида судга мурожаат қилган.

Адлия департаменти бунга фонд устави «Қозоғистон қонунчилиги меъёрларига зид келиши»ни сабаб қилиб кўрсатган.

Фонд раиси Турарбек Кусаиновнинг айтишича, "Слава Україні" қисқа вақт ичида Украинага 5 миллион тенге ($10 800) миқдорида гуманитар ёрдам жўнатишга муваффақ бўлган. Кусаиновнинг айтишича, фонд Россия талаби билан ёпилган.

Қозоғистонда Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи бир қатор фондлар ва волонтёрлик ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.
👍13👎6
Жорий йил бошидан то шу кунгача Ўзбекистонда 26 та ноқонуний майнинг ферма аниқланди ва уларнинг фаолияти тўхтатилди, деб хабар берди Бош прокуратура.

Мазкур фермалар томонидан 29 миллион кВт-соат электр энергияси ишлатилган. Бу 145 минг хўжаликнинг бир ойлик истеъмолига тенгдир. Бош прокуратураниниг билдиришича, бунинг оқибатида давлатга 58 миллиард 200 миллион сўмлик зарар етказилган.

Майнинг фермалар ташкил қилган 29 кишига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) асосида жиноят иши очилган. Улар 8 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.

Ўзбекистонда майнинг фермалари фаолиятига рухсат берилгани тўғрисида Адлия вазирлиги 4 октябрь куни маълум қилганди. Расман билдирилишича, бу борада ҳукумат 29 сентябрда “Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18
Исроил БМТнинг Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Линн Хейстингсга берилган вақтинча яшаш визасини бекор қилди. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билдирди.

Унга кўра, Хейстингс АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС томонидан исроилликларни ўлдирганини қоралашдан бош тортгани ва Ғазодаги вазиятни “нотўғри” ёритгани ортидан мана шундай қарор қабул қилинган. Исроил ТИВнинг билдиришича, БМТ вакили ҳалок бўлган фаластинликларнинг барчасини тинч аҳоли деб ҳисоблайди.

“Биз БМТнинг бундай нохолислигига энди жим қараб турмаймиз! <...> ҲАМАСни 1200 исроилликни аёвсиз ўлдиргани, болалар ва қарияларни гаровга олгани, аёвсиз таҳқирлагани ва зўрлагани, Ғазо аҳолисидан тирик қалқон сифатида фойдалангани учун танқид қилмаган, бунинг ўрнига ўз фуқароларини ҳимоя қилаётган Исроилни, демократик давлатни айблаётган шахс БМТда хизмат қила олмайди ва Исроилга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилади”, – деб ёзди вазир.
👍13👎6
Ўзбекистонда жиноят олами етакчилари сифатида кўрилган шахсларга қарши оммавий ҳибсга олишлар давом этмоқда. 5 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ «Салимбойвачча» сифатида танилган Салим Абдувалиевнинг ҳибсга олинганини маълум қилди. 73 яшар Абдувалиев ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш (ЖКнинг 248-модда 1-қисми) да гумон қилинмоқда. Озодлик аввалроқ Салимбой ва унинг бизнес ҳамда ҳокимият билан алоқалари ҳақида лавҳа тайёрлаган. Видеони Озодлик ижтимоий тармоқ платформаларида томоша қилинг.

❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=1-mXOTr-n5Q

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
"Кўча"га қарши рейдлар. "Уй"да нима гап?

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/srOLqu55iqA

Сўнгги кунларда ўзбек матбуоти қонундаги ўғрилар ва уларнинг таъсиридаги жиноий гуруҳ вакилларига қарши рейдлар ҳақидаги хабарлар билан тўлди.

Сарлавҳаларга чиқаётган исмлар, масалан, “Бахти Ташкентский” ва “Саидазиз медгородок” лақабли шахсларнинг исмлари яқин-яқингача гап-гаштаклардагина тилга олинган бўлса, ҳозир пойтахт ички ишлар бош бошқармасининг расмий релизларидан ўрин олмоқда.

Аммо, бу расмий ахборотлару мамлакат миқёсидаги рейдлар - кўплаб саволларни ўртага чиқармоқда.

Бу саволлардан айримларини биз бугун собиқ депутат Расул Кушербоев ва таҳлилчи Жамшид Муслимовларга берамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍21
Audio
📌Озодлик дастури 06.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 06.12.23

✅Санкциялар: ЕИ Тошкентни Россияга ёрдам беришнинг оқибатларидан огоҳлантирмоқда

✅Ўзбекистонда 26 та ноқонуний майнинг ферма аниқланди

✅“Бахти Ташкентский” 15 суткага қамалди

✅Қозоғистон суди Украинадаги Россия агрессияси жабрдийдаларига кўмак фондини ёпди

✅Зеленский АҚШ сенатида видеоалоқа орқали чиқиш қилишдан бош тортди

✅АҚШ Исроилни Ғазода тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлишига йўл қўймасликка чақирди

✅Исроил БМТнинг мувофиқлаштирувчиси Линн Хейстингс визасини бекор қилди

https://t.me/ozodlikkanali/41326
👍4👎1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
🗣Шавкат Мирзиёев Конституция куни арафасида 334 нафар шахсни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармонга берилган расмий шарҳда айтилишича афв этилганларнинг 88 нафари "тақиқланган ташкилот аъзолари". Аввалроқ диний блогер Фозилхўжа Орифхўжаевнинг муддатидан олдин озодликка чиқарилгани хабар қилинганди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍125👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистонлик ўзбек Украина урушида

Туркманистонлик ўзбек Ровшанбек Рўзметов Украина армияси қаторида Россия тажовузига қарши курашмоқда. У Бахмутдаги жанглардан сўнг дам олишга келганида Настояшчее Время нашрининг журналистлари билан суҳбатлашди.

Ровшанбек Рўзметов Настояшчее Время ва Мигрант Медиа тайёрлаган “Ўз юртимда” номли филмдаги қаҳрамонлардан бири. Бу фильм Россиянинг тўлақонли босқини пайтида Украинада яшаётган муҳожирлар ҳақида. Унда Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан Украинага келган қаҳрамонлар ҳам суратга олинган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

#НаСвоейЗемлеФильм

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍27👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Салимбойнинг қулаши

Бу Тошкентнинг энг бой одамларидан бири сифатида танилган Салим Абдувалиев. Ўзбекистонликлар 73 яшар Салимбойваччани маҳбус қиёфасида биринчи марта кўришлари. Тармоқлардаги видеоларда у ўта бой ва қудратли шахс сифатида намоён бўлади. Викиликсга сиздирилган америка дипломатларининг ёзишмалари унинг Каримов даврида ҳукуматга таъсири катта бўлганини тасдиқлаган. Каримов ўлимидан сўнг Салимбой президент Шавкат Мирзиёевни душманлардан ҳимоя қилишга онт ичган эди. Аммо эндиликда у Мирзиёевнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидан ўзини ҳимоя қилиши керак бўлади. Салим Абдувалиев ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда гумон қилинмоқда. У Ўзбекистондаги жиноят оламининг охирги ҳафтада ҳибсга олинган энг юқори мартабали намояндасидир. Кўчага қарши рейдлар деб аталаётган оммавий ҳибсга олишлар пировардида қонун устуворлигига олиб келишига шубҳа қилаётганлар кўп.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #uzbek #salimboy
👍39