@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 683-кун | Покровскка ҳужум. 11 киши, жумладан беш бола ҳалок бўлди

Россиянинг Покровск шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 11 киши, жумладан 5 бола ҳалок бўлди.

Россия қўшинлари Запорожье вилоятининг 22 аҳоли масканини ўққа тутди

Белгородда яшовчи 100 дан ортиқ киши вақтинча яшаш масканларига кўчирилди.

Сафарбарликка чақирилганларнинг яқинлари Россия президенти админстрацияси ва Мудофаа вазирлигини пикет қилди.

Зеленский Ғарб мамлакатларини Россиянинг чет элда музлатилган 300 млрд долларлик активларини Украинага беришга чақирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқобил энергия манбалари энергетика инқирозидан қутқарадими?

Охирги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб, энергетика инқирозидан чиқишга уринишлар бўлмоқда. Фарғонанинг Бағдод туманидаги қуёш панелларини сотувчи хусусий ташкилотда оператор бўлиб ишловчи Моҳигулнинг айтишича, қуёш панелларидан фойдаланишни истаётган водийликлар сони тобора ортиб бормоқда. Аммо ҳозирча қуёш панелларидан фойдаланиш водийда оммавийлашди деб айтиш қийин. Бунинг сабаби нимада? Чиндан ҳам муқобил энергия манбалари энергетика инқирозидан қутқара оладими?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Audio
📌Озодлик дастури 08.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 08.01.24

✅Ўзбекистон яна дунёда энг кўп олтин сотган мамлакатга айланди

✅Нукусда номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида бир киши вафот этди

✅Қозоғистондаги кафеда портлашда икки нафар ўзбекистонлик ўлди

✅Туркияда янги йил бошидан буён жиноятчиликда гумонланган 8 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

✅Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати яна пасайиши кутилмоқда

✅Исроил армияси Ғазо шимоли устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/41772
👍11
"Путинизмни дастакламоқда". Тармоқдаги изоҳ учун 5 йил қамоқ

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2CXT8F-J5SY

Мирзиёевни танқид қилган яна бир тармоқ фойдаланувчиси 5 йилга қамалди. Ижтимоий тармоқларда президент Шавкат Мирзиёевни Россия раҳбари Путиннинг Украинага қарши урушини дастаклашда айблаб пост жойлаган 38 ёшли тармоқ фойдаланувчиси 5 йилу 1 ойга қамалган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎14👍12
Украинага босқин: 684-кун | Украинадаги японлар, келишилган АҚШ бюджети ва парта кўрмаган ўқувчилар

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/VzHpD-s7n9Q

Рождествони нишонлаётган Россия Украинага ракета зарбаларини беришда давом этди.
Москвада қўлга олинган тожикистонлик блогер “рус миллатига мансуб бир гуруҳ шахсларга ёмон муносабатда бўлганликда” айбланмоқда.
Владимир Зеленский: “Украинадаги урушда Россияни мағлуб этиш мумкин”.
Зеленский Киевга илк ташрифи билан келган Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава билан учрашди.
Россия Тергов қўмитаси: Украина қуролли кучлари Донецкнинг Ленинский туманидаги касалхонани ўққа тутди
Италия ташқи ишлар вазири: “Европа Иттифоқи ўз армиясини ташкил қилиши зарур”
АҚШ Конгресси 2024 йил учун 1,6 трлн долларлик федерал бюджетни келишиб олди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9

Қатор араб давлатлари ва Туркия Қўшма Штатлар билан ҳамкорликда ¬Ғазони тиклашга, бўлганинг сиёсий келажагини аниқлашга, минтақада узоқ муддатли тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатларни мувофиқлаштиришга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 8 январда маълум қилди.

Энтони Блинкен минтақа бўйлаб сафари давомида Туркия, Греция, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистонида бўлди. 8 январда Блинкен Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал Сауд билан учрашди. Блинкен учрашувдан сўнг валиаҳд шаҳзода Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатилишига қизиқиш билдиргани тўғрисида баёнот берди. АҚШ давлат котибига кўра, валиаҳд шаҳзода бунинг учун Исроил Ғазодаги урушни тўхтатиши ва Фаластин давлати тузиш учун амалий иш бошлаши лозимлигини шарт қилиб қўйган.

Associated Press агентлигининг ёзишича, араб давлатлари ва Туркиянинг Ғазони қайта тиклашни бошлашга бўлган қизиқиши уларнинг позициялари ўзгарганини англатади. Бунгача бу давлатлар АҚШнинг Ғазо бўйича чақириқларини қўлламаётган ва Ғазода ўт отишни тўхтатишни, бўлгадаги фаластинликлар вазиятини яхшилашни талаб қилаётганди.

Энтони Блинкен 9-10 январь кунлари Исроил ва Фаластин мухторияти раҳбарлари билан учрашади. Унда Туркия, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия таклифлари муҳокама этилади. Блинкен сафари Миср президенти билан ўтадиган учрашувдан сўнг якунланади.

Бу Блинкеннинг сўнгги уч ойда Яқин Шарққа қилган тўртинчи сафаридир. АҚШ экспертларининг айтишича, Оқ Уйнинг асосий мақсади Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш минтақавий конфликтга айланиб кетиши олдини олишдир.
👍20
Эрон ҳукумати Кирмон шаҳри қабристонидаги портлашни амалга оширган худкушлардан бири Тожикистон фуқароси бўлганини билдирмоқда. Иккинчи ҳужумчининг шахсига ҳали тўлиқ аниқлик киритилмаган. Шунингдек, Эроннинг беш шаҳрида бир неча гумонланувчилар қўлга олинган.

Кўплаб давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган “Ислом давлати” Эроннинг Кирмон шаҳрида 3 январдаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, портлашни икки ҳудкуш амалга оширган.

Портлаш 3 январда Эрон жануби-шарқидаги Кирмон шаҳри қабристонидаги 2020 йилда ҳалок бўлган Ислом инқилоб посбонлари корпуси генерали Қосим Сулаймоний мақбараси яқинида содир этилган эди. Шу куни Сулаймоний хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир ўтказилаётганди.

Расмий Теҳрон портлашда 91 киши ҳалок бўлганини ва 280 киши яраланганини маълум қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Ўзбекистонда 2024 йилда 5 миллион киши иш билан таъминланиши иддао қилинди

Ўзбекистонда жорий йилда 5 миллион аҳоли иш билан таъминланиши тўғрисида 8 январь куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғинда маълум қилинди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, мамлакатда ҳозирги кунда расман 1 миллион 300 минг ишсиз бор. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади. Шуларни назарда тутган ҳолда “2024 йилда 5 миллион иш ўрни яратиш режалаштирилган”

Хабарда таъкидланишича, хизматлар соҳасида 2,5 миллион, қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион, инвестиция лойиҳалари ва саноатда 250 минг, қурилишда 140 минг иш жойи яратиш имконияти бор.

“Бундан ташқари, замонавий молиявий инструментлар, жумладан, микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш кўзда тутилмоқда”, дейилади хабарда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎14👍8
Ўзбекистонда бир йилда аҳоли сони деярли 775 минг кишига кўпайди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган. 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига, Ўзбекистон доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган.

Бу билан республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ўсган.

«Доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда», дейилади расмий билдирувда.

Узбекистона аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига кўпайган.

Статистика агентлиги ўтган йилнинг иноябрида эълон қилган маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистонда умр кўриш ўртача 74,3 ойни ташкил қилмоқда. Ушбу кўрсаткич эркаклар учун 72,1 ёш, аёллар учун 76,6 ёшга тўғри келган.

2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 5,4 фоизни 65 ва ундан юқори ёшдагилар ташкил қилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Путинизмни дастакламоқда". Тармоқдаги изоҳ учун 5 йил қамоқ

Мирзиёевни танқид қилган яна бир тармоқ фойдаланувчиси 5 йилга қамалди. Ижтимоий тармоқларда президент Шавкат Мирзиёевни Россия раҳбари Путиннинг Украинага қарши урушини дастаклашда айблаб пост жойлаган 38 ёшли тармоқ фойдаланувчиси 5 йилу 1 ойга қамалган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎8👍5
Audio
📌Озодлик дастури 09.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 09.01.24

✅Ўзбекистонлик диний уламо Мубашшир Аҳмад Истанбулда гумонланувчи сифатида қўлга олинди

✅Блогерлар солиққа тортиладиган бўлди, амалдорлар қачон даромадини очиқлайди?

✅Ўзбекистонда 2024 йилда 5 миллион киши иш билан таъминланиши иддао қилинди

✅Ўзбекистонда бир йилда аҳоли сони деярли 775 минг кишига кўпайди

✅Қозоғистонда иш ташлаган нефтчилар ҳукуматга мурожаат қилди

✅АҚШ давлат котиби Араб давлатлари таклифларини муҳокама қилиш учун Исроилга борди

✅Эрон Кирмондаги портлашни тожикистонлик худкуш амалга оширганини айтмоқда

https://t.me/ozodlikkanali/41791
👍9
OzodNazar: Путин Украина урушига борадиган мигрантларни фуқароликка қабул қилмоқчи

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/E2nIjOiiRHw

Бугунги суҳбат меҳнат мигрантлари учун муҳим бўлган янгиликлар атрофида бўлди. Кўрсатувда меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассис, “Мигрант. уз” портали асосчиси, ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад иштирок этди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎4
Шоликорлар: Машарипов ва прокурор еримизни тортиб олмоқчи?

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/zUJb32Ce8PU

Хоразм вилоят, Гурлан туманидаги шоликорликка ихтисослаштирилган қарийб 40та фермер хўжалигининг ерини давлат захирасига қайтариш учун туман прокурори Урганч туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритди.

Прокурорнинг иддао қилишича, 2019-2021 йилларда аукцион орқали шоликорлик учун ер майдонларини ютиб олган фермерларга чиқарилган ҳоким қарорларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Нега прокурор бир йил эмас, икки йил эмас, орадан деярли беш йил ўтганидан сўнг ер берилишида қонун бузилиши борлигини даъво қилмоқда?

Ваҳоланки, фермерларнинг айтишларича, улар ерни аукциондан ҳалол йўл билан ютиб олганлар ва барча ҳужжатлар қонун доирасида расмийлаштирилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Байденга мудофаа вазирининг касаллиги тўғрисида ўз вақтида маълумот берилмаган

АҚШ президенти Жо Байденга 9 январгача мудофаа вазири Ллойд Остин саратонга чалингани тўғрисида маълумот берилмаган. Reuters агентлигининг ёзишича, АҚШ жамоатчилигига 70 ёшли вазирнинг касал экани ошкор бўлганидан сўнггина бу ҳақда президентга билдирилган.

Хабарда айтилишича, простата саратонига чалинган Ллойд Остин янги йилга ўтар кечаси Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказига ётқизилган. Пентагон буни жамоатчиликдан, Оқ Уйдан ва Конгрессдан 5 январгача сир тутган.

Расмийларга кўра, Байден врачлар назорати остида клиникада қолаётган Остинни лавозимидан бўшатмоқчи эмас.

Остиннинг ҳаракатлари вазирлар кабинети протоколини қўпол равишда бузиш сифатида талқин қилинмоқда. Вазирлар касаллиги туфайли вақтинча ўз лавозимини бажара олмаслиги ва унинг ўрнини ким босиши тўғрисида жамоатчиликни олдиндан хабардор қилиши лозим.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19
Қозоғистонда қорли йўлда қолган ўзбекистонликлар қутқарилди

Қозоғистон республикаси Қарағанда вилояти қутқарувчилари бузилган автобуснинг 40 дан ортиқ йўловчиларини эвакуация қилди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

9 январь куни автобус йўловчилари билан Олмаота-Екатеринбург шоссесида Чимкент-Тоболск йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Автобуснинг бузилиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган.

“Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари носоз автобусдан 41 кишини эвакуация қилди, шундан 14 нафари Ўзбекистон, 27 нафари Қозоғистон фуқаролари”, — дейилади хабарда.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмас.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоликорлар: Машарипов ва прокурор еримизни тортиб олмоқчи?

Хоразм вилоят, Гурлан туманидаги шоликорликка ихтисослаштирилган қарийб 40та фермер хўжалигининг ерини давлат захирасига қайтариш учун туман прокурори Урганч туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритди.

Прокурорнинг иддао қилишича, 2019-2021 йилларда аукцион орқали шоликорлик учун ер майдонларини ютиб олган фермерларга чиқарилган ҳоким қарорларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Нега прокурор бир йил эмас, икки йил эмас, орадан деярли беш йил ўтганидан сўнг ер берилишида қонун бузилиши борлигини даъво қилмоқда?

Ваҳоланки, фермерларнинг айтишларича, улар ерни аукциондан ҳалол йўл билан ютиб олганлар ва барча ҳужжатлар қонун доирасида расмийлаштирилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5👎4
Audio
📌Озодлик дастури 10.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2