Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 10.01.24
✅Тармоқларда Мирзиёевни танқид қилган фаол руҳий шифохонада қолмоқда
✅Ўзбекистонда сиртдан 12 йилга судланган Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди
✅Қозоғистонда қорли йўлда қолган ўзбекистонликлар қутқарилди
✅Қирғиз парламенти “Салимбой” билан учрашган депутатни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди
✅Украинада кинорежиссёр Сергей Параджанов реабилитация қилинди
✅Ар-Риёдда Украина бўйича махфий учрашув ўтказилди
✅Байденга мудофаа вазирининг касаллиги тўғрисида ўз вақтида маълумот берилмаган
https://t.me/ozodlikkanali/41806

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Путин Украина урушига борадиган мигрантларни фуқароликка қабул қилмоқчи
Бугунги суҳбат меҳнат мигрантлари учун муҳим бўлган янгиликлар атрофида бўлди. Кўрсатувда меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассис, “Мигрант. уз” портали асосчиси, ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад иштирок этди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍9👎2
OzodNazar: Мирзиёев “миллиончи” Каримовни 5 миллиони билан чангда қолдирди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ULStJgN5HGQ
Ўзбекистонда ишсизларнинг расмий сони сўнгги бир йил давомида мутлақо ўзгаришсиз қолди: 1 млн 300 минг нафар.
8 январда президент Мирзиёев аҳоли бандлигини оширишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тадбирга оид расмий хабарларда айтилишича, бу йил мамлакат бўйлаб 5 миллионта иш жойи яратилади.
Биринчи президент даврида ҳар йили 1 миллионта иш ўрни яратилиши ҳақида айтиларди.
Мирзиёев ўз вақтида Каримов даврида яратилган иш ўринлари қоғоздагина яратилгани ҳақида айтган.
Хўш, Мирзиёевга тақдим этилган режа реалми ёки у ҳам қоғозда қоладиган гапми? Иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимов билан бугун шу ҳақда гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

YouTube
OzodNazar: Mirziyoyev “millionchi” Karimovni 5 millioni bilan changda qoldirdi
Ўзбекистонда ишсизларнинг расмий сони сўнгги бир йил давомида мутлақо ўзгаришсиз қолди: 1 млн 300 минг нафар.
8 январда президент Мирзиёев аҳоли бандлигини оширишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тадбирга оид расмий хабарларда айтилишича, бу йил…

👍9👎5
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 10 январда Фаластин мухторияти лидери Маҳмуд Аббос билан Исроил оккупация қилган Ғарбий соҳилда учрашди. Блинкен 9 январда Исроил раҳбарияти билан учрашган ва уларни Фаластин давлатини ташкил этишга чақирган эди.
Блинкен 88 ёшли Аббос билан учрашувида Вашингтон ҲАМАС-Исроил урушидан сўнг Ғазо бўлгаси назоратини қўлга олиш учун Фаластин маъмурияти ислоҳотларни ўтказиши лозим, деб ҳисоблашини билдирди.
Ўн йил олдин Исроил оккупация қилган ҳудудда Фаластин давлатини ташкил этиш бўйича ўтказилган музокаралар натижасиз якунланган эди. Бу музокараларга АҚШ воситачилик қилган.
Блинкен матбуот анжуманида Исроил ҳукумати Фаластин давлатини ташкил этиш чақириғига қандай муносабат билдирганини очиқламади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍12👎2
Сомалидаги «Ал Шабаб» қуролли гуруҳи БМТ вертолётини босиб олди. Вертолёт бортида экипаж аъзолари ва йўловчилардан иборат саккиз ёки тўққиз киши бўлгани айтилмоқда. Улар гаровга олингани таҳмин қилинаётир.
Ал Жазиранинг хабар беришича, вертолёт учиб кетаётган пайтда техник носозлик юз берган. Вертолёт «Ал Шабаб» назорати остидаги ҳудудга қўнишга мажбур бўлган ва гуруҳ босқинига учраган. The Washington Рost радикаллар вертолётга ўт қўйганини, экипаж ва йўловчиларни гаровга олганини ёзди.
Сомали Қуролли кучлари расмий вакили майор Ҳасан Али вертолёт бортида икки сомалилик ва бир неча чет эллик бўлганини айтди. Унга кўра, вертолёт қуролли тўқнашувлар бўлаётган ҳудудлардан бирига дори-дармон олиб кетаётган эди.
«Ал Шабаб» Сомалидаги радикал исломчилардан иборат гуруҳдир. Сомали ҳукуматига қарши урушаётган мазкур гуруҳ мамлакат маркази ва жанубидаги ҳудудларнинг бир қисмини назорат қилади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ал Жазиранинг хабар беришича, вертолёт учиб кетаётган пайтда техник носозлик юз берган. Вертолёт «Ал Шабаб» назорати остидаги ҳудудга қўнишга мажбур бўлган ва гуруҳ босқинига учраган. The Washington Рost радикаллар вертолётга ўт қўйганини, экипаж ва йўловчиларни гаровга олганини ёзди.
Сомали Қуролли кучлари расмий вакили майор Ҳасан Али вертолёт бортида икки сомалилик ва бир неча чет эллик бўлганини айтди. Унга кўра, вертолёт қуролли тўқнашувлар бўлаётган ҳудудлардан бирига дори-дармон олиб кетаётган эди.
«Ал Шабаб» Сомалидаги радикал исломчилардан иборат гуруҳдир. Сомали ҳукуматига қарши урушаётган мазкур гуруҳ мамлакат маркази ва жанубидаги ҳудудларнинг бир қисмини назорат қилади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎1
Кейинги ҳафтада БМТ донор давлатлардан 2024 йилда Украинадаги гуманитар эҳтиёжлар учун 3,1 миллиард доллар маблағ сўрамоқчи. Украинага гуманитар кўмак кўрсатиш бўйича йиллик режа 15 январь куни Женевада донорларга тақдим этилади.
«Украинада уруш давом этар ва гуманитар эҳтиёжлар ўсиб борар экан, молиявий кўмак кўрсатиш заифлашиб қолмаслиги лозим», - деди БМТнинг Гуманитар масалалар бўйича бошқармаси вакили Эдем Восорну.
Унинг ҳамкакасби Йенс Леркега кўра, 2024 йилда Украина аҳолисининг 40 фоизи, яъни 14,6 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Бундан ташқари турли давлатлардан бошпана топган 2,3 миллион украин қочқинига ҳам ёрдам кўрсатиш лозим.
Бундан ташқари тўрт миллион украин, жумладан, бир миллион бола уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган ва ички қочқинга айланган. Леркенинг айтишича, украин қочқинларининг умумий сони 6,3 миллион кишини ташкил қилади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
«Украинада уруш давом этар ва гуманитар эҳтиёжлар ўсиб борар экан, молиявий кўмак кўрсатиш заифлашиб қолмаслиги лозим», - деди БМТнинг Гуманитар масалалар бўйича бошқармаси вакили Эдем Восорну.
Унинг ҳамкакасби Йенс Леркега кўра, 2024 йилда Украина аҳолисининг 40 фоизи, яъни 14,6 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Бундан ташқари турли давлатлардан бошпана топган 2,3 миллион украин қочқинига ҳам ёрдам кўрсатиш лозим.
Бундан ташқари тўрт миллион украин, жумладан, бир миллион бола уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган ва ички қочқинга айланган. Леркенинг айтишича, украин қочқинларининг умумий сони 6,3 миллион кишини ташкил қилади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
Тошкент 11 январда жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар орасида 10-ўринни эгаллади
Тошкент IQAir веб-сайтида 11 январь куни маҳаллий вақт билан 10:30 ҳолатига кўра, жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар орасида 10-ўринни эгаллади.
Қиёслаш учун: Бишкек 58-ўринда, Остона 82-ўринда. Душанбе ва Ашхабод мазкур рўйхатда мавжуд эмас.
“Ўзгидромет” 11 январь куни соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 заррачалари миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этганини билдирган. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 17 мартага кўпдир.
3 январда Тошкент маҳаллий вақт билан соат 18:45 даги кўрсаткичлар бўйича дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринга чиққан эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Тошкент IQAir веб-сайтида 11 январь куни маҳаллий вақт билан 10:30 ҳолатига кўра, жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар орасида 10-ўринни эгаллади.
Қиёслаш учун: Бишкек 58-ўринда, Остона 82-ўринда. Душанбе ва Ашхабод мазкур рўйхатда мавжуд эмас.
“Ўзгидромет” 11 январь куни соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 заррачалари миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этганини билдирган. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 17 мартага кўпдир.
3 январда Тошкент маҳаллий вақт билан соат 18:45 даги кўрсаткичлар бўйича дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринга чиққан эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Брайль ёзувини энди ҳамма ўқий олади
Энди брайль ёзувини ҳамма ўқий олади, дейишса ҳеч ким ишонмаслиги мумкин. Аммо рост. Фарғоналик дастурчининг мобил иловаси кўзи ожиз болаларнинг ота-оналари ва устозлари учун энг зарур иловалардан бири бўлди. Дунёнинг бир нечта давлатларида бу иловадан фойдаланишмоқда. Ва илова остига фойдаланувчилар ўзларининг ижобий фикрларини ёзмоқдалар. Лавҳани кўринг ва сиз ҳам брайль ёзувидаги китобларни ўқишни бошланг.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Энди брайль ёзувини ҳамма ўқий олади, дейишса ҳеч ким ишонмаслиги мумкин. Аммо рост. Фарғоналик дастурчининг мобил иловаси кўзи ожиз болаларнинг ота-оналари ва устозлари учун энг зарур иловалардан бири бўлди. Дунёнинг бир нечта давлатларида бу иловадан фойдаланишмоқда. Ва илова остига фойдаланувчилар ўзларининг ижобий фикрларини ёзмоқдалар. Лавҳани кўринг ва сиз ҳам брайль ёзувидаги китобларни ўқишни бошланг.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍25👎1
Россиянинг Пенза вилояти Нижнеломовск туманида 11 январда юз берган автотўқнашувда ҳалок бўлган етти киши Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда Нижнеломовск туманлараро прокурори Андрей Ярош маълум қилди.
Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, JAC минивени ҳайдовчиси бўлган 1981 йилда туғилган шахс Москва томонга ҳаракатланиб кетаётган пайтда қарши йўналиш йўлига чиқиб кетган ва Volvo юк машинаси билан тўқнашган.
РИА Новости агентлигининг ёзишича, JAC минивени Ўзбекистон давлат авторақамига эга бўлган. Агентлик тўқнашувда икки киши жароҳатланганини, улардан бири ўлганини, иккинчиси эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилганини билдирди.
Мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 238 -моддаси 3-банди ( Истеъмолчилар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш талабига жавоб бермайдиган равишда хизмат кўрсатиш ва эҳтиётсизлик оқибатида икки ва ундан кўп одамларнинг ўлимига сабабчи бўлиш) асосида жиноят иши қўзғатилди.

Ҳаагада Исроил Ғазо аҳолисини геноцид қилгани юзасидан билдирилган айблов бўйича БМТ Халқаро судининг йиғилиши бошланди. Даъво аризасини судга Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) киритган.
АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи деб тан олинган ҲАМАС 7 октябрда Исроилга ҳужум қилган ва камида 1400 кишини ўлдирган ҳамда 200 дан ортиқ кишини гаровга олган эди. Шу кунгача ҲАМАС ва Исроил ўртасида Ғазода оташкесим ўрнатиш тўғрисидаги бир неча битим ортидан гаровга олинганларнинг бир қисми қамоқда сақланаётган фаластинликларга алиштирилган. Сўнгги хабарларга қараганда, ҲАМАС Ғазода яна камида юз кишини гаровда ушлаб турибди.
ҲАМАС назорати остидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳужумлари оқибатида бўлгада камида 22 минг фаластинлик ҳалок бўлганини, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканини билдирган.
Суднинг биринчи кунида Ҳаагада Исроил ва Фаластин тарафдорлари бўлган юзлаб киши намойишга чиқди.
Намойишларни полиция назорат қилмоқда. Ҳаагада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

👍24
Zimiston-UZ: Энергетика инқирозининг бадалини ким тўлаяпти?
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/HUafg98petY
Энергетик бўҳрон сабаб ўзбекистонликлар ҳар қишда шу каби муаммолардан азият чекмоқда.
Мол-мулкига куйган тадбиркор ёки қимматбаҳо жиҳозларидан айрилган истеъмолчи додини ким эшитади? Эшитувчи борми ўзи?
Юқори минбарлардан мақталадиган, аслида шкафлар токчаларида чанг босиб ётган қонунларда истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояланганми?
ZimiztonUzнинг махсус сонида шу борада гаплашамиз.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/HUafg98petY
Энергетик бўҳрон сабаб ўзбекистонликлар ҳар қишда шу каби муаммолардан азият чекмоқда.
Мол-мулкига куйган тадбиркор ёки қимматбаҳо жиҳозларидан айрилган истеъмолчи додини ким эшитади? Эшитувчи борми ўзи?
Юқори минбарлардан мақталадиган, аслида шкафлар токчаларида чанг босиб ётган қонунларда истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояланганми?
ZimiztonUzнинг махсус сонида шу борада гаплашамиз.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
Zimiston-UZ: Energetika inqirozining badalini kim to'layapti?
Энергетик бўҳрон сабаб ўзбекистонликлар ҳар қишда шу каби муаммолардан азият чекмоқда.
Мол-мулкига куйган тадбиркор ёки қимматбаҳо жиҳозларидан айрилган истеъмолчи додини ким эшитади? Эшитувчи борми ўзи?
Юқори минбарлардан мақталадиган, аслида шкафлар токчаларида…

👍4
Audio
📌Озодлик дастури 11.01.24
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 11.01.24
✅Пензадаги автотўқнашувда Ўзбекистоннинг 7 фуқароси ҳалок бўлди
✅Ўзбекистонда экстремистлик ва террорчилик руҳидаги материалларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди
✅Қирғиз депутатига Ўзбекистонда ҳам иккита жиноят иши очилган. “Салимбой” сўроқ қилинган
✅Қўйлиқ бозори “реконструкция”га ёпилди. Мақсад савдогарларни Food City га кўчиришми?
✅Тошкент 11 январда жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар орасида 10-ўринни эгаллади
✅Сомалида БМТ вертолёти радикал исломчилар томонидан босиб олинди
✅Блинкен Ғарбий соҳилда Маҳмуд Аббос билан учрашди
✅БМТ 2024 йилда Украина учун донорлардан 3,1 миллиард доллар ёрдам сўрамоқчи
https://t.me/ozodlikkanali/41825

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Мирзиёев “миллиончи” Каримовни 5 миллиони билан чангда қолдирди
Ўзбекистонда ишсизларнинг расмий сони сўнгги бир йил давомида мутлақо ўзгаришсиз қолди: 1 млн 300 минг нафар.
8 январда президент Мирзиёев аҳоли бандлигини оширишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тадбирга оид расмий хабарларда айтилишича, бу йил мамлакат бўйлаб 5 миллионта иш жойи яратилади.
Биринчи президент даврида ҳар йили 1 миллионта иш ўрни яратилиши ҳақида айтиларди.
Мирзиёев ўз вақтида Каримов даврида яратилган иш ўринлари қоғоздагина яратилгани ҳақида айтган.
Хўш, Мирзиёевга тақдим этилган режа реалми ёки у ҳам қоғозда қоладиган гапми? Иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимов билан бугун шу ҳақда гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Ўзбекистонда ишсизларнинг расмий сони сўнгги бир йил давомида мутлақо ўзгаришсиз қолди: 1 млн 300 минг нафар.
8 январда президент Мирзиёев аҳоли бандлигини оширишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тадбирга оид расмий хабарларда айтилишича, бу йил мамлакат бўйлаб 5 миллионта иш жойи яратилади.
Биринчи президент даврида ҳар йили 1 миллионта иш ўрни яратилиши ҳақида айтиларди.
Мирзиёев ўз вақтида Каримов даврида яратилган иш ўринлари қоғоздагина яратилгани ҳақида айтган.
Хўш, Мирзиёевга тақдим этилган режа реалми ёки у ҳам қоғозда қоладиган гапми? Иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимов билан бугун шу ҳақда гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
OzodNazar. Адвокат: Абдуқодир Мўминовни оқлаган бўлардим!
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/aPa8MCuiFmw
Прокурорлар байрами; Салим Абдувалиевдан ёрдам сўраган қирғизистонлик депутат; дараги Қаршидаги колониядан чиққан Олимжон Ҳайдаров...
Булар туман ва вилоят судлари судьяси бўлиб ишлаган, 2014 йилдан буён адвокатлик қилаётган ҳуқуқшунос Муҳсинжон Мадаминов билан суҳбатда тилга олинган мавзулардир.
Суҳбатдошимиз билан журналист Абдуқодир Мўминов ишига ҳам қайтдик ва адвокат иш материалларидан келиб чиқиб, сарлавҳага чиқарганимиз хулосасини айтди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

OzodNazar. Advokat: Abduqodir Mo’minovni oqlagan bo’lardim!
Прокурорлар байрами; Салим Абдувалиевдан ёрдам сўраган қирғизистонлик депутат; дараги Қаршидаги колониядан чиққан Олимжон Ҳайдаров...
Булар туман ва вилоят судлари судьяси бўлиб ишлаган, 2014 йилдан буён адвокатлик қилаётган ҳуқуқшунос Муҳсинжон Мадаминов…

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз депутати Ўзбекистонда айбланмоқда
Тошкентлик криминал авторитет Салимбойга алоқадорликда айбланган депутат парламент биноси иккинчи қаватидан ўзини ташлаб, қочиб кетди.
Қирғизистонлик депутат Эмилбек Жамгирчиев, гўёки Салим Абдувалиевдан ёрдам олиш учун Ўзбекистонга ноқонуний ўтишда айбланмоқда.
9 январь куни терговга чақирув қоғозини тўғри парламент биносига олиб боришганида, депутат жонини хатарга қўйиб, иккинчи қаватдан сакради.
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга кўра, бу депутат Ўзбекистонда қамоқда қолаётган Салим Абдувалиевнинг ёрдамчисини ҳам алдаб кетган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Тошкентлик криминал авторитет Салимбойга алоқадорликда айбланган депутат парламент биноси иккинчи қаватидан ўзини ташлаб, қочиб кетди.
Қирғизистонлик депутат Эмилбек Жамгирчиев, гўёки Салим Абдувалиевдан ёрдам олиш учун Ўзбекистонга ноқонуний ўтишда айбланмоқда.
9 январь куни терговга чақирув қоғозини тўғри парламент биносига олиб боришганида, депутат жонини хатарга қўйиб, иккинчи қаватдан сакради.
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга кўра, бу депутат Ўзбекистонда қамоқда қолаётган Салим Абдувалиевнинг ёрдамчисини ҳам алдаб кетган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20👎3
Тошкентда телеграм орқали аёлларнинг интим видеоларини тарқатганлар қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани судида 11 январь куни телеграм каналлари орқали аёлларнинг интим суратларини тарқатган уч кишидан иборат гуруҳ аъзолари 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Олий суднинг билдиришича, ;иноят иши ёпиқ тарзда кўриб чиқилган.
Суд ҳукмида жиноят воситаси деб топилган Телеграм каналлар ва аккаунтлар Рақамли технологиялар вазирлиги орқали блокланиши белгиланди.
Олий суднинг билдиришича, айбланувчилар 2023 йилнинг май ойида қўлга олинганди.Тергов материалларида таъкидланишича, улар аёлларнинг интим суратлари ва видеоларини телеграм каналида эълон қилган. Кейинроқ бу суратларва видеоларни ўчириш учун аёллардан юз минг сўмдан беш юз минг сўмгача пул талаб қилган.
Судда 62 киши жабрланувчи ва даъвогар бўлган, улардан 55 нафари аёл.

👍13👎3
Россиянинг Пенза вилоятида 11 январь куни юз берган автотўқнашувда ҳалок бўлган 7 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ватанига олиб келинади.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, бу борада президент тегишли ташкилотларга топшириқ берган. Вазирликнинг маълум қилишича, атотўқнашув чоғида яна икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланган. Айни пайтда улар Пензадаги касалхоналардан бирига ётқизилган.
11 январда Озодлик Пенза вилояти Нижнеломовск туманида юз берган автотўқнашувда етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, JAC минивени ҳайдовчиси бўлган 1981 йилда туғилган шахс Москва томонга ҳаракатланиб кетаётган пайтда қарши йўналиш йўлига чиқиб кетган ва Volvo юк машинаси билан тўқнашган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, бу борада президент тегишли ташкилотларга топшириқ берган. Вазирликнинг маълум қилишича, атотўқнашув чоғида яна икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланган. Айни пайтда улар Пензадаги касалхоналардан бирига ётқизилган.
11 январда Озодлик Пенза вилояти Нижнеломовск туманида юз берган автотўқнашувда етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, JAC минивени ҳайдовчиси бўлган 1981 йилда туғилган шахс Москва томонга ҳаракатланиб кетаётган пайтда қарши йўналиш йўлига чиқиб кетган ва Volvo юк машинаси билан тўқнашган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эрим мусулмонларни ҳимоя қилгани учун қийноққа солинди”
Асли ўзбекистонлик Гулҳаё Ашированинг турмуш ўртоғи Гамид Датаев 2020 йилнинг апрел ойидан бери Россия тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Гамид Сургутда терроризм, ўқотар қуроллар ва гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланиб, ҳибсга олинган. Гулҳаё умр йўлдоши деярли тўрт йилдан бери ноҳақ тергов ҳибсхонасида ўтирганини ва мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун полициячилар томонидан жазоланаётганини айтади. Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази Гамид Датаевни сиёсий маҳбус, деб тан олиб, уни озод қилинишини талаб қилган.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
“Озодлик” радиосининг “Мигрант Медиа” лойиҳаси хорижда юрган аёлларга бағишлаб икки ойлик эълон қилади. Муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Асли ўзбекистонлик Гулҳаё Ашированинг турмуш ўртоғи Гамид Датаев 2020 йилнинг апрел ойидан бери Россия тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Гамид Сургутда терроризм, ўқотар қуроллар ва гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланиб, ҳибсга олинган. Гулҳаё умр йўлдоши деярли тўрт йилдан бери ноҳақ тергов ҳибсхонасида ўтирганини ва мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун полициячилар томонидан жазоланаётганини айтади. Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази Гамид Датаевни сиёсий маҳбус, деб тан олиб, уни озод қилинишини талаб қилган.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
“Озодлик” радиосининг “Мигрант Медиа” лойиҳаси хорижда юрган аёлларга бағишлаб икки ойлик эълон қилади. Муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Жамоатчилик фаоли Азиза Умарова.
Тошкентнинг қадимий Кадетлар корпуси тагидаги эҳтимолий тунеллар ҳақида.

👍7👎1