@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
"Umid avto" раҳбари фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими “Umid avto companes” МЧЖ мансабдорларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Эронда италиялик журналист аёл озод қилинди

Эрон расмийлари 2024 йил декабрида Теҳронда қўлга олинган италиялик журналист Чечилия Салани озод қилишган. Бу ҳақда Италия бош вазири Жоржия Мелони X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
ОАВ: Андижонда туманлар бюджети қонунчиликка зид тарзда тасдиқланган

Андижон вилоятининг барча туман-шаҳар халқ депутатлари кенгашлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган маҳаллий бюджетни ошиғич равишда, бир кунда тасдиқлади.

Ҳолатни ўрганган Daryo.uz нашри бу ҳол Бюджет кодекси талабларига мутлақо зид, дея хулосага келган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎5
Швециядан депортация қилинган фаол Душанбеда қўлга олинди

Швециядан депортация қилинган ва ижтимоий тармоқларда Тожикистон расмийларини танқид қилиб келган фаол Фарҳод Негматов Душанбеда қўлга олинган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизматига Негматовлар оиласининг яқин дўсти маълум қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5👍2
Чирчиқ дарёсида рейд: Табиатга 675 миллиард сўм зарар етказилган

Чирчиқ дарёси ҳудудида ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирларида табиатга қарийб 675 миллиард сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро А.Қ. дарёдан Volvo экскаватори ҳамда Howo юк машинаси ёрдамида табиий қум-шағал қазиб, “С.Қ.М” МЧЖ тош майдалаш цехига олиб кетаётганда ушланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бизга кeнгроқ жой кeрак"

Зарина Ҳолиқова сурдопедагог. У онаси билан биргаликда Қўқон шаҳридаги икки хонали уйида эшитишда нуқсони бўлган болаларга билим беради. Уларни жарроҳликкача ва жарроҳликдан сўнг гапиришга ўргатади. Мактабга тайёрлайди. Мактабда ўқийдиган ўқувчиларни эса билимларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

У бу каби болалар учун алоҳида жиҳозланган, кенг ва катта хоналар кераклигини айтади.

Мутасаддиларга қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётганини яширмайди.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍9
Гулнора Каримова манзил колонияга чиқарилди - манбалар

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/7zxVZhPwEEU
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ғарбдаги прокурорлар 860 миллион, Ўзбекистон бош прокуратураси эса қарийб 2 миллиард доллар пора олишда айблаган Гулнора Каримова Тошкентдаги аёллар қамоқхонасидан манзил колонияга чиқарилди.

Озодликка Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар унинг декабрь охирларида манзил колонияга ўтказилганини тасдиқлади. Ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу хабарни тасдиқлагани йўқ. 

Гулнора Каримова қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб, 13 йилдан ортиқ қамоқ муддатини ўтаётганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎3
Audio
📌Озодлик дастури 09.01.25

✅Ўзбекистонда тақиқланган манбалар рўйхати эълон қилинди

✅Андижонда туманлар бюджети қонунга зид тарзда тасдиқлангани юзага чиқди

✅Чирчиқ дарёси ҳудудида ўтказилган рейд давомида табиатга 675 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланди

✅"Umid avto" раҳбари фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди

✅Швециядан депортация қилинган фаол Душанбеда қўлга олинди

✅Эронда италиялик журналист аёл озод қилинди

✅Лос-Анжелес атрофидаги ўрмон ёнғинларида 2 киши ҳалок бўлди

✅“Озарбайжон ҳаво йўллари” Қозонга парвозларни тўхтатмоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора Каримова манзил колонияга чиқарилди - манбалар

Ғарбдаги прокурорлар 860 миллион, Ўзбекистон бош прокуратураси эса қарийб 2 миллиард доллар пора олишда айблаган Гулнора Каримова Тошкентдаги аёллар қамоқхонасидан манзил колонияга чиқарилди.

Озодликка Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар унинг декабрь охирларида манзил колонияга ўтказилганини тасдиқлади. Ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу хабарни тасдиқлагани йўқ. 

Гулнора Каримова қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб, 13 йилдан ортиқ қамоқ муддатини ўтаётганди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/7zxVZhPwEEU
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қонли январь"дан уч йил ўтиб, қозоқ оилалари ҳамон адолат кутмоқда

2022 йил январь ойида Қозоғистон бўйлаб ҳукуматга қарши намойишлар авж олди. Полиция норозиларни шафқатсиз бостирди, юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Чимкент шаҳрида бир кечада 20 киши, жумладан, 20 ёшга тўлишига бир неча кун қолган Нурболат Алпамис ҳалок бўлди. Унинг ота-онаси маҳаллий ҳокимиятдан хавфсизлик кучларини жавобгарликка тортишни сўраган, аммо бунинг учун Нурболатнинг отаси қамоққа олинди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Водий ҳаёти: Ёпиқ чегара, сустлашган бозорлар

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ҳукумат раҳбарлари 8-январда уч давлатнинг чегаралари кесишган ҳудудда учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги савдо, маданий алоқалар, энергетика муаммолари каби масалалар бўйича суҳбатлашди.

Расмий маълумотларга кўра, охирги йилларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги савдо кўрсаткичи олти баробарга кўпайган.

Аммо Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари бир неча йилдан бери ёпиқ.

Бу ҳолат чегара олди ҳудудларидаги аҳоли учун қандай таъсир қилди? Улар нимани истайди? Чегара олди бозорлари нима учун муҳим?

Бугунги лавҳамизда Фарғона водийсининг чегара олди ҳудудларида жойлашган уч бозор мисолида ана шу саволларга жавоб қидирамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1051-кун | “Россияни тинчликка мажбурлашимиз керак” - Зеленский

Россия қўшинлари Запорожега берган зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, жабрланган сони 113 кишига етган.
Украин дронлари Белгород, Брянск ва Краснодарга ҳужум қилди.
Энгелс шаҳрида фавқулодда вазият эълон қилинди.
Ўзбекистонда тақиқланган манбалар рўйхати эълон қилинди.
AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Доналд Трампнинг Гренландияни тортиб олиш тўғрисидаги гапларига “шубҳасиз яхши фикр эмас” деди.
Словакия коалицион ҳукумати ўз ҳудуди орқали Словакияга Россия газини етказиб беришни тўхтатганидан сўнг Украинага қарши жавоб чораларини муҳокама қилади.
АҚШ: Шимолий Корея Россияга қўшин юборишдан "сезиларли фойда кўрмоқда".

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎1
Хитойлик сармоядорга фириб берган ҳоким муовини қамалди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосари Қодир Додоев жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбдор деб топилди ва 2 йил мансабдорлик, моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳолда 9 йил муддатга қамалди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Арманистон ҳукумати ЕИга киришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Озодликнинг арман хизмати хабар қилди.

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян қонун лойиҳасини тақдим қиларкан, Европа Иттифоқи бир неча марта арман демократиясини дастак билдиргани, унинг атрофидаги хавфсизликни таъминлашда иштирок этгани ва мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини қўллашни ваъда қилганини қайд этган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎1
Тошкент Трамп маъмурияти билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон АҚШ билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш ниятида. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида бу борада мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига бир қатор вазифалар юкланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
ХЖС ордерига қарамай Польша Нетаняҳуни ҳибсга олмоқчи эмас

Польша бош вазири Дональд Туск, агар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Освенцим концлагери озод қилинганининг юбилейи учун мамлакатга келгудек бўлса, Халқаро жиноят суди ордерига қарамай, унинг ҳибсга олинмаслигини ваъда қилди. Бу ҳақда Польша матбуот агентлиги хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍4
Аксилкоррупция агентлиги: 264 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилган

2024 йил давомида давлат харидлари тизимида 263,9 миллиард сўмлик ноқонуний харид натижалари бекор қилинди, дея маълум қилди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Мониторинглар мобайнида 552,5 миллиард сўмлик 273 та харид ўрганилган ва 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Трамп Путин билан учрашуви ҳозирланаётганини билдирди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп айни пайтда унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувига тайёргарлик кўрилаётганини билдирди. Трамп мазкур учрашув қачон бўлиб ўтишига аниқлик киритган эмас.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
“Қамчиқ” довонида икки киши ҳалок бўлди

Фарғона водийсини Тошкент вилояти билан боғловчи “Қамчиқ” довонида фожиа рўй берди.

Xabar.uz нашри хабарига кўра, воқеа 8 январь куни А-373 – “Тошкент–Андижон–Ўш” автомобиль йўлининг 141-километрида махсус техника ҳаракатланиши учун мўлжалланган захира ҳудудида содир бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Венесуэлада Мадуро инаугурацияси олдидан мухолифат лидери тутиб кетилди

Венесуэлада мухолифат лидерларидан бири, собиқ депутат Мария Корина Мачадо Каракатда бўлиб ўтган норозилик митинги ортидан қўлга олинди. Уни мотоциклдан йиқитишиб, номаълум томонга олиб кетишган. Бу ҳақда El Confidencial газетаси хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3