@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Ўзбекистонда пластик пакетларни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда 2027 йилдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Бу таклиф мамлакат президентининг “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” фармони лойиҳасида илгари сурилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👎2
Комил Алламжоновга қарши суиқасд иши ҳарбий судда кўрилмоқда

Ҳарбий судда Ўзбекистон президенти администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган суиқасдга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора Каримова манзил колонияга чиқарилди - манбалар

Ғарбдаги прокурорлар 860 миллион, Ўзбекистон бош прокуратураси эса қарийб 2 миллиард доллар пора олишда айблаган Гулнора Каримова Тошкентдаги аёллар қамоқхонасидан манзил колонияга чиқарилди.

Озодликка Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар унинг декабрь охирларида манзил колонияга ўтказилганини тасдиқлади. Ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу хабарни тасдиқлагани йўқ. 

Гулнора Каримова қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб, 13 йилдан ортиқ қамоқ муддатини ўтаётганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Audio
📌Озодлик дастури 10.01.25

✅Тошкент Трамп маъмурияти билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи

✅Аксилкоррупция агентлиги 264 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини маълум қилди

✅Хитойлик сармоядорга фириб берган ҳоким муовини қамалди

✅“Қамчиқ” довонида икки киши ҳалок бўлди

✅Ўзбекистонда пластик пакетларни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

✅ХЖС ордерига қарамай Польша Нетаняҳуни ҳибсга олмоқчи эмас

✅Трамп Путин билан учрашуви ҳозирланаётганини билдирди

✅Арманистон ҳукумати ЕИга киришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

✅Венесуэлада мухолифат лидери бўлган 57 ёшли аёл тутиб кетилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍12
🔥ЭКСКЛЮЗИВ🔥

Дубай “цемент қироли” Улуғбек Шодмоновни Ўзбекистонга топширди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/hK0ftzwOoxM
❗️Озодликнинг ЯНГИ ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўтган ой Дубайда ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Шодмонов 8 январь куни Тошкентга экстрадиция қилинди.

Ўзбекистондаги цемент бизнесининг қарийб ярмини назорат қилиши айтилган Шодмонов Бирлашган Араб Амирликларининг “олтин” визаси асосида оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган ва бир неча йилдан буён у ерда яшаётган эди.

Тошкентдаги норасмий “офис” билан боғлиқ суриштирувларда номи ўртага чиққан Шодмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг эндиликда собиқ ўринбосари Отабек Умаров атрофидаги муҳим шахс деб ишонилади.

Шодмоновнинг Ўзбекистонга топширилиши Тошкентда ПрезидентАдминистрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ёпиқ маҳкама бошланган пайтга тўғри келмоқда.

39 яшар Шодмоновнинг америкалик адвокатлари унинг ушбу суиқасд билан боғлиқ жиноят ишига тортилишидан хавотир билдиришган.
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1052-кун | Байденнинг Украинага сўнгги ёрдами

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага ўзининг сўнгги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Дональд Трамп эса Владимир Путин билан учрашувга тайёргарлик кўряпти. Айни дамда сўнги бир суткада дронлардан Укранининг ва Россиянинг бир нечта ҳудуди зарар кўрди. Украина урушининг 1052-кунига оид ва бошқа янгиликлар.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥ЭКСКЛЮЗИВ🔥

Дубай “цемент қироли” Улуғбек Шодмоновни Ўзбекистонга топширди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/hK0ftzwOoxM
❗️Озодликнинг ЯНГИ ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўтган ой Дубайда ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Шодмонов 8 январь куни Тошкентга экстрадиция қилинди.

Ўзбекистондаги цемент бизнесининг қарийб ярмини назорат қилиши айтилган Шодмонов Бирлашган Араб Амирликларининг “олтин” визаси асосида оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган ва бир неча йилдан буён у ерда яшаётган эди.

Тошкентдаги норасмий “офис” билан боғлиқ суриштирувларда номи ўртага чиққан Шодмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг эндиликда собиқ ўринбосари Отабек Умаров атрофидаги муҳим шахс деб ишонилади.

Шодмоновнинг Ўзбекистонга топширилиши Тошкентда ПрезидентАдминистрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ёпиқ маҳкама бошланган пайтга тўғри келмоқда.

39 яшар Шодмоновнинг америкалик адвокатлари унинг ушбу суиқасд билан боғлиқ жиноят ишига тортилишидан хавотир билдиришган.
👍32👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1053-кун | Қўшма Штатлар Россиянинг нефт ва газ саноатига қарши санкциялар киритди

Тамбов вилоятида дронлар иккита кўп қаватли уйга қулаб тушди, бир неча киши шиша бўлакларидан яраланди, деди губернатор вазифасини бажарувчи.
Қўшма Штатлар Россиянинг нефт-газ соҳасидаги бир неча юз компаниялари ва ушбу соҳа билан боғлиқ бўлган фирмалар, шунингдек, соя флоти танкерлари ва шахсан айрим компаниялар раҳбарларига қарши санкциялар киритди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1054-кун | Херсон ва Донецк вилоятларига зарбалар: ўлганлар ва ярадорлар бор

Украина 2 нафар Шимолий Корея аскарини асирга олди.

Якшанбага ўтар кечаси Украина ҳарбийлари Россиянинг 60 та зарбдор дронини уриб туширди.

Путин Украинанинг НАТОга кирмаслиги масаласини Трамп билан муҳокама қилмоқчи.

АҚШнинг Лос-Анжелес округида ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Audio
📌Озодлик дастури 13.01.25

✅Самарқанддаги олтин конида икки киши ҳалок бўлди

✅Икки яшар қизнинг қорнидан 135 та шарча чиқариб олинди

✅Прокуратура терговчиси 20 минг доллар пора билан ушланди

✅МБ яна учта молия ташкилотига нисбатан санкция қўллади

✅“Салимбой” қамоқдан озод қилинди

✅Чехиянинг Мост шаҳридаги ресторанда содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

✅Лос-Анжелесдаги ёнғинларда ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди

✅Курск вилоятида КХДРдан бўлган 300 нафар аскар ўлгани юзага чиқди

✅Хорватиядаги президент сайловида Миланович пешқадамлик қилмоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Москва таъсиридаги иттифоқлардан кимга нима наф?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/fqmmuCwcqp4
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги каби тузилмалар қанчалик самарали? Улар шунчаки, Ғарб матбуоти таъбирида "диктаторлар клуби" бўлиб қолмаяптими?

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евросиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги... Буларнинг мажлислари реал муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшяптими ёки шунчаки президентларнинг учрашуви учун баҳонами?

Россия ҳукмронлигини фаол равишда мустаҳкамлаётган ушбу минтақавий уюшмалардан бошқа аъзо давлатлар қандай фойда кўряпти?

“Кремль назорати учун ишлайди” дея баҳоланган ташкилотларнинг ишини олдинда таҳлил қиламиз. Қолаверса, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКС каби тузилмалардаги Ўзбекистоннинг роли ҳақида гаплашамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1055-кун | Зеленский шимолий кореялик асирларни украинларга алмаштирмоқчи

Зеленский асирга олинган шимолий кореяликларни Россиядаги украин асирларга алмаштирмоқчи.
Россия Суджадаги қариялар уйига зарба берди.
Энгельс нефт базасидаги ёнғин олти кун деганда ўчирилди.
Жанубий Корея разведкаси: Курск вилоятида КХДРнинг 3000 ортиқ аскари ўлган ва яраланган
Кремл тинчлик музокаралари зарурлигига “тушуниш ва сиёсий ирода бор”лигини айтмоқда.
Россия нефтини олиб кетаётган АҚШ санкциясига учраган учта танкер Хитойга киритилмади.
Исроил Ғазо шаҳридаги баптистларнинг Aл-Aҳли касалхонасига зарба берди, яраланган ва ўлганлар бор.
Хорватияда амалдаги россияпараст президент Зоран Миланович президент сайловларида яна ғолиб чиқди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
ЕИнинг ўн мамлакати Россия гази импортини бутунлай тақиқлашга чақирди

Европа Иттифоқининг ўн мамлакати Россиядан келаётган бутун газ импортини имкон қадар тезроқ тўхтатиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда тасарруфида ҳужжат нусхаси бўлган Reuters агентлиги хабар қилди. Мамлакатлар Россияга тегишли ҳар қандай газ – ҳам қувур орқали келаётган, ҳам суюлтирилган газ импортини тақиқлашни таклиф қилишмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👎2
Комфирқанинг собиқ қотибаси Раъно Абдуллаева вафот этди

Ўзбекистон компартияси Марказий қўмитасининг мафкура бўйича собиқ котибаси Раъно Абдуллаева 12 январь куни 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Gazeta.uz нашри хабар қилди.

Раъно Абдуллаева 1935 йил 16 сентябрида Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 1970-1987 йилларда Ўзбекистон ССРнинг нуфузли шахслардан бири ҳисобланган. Жумладан, у Ўзбекистон комсомолининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари, Ўзбекистон компартияси Марказий қўмитасининг мафкура бўйича котибаси лавозимларида ишлаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎10
Байден ташқи сиёсат бўйича хайрлашув нутқини ирод этди

АҚШ президенти Жо Байден лавозимдан кетиши олдидан ташқи сиёсатга бағишланган сўнгги нутқини сўзлади. Нутқдан Россия президенти Владимир Путинга қаратилган сарказм тўла изоҳлар ҳам ўрин олди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва таъсиридаги иттифоқлардан кимга нима наф?

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги каби тузилмалар қанчалик самарали? Улар шунчаки, Ғарб матбуоти таъбирида "диктаторлар клуби" бўлиб қолмаяптими?

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евросиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги... Буларнинг мажлислари реал муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшяптими ёки шунчаки президентларнинг учрашуви учун баҳонами?

Россия ҳукмронлигини фаол равишда мустаҳкамлаётган ушбу минтақавий уюшмалардан бошқа аъзо давлатлар қандай фойда кўряпти?

“Кремль назорати учун ишлайди” дея баҳоланган ташкилотларнинг ишини олдинда таҳлил қиламиз. Қолаверса, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКС каби тузилмалардаги Ўзбекистоннинг роли ҳақида гаплашамиз.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/fqmmuCwcqp4
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо касалхонасига зарба

13 январ, душанба куни Исроилнинг Ғазо шаҳридаги Aраб Баптист Aл-Aҳли касалхонасига берган зарбалари натижасида яраланганлар, жумладан, болалар ҳам бор.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бир кун олдин - 12 январда эрталаб бошпанага айлантирилган Салоҳиддин мактабига уюштирилган ҳужумда кўплаб фаластинликлар ҳалок бўлган ва яраланганди.

Қатарлик воситачи Исроил ва Хамасга Ғазодаги урушни тугатишга қаратилган ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олиш келишувининг "якуний" лойиҳасини тақдим этди, деди душанба куни Рейтерс агентлигига музокаралардан хабардор расмий.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/raX86Bnihz4
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва таъсиридаги иттифоқлардан кимга нима наф?

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги каби тузилмалар қанчалик самарали? Улар шунчаки, Ғарб матбуоти таъбирида "диктаторлар клуби" бўлиб қолмаяптими?

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евросиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги... Буларнинг мажлислари реал муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшяптими ёки шунчаки президентларнинг учрашуви учун баҳонами?

Россия ҳукмронлигини фаол равишда мустаҳкамлаётган ушбу минтақавий уюшмалардан бошқа аъзо давлатлар қандай фойда кўряпти?

“Кремль назорати учун ишлайди” дея баҳоланган ташкилотларнинг ишини олдинда таҳлил қиламиз. Қолаверса, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКС каби тузилмалардаги Ўзбекистоннинг роли ҳақида гаплашамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5👎3
Audio
📌Озодлик дастури 14.01.25

✅Самарқандда беш эркак муҳтамалан ароқдан заҳарланиб ўлди

✅Мопед ва скутерни гувоҳномасиз бошқарганлар жаримага тортилади

✅Маҳалла раиси ваколат муддатини узайтириш таклиф этилмоқда

✅Комфирқанинг собиқ қотибаси Раъно Абдуллаева вафот этди

✅ЕИнинг ўн мамлакати Россия гази импортини тўла тақиқлашга чақирди

✅Байден ташқи сиёсат бўйича хайрлашув нутқини ирод этди

🔴
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍10