@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги газ қувурида ёнғин

10 февраль куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган Бухоро-Урал магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ.

Ижтимоий тармоқларда улкан ёнғин акс этган видеокадрлар ҳам тарқалди. Газ сизиб чиқиши энг яқин аҳоли пункти бўлган Ромитан туманидаги Қизилработ маҳалласидан 40 км узоқликда жойлашган газ қувурининг ер ости участкасида содир бўлган. Ҳолат тўлиқ бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилиши айтилди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/EySh9Chvb1s
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1084-кун | Краснодар ва Саратовдаги нефт омборларида ёнғин

Россия армияси Украинанинг Полтава вилоятига ракета ҳужуми уюштирди. Натижада Миргород вилоятининг 9 та аҳоли пункти газсиз қолди.

Россия жануби-ғарбидаги Краснодар ўлкасидаги Россиянинг муҳим нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужуми туфайли ёнғин чиқди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Саратов вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарба берилгани ҳақида хабар берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍9
Диний соҳадаги давлат сиёсатига доир қонун қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 февраль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилиниб, тасдиқ учун Сенатга юборилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гаровдагилар қайтарилмаган тақдирда, Исроил Ғазода жанглар қайта бошланиши мумкинлигини билдирди

Агар АҚШ ва Европа Иттифоқида террор ташкилоти деб топилган ҲАМАС гуруҳи шанба, 15 февраль куни тушгача гаровга олинган исроилликларни озод қилмаса, Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳарбий ҳукумат мажлиси якунларига кўра билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👎2
Зеленский: Курск вилояти украин ерларига алмаштирилиши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский, Россия билан музокаралар олиб борилган тақдирда, Москвага Курск вилоятидаги Украина Қуролли кучлари томонидан назорат қилинаётган ҳудудларни Россия армияси назорати остида бўлган украин ерларига алмаштиришни таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Зеленский Британиянинг The Guardian нашрига берган интервьюсида билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистон коррупция индексида 121-ўринни эгаллади

Transparency International ташкилоти 2024 йилда жаҳон давлатларидаги коррупция даражаси бўйича ҳисобот (Corruption Perception Index) эълон қилди.

Ўзбекистон мазкур рейтингда Ангола, Эквадор, Кения, Шри-Ланка, Того каби давлатлар қаторида 32 балл тўплаб, 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Бишкекда жинсий зўравонликда гумонланган милиция ходими ушланди

Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси Қирғизистон пойтахтида жинсий зўравонликда гумонланган милиция ходими қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

Маълумотларга кўра, 6 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган 24 ёшли аёл бир кун аввал Бишкекдаги меҳмонхонада уни номаълум эркак куч ва таҳдидлар билан зўрлагани ҳақида билдирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун Россияда муҳожирларнинг банк ҳисоб рақамлари музлатилмоқда?

Ўтган ҳафтадан бери Россиядаги ўзбекистонликлар банк ҳисоб рақамлари музлатилаётганидан шикоят қилишмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари бунга назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга киргани сабаб бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Уларнинг айтишича, назорат қилинувчи шахслар рўйхатига тушганлар орасида ишдан бўшатилганлар ва чегарадан киритилмаганлар ҳам бор. Бироқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг хабар беришича, 30 апрелгача нолегал муҳожирларга амнистия эълон қилингани сабаб, улар миграция қонунларини бузгани учун жавобгарликка тортилмайди. Элчихона бу имкониятдан фойдаланиб, муҳожирларни зудлик билан ҳужжатларини қонунлаштиришга чақиради.

Назорат қилинувчи рўйхатга киритилганингизни қаердан билиш мумкин? Агар ушбу рўйхатга тушган бўлсангиз нима қилиш керак? Батафсил материалимизда томоша қилинг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина Россиянинг 61та самолётини уриб туширди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби сўнгги 24 соат ичида фронтда 99 та жанговар ҳаракатлар бўлгани ҳақида хабар берди.

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари бир кунда Россиянинг 61 та учувчисиз самолётини уриб туширганини маълум қилди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари шу куни Украина учувчисиз учоқлари Россия жануби-ғарбидаги Краснодар ўлкасидаги Россиянинг муҳим нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилганини билдирди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Саратов вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарба берилгани ҳақида хабар берди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/MFZQYMOdLN0
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тепадан келган буйруқ”. Андижондаги тақиқлар махфий қарор ижросими?

Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбааларига кўра, вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмоновнинг топшириғи асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Ўзбекистон коррупция индексида 121-ўринни эгаллади

✅Диний соҳадаги давлат сиёсатига доир қонун қабул қилинди

✅Профилактика нозири эри Россияда бўлган аёл билан “дон олишиб” юргани маълум бўлди

✅Журналист Анора Содиқова шаънини ҳимоя қилиш учун судга шикоят йўллади

✅Ўзбекистон АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузади

✅Бишкекда жинсий зўравонликда гумонланган милиционер ушланди

✅Исроил Ғазода жангларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди

✅Трамп давлат идораларидан штат қисқартиришни талаб қилмоқда

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водий рақамларда: Қирғизистонда ҳам картошка қимматлади. Ўзбекистонга экспорт чекланадими?

Ўтган ҳафта охирларида Қирғизистон картошкани экспорт қилишни чеклаш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқаган эди. Агар экспортга чеклов киритилса, Ўзбекистонда картошка яна қимматлайдими? Чунки йил бошида Ўзбекистонда картошка нархи кескин ошиб, экспертлар бунга Қозоғистоннинг Ўзбекистонга бу маҳсулотнинг экспортини олти ойга тўхтатгани сабаб бўлганини айтишган эди.

Бугунги лавҳамизда шу саволларга жавоб қидириб, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон бозорларидаги картошка нархларини солиштириб кўрамиз.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қодиров: Бизга Россиянинг меҳнат бозори xавфли

Ўзбекистоннинг “Миллий тикланиш" партияси етакчиси Aлишер Қодиров Россия меҳнат бозори ўзбекистонликлар учун борган сари ноқулай, фойдасиз ва хавфли бўлиб бораётганини айтди.

"Кетма-кет дискриминацион қонунлар қабул қилишяпти. Мигрантларнинг иш шароитини оғирлаштириш учун қўлдан келган ҳамма нарсани қилишяпти. Тобора Россия бозори қизиқарли бўлмай қоляпти. Топган 100 сўмидан 80 сўмини қайтариб беришдан бизнинг мигрантлар нима фойда кўради?! Инглиз тилини ўргатинг! Россия бозоридан обчиқиш керак бўлади. Минимал инглиз тили билан Германияга кетса бўлади".

Қодиров Ёшлар ишлар агентлигининг тил ўргатишга ихтисослашган махсус иловаси ҳақида гапириб, агентлик ва Миграция агентлигини фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

"Aгар биз шу тарзда ёндошмасак, на одамларимизни камбағалликдан чиқара оламиз, на таҳқирланишнинг олдини ололамиз", дейди Қодиров.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/SuK9pNa74mY
👍28👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1085-кун | Украинада 14 нафар ўзбекистонлик асир бор

Россия Киевга ракета ҳужуми уюштирди. Қурбон ва ярадорлар бор.
Кремл: Россия Украина босиб олган Курск вилоятидаги ҳудудларни алмаштириш масаласини ҳеч қачон муҳокама қилмайди.
Россияда 14 йилга қамалган америкалик ўқитувчи Марк Фогель ниҳоят озод қилинди. АҚШ битта россияликни озод қилмоқда.
Украина Болгариядан иккита ядро реакторини сотиб олади
Россияда ҳибсга олинган америкалик ўқитувчи Марк Фогель озод қилинди.
Қодиров: Бизга Россиянинг меҳнат бозори қизиқарли эмас...
“Хочу жить” лойиҳаси: Украинада ҳарбий асирлар орасида 54 нафар марказий осиёлик бор. Улардан 14 нафари ўзбек.
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Путиннинг тўнғич қизи Мария Воронцованинг “жасорати” ҳақидаги сохта постлар тарқалмоқда.
ҲАМАС гаровда тутиб турилган исроилликларни озод этиш вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкадаги ўзбеклар ва Трампнинг миграция сиёсатига қарши намойишлар

Америкада президент Доналд Трамп жорий этган депортация ва рейдларга қарши норозилик намойишлари ўтмоқда. “Мигрант Медиа” лойиҳаси суҳбатлашган АҚШдаги ўзбекистонликлар намойишларга асосан лотин америкаликлар чиқаётганларини айтишмоқда. Уларга кўра, ҳозирча ўзбеклар намойишларга чиқмаган.

Сўнгги йилларда АҚШга мигрантлар оқими мисли кўрилмаган даражага етди. Трамп нафақат чегараларни ёпиш, балки барча ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш ваъдаси билан сайланди. Бунинг сабабларидан бири сифатида - миллий хавфсизликни таъминлаш зарурати эканлиги айтилмоқда.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хилола: "Бахтли бўлишга ҳаққимиз бор"

Хилола Сидиқова тадбиркорликни бундан 30 йил аввал биттагина келин кўйлак билан бошлаган.

Ўз тадбиркорлигини уйидан туман марказига кўчирган Хилоланинг мижозлари кўпайгани сабабли у сингилларини ҳам ёнига олган.

У гўзаллик салони очган тадбиркоргина эмас, ижтимоий фаол аёллардан бири. Ҳилола ўзи каби имконияти чекланган келинларга иш ўргатиб, бепул хизмат кўрсатади.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍7👎1