@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Россиянинг Марселдаги консулхонаси ҳудудида портлаш содир бўлди

Россиянинг Марселдаги бош консулхонаси ҳудудида 24 февраль куни портлаш содир бўлди. Бу маълумотни La Marseillaise нашрига Россиянинг Марселдаги бош консули Станислав Оранский тасдиқлаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎1
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Санкт-Петербургдаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

✅Бош вазир Арипов Толибон мулозими билан учрашди

✅Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари ичида Хитой ҳамон пешқадам

✅Европада Украинани қўллаш намойишлари ўтказилди

✅Германиядаги парламент сайловида ХДИ/ХСИ (“Христиан-демократлар иттифоқи/Христиан-социалистлар иттифоқи”) блоки ғалаба қозонди

✅Рим папаси Францискнинг аҳволи оғирлашмоқда

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пермь: “Безори муҳожирлар учун масжид қурилишига қаршимиз”

Пермь шаҳрининг Верхняя Курья тумани аҳолиси масжид қурилишига қарши чиқмоқда. Улар норозилигини билдириш учун қордан ҳижобли аёлларни ясаб, намойиш уюштирди. Маҳаллий аҳоли бу иш ортидан жиноят иши очилганидан шикоят қилмоқда. Уларга кўра, масжидга келадиган мигрантлар маҳаллий аҳолининг хавфсизлигига таҳдид қилиши мумкин.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👎11👍3
Украина - 3 йил давом этаётган уруш хронологияси

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/mRMzCY_F280
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

1097 кун…. Айнан шунча вақтдан бери давом этаётган Россиянинг Украинага тажовузи давомида ўлганлар-яраланганлар сони миллиондан, ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган қочқинлар сони эса 10 миллиондан ошиб кетди.
Албатта, бу тахминий рақамлар. Уларнинг ҳақиқатга яқинроқ сони фақат уруш тугаганидан кейин аниқланади.
Анча йиллардан бери сўниб ётган можаролар ва конфликтлар қайта авж олди. Уруш туфайли жаҳон иқтисодиёти издан чиқди, халқаро хавфсизлик тизими вайрон бўлиш арафасида, мамлакатлар қайта қуролланишга бюджет сарфларини кескин оширмоқда, халқаро ядро хавфсизлиги таҳдид остида.
Бу ҳодисалар манзарасида кўпчиликни фақат бир савол қийнаяпти: УРУШ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍4
Media is too big

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/mRMzCY_F280
👍9👎1
Собиқ депутат Қобул Дўсовнинг жазо муддати узайтирилди

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Арнасой тумани суди 24 февраль куни жамоатчилик фаоли ва собиқ депутат Қобул Дўсовни 1 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Суд ҳукмига мувофиқ, Дўсов жазони манзил-колонияда ўтайдиган бўлди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎22👍3
Ўзбекистонда йўл безорилиги учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини агрессив бошқариш, дрифт, шахмат шаклида ҳаракатланиш каби йўл безориликлари учун жавобгарлик жорий этилмоқда. Мамлакат президенти 20 февраль куни имзолаган ва 21 февралдан кучга кирган қонунда ана шу талаб илгари сурилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинага оид резолюцияни қабул қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши 24 февраль куни Россиянинг Украинага босқинига уч йил тўлиши муносабати билан АҚШ томонидан ҳозирланган резолюцияни қабул қилди. Reuters қайдича, резолюция АҚШнинг можаро бўйича нейтрал позициясини акс эттиради, чунки президент Дональд Трамп тинчлик ўрнатишда воситачи бўлишга уринмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Россия: Маҳкум Усмон Баратов жазо изоляторида сақланмоқда

Адоват қўзғатганликда айбланиб, тўрт йилга қамалган “Ватандош” ўзбеклар жамияти раиси Усмон Баратов 36 кундан буён жазо изоляторида сақланмоқда, дея маълум қилди Баратовни қўллаш учун тузилган телеграм гуруҳи.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Европа Иттифоқи ўзбек ширкатига нисбатан санкция жорий қилди

Европа Иттифоқи Украинага қарши уруш бошланганининг уч йиллиги муносабати билан Россияга қарши ўн олтинчи санкциялар пакетини қабул қилди.

Брюссель бу гал Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи хатти-ҳаракатларга алоқадорлик сабаб 48 нафар жисмоний ва 35 нафар юридик шахсга нисбатан чеклов чоралари қўллаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Марселда Россия консулхонасига ҳужумда гумонланганлар ушланди

Марселда Россия консулхонасига ҳужум қилганликда гумонланган икки киши қўлга олинган. Бу ҳақда шаҳар полициясида ишлайдиган манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда BFMTV телеканали ва LaProvence газетаси хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтон Тошкентга АЭС технологиясини таклиф қилмоқда

АҚШ фуқаролик атом энергияси технологиялари ҳамда муҳим фойдали қазилмалар йўналишида сармоя киритиш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида.

Давлат департаменти матбуот хизмати қайдича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг ўтган ҳафта бўлиб ўтган телефон мулоқотида шу масала ҳам муҳокама этилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎5
Туркманистон президенти 8 март муносабати билан аёлларга 3 доллардан улашади

Туркманистон расмийлари Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларга 60 манат (3 АҚШ доллари атрофида) миқдорида пул совға қилишади. Бу ҳақда 21 февраль куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида маълум бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎5
Ўзбекистон афғон нефть-газ конларига сармоя киритади

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Афғонистоннинг муҳим тармоқларига, жумладан, нефть ва газ конларини қидириш ва қазиб олиш, саноатни ривожлантириш, Саманган вилоятида цемент заводи қурилишига сармоя киритади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев Тошкентда Афғонистон муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Абдул Ғани Бародар билан музокараларда маълум қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎7👍3
Уч йиллик уруш россияликлар ҳаётини қандай ўзгартирди?

Новосибирсклик Дмитрий икки фарзанднинг отаси. Уч йилдан бери давом этаётган уруш унинг ҳаётида муаммо эмас, балки кўпроқ ноқулайлик туғдирганини айтади.

У Ғарб санкциялари туфайли даромади камайгани, нархларнинг кескин ошгани ва ўғлининг мактабда хавфли миллатчилик тарғиботига дуч келаётганини сезган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
“Ҳаётимизнинг бир қисми”. Украинлар урушга қандай мослашди?

Украинада урушга нотайин муддатгача сабр-тоқат қилишга тайёр одамлар сони камайди. Киев халқаро социология инстутити тадқиқотига кўра, тўлақонли босқиннинг уч йили мобайнида ушбу рақам илк бор ўзгариб, 10 фоизга пасайган. “Настояшчее время” сўнгги уч йилда украинлар ва уларнинг одатий турмуши қанчалик ўзгартиргани ҳақида лавҳа тайёрлади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия: “Банк 1 миллион рублга яқин пулимни бермаяпти”

Ўзбекистонлик Ойбек (исми ўзгартирилган) ва қирғизистонлик Айжан (исми ўзгартирилган) Россияда банк ҳисобрақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда. Бунга уларнинг яқинда кучга кирган назорат қилинувчи шахслар рўйхатига киритилгани сабаб бўлган. Ойбек банкдан 90 минг рубль маошини, Айжан эса бир йил тўплаган 1 миллион рублга яқин пулини ололмаяётганини айтмоқда. Муҳожирларга кўра, улар ҳеч қандай қонунни бузмаган ва назорат қилинувчи шахслар рўйхатига ноҳақ киритилган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍8
"Келин бокира эмас!" Иффат ва номус учун айбланган аёллар

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/4O8dCXsa8AQ
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Келин бокира эмас! Тожикистонлик йигит шундай айблов билан судга мурожаат қилди. У турмуш ўртоғининг устидан ариза ёзиб, тўй учун сарфланган барча пулларни қайтаришни талаб қилган. Суд эса унинг арзини рад этиб, ўзига жарима солди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍7👎1