Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:
✅Европа Иттифоқи ўзбек ширкатига нисбатан санкция жорий қилди
✅Ўзбекистонда йўл безорилиги учун жавобгарлик белгиланди
✅Россиядаги “Ватандош” ўзбеклар жамияти раиси Усмон Баратов жазо изоляторида сақланмоқда
✅Самарқандда талаба қиз ўз жонига қасд қилди
✅Вашингтон Тошкентга АЭС технологиясини таклиф қилмоқда
✅Марселда Россия консулхонасига ҳужумда гумонланганлар ушланди
✅БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинага оид резолюцияни қабул қилди
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Келин бокира эмас!" Иффат ва номус учун айбланган аёллар
Келин бокира эмас! Тожикистонлик йигит шундай айблов билан судга мурожаат қилди. У турмуш ўртоғининг устидан ариза ёзиб, тўй учун сарфланган барча пулларни қайтаришни талаб қилган. Суд эса унинг арзини рад этиб, ўзига жарима солди.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/4O8dCXsa8AQ

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1092-кун | Трамп ва Макрон учрашуви: дўстона муносабат ва Украина бўйича фарқли қарашлар
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтонда Франция президенти Эммануел Макрон билан учрашувда Россиянинг Украинага қарши урушини бир неча ҳафта ичида тугатиши мумкинлигини айтди.
Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан шу ҳафта ёки кейинги ҳафтада Оқ уйда учрашиб, фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолаши мумкинлигини билдирди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтонда Франция президенти Эммануел Макрон билан учрашувда Россиянинг Украинага қарши урушини бир неча ҳафта ичида тугатиши мумкинлигини айтди.
Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан шу ҳафта ёки кейинги ҳафтада Оқ уйда учрашиб, фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолаши мумкинлигини билдирди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмон Хўжандда учрашади
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари иштирокида илк бор уч томонлама саммит ташкил этилади.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсаловнинг Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 58-сессиясида маълум қилишича, уч давлат етакчиси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида жорий йил 31 март куни учрашишади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмон Хўжандда учрашади
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари иштирокида илк бор уч томонлама саммит ташкил этилади. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсаловнинг Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 58-сессиясида маълум қилишича, уч давлат…
👍7👎5
Алламжонов: Кимдир суиқасдга қўл уради деб ўйламагандим
Ўзбекистон Президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжонов 2024 йил 26 октябрида унга нисбатан бўлган суиқасддан сўнг илк бор интервью берди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон Президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжонов 2024 йил 26 октябрида унга нисбатан бўлган суиқасддан сўнг илк бор интервью берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Алламжонов: Кимдир суиқасдга қўл уради деб ўйламагандим
Ўзбекистон Президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжонов 2024 йил 26 октябрида унга нисбатан бўлган суиқасддан сўнг илк бор интервью берди. Собиқ мулозим Британиянинг Financial Times нашрига берган интервьюсида Тошкент чеккасида содир бўлган…
👍6👎2
Қозоғистонда илк АЭС қуриладиган жой аниқланди
Қозоғистон ҳукумати мамлакатдаги илк атом электр станцияси қуриладиган жойни расман тасдиқлади. Бунга оид қарор меъёрий ҳужжатлар базасида ёйинланган.
АЭС қуриладиган жой ўлароқ Балхаш кўли яқинидаги Жамбил тумани (Олмаота вилояти) танланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистон ҳукумати мамлакатдаги илк атом электр станцияси қуриладиган жойни расман тасдиқлади. Бунга оид қарор меъёрий ҳужжатлар базасида ёйинланган.
АЭС қуриладиган жой ўлароқ Балхаш кўли яқинидаги Жамбил тумани (Олмаота вилояти) танланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Қозоғистонда илк АЭС қуриладиган жой аниқланди
Қозоғистон ҳукумати мамлакатдаги илк атом электр станцияси қуриладиган жойни расман тасдиқлади. Бунга оид қарор меъёрий ҳужжатлар базасида ёйинланган. АЭС қуриладиган жой ўлароқ Балхаш кўли яқинидаги Жамбил тумани (Олмаота вилояти) танланган. Ҳукумат қарори…
👍2
Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар вазири ўзгарди
Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар вазири ўзгарди
Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилган. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, илгарироқ Ботир Қудратхўжаев…
👍2
АҚШ Давлат котиби Россия билан ҳамкорликка умид билдирди
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ўз мамлакатини НАТОга қабул қилиш рад этилган тақдирда унга ядровий қурол бериш талабини реалистик, деб ўйламайди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ўз мамлакатини НАТОга қабул қилиш рад этилган тақдирда унга ядровий қурол бериш талабини реалистик, деб ўйламайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
АҚШ Давлат котиби Россия билан ҳамкорликка умид билдирди
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ўз мамлакатини НАТОга қабул қилиш рад этилган тақдирда унга ядровий қурол бериш талабини реалистик, деб ўйламайди. Рубио Зеленскийнинг таклифини “жиддий” деб ҳисобламайди ва “ядровий…
👍4👎1
Хоразмда 71 ёшли эркак ўз ўғлини отиб ўлдирди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида ота ўз ўғлини ов милтиғи билан отиб ўлдирди. ЎзА хабарига кўра, қотиллик жорий йил 19 февраль куни содир этилган.
Туманнинг Янгиариқ маҳалласида яшаган 71 ёшли эркак аввал 51 ёшли ўғлини отиб ўлдирган, кейин эса келини ва неварасини оғир жароҳатлаган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида ота ўз ўғлини ов милтиғи билан отиб ўлдирди. ЎзА хабарига кўра, қотиллик жорий йил 19 февраль куни содир этилган.
Туманнинг Янгиариқ маҳалласида яшаган 71 ёшли эркак аввал 51 ёшли ўғлини отиб ўлдирган, кейин эса келини ва неварасини оғир жароҳатлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Хоразмда 71 ёшли эркак ўз ўғлини отиб ўлдирди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида ота ўз ўғлини ов милтиғи билан отиб ўлдирди. ЎзА хабарига кўра, қотиллик жорий йил 19 февраль куни содир этилган. Туманнинг Янгиариқ маҳалласида яшаган 71 ёшли эркак аввал 51 ёшли ўғлини отиб ўлдирган, кейин эса келини ва…
👍8
Хитойликлар Тожикистонда минтақадаги энг узун кўприкни қуришмоқчи
Тожикистон Транспорт вазирлиги ва Хитой Zhejiang Communications Construction Group Co. Ltd ширкатининг Тожикистондаги шуъбаси Марказий Осиёда энг узун автомобиль кўприги қурилиши тўғрисидаги икки томонлама шартномани имзолашди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тожикистон Транспорт вазирлиги ва Хитой Zhejiang Communications Construction Group Co. Ltd ширкатининг Тожикистондаги шуъбаси Марказий Осиёда энг узун автомобиль кўприги қурилиши тўғрисидаги икки томонлама шартномани имзолашди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Хитойликлар Тожикистонда минтақадаги энг узун кўприкни қуришмоқчи
Тожикистон Транспорт вазирлиги ва Хитой Zhejiang Communications Construction Group Co. Ltd ширкатининг Тожикистондаги шуъбаси Марказий Осиёда энг узун автомобиль кўприги қурилиши тўғрисидаги икки томонлама шартномани имзолашди. Тожикистон Транспорт вазирлиги…
👍4👎3
ИИВ 12 балли жарима тизими қандай ишлашини тушунтирди
Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳисобланадиган жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади. Бу масалага Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров 25 февраль куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида тўхталди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳисобланадиган жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади. Бу масалага Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров 25 февраль куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида тўхталди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
ИИВ 12 балли жарима тизими қандай ишлашини тушунтирди
Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳисобланадиган жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади. Бу масалага Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров 25 февраль куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида тўхталди.…
👍5👎3
Россия суди Forbes журналистини 8 минг долларлик жарима тортди
Forbes журнали ходими Сергей Мингазов Россияда армия тўғрисида “фейк” тарқатганликка оид иш бўйича жаримага тортилди.
Хабаровскнинг Краснофлотск туман суди Forbes журналистига Россия армияси тўғрисида “фейк” тарқатганликка оид иш бўйича 700 минг рубль (бугунги курс бўйича 8 минг АҚШ долларидан кўпроқ) жарима тайин қилди, деб ёзган “Коммерсант” нашри.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Forbes журнали ходими Сергей Мингазов Россияда армия тўғрисида “фейк” тарқатганликка оид иш бўйича жаримага тортилди.
Хабаровскнинг Краснофлотск туман суди Forbes журналистига Россия армияси тўғрисида “фейк” тарқатганликка оид иш бўйича 700 минг рубль (бугунги курс бўйича 8 минг АҚШ долларидан кўпроқ) жарима тайин қилди, деб ёзган “Коммерсант” нашри.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Россия суди Forbes журналистини 8 минг долларлик жарима тортди
Forbes журнали ходими Сергей Мингазов Россияда армия тўғрисида “фейк” тарқатганликка оид иш бўйича жаримага тортилди. Хабаровскнинг Краснофлотск туман суди Forbes журналистига Россия армияси тўғрисида “фейк” тарқатганликка оид иш бўйича 700 минг рубль (бугунги…
👍3
Ўзбекистон яна 1,5 миллиард долларлик облигация чиқарди
Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 18 ва 20 февраль кунлари куни Лондонда АҚШ долларида 7 йиллик, еврода 4 йиллик ва сўмда 3 йиллик суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 18 ва 20 февраль кунлари куни Лондонда АҚШ долларида 7 йиллик, еврода 4 йиллик ва сўмда 3 йиллик суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ўзбекистон яна 1,5 миллиард долларлик облигация чиқарди
Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштирди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 18 ва 20 февраль кунлари куни Лондонда АҚШ долларида 7…
👎3👍1
Судандаги авиаҳалокатда 40 дан зиёд одам қурбон бўлди
Суданда армияга қарашли транспорт учоғи ҳалокатга учрагани оқибатида юқори лавозимли ҳарбийлар дохил 40 дан зиёд киши қурбон бўлган. Бу ҳақда ахборот агентликлари врачлар ва ҳарбий доиралардаги манбалардан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Суданда армияга қарашли транспорт учоғи ҳалокатга учрагани оқибатида юқори лавозимли ҳарбийлар дохил 40 дан зиёд киши қурбон бўлган. Бу ҳақда ахборот агентликлари врачлар ва ҳарбий доиралардаги манбалардан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Судандаги авиаҳалокатда 40 дан зиёд одам қурбон бўлди
Суданда армияга қарашли транспорт учоғи ҳалокатга учрагани оқибатида юқори лавозимли ҳарбийлар дохил 40 дан зиёд киши қурбон бўлган. Бу ҳақда ахборот агентликлари врачлар ва ҳарбий доиралардаги манбалардан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.…
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Спортдан кетдим, отларни тарк этолмадим!”
Поп туманидаги Хонобод қишлоғида яшовчи Мадина Ёқубова стереотипларни енгган қиз. У одамларнинг “қиз бола от минмаслиги керак, қиз бола от миниб улоққа кирса фаришта қочади, қиз болага карате билан шуғулланишни ким қўйибди, унинг жойи ошхонада” деган турли туман таънаю дашномларини мардона енгиб чавандозлик билан шуғулланяпти. Карате бўйича қорабелбоғ соҳиби. Беш марта қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Одамларнинг гап-сўзлари қишлоқларда чавандоз ва спортчи қизлар кўпайишига доимо тўсиқ бўлади.
Мадина ҳам баъзи сабабларга кўра ҳозир спорт билан шуғуллангани йўқ. Аммо от минишни канда қилмаяпти. Ва қишлоғидаги қизалоқларни ҳам чавандозликка тайёрлаяпти.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories

👍13👎3
Украина уруши: 36 ой 36 та фотосуратда
Озодликнинг украин хизмати фотожурналисти Сергей Нужненко уч йилдан буён ўз мамлакатида кечаётган урушни ёритиб келмоқда. Фотожурналист ижодига мансуб энг таъсирчан суратларни танлаб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Озодликнинг украин хизмати фотожурналисти Сергей Нужненко уч йилдан буён ўз мамлакатида кечаётган урушни ёритиб келмоқда. Фотожурналист ижодига мансуб энг таъсирчан суратларни танлаб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Украина уруши: 36 ой 36 та фотосуратда
Озодликнинг украин хизмати фотожурналисти Сергей Нужненко уч йилдан буён ўз мамлакатида кечаётган урушни ёритиб келмоқда. Фотожурналист ижодига мансуб энг таъсирчан 36 та суратни танлаб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Келин бокира эмас!" Иффат ва номус учун айбланган аёллар
Келин бокира эмас! Тожикистонлик йигит шундай айблов билан судга мурожаат қилди. У турмуш ўртоғининг устидан ариза ёзиб, тўй учун сарфланган барча пулларни қайтаришни талаб қилган. Суд эса унинг арзини рад этиб, ўзига жарима солди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Келин бокира эмас! Тожикистонлик йигит шундай айблов билан судга мурожаат қилди. У турмуш ўртоғининг устидан ариза ёзиб, тўй учун сарфланган барча пулларни қайтаришни талаб қилган. Суд эса унинг арзини рад этиб, ўзига жарима солди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:
✅ИИВ 12 балли жарима тизими қандай ишлашини тушунтирди
✅Хоразмда 71 ёшли эркак ўз ўғлини отиб ўлдирди
✅Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар вазири ўзгарди
✅Ўзбекистон яна 1,5 миллиард долларлик облигация чиқарди
✅Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмон Хўжандда учрашади
✅Россия суди Forbes журналистини 8 минг долларлик жарима тортди
✅Хитой Тожикистонда минтақадаги энг узун кўприкни қурмоқчи
✅Қозоғистонда илк АЭС қуриладиган жой аниқланди
✅АҚШ Давлат котиби Россия билан ҳамкорликка умид билдирди

Украин ҳарбийлари тинчлик шартлари ҳақида қандай фикрда?
Украина шарқида жанг қилаётган ҳарбий қўмондонлардан бири, 35-денгиз пиёдалари бригадаси 88-батальон қўмондони ўринбосари “Навигатор”, Украинага босим остида қабул қилинган тинчлик шартлари мос келмаслигини айтади.
У Украина мустақиллик ва ҳудудий яхлитлик борасида келишувга бормаслигини таъкидлаб, мамлакат урушни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трампнинг уруш давридаги ёрдамни қоплаш учун Украинадан 500 миллиард долларлик минерал бойликлар талабини рад этди.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/bFVfzMzDESE

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 48-мактаб ҳудудида қурилган янги стадионнинг томи ва панжаралари қулаб тушди.
Effect.uz сайти хабар беришича, сунъий қопламали стадион қуриб фойдаланишга топширилганига эндигина 14 кун бўлган эди.
Маълум бўлишича, стадион барпо қилиш лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсумида 4 мингдан ортиқ овоз тўплаб ғолиб деб топилган. Лойиҳа доирасида стадион билан бирга мактабнинг иссиқлик тизимини яхшилаш ва таълим маскани атрофини темир панжара билан ўраш ҳам кўзда тутилган.
Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳолат юзасидан берган баёнотга кўра, дастлабки ўрганишларда стадион томининг қулаб тушишига кучли табиий офат – шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлган.
“Бунинг натижасида спорт майдончасининг том қисми зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган шахслар аниқланмаган. Ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий муносабатда.
Cтадион тез кунларда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилишини билдирган “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК қурилиш сифатига доир эътирозларга жавоб қайтармаган.
Мазкур объект “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачилигида, “Сувиншоот қурилиш лойиҳа” МЧЖ пудратчилигида қурилган бўлиб, лойиҳанинг шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этади.