🇷🇺 Москва марказида мобил интернет ва алоқа узилиши кутилмоқда
27–29 октябр кунлари Москва марказида мобил интернет ва алоқа ишламай қолиши кутилмоқда.
Бундай ҳолатга тайёргарлик кўриш учун хариталар, муҳим манзиллар ва керакли маълумотларни олдиндан юклаб олиш, шунингдек, интернетсиз ишлайдиган иловаларни ўрнатиш тавсия этилмоқда.
🔥 @burchakostida
27–29 октябр кунлари Москва марказида мобил интернет ва алоқа ишламай қолиши кутилмоқда.
Бундай ҳолатга тайёргарлик кўриш учун хариталар, муҳим манзиллар ва керакли маълумотларни олдиндан юклаб олиш, шунингдек, интернетсиз ишлайдиган иловаларни ўрнатиш тавсия этилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Финляндия президенти девони хабар берди.
Суҳбатдан мақсад Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган тинчлик музокаралари олдидан Украинанинг позициясини Путинга етказиш бўлган. Тайёргарлик жараёнида Украина билан ҳам маслаҳатлашувлар ўтказилган.
Стубб урушнинг якунланиши Финляндия, Норвегия ва Европа хавфсизлигига таъсир қилишини таъкидлаб, уни тугатиш учун тўғридан-тўғри музокаралар зарурлигини айтган. Стёре эса урушни тўхтатиш ва кескинликни пасайтириш муҳимлигини қайд этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Адлия вазирлиги 48 нафар хорижлик фуқарога сайлов қонунчилигини бузиш бўйича айблов қўйилганини маълум қилди.
Уларнинг 10 нафари Мексика, тўрт нафари Куба ва яна тўрт нафари Канада фуқароларидир. Шунингдек, Польша, Ҳиндистон, Ирландия, Германия, Исроил, Нидерландия ва бошқа давлатлар фуқароларига ҳам айбловлар қўйилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Украина оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатдан сўнг Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот ўтказмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтон Брюсселдан Европа инвестиция банки томонидан Airbus концернига ажратилган 3 миллиард евро миқдоридаги кредит юзасидан тушунтириш беришни талаб қилди.
АҚШ савдо вакили Жеймисон Грирнинг айтишича, Европа Иттифоқи Airbus’ни молиялаштириш бозор тамойилларига мос келишини ва аввал эришилган келишувларни бузмаслигини тасдиқлаш учун АҚШга изоҳ тақдим этиши керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Володимир Зеленский Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре билан суҳбатдан сўнг, улар Путинга "энергетика ва инфратузилмамиз бўйича кескинликни пасайтиришга қаратилган аниқ қадамлар" зарурлигини айтганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Финляндия президенти девони ҳисоботида Украинадаги урушни кескинлаштирмаслик муҳимлиги таъкидлангани айтилган. Бироқ, бунда қандай аниқ чоралар назарда тутилгани очиқланмаган.
Кремл ҳисоботида эса зарбаларни чеклаш масаласи тилга олинмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Финляндия ва Норвегия раҳбарларининг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбати Европа иттифоқчилари билан келишилмаган. Бу ҳақда Дания бош вазири Метте Фредериксен маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Германиянинг ғарбидаги Нойштадт-ам-Рюбенберге шаҳрида автомобил одамлар тўпланган жойга кириб борди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчи машинани қасддан одамлар томон йўналтирган. Ҳодиса жойи яқинида полиция патрули навбатчилик қилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари автомобиль томон ўқ узишган, аммо ҳайдовчи қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Ҳодиса оқибатида беш киши жароҳатланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея Киевдаги элчихонасининг саккиз нафар ходимини чақиртириб олди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Чо Хён парламентдаги ҳисоботи давомида маълум қилди.
Аввалроқ, Жанубий Кореянинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳам чақиртириб олинган эди.
Икки давлат ўртасидаги дипломатик можаро Украина президенти Володимир Зеленскийнинг БМТ минбарида қилган нутқидан кейин келиб чиқди. Жанубий Корея расмийларининг даъвосига кўра, Зеленский Сеулга шимолий кореялик асирлар топширилгани ҳақидаги махфий маълумотларни оммага ошкор қилиб юборган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида Украина бўйича уч томонлама учрашувга тайёргарлик масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Зеленскийнинг айтишича, Стубб ва Стёре Россия томонига Украина энергетикаси ва инфратузилмасига нисбатан кескинликни пасайтириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини билдирган.
Шунингдек, Зеленский Россия, Украина ва АҚШ музокара гуруҳлари даражасидаги учрашув ноябр ойига режалаштирилганини маълум қилди.
Кремль маълумотига кўра, суҳбат давомида Путин фронтдаги вазиятга баҳо бериб, урушнинг "асосий сабаблари" деб ҳисоблаган омилларни тилга олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Демократлар Трампнинг Эпштейн билан алоқаларини тергов қилишни талаб қилди
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг демократик аъзолари Доналд Трампга нисбатан айбловлар келтирилган 53 саҳифалик ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда беш нафар аёл президентни зўрлаш ва жинсий зўравонликда айблаган.
Ҳисоботдаги янги даъвога кўра, собиқ "Мисс Швейцария" Трамп уни 1993 йилда Нью-Йоркдаги Plaza меҳмонхонасида зўрлаганини билдирган. Ҳужжатда жами 11 нафар аёл тилга олинган бўлиб, ҳолатларнинг аксарияти 1990-йилларда содир бўлгани айтилган.
Демократлар президентга нисбатан жиноий тергов ўтказиш ва махсус прокурор тайинлашни талаб қилмоқда. Ҳисобот оралиқ сайловларга тўққиз кун қолганда эълон қилинди.
Оқ уй бу материалларни сиёсий мақсадларда тайёрланган деб атади. Трамп эса Эпштейн билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлигини рад этиб, можарони "уйдирма"деб атаган.
🔥 @burchakostida
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг демократик аъзолари Доналд Трампга нисбатан айбловлар келтирилган 53 саҳифалик ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда беш нафар аёл президентни зўрлаш ва жинсий зўравонликда айблаган.
Ҳисоботдаги янги даъвога кўра, собиқ "Мисс Швейцария" Трамп уни 1993 йилда Нью-Йоркдаги Plaza меҳмонхонасида зўрлаганини билдирган. Ҳужжатда жами 11 нафар аёл тилга олинган бўлиб, ҳолатларнинг аксарияти 1990-йилларда содир бўлгани айтилган.
Демократлар президентга нисбатан жиноий тергов ўтказиш ва махсус прокурор тайинлашни талаб қилмоқда. Ҳисобот оралиқ сайловларга тўққиз кун қолганда эълон қилинди.
Оқ уй бу материалларни сиёсий мақсадларда тайёрланган деб атади. Трамп эса Эпштейн билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлигини рад этиб, можарони "уйдирма"деб атаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия президенти Владимир Путин Африка ва Осиё энергия истеъмолининг янги марказларига айланаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу ҳудудларда иқтисодиёт ва аҳоли сони ўсиши газга бўлган талабни оширмоқда.
Путин газ саноати дуч келаётган қийинчиликлар қаторида газ қувурларининг портлатилиши, Яқин Шарқдаги можаро ва санкцияларни тилга олди.
Унинг таъкидлашича, Россия газ захиралари бўйича дунёда биринчи, қазиб олиш ҳажми бўйича эса иккинчи ўринда туради. Россияни газ бозоридан сиқиб чиқаришга уринишлар эса, айниқса, Европада истеъмолчилар учун нархлар ошишига сабаб бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Франция Россиядан келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши Европанинг ўнта давлати билан ядровий ҳимоя тизимини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Режага кўра, Европа мамлакатларида ядровий қурол олиб юришга қодир қирувчи самолётлар жойлаштирилиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сербияда мамлакатни 12 йил давомида бошқариб келган Александр Вучич парламент сайловларида талабалардан иборат мухолифатга мағлуб бўлди.
Вучич кейинги йили май ойида якунига етадиган президентлик муддатини охиригача ўтмасдан, жорий йилнинг сентябрь ойида ўз хоҳиши билан лавозимидан кетишини эълон қилганди. Бундан олдинроқ у парламентни тарқатиб юбориб, муддатидан олдинги парламент сайловларига старт берган. Унинг мақсади ушбу сайловларда ғалаба қозониш ва ўз блоки орқали мамлакатни де-факто бошқаришни давом эттириш бўлган, бироқ бу режа амалга ошмади.
Вучичнинг ўзи мағлубиятини тан олиб бўлди: унинг сиёсий блокига парламентда тахминан 105 та ўрин прогноз қилинмоқда, мухолифатдаги "Талабалар рўйхати" партияси эса 250 та мандатдан 135 тадан 140 тагача ўринни қўлга киритмоқда.
Дастлабки натижалар эълон қилинганидан кейин Белград кўчалари ғалабани нишонлаётган фуқаролар билан тўлди. Қизиғи, бу ерда ҳам Венгрияда содир бўлган ҳодиса кузатилди — Вучич ҳокимиятдан кетиши биланоқ давлат телерадиокомпанияси йиллар давомида янгиликларни нохолис ва бирёқлама ёритгани учун халқдан узр сўради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kunmavzusi
Бугун Исроилда мамлакат келажаги учун муҳим бўлган сайловлар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги Бош вазир Биньямин Нетаняҳуга Гади Айзенкот рақиблик қилмоқда. Трамп Нетаняҳуни қўллаб-қувватлади ва исроилликларни унга овоз беришга чақирди.
CNN манбаларининг таъкидлашича, деярли бир вақтда бўлиб ўтадиган АҚШ ва Исроилдаги сайловлардан кейин, Трамп Эронга ҳужумларини қайта тикламоқчи. У бу ишни ўзининг яқин иттифоқчиси Нетаняҳу билан биргаликда давом эттиришни исташини билдирган.
Бугунги видеомиз шу мавзулар ҳақида:
👉 https://youtu.be/0FRhi0jAXM8?si=M0VdoxxgRfoT6bg3
Бугун Исроилда мамлакат келажаги учун муҳим бўлган сайловлар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги Бош вазир Биньямин Нетаняҳуга Гади Айзенкот рақиблик қилмоқда. Трамп Нетаняҳуни қўллаб-қувватлади ва исроилликларни унга овоз беришга чақирди.
CNN манбаларининг таъкидлашича, деярли бир вақтда бўлиб ўтадиган АҚШ ва Исроилдаги сайловлардан кейин, Трамп Эронга ҳужумларини қайта тикламоқчи. У бу ишни ўзининг яқин иттифоқчиси Нетаняҳу билан биргаликда давом эттиришни исташини билдирган.
Бугунги видеомиз шу мавзулар ҳақида:
👉 https://youtu.be/0FRhi0jAXM8?si=M0VdoxxgRfoT6bg3
Иордания армияси баёнотига кўра, мамлакат қирувчи самолётлари Сурия жанубидаги “террорчи ташкилотлар”ни нишонга олган.
Сурия расмийларининг билдиришича, Даръа вилоятидаги қишлоққа берилган зарбада беш киши, жумладан, аёллар, болалар ва кекса эркак ўлдирилган. Иордания эса бир неча террорчи ўлдирилгани ва яралангани ҳақида хабар берди, бироқ бошқа тафсилотларни келтирмади.
Иордания зарба Сурия ҳукумати билан мувофиқлаштирилганини айтди. Дамашқ эса бу ҳақда огоҳлантирилмаганини таъкидлади. Жавоб тариқасида Сурия Иордания билан чегарадаги Насиб ўтказиш пунктини ёпди. Бу икки давлат ўртасидаги ягона йўловчи ва юк ўтказиш пункти ҳисобланади.
Ўтган ҳафтада Иорданиянинг Карак шаҳридаги юнон православ черковида дафн маросими пайтида отишма уюштирилганди. Унда тўққиз киши ўлдирилган, 34 киши яраланганди. 26 октябр тонгида Иордания хавфсизлик кучлари ҳужумда гумонланаётган уч кишини ҳибсга олганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълум қилинишича, уларнинг ўрнига 20 дан ортиқ аймоқ (махсус маъмурий ҳудудий бирлик) ташкил этилади. Аймоқлар ҳозирги туманлардан катта, вилоятлардан эса кичик бўлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров янги тизим дастлаб битта ҳудудда 1–3 йил давомида синовдан ўтказилишини айтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Informer ТV телеканалининг тўғридан-тўғри эфирида 30 га яқин одам телевидение биносига кириб келгани ва бош муҳаррир ҳамда телеканал эгаси Драган Вучичевични ўраб олгани кўринади. Айрим намойишчилар “Озод Сербияда шундай бўлади” ва “Вучич қаерда энди?” деб ҳайқирди. Баъзилари Драган Вучичевични ҳибсга олишга чақирди.
Сербия Мустақил журналистлар уюшмаси 27 октябр куни Informer ТV телеканалини лицензиясидан маҳрум қилиш талаби билан ариза топширади. Уюшмага кўра, бу телеканал қонун ва дастур мажбуриятларини мунтазам равишда бузиб келган.
Бундан ташқари, Вучични қўлловчи хусусий Pink ТV телеканали биноси олдига ҳам бир гуруҳ одамлар йиғилди, аммо бино полиция томонидан ўраб олинди.
Воеводина минтақасидаги RTV жамоат телеканали эса кечки янгиликлар кўрсатувини томошабинлардан узр сўраш билан бошлади. Улар бир ёқлама ва танқидсиз ахборот берганликларини тан олиб, ўз бурчларини бажаролмаганликларини айтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Финландия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат Россиянинг Украинага қарши уруши ва уни якунлаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишни истаган ғарблик етакчилар ташаббуси билан уюштирилган.
Финландия президенти канцелярияси баёнотида айтилишича, мулоқотдан мақсад "Украинанинг Абу-Дабида бўлиб ўтадиган тинчлик музокаралари бўйича позициясини тўғридан тўғри президент Путинга етказиш" бўлган. Бу Путиннинг сўнгги бир йилдан ортиқ вақт ичида Украинани қўллаб-қувватловчи Европа етакчилари билан қилган биринчи мулоқотидир. У охирги марта 2025 йил июл ойида Франция президенти Эммануэл Макрон билан суҳбатлашганди.
Кремл шундай мулоқот ўтказилганини тасдиқлади ва Путин Украинадаги "ҳозирги вазиятга баҳо бериб", "можаронинг асл сабаблари"ни эслатганини қайд этди. Шунингдек, Россия президенти "Евроиттифоқ ва NATO мамлакатларининг ҳарбий ҳаракатлар чўзилишига олиб келадиган қарама-қаршилик сиёсати"га урғу қаратди, деилади Россия президенти матбуот хизмати хабарида.
Европаликлар Украина президенти Володимир Зеленскийга ҳам қўнғироқ қилишган ва унга Путин билан суҳбат мазмунини етказишган. "Алекс ва Йонас Россия раҳбариятига бизнинг энергетикамиз ва инфратузилмамиз бўйича вазиятни юмшатувчи реал қадамлар даркорлигини аниқ қилиб тушунтиришди", – деди Зеленский. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Финландия ва Норвегия раҳбарлари Украина, Америка ва Россия вакиллари даражасидаги уч томонлама учрашувга тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Европаликларнинг Москва билан контакт ўрнатиши “позициядаги жиддий ўзгариш” сифатида кўрилмоқда. Аммо Кремлдаги манба “амалда муносабатлардаги кескинлик сақланиб қолаётгани”ни таъкидлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Reuters хабарига кўра, Саудия мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон, Покистон армияси қўмондони фелдмаршал Осим Мунир ва Туркия разведка хизмати раҳбари Иброҳим Калин Теҳронга келган. Улар Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ва Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий билан музокара ўтказди.
Ар-Риёд ташриф "ҳарбий эскалациянинг қайтишига йўл қўймаслик" учун музокара каналларини очишга қаратилганини маълум қилди. Покистонлик расмийнинг айтишича, Мунир Трампдан дипломатик йўлни синаб кўриш учун рухсат олган ва Эронга ечим таклиф қилган. Бу таклиф ҳам АҚШ, ҳам Эрон манфаатларини ҳисобга олади. Режа қабул қилинса, Макка пакти давлатлари ва Қатар кафил бўлиши мумкин. Эрон эса ядровий дастур масаласи муҳокама қилинмаганини таъкидлади.
Муҳсин Ризоий бу ташриф "Америка таҳдидлари дунё давлатларига кам таъсир қилиши"ни кўрсатганини айтди. Унинг сўзларига кўра, минтақада "янги ва ижобий муҳит" пайдо бўлмоқда.
Ушбу учрашув Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинлик кучайган пайтга тўғри келди. Трамп ўтган ҳафтада АҚШ Эронга яна зарба бериши мумкинлигини айтганди. Эрон хавфсизлик расмийлари эса бундай ҳолатда Форс кўрфазидаги сувости кабелларига ҳужум қилиш режасини тузганини маълум қилди. Шу куни ҳусийлар Саудия Арабистонидаги нефт қувури ва Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилганини даъво қилди, Миср парламенти эса Саудия Арабистонига ҳарбий ёрдам беришни маъқуллади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM