Жанубий Корея Литва мудофаа саноати корхоналари билан биргаликда паст баландликдаги ҳаво нишонларига қарши мўлжалланган WAAG зенит қурилмасини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлиги хабар берди.
30 миллиметрли икки стволли автоматик тўп билан жиҳозланган қурилма 3 километргача бўлган масофада нишонларга зарба бера олади. У дақиқасига 600 тагача ўқ узади.
Литва компаниялари қурилманинг қисмларини ишлаб чиқариш, уни транспорт воситаларига ўрнатиш ва НАТО тармоғига улаш билан шуғулланади.
WAAG ўз радиолокация станциясига эга эмас. Нишонлар ҳақидаги маълумот ташқи нишон кўрсатиш тизимлари орқали олинади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Франция ва Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари 20 октябр куни Ўрта ер денгизи устида қўшма машғулот ўтказди. Бу ҳақда Rzeczpospolita нашри хабар берди.
Машқлар давомида Франциянинг Rafale қирувчи самолётлари ядровий зарба беришни тақлид қилди, Британиянинг Typhoon самолётлари эса уларни ҳимоя қилди. Машғулотларда ҳақиқий ядровий қурол қўлланилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШдаги мудофаа ва технология компаниялари Конгрессда назорат Демократик партия қўлига ўтиши мумкинлиги сабабли демократлар билан алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, компаниялар сиёсий хайрияларни кимга йўналтириш ва директорлар кенгашига кимларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Демократ қонун чиқарувчилар эса мудофаа компаниялари фаолиятини текширишга тайёрланмоқда. Эҳтимолий текширувлар Доналд Трамп оиласи ва Илон Маск билан боғлиқ компанияларни ҳам қамраб олиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, Россия Давлат Думасининг 450 нафар депутати банк ҳисоб рақамларида 44,4 миллиард рубл (550 млн доллар) сақланмоқда. Бу Россиянинг олтита ҳудуди йиллик бюджетидан кўпроқ. Декларациялар асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, бу маблағ Россия таркибидаги Олтой Республикаси, Қорачой-Черкасия, Ингушетия, Қалмоғистон, Яҳудий автоном вилояти ва Ненец автоном округининг йиллик бюджетларидан кўпроқ ҳисобланади.
Депутатларнинг умумий даромадлари миқдори 24,9 миллиард рублни (308 млн доллар) ташкил этди ва бу Вологда, Рязан, Астрахан, Курск ҳамда Череповец ҳудудларининг йиллик бюджетларидан ҳам кўпроқдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Anthropic, Оpen AI ва бошқа сунъий интеллект компаниялари раҳбарлари “СИ исёни”дан кейин қандай ҳаракат қилишни муҳокама қилмоқда — Ахios Соҳа вакиллари бундай ҳалокатли ҳодиса келгуси 6-12 ой ичидаёқ юз бериши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Энг эҳтимолий…
Сунъий интеллект инсоният учун ҳалокатли хавфлар туғдириши мумкин
Бу ҳақда Financial Times нашри Claude сунъий интеллекти яратувчиси Дарио Амодейнинг ҳисоботига таяниб хабар берди.
Амодей Anthropic компаниясини биржага чиқариш учун тайёрлаган махсус ҳисоботида илғор сунъий интеллект моделлари, жумладан, компаниянинг ўз ишланмалари ҳам инсоният учун улкан хавф туғдириши мумкинлигини қайд этган.
У эҳтимолий хавфлар қаторида нейротармоқларнинг маълумотларни яшириши, одамларни манипуляция қилиши ва шантажга қўл уриши кабиларни санаб ўтган.
🔥 @burchakostida
Бу ҳақда Financial Times нашри Claude сунъий интеллекти яратувчиси Дарио Амодейнинг ҳисоботига таяниб хабар берди.
Амодей Anthropic компаниясини биржага чиқариш учун тайёрлаган махсус ҳисоботида илғор сунъий интеллект моделлари, жумладан, компаниянинг ўз ишланмалари ҳам инсоният учун улкан хавф туғдириши мумкинлигини қайд этган.
У эҳтимолий хавфлар қаторида нейротармоқларнинг маълумотларни яшириши, одамларни манипуляция қилиши ва шантажга қўл уриши кабиларни санаб ўтган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга киришига оид янги қоидаларни жорий этиш муддати 2027 йил 1 мартга қадар кечиктирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ Мисрга борадиган Ўзбекистон фуқаролари учун 2026 йил 1 ноябрдан янги талаблар жорий этилиши хабар қилинганди. Унга кўра, сайёҳлар мамлакатга боришдан олдин дипломатик ваколатхоналар орқали виза расмийлаштириши, туристик сафарлар эса ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши керак эди.
Шунингдек, 40 ёшгача бўлган фуқароларнинг фақат ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида саёҳат қилиши, бунда оиланинг камида 5 минг доллар нақд маблағи бўлиши талаб этилиши кўзда тутилганди. 40 ёшдан ошган мустақил сайёҳлар учун эса камида 3 минг доллар нақд пулга эга бўлиш талаби белгиланган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил халқига мурожаат қилиб, Бинямин Нетаняҳуни Эрон таҳдидларига қарши курашда энг ишончли ҳамкор деб атади. Шунингдек, Трамп Нетаняҳуни “буюк жангчи” деб таърифлаб, унинг раҳбарлигида бошланган ишларни охирига етказиш зарурлигини билдирди.
"Сайловга чиққанингизда Биби буюк жангчи бош вазир эканини унутманг", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social платформасида.
Трамп Исроил ва Қўшма Штатларнинг Эронга қарши “Эпик ғазаб” деб номланган ҳарбий амалиётини бунга мисол сифатида тилга олди. У Нетаняҳу билан бирга ғалаба қозонишда ажойиб ҳамкор бўлганини ва буни ҳатто душманлар ҳам яхши билишини айтди.
АҚШ президенти агар ўз вақтида чора кўрилмаганда, Эрон ўз таҳдидларини амалга оширган бўлишини айтди. Трампнинг таъкидлашича, ҳозирда бу мамлакат ҳарбий ва молиявий томондан барбод қилинган. Шунингдек, у Исроилда бошқа раҳбар сайланса, АҚШ бу курашни ёлғиз ўзи давом эттиришга мажбур бўлишини билдирди.
Трамп Нетаняҳунинг қайта сайланишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади ва "Биби Нетаняҳу сизни ҳеч қачон уялтирмайди!", деб қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Минтақамизга зўравонлик ва қирғинбаротдан бошқа ҳеч нарса келтирмаган режимга ушбу сайловларда ким раҳбарлик қилиши биз учун муҳим эмас", — деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kunmavzusi
Европанинг бир қатор мамлакатларида икки ҳафтадан буён оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтяпти. Бундан энг кўп зарар кўрган Франция ва Италия 17 октябрь куни қўшимча хавфсизлик чораларини жорий этди. Шунга қарамай, оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларнинг олдини олиб бўлмади. Барселонада ўт қўйиш ва талончилик ҳолатлари қайд этилди. Римда одамлар Колизейга бостириб кириб, Фаластинни қўллаб-қувватлашди. 31 октябрь куни Европада янги намойишлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугунги видеомиз шу ҳақда:
👉 https://youtu.be/cJM2GWLrdpI?si=Iw8LUFCgnteIwkLg
Европанинг бир қатор мамлакатларида икки ҳафтадан буён оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтяпти. Бундан энг кўп зарар кўрган Франция ва Италия 17 октябрь куни қўшимча хавфсизлик чораларини жорий этди. Шунга қарамай, оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларнинг олдини олиб бўлмади. Барселонада ўт қўйиш ва талончилик ҳолатлари қайд этилди. Римда одамлар Колизейга бостириб кириб, Фаластинни қўллаб-қувватлашди. 31 октябрь куни Европада янги намойишлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугунги видеомиз шу ҳақда:
👉 https://youtu.be/cJM2GWLrdpI?si=Iw8LUFCgnteIwkLg
23.5° бурчак остида
АҚШ президенти Доналд Трамп пойтахт Норвегия пойтахти Ослода жойлашган Нобел қўмитаси унга Тинчлик мукофотини бермагани учун норвегиялик иммигрантларни Қўшма Штатларда кўришни истамаслигини айтди. У бу ҳақда келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловлар олдидан Мичиган штатининг Порт Ҳурон шаҳрида ўтказилган сиёсий митингда айтиб ўтди.
"Баъзи мамлакатлардан келган иммигрантларни бажонидил қабул қиламан, лекин бу Норвегияга тааллуқли эмас. Чунки мен Нобел мукофотини олмадим... Шунинг учун Норвегиядан ҳеч ким келишини хоҳламайман. Норвегия аслида ахлат мамлакатга айланди", — деди у.
Трамп октябр ойи бошида ҳам ўзига Тинчлик бўйича Нобел мукофоти берилмаганига муносабат билдириб, буни Норвегия учун “ўчмас доғ” деб атаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде АҚШ президенти Доналд Трампнинг мамлакат ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
"Нобел қўмитаси мустақил. Бу ҳақда кимдир шубҳа қилса, биз буни эслатиб турамиз. Бу тамойил ҳануз ўзгармаган", — деди Эйде.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украина президенти Володимир Зеленский ҳудудлар масаласи фақат давлат раҳбарлари даражасида ҳал қилиниши мумкинлигини айтди. У Россия делегацияси билан музокараларда Украина армияси сонини чеклаш ва мамлакатнинг бетараф мақомини белгилаш муҳокама қилинмаслигини таъкидлади.
"Хавфсизлик кафолатларимиз — бу бизнинг хавфсизлик кафолатларимиз. Уларни Россия томони белгилаб бера олмайди", — деди Зеленский.
Украина президенти, шунингдек, АҚШ таклиф қилаётган ҳудудлар алмашинуви вариантига Киев рози эмаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, ноябр ойидаги музокараларда томонлар президентлар даражасида учрашув ўтказиш имкониятини ҳам кўриб чиқиши керак. Зеленский президентлар иштирокидаги учрашувдан олдин Россияга қарши санкцияларни бекор қилмасликка чақирди.
"Санкциялар агрессия учун қўлланган, музокара олиб бориш имконияти учун эмас. Мен бу ҳақда АҚШ делегациясига ҳам айтдим. Россиянинг содиқлиги ҳақида гап кетганда, уни бундай нарх билан сотиб олишимиз керак эмас. Путин билан учрашувда санкцияларсиз, пулсиз ёки музлатилган активларсиз қолишимизни хоҳламайман. Чунки ўшанда, жаноб Трамп айтганидек, қўлимизда кўп карта бўлмайди", — деди Зеленский.
Ноябр ойида Украина, Россия ва АҚШ делегациялари иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда урушдан кейин Украина хавфсизлиги қандай кафолатланиши, шунингдек, давлат раҳбарлари даражасида янги учрашув ташкил этиш имконияти муҳокама қилиниши мумкин. Музокаралар 10 ноябр куни ёки ундан кейин бошланиши кутилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қайд этилишича, жазоирлик ҳарбийлар террорчи гуруҳларга қарши курашда ҳам ёрдам кўрсатади.
Аввалроқ Жазоир ва Нигер нефт конларини қидириш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп собиқ президент Барак Обамани Оқ уй реконструкциясини ресторан очилишига қиёслагани учун танқид қилди.
Аввалроқ Обама Демократик партиянинг сайловолди митингида реконструкцияни “Саддам Ҳусайн Cheesecake Factory ресторанини очгандек”дея таърифлаган эди.
Трампнинг айтишича, Обамага ўхшаган одамлар атрофдаги камчиликларни пайқамайди. У Оқ уй Америка рамзи эканини таъкидлаб, бино тоза сақланиши, устунлари ва ғиштлари эса бутун бўлиши кераклигини айтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия президенти Владимир Путин аборт ҳақидаги сўровлар бўйича қидирув натижаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни топширди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Февзи Чакмак ҳудудидаги қурилиш майдонида кучли айланма шамол ишчилар яшайдиган иккита контейнерни вайрон қилди.
Ҳодиса вақтида беш нафар ишчи контейнерлардан ташқарига отилиб кетган. Уларнинг икки нафари воқеа жойида, яна икки нафари шифохонада вафот этган. Бешинчи ишчи енгил жароҳат олган.
Кучли бўрон минорали кранни ҳам ағдариб юборган. Яқин атрофдаги бинолар эса деярли зарар кўрмаган.
Анталия губернаторининг маълум қилишича, ҳодиса фақат қурилиш майдонида содир бўлган. Шаҳарнинг бошқа ҳудудларида бундай ҳодисалар кузатилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Демократ-конгрессмен Жейми Раскин қоидабузарлар фуқаролик ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу чоралар АҚШдаги кейинги маъмурият даврида ҳам қўлланилиши мумкин.
Аввалроқ Трамп, Россия янги келишувга кўра АҚШ ва дунё мамлакатларига миллионлаб тонна дизел етказиб беришини эълон қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев Европа Иттифоқи ва Буюк Британия АҚШнинг тинчликпарварлик ёндашувидан ўрнак олиши кераклигини айтди.
“Президент Трамп ва унинг жамоаси гуманитар ёндашув ва тинчликпарварлик урушни авж олдиришдан устун бўлишини талаб қилмоқда. Европа Иттифоқи ва Буюк Британия амалдорларининг бу ёндашувдан ўрганадиган жиҳатлари бор”, — деди у.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM