АҚШ Россия билан боғлиқ санкция остидаги айрим кемаларни қонуний операторларга сотишга рухсат бериш ва уларга қўйилган чекловларни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Вашингтон нефт ва нефт маҳсулотларини ташишда фойдаланилган “соя флоти“ кемаларига нисбатан санкцияларни юмшатишни режалаштирмоқда.
АҚШ Ғазначилиги ҳузуридаги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиши, айрим кемаларга нисбатан санкцияларни бекор қилиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги хорижий сармоя иштирокида ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия иккинчи ўринда. Бу борада фақат Хитой ундан олдинда.
Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар сони бўйича эса Россия биринчи ўринда — 994 та. Хитой билан 920 та, Туркия билан 560 та қўшма корхона фаолият юритмоқда.
Россия капитали мамлакатдаги жами хорижий корхоналарнинг қарийб 17 фоизини ташкил этади. Россиялик инвесторларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоялари 15 миллиард доллардан ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озарбoйжоннинг давлат нефт-газ компанияси SOCAR Россиянинг "Газпром" компаниясидан газ харид қилишни қайта йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақда SOCAR вице-президенти Элшад Насиров Россия энергетика ҳафталиги доирасида маълум қилди.
Насировнинг таъкидлашича, SOCAR аввал "Газпром"дан газ сотиб олган, кейин унга газ етказиб берган, энди эса яна Россия газини харид қилишни режалаштирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Хитой билан ядровий қуролларни қисқартириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Хитой беш йил ичида ядровий қурол захираси бўйича АҚШ даражасига етиши мумкин.
Трамп Украинага Patriot ҳаво мудофааси тизимлари, Tomahawk ракеталари ва катта миқдорда ўқ-дори бепул етказиб берилганини айтди. Шунингдек, АҚШ қурол-яроғ захираларини тўлдириш учун мазкур қуролларни рекорд миқдорда харид қилаётганини билдирди.
У Россия қўшинлари бетон йўлдан тупроқ йўлга бурилмаганида, уруш бир кунда тугаши мумкинлигини таъкидлади. Трамп, шунингдек, нефт нархи аввалги президентлар давридагига қараганда пастлигини айтди.
АҚШ президенти Конгресс аъзоси Илҳон Умарни Сомалига қайтишга чақирди ва мамлакатдаги қуролли тўқнашувлар ҳамда қароқчиликни тилга олди. У ўзини импичментга тортиш учун ягона сабаб АҚШни кучли давлатга айлантиргани бўлиши мумкинлигини ҳам даъво қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
The Wall Street Journal нашри хабар беришича, АҚШ сенаторлари Киевга ташрифи давомида Украинага шундай таклиф билан чиққан. Унга кўра, Украина Россия ҳудудининг 300 километргача чуқурлигида Starlink тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Нашр маълумотига кўра, Зеленский ушбу таклифни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Калифорния Жанубий округи федерал суди АҚШ Давлат департаментига DV-2027 грин-карта лотереясини ўтказиш мажбуриятини юклади
Калифорния Жанубий округи федерал суди АҚШ Давлат департаментига DV-2027 Green card лотереясини ўтказиш мажбуриятини юклади. Cудя Жинсук Ота дастурга рўйхатга олиш кечиктирилгани сабабли давлат котиби Марко Рубиога қарши даъво киритган Red Eagle Law юридик фирмасининг илтимосномасини қаноатлантирди. Давлат департаментига ариза топшириш муддатларини эълон қилиш, рўйхатга олишни бошлаш ва саралаб олинган иштирокчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш мажбурияти юклатилди.
Суд қарорига кўра, Давлат департаменти 1 ноябрдан кечиктирмай DV-2027 (Green card) учун рўйхатга олишни бошлаши, аризаларни 30 кун давомида қабул қилиш, саралаб олинган иштирокчиларни 3 декабрдан кечиктирмай хабардор қилиш шарт.
Муддатлар АҚШ шарқий вақти бўйича белгиланган. Бунда 1 ноябр – рўйхатга олишни бошлашнинг энг сўнгги муддати ҳисобланади. Аризаларни қабул қилиш бошланадиган аниқ санани Давлат департаменти кейинроқ эълон қилиши лозим.
Green card учун рўйхатга олиш жараёни 2025 йил кузида ўтказилиши керак эди. Бироқ 5 ноябр куни АҚШ Давлат департаменти иштирок этиш тартибини ўзгартираётганини ва янги саналарни кейинроқ эълон қилишини билдирди. 2026 йил август ойида Red Eagle Law лотерея бошланишига эришиш мақсадида судга мурожаат қилди
Доналд Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатидаёқ Green card ўйналишига қарши чиққан эди. 2025 йил декабр ойида у Браун университетидаги отишмада гумон қилинувчи айнан Green card орқали АҚШга кириб келганини рўкач қилиб, уни тўхтатиб қўйди.
Diversity Visa (Green card) дастури АҚШга иммиграция даражаси нисбатан паст бўлган мамлакатлардан чиққан шахслар учун ҳар йили 55 мингтагача виза ажратишни назарда тутади. Лотереяда ғолиб чиқиш виза учун ариза топшириш имкониятини беради, бироқ автоматик тарзда грин-карта олишни англатмайди. Иштирокчилар дастур талабларига мос келишини тасдиқлаши ва белгиланган жараёнлардан ўтиши зарур.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп АҚШ қурол-яроғ захиралари тўлдирилмагунча иттифоқчиларга қурол сотишни чеклаганини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг қурол-яроғ захиралари тўлдирилгунига қадар иттифоқчиларга қурол сотиш тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда у Newsmax телеканалига берган интервьюсида айтди.
“Ҳозирча ўқ-дориларни ўзимизда олиб қоляпмиз, чунки улар ўзимизга керак. Захираларимизни тўлдирганимиздан сўнг иттифоқчиларимизга уларни сотишни бошлаймиз”, — деди Трамп.
Шунингдек, у ўқ-дорилар танқислигида АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденни айблади. Трампнинг таъкидлашича, Байден Украинага жуда кўп миқдорда қуролни бепул берган.
🔥 @burchakostida

Россия президенти Владимир Путиннинг бугунги иш режасидан ёпиқ учрашувлар ўрин олган. Кечқурун эса халқаро телефон суҳбати режалаштирилган. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Tesla Roadster “учар” электромобилини тақдим этди
Тақдимотда оқ рангли икки ўринли автомобил катта эгри рампага кўтарилди. Кузов остидаги сўрувчи вентиляторлар ёрдамида у рампага ёпишганча бутунлай тескари ҳолатга келди. Сўнг ўрнатилган совуқ газли трастерлар ёрдамида рампадан узилиб, ҳавода айланди ва ерга қўнди.
Теsla маълумотига кўра, Roadster уч хил кўринишда чиқарилади. Икки ўринли асосий Performance версияси фаол аэродинамика ва сўрувчи тизимга эга. У соатига 97 километр (60 миля) тезликка 1,6 сониядан кам вақтда чиқади. Орқа трастерлар қўшилган Thrust версиясида бу кўрсаткич 0,9 сониягача қисқаради.
Бир ўринли Rocket эса қўшимча трастерлар ёрдамида ердан кўтарила олади. Теsla унинг тезланишини 0,59 сониядан кам деб кўрсатган. Барча версиялар учун 480 километрдан ортиқ юриш масофаси ва соатига 370 километрдан юқори тезлик ваъда қилинмоқда. Тадбирда эса автомобил 0,81 сонияда соатига 97 километрга чиққани намойиш этилди.
Roadster'нинг нархлари ҳали эълон қилинмади. Теsla сайтидаги маълумотга кўра, Performance версиясини брон қилиш учун 50 минг, Thrust учун эса 250 минг доллар тўлаш керак. Rocket фақат махсус таклиф асосида берилади. У умумий йўлларда фойдаланишга рухсат олмаган. Брон шартномасида Теsla автомобил қачон, ҳатто умуман етказиб берилишини кафолатлай олмаслиги ёзилган.
Маскнинг ўзи ҳам Roadster хавфсизлик учун оптималлаштирилган автомобил бўлиши шарт эмаслигини тан олди. Шу билан бирга, у автомобилнинг ҳамма давлатда қонуний бўлишига ишончи комил эмаслигини ҳам билдирди.

Андрис Кулбергснинг айтишича, европаликлар бемалол қаҳва ичиб, круассан ейиш ва хавф-хатарлар ҳақида ўйламасдан яшашни истаса, Украинани қўллаб-қувватлаши лозим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 “Ведомости”: “Яндекс” дата-марказларини террорчилик ҳужумларидан суғурталашни ўз вақтида янгиламаган
“Ведомости” нашрининг ёзишича, Украина Қуролли кучларининг “Яндекс” дата-марказларига ҳужумлари вақтида компаниянинг террорчилик хавфларига қарши суғурта полиси муддати тугаган бўлган.
Нашр манбаларига кўра, компания инфратузилмасининг бир қисми “Согаз” ва “Ингосстрах” суғурта компанияларида суғурталанган, аммо полис муддатини узайтиришга улгурилмаган.
“Яндекс” эса бу маълумотни рад этди. Компания суғурта полислари террорчилик ҳужумларини ҳам қамраб олишини, бироқ шартнома тафсилотлари ошкор этилмаслигини билдирди.
🔥 @burcharostida

АҚШнинг Техас штатидаги El Valle миграция қамоқхонасида 30 дан ортиқ киши очлик эълон қилди.
Маълумотларга кўра , 11 октябрь куни 15 нафар аёл очликни бошлаган, кейин уларга 20 нафар эркак қўшилган. Маҳбуслар сақлаш шароитлари ёмонлиги ва тиббий ёрдам йўқлигидан норози бўлиб, ҳуқуқларига риоя этилишини талаб қилмоқда.
Шунингдек, АҚШнинг Жоржия ва Луизиана штатларидаги миграция қамоқхоналарида ҳам маҳбуслар сақлаш шароитларига қарши норозилик билдирган ва очлик эълон қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Украина президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Агар Украинадан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилмаслик талаб этилса, у ҳолда мамлакатга Россиянинг баллистик ракеталарини уриб тушириш учун етарлича қурол берилиши керак;
◾️ Россия ҳужумлари оқибатида украиналиклар ҳалок бўлаётган экан, Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга;
◾️ Россияга қарши санкцияларнинг юмшатилиши мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Мен келажакда газ соҳасидаги санкциялар ҳам бекор қилинишидан хавотирдаман;
◾️ Украина Европа билан Россия масаласида алоҳида музокаралар ўтказишни муҳокама қилмоқда. Шунингдек, яқин кунларда АҚШ билан музокаралар бўлиб ўтишига умид қиламан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар ҳарбийлари Эрон ядровий объектларига янги зарбалар беришни режалаштирмоқда. Бунда бомбаларнинг онаси” билан ҳужумга ўтиш кутилмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, CNN хабар берди.
Ҳужумда “барча бомбаларнинг онаси” деб аталувчи GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast Bomb бомбаси қўлланилиши мумкин. Оғирлиги 9,5 тонна бўлган бу бомба АҚШ арсеналидаги энг кучли ядровий бўлмаган портловчи қурол ҳисобланади. Вазиятдан хабардор бир неча расмийлар бундай вариант кўриб чиқилаётганини тасдиқлади.
CNN манбалари зарбаларнинг эҳтимолий нишони сифатида остида ядровий объект жойлашган Пикакс тоғини тилга олди. Бироқ “барча бомбаларнинг онаси” уни йўқ қила оладими-йўқми — ҳозирча номаълум. Чунки иншоот ер остида жуда чуқур жойлашган.
Манбалардан бирининг таъкидлашича, бу қурол билан амалга ошириладиган бомбардимон руҳий таъсир кўрсатиши, яъни “Теҳрон режими”ни қўрқитиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Теҳрон АҚШ Конгрессига 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардан сўнг Қўшма Штатлар билан уруш қайта бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Шу сабабли мамлакат ядровий объектлари атрофида мудофаа иншоотларини барпо этмоқда.
Нашр маълумотига кўра, Эроннинг Пикакс тоғидаги ядровий объектлари яқинида мудофаа иншоотлари, жумладан тупроқдан кўтарилган тўсиқлар қурилган. Тахминларга кўра, улар АҚШ армияси қуруқликда ҳарбий амалиёт бошлаган тақдирда Эрон ҳарбийларига мудофааланишда ёрдам бериши мумкин.
Ушбу иншоотлар мутахассислар ўрганган сунъий йўлдош тасвирларида аниқланган. Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гросси ҳам Пикакс тоғи атрофида эронликларнинг фаоллиги кузатилаётганини тасдиқлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM