23.5° бурчак остида
31.5K subscribers
29.6K photos
12K videos
3 files
1.88K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇺🇿 Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

25 октябр куни соат 22:44да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 577 км жанубий-шарқда, Бадахшонда, 149 км чуқурликда жойлашган бўлиб, магнитудаси 5,4га тенг бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 2 балл,

Фарғона вилоятида 2 балл,

Қашқадарё вилоятида 2 балл.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Мен аллақачон Моссад ва Исроил армиясига Эрон режимини ағдариш бўйича кўрсатма берганман, чунки бунга чек қўйишнинг ягона йўли шу — Бинямин Нетаняҳу

"Бир қатор араб давлатлари бу миссияни якунлашимизни кутиб навбатда туришибди. Шундан сўнг улар келиб, “Иброҳим келишувлари”га қўшилишади", — дея қўшимча қилди Исроил бош вазири.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Пентагон АҚШдаги ҳарбий базаларни 90 кун давомида автоном ишлашга тайёрламоқда

Пентагон ҳарбий можаро юзага келган тақдирда АҚШдаги ҳарбий базалар камида 90 кун давомида ташқи ёрдамсиз фаолият юритиши учун тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Маск: Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак

Starlink компанияси эгаси Илон Маскнинг айтишича, Starlink алоқа тизими фуқаролик мақсадларига хизмат қилиши ва ҳужум уюштириш учун қўлланилмаслиги керак. Акс ҳолда, унинг сунъий йўлдошлари ҳам қонуний нишонга айланиши мумкин.

"Ундан ҳарбий инфратузилма сифатида фойдаланиш мумкин, аммо жавоб ҳужуми учун қонуний нишонга айланишига сабаб бўладиган очиқдан-очиқ ҳужумларда қўллаш мумкин эмас", — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ тадбиркор Украина Қуролли кучлари Starlink тизимидан дронлар билан ҳужум қилишда фойдаланиб, ундан фойдаланиш шартларини бузганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу имконият ўтган ҳафтада чекланган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰🇷🇺Словакия делегацияси Россия билан ҳамкорликни тиклаш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага келди

Словакия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Россия билан ҳамкорликни қайта тиклаш бўйича музокаралар ўтказиш учун Москвага етиб келди.

Томонлар бугун газ ва нефт етказиб бериш, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги ҳамда маданият соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Словакия бош вазири Роберт Фицо санкциялар ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишига қарши. Бироқ Братислава Европа Иттифоқи ва НАТО олдидаги мажбуриятларини бажаришда давом этишини билдирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱ЦАҲАЛ Бош штаби раҳбари Эронга қарши ҳарбий операция ўтказилишига қарши чиқди — 12-канал.

Генерал Эял Замир Биньямин Нетаняҳудан операция ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг ҳуқуқий асосларини ёзма равишда тақдим этишни талаб қилди. Телеканал маълумотига кўра, операция Эрон билан тезкор ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкин.

Ҳарбий раҳбарият, шунингдек, сиёсатчилар Теҳрон билан зиддиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишидан хавотирда.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддати яна 90 кунга узайтирилди

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик 2027 йил 29 январга қадар узайтирилди.

Тегишли фармонларни мамлакат президенти Володимир Зеленский имзолади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Трамп намойишчиларга митингларда қатнашиш учун пул тўланишини даъво қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп унинг митингидаги нутқини бўлган намойишчиларга демократлар ва Жорж Сорос тарафдорлари пул тўлашини айтди. Унинг таъкидлашича, намойишчиларга 250 доллардан берилади.

Трампнинг айтишича, бундай намойишчилар кейинчалик қамоққа тушади ва уларнинг ҳаёти барбод бўлади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸CNN: АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаши мумкин

CNN манбаларига кўра, АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбалари радарлар, ракета учириш қурилмалари ва тезда тикланиши мумкин бўлган бошқа объектларни нишонга олиш билан чекланмаслиги мумкин.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, Доналд Трамп буйруқ берган тақдирда, минтақадаги АҚШ қўшинлари 96 соат ичида Эронга қарши йирик ҳарбий операцияларни бошлаши мумкин.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸АҚШ компаниялари Vampire дронларга қарши тизимини сунъий интеллект ёрдамида такомиллаштиришни ўрганмоқда.

L3Harris ва Palantir компаниялари ҳарбий тизимлар самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу режалар аввал Украинага етказиб берилган Vampire учувчисиз аппаратларга қарши мудофаа мажмуаларини ҳам қамраб олади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇴Норвегия ТИВ раҳбари Трампга Нобел қўмитаси мустақил эканини эслатди

Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде Доналд Трампнинг мамлакат ҳақидаги баёнотига муносабат билдириб, Нобел қўмитаси мустақил эканини таъкидлади.

“Нобел қўмитаси мустақил. Бу ҳақда кимдир шубҳа қилса, биз буни эслатиб турамиз. Бу тамойил ҳануз ўзгармаган”, — деди вазир.

2026 йилги Нобел мукофоти совриндори БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ олий комиссари Нави Пиллэй бўлди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸АҚШ Яқин Шарқдаги дипломатик ваколатхоналари ходимларини эвакуация қилиши мумкин

CNN манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ ҳукумати яқин вақт ичида Яқин Шарқдаги дипломатик ваколатхоналар ходимларини эвакуация қилиш ёки улар сонини қисқартиришни бошлаши мумкин.

Телеканал маълумотига кўра, ҳозирча фақат АҚШнинг Ар-Риёддаги элчихонасига минтақани тарк этиш бўйича кўрсатма берилган. Яқин вақт ичида бошқа дипломатик ваколатхоналарга ҳам шундай кўрсатма берилиши, қолганларида эса ходимлар сони қисқартирилиши мумкин.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦Зеленский 27 октябр куни тинчлик жараёни бўйича музокаралар ўтказиш учун Брюсселга боради — “Радио Свобода”

Нашр манбаларига кўра, Украина президенти Брюсселга тахминан соат 14:00 да етиб бориши кутилмоқда. У 27–28 октябр кунлари шаҳарда бўлиб, Европа Иттифоқи ва НАТОнинг юқори лавозимли вакиллари билан учрашади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷Франция Европада ядровий ҳимоя кафолатларини кенгайтирмоқда — The Wall Street Journal

АҚШнинг Европа хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кафолатларига ишонч сусайиши фонида Франция ядровий ҳимоя соҳасидаги ролини кучайтирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон илгари сурган ядровий тийиб туриш концепциясига ўнта давлат қўшилган. Улар орасида Буюк Британия, Германия, Польша ва Шимолий Европанинг бир қатор мамлакатлари бор.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Украина ҳужумига учраган поездда “Локомотив”футболчилари бўлган — ОАВ

Россия ОАВлари, жумладан, Mash ва MSK1 нашрлари хабар беришича, Воронеж вилоятида Украина ҳужумига учраган поезд вагонларидан бирида “Локомотив”футболчилари бўлган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇻Латвияда НАТОнинг 3 мингга яқин ҳарбийси иштирокидаги машғулотлар бошланди

Латвияда НАТОнинг 3 мингга яқин ҳарбий хизматчиси иштирокидаги Resolute Reforger 2026 машғулотлари бошланди. Бу ҳақда LETA агентлиги маълумотига таяниб, LSM хабар берди.

Машғулотларга мингга яқин ҳарбий техника жалб этилган. Ҳарбийлар бўлинмаларни жойлаштириш, таъминотни ташкил этиш, қўшинларни бошқариш ва алоқани таъминлаш бўйича машқлар ўтказади. Шунингдек, Латвия Қуролли кучлари билан ҳамкорлик масалалари ҳам ишлаб чиқилади.

Машғулотлар Россия билан чегарадош Алуксне ва Балви ҳудудларида ҳам ўтказилади. Улар 8 ноябрга қадар давом этади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 “Яндекс”суперкомпьютерлари дронлар ҳужумида зарар кўрмади

“Яндекс”компаниясига тегишли “Ляпунов”, “Галушкин”ва “Червоненкис”суперкомпьютерлари маълумотларни қайта ишлаш марказларига уюштирилган дронлар ҳужумида зарар кўрмаган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Компания маълумотига кўра, учала суперкомпьютер ҳам аввалги жойлашувидан кўчирилган. Ҳозирда улар янги ҳисоблаш майдонларига ўрнатилмоқда.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇱🇹Жанубий Корея ва Литва янги зенит қурилмасини ишлаб чиқаради

Жанубий Корея Литва мудофаа саноати корхоналари билан биргаликда паст баландликдаги ҳаво нишонларига қарши мўлжалланган WAAG зенит қурилмасини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлиги хабар берди.

30 миллиметрли икки стволли автоматик тўп билан жиҳозланган қурилма 3 километргача бўлган масофада нишонларга зарба бера олади. У дақиқасига 600 тагача ўқ узади.

Литва компаниялари қурилманинг қисмларини ишлаб чиқариш, уни транспорт воситаларига ўрнатиш ва НАТО тармоғига улаш билан шуғулланади.

WAAG ўз радиолокация станциясига эга эмас. Нишонлар ҳақидаги маълумот ташқи нишон кўрсатиш тизимлари орқали олинади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇬🇧Франция ва Британия илк бор ядровий зарба бериш сценарийини биргаликда машқ қилди

Франция ва Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари 20 октябр куни Ўрта ер денгизи устида қўшма машғулот ўтказди. Бу ҳақда Rzeczpospolita нашри хабар берди.

Машқлар давомида Франциянинг Rafale қирувчи самолётлари ядровий зарба беришни тақлид қилди, Британиянинг Typhoon самолётлари эса уларни ҳимоя қилди. Машғулотларда ҳақиқий ядровий қурол қўлланилмаган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸АҚШнинг мудофаа ва технология компаниялари демократлар билан алоқаларни кучайтирмоқда — WP

АҚШдаги мудофаа ва технология компаниялари Конгрессда назорат Демократик партия қўлига ўтиши мумкинлиги сабабли демократлар билан алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, компаниялар сиёсий хайрияларни кимга йўналтириш ва директорлар кенгашига кимларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Демократ қонун чиқарувчилар эса мудофаа компаниялари фаолиятини текширишга тайёрланмоқда. Эҳтимолий текширувлар Доналд Трамп оиласи ва Илон Маск билан боғлиқ компанияларни ҳам қамраб олиши мумкин.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM