#ESLATMA
🏫 Мактабларда кузги таътил "каникул" қачон бошланади? —
кузги таътил 4 ноябрдан бошланади, ўқувчилар 6 кун дам олади: дарслар 10 ноябрдан старт олади
🗓 Чоракликдаги ўқув кунлари:
◻️ Биринчи чорак: 2 сентябрдан 3 ноябргача;
◻️ Иккинчи чорак: 10 ноябрдан 27 декабргача;
◻️ Учинчи чорак: 11 январдан 20 мартгача;
◻️ Тўртинчи чорак: 28 мартдан 25 майгача.
🗓 Таътил:
◻️ Кузги: 4 ноябрдан 9 ноябргача;
◻️ Қишки: 28 декабрдан 10 январгача;
◻️ Баҳорги: 21 мартдан 27 мартгача;
◻️ Ёзги: 25 майдан 1 сентябргача.
🗓 Байрам кунлари:
◻️ 1 сентябрь: Мустақиллик куни (2026 йил);
◻️ 1 октябрь: Ўқитувчи ва мураббийлар куни (2026 йил);
◻️ 8 декабрь: Конституция куни (2026 йил);
◻️ 1 январь: Янги йил (2027 йил);
8 март: Халқаро хотин-қизлар куни (2027 йил);
◻️ 21 март: Наврўз (2027 йил);
◻️ 9 май: Хотира ва қадрлаш куни (2027 йил).
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 3 мингдан зиёд газ баллони ноқонуний савдодан олинди
19–21 октябрь кунлари республика бўйлаб ўтказилган рейдларда суюлтирилган газни ноқонуний сақлаш ва қиммат нархда сотиш билан боғлиқ 120 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Шундан 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимларининг алоқадорлиги фош этилди.
Тадбирлар давомида 3 мингдан ортиқ газ баллони ва улардаги 13 636 килограмм суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида олинди.

#Ҳокимга_мурожаат!
#Бухоро_шаҳар_ҳокимига...
Ассалому алекум
Мен II гуруҳ ногирониман ва «Аёллар дафтари» рўйхатида тураман. Ижара уйда яшайман, икки нафар вояга етмаган ногирон фарзандим бор.
Тери-таносил касалликлари шифохонасида шифокор кўригидан ўтиб, зарур дори-дармонлар белгиланган. Бироқ оғир моддий шароитим туфайли шифокор ёзиб берган дориларни сотиб олишга имкониятим йўқ.
Сиздан тиббий ҳужжатларим ва шифокор рецепти асосида зарур дори-дармонларни «Аёллар дафтари» жамғармаси ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа давлат ёрдами ҳисобидан олиб беришда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.
Мурожаатимни қонуний тартибда кўриб чиқиб, натижаси бўйича ёзма жавоб беришингизни сўрайман.
Куксарой мфй тел 931221081 Усмонова Н
Таҳрирсиз.

#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️🚨 Тезкор: ҳозирда Телеграмда оммавий равишда ўлдирувчи ҳавола тарқатилмоқда. Бир марта босиш – ва сиз ҳисобингизни абадий йўқотасиз!
Фирибгарлар чатларда совғалар ва танловлар кўринишида ҳаволалар тарқатмоқда. Ўтганингиздан сўнг, профилингиз ўз-ўзидан тайёрланган хабарларни тарқатишни бошлайди, кейин эса ҳисобингиз тақиқланади. Уни тиклаш имкони бўлмайди.
Бу расман мессенжер кўнгиллилари томонидан тасдиқланган. Ҳеч қачон таниш бўлмаган ҳаволаларга ўтманг, ҳатто агар уларни дўстларингиз юборган бўлса, улар эҳтимолий равишда бузилган.
Хабарни тарқатинг👇

Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 145 та медаль билан якунлади
Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтказилган Параосиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, жами 145 та медални қўлга киритди.
Спортчиларимиз ҳисобида 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медали бор. Ушбу натижа билан Ўзбекистон делегацияси мусобақани умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади.
Ўзбекистон параспортчилари халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, яна бир бор ўз маҳорати ва матонатини намоён этди.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий деҳқон бозори маъмурияти ва мутассади ташкилот раҳбарлари томонидан "Буюм бозори" савдо расталарида ёнғин хафсизлигини олдини олиш борасида кучайтирилган назорат—ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Тафсилотлар ушбу лавҳамизда...
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
👍2🔥1
#диққат
⚡️ Автомобиль панелидаги белгилар нимани англатишини билиб олинг! 🚘
Янги ҳайдовчиларга ҳам юбориб қўйинг!

👍4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйни иссиқ сақлаш учун изоляцияни қайси томондан қилган яхши ичкими ёки ташқи?
Қурулиш қилаётган яқинларга юбориб қўямиз
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Қурулиш қилаётган яқинларга юбориб қўямиз
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
👍3
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди
Ўзбекистонда исломий молия тизимини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташланди. Марказий банк қарори билан «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи илк лицензия топширилди.
2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарор асосида берилган 1-I-сонли лицензия «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга оширишни қамраб олади.
Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланади.
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Ўзбекистонда исломий молия тизимини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташланди. Марказий банк қарори билан «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи илк лицензия топширилди.
2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарор асосида берилган 1-I-сонли лицензия «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга оширишни қамраб олади.
Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланади.
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт ўтади, мансаб ўтади, дунё қолади!
Садир Жапаров бемор акасига донорлик қилмоқчи бўлган махбус укани қамоқдан озод қилди ва операция пулини ҳам тўлаб беришини айтди.

❤🔥2😢1
💼 Ишга жойлашиш учун керакли ҳужжатларни my.gov.uz орқали олиш мумкин
📄 Бепул юклаб олиш мумкин бўлган ҳужжатлар:
🔹 3×4 ўлчамдаги фото;
🔹 ЖШШИР берилгани тўғрисида маълумотнома;
🔹 Яшаш жойи бўйича маълумотнома;
🔹 Иш тажрибаси ҳақида маълумотнома;
🔹 Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида маълумотнома;
🔹 Таълим муассасасини тугатганлик ҳақида маълумотнома;
🔹 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тўғрисида маълумотнома;
🔹 Ногиронлик тўғрисида маълумотнома.
Тўлов эвазига олинадиган маълумотномалар:
🔹 Наркология диспансеридан — маълумотнома;
🔹 Руҳий касалликлар диспансеридан — маълумотнома;
🔹 Судланганлик ёки судланмаганлик тўғрисида — маълумотнома.
Ҳужжатларни my.gov.uz сайтидаги "Маълумотномалар" бўлими орқали юклаб олиш мумкин.

САҲАРХАНДА
Пойтахтлик ёзувчилар вилоятга учрашувга борибди. Ҳоким уларга сўз беряпти:
— Тумандошлар, мана катта шоирлар бизга меҳмон бўлиб келди.
Шунда меҳмонлардан бири унинг сўзини тузатибди:
— Шоирмас, ёзувчи!
Ҳоким унга парво қилмай, сўзида давом этибди:
— Ҳурматли шоирларимизга саволларингиз бўлса...
Шу ерда меҳмон баландроқ овозда гапирибди:
— Ҳокимбува, шоирмас, ёзувчи!...
Ҳокимнинг ҳам сабри тугабди:
— Э, жим ўтиринг! Сиз биласизми, менми? Шоир дедимми, шоирсиз! Ёзувчилар, ана, биринчи қаторда ўтирибди! — дебди ҳоким биринчи қаторда ўтирган БЛОГЕРларга ишора қилиб...

👍1
❗️Иситиш мавсуми қачон бошланади?
Кўп квартирали уйларда иситиш даври қачондан бошланиб, қачондан тугаши керак?
Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8° градусдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши , 8° градус юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Кўп квартирали уйларда иситиш даври қачондан бошланиб, қачондан тугаши керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 1-илова "Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш" Қоидаларининг 13-бандига кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8° градусдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши , 8° градус юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Бугун_туғилган_кун!
Бухоро туман ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари Муроджон Қосимовни шукрона кунлари муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Ўзизларига соғлик, оилаларига тотувлик тилаб қоламиз.
Ҳурмат билан "Bukhara best" ОАВ жамоаси.

👍6🎉2
🇺🇿 Вukhara best(Расмий) 🇺🇿
Photo
РАДИЯ.
“Бухоро марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг назоратчи ходими Шодмонов Тилав Эркинович томонидан 2026 йил 26 октябр куни “YouTube”нинг “Хуршид Шоназаров” канали орқали мурожаатида “REALSOFT” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Бухоро марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятига “RAQAMLI BOZOR” ахборот тизимидан фойдаланишдаги, яъни назоратчи ходимлар томонидан кунлик бир марталик йиғимларни жамият ғазнасига топширилган пуллари ва сунъий интеллект томонидан ҳисобланган тофовут тўғрисида айтиб ўтилган.
Ушбу мурожаат юзасидан “Бухоро марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти шуни ёзиб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2025 йилдаги “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-246-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2026 йилдаги “Бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 358-сон қарори қабул қилинган.
Мазкур Фармон ва қарорлар ижросини ташкил этиш мақсадида, “Бухоро марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти рақамлаштирилди ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар амалга оширилиб, “REALSOFT” масъулияти чекланган жамиятини “RAQAMLI BOZOR” ахборот тизимидан фойдаланиб келинган.
“Бухоро марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Назоратчи ходимлар томонидан кунлик бир марталик йиғимларни жамият ғазнасига топширилган пуллари ва сунъий интеллект томонидан ҳисобланган тофовутлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар “REALSOFT” масъулияти чекланган жамиятининг “RAQAMLI BOZOR” ахборот тизимидан олинган.
Шунинг учун, назоратчи ходими Т.Шодмоновнинг мурожаати юзасидан “REALSOFT” масъулияти чекланган жамияти томонидан сунъий интеллект томонидан ҳисобланган тофовутлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар кўриб чиқилади.
Шунингдек, назоратчи ходими Т.Шодмоновнинг мурожаатида бозордаги деҳқонларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали расмий гувоҳнома олиши юзасидан эса жавобан, деҳқонларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали расмий гувоҳнома олиши “Бухоро марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.
🇺🇿Buxarabest🇺🇿

Бухоро ҳокими ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилганда нима бўлган?
Журналист Исмат Хушев ўзининг YouTube саҳифасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг ўзидан эшитган бир воқеани ҳикоя қилди.
Унинг айтишича, вилоят ҳокими шахсий автомобилида оиласи билан кетаётганида ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган. Инспектор ҳокимни танимаган ва ҳайдовчилик ҳужжатлари мавжуд эмаслиги сабабли унга нисбатан баённома расмийлаштиришга киришган.
Энг эътиборли жиҳати шундаки, инспектор қаршисидаги шахс вилоят ҳокими эканини билмаган ҳолда ўз хизмат вазифасини бажаришда давом этган.
Шундан сўнг Ботир Зарипов ўзини таништирган ва вилоят Ички ишлар бошқармасига қўнғироқ қилиб, қонуний вазифасини бажаргани учун инспекторни рағбатлантиришни сўраган.

👍3😁3👎1
ҲОКИМЛАРГА КУН ЙЎҚ... 😬
Бир пайтлар шоирлар "Шоирларга кун йўқ..." деб чиқишганди. Шоирларга кун бўлди.
ИИБчиларга кун бор. Кеча нишонлашди.
"Менам иибчи бўламан"-деганлар ошди.
Прокурору ДХХчилар, дўхтирлару ўқитувчилар куни бор. Байрамни кўриб, прокурору ДХХчи бўлишга орзумандлар кўпайди.
Асфальт ётқизувчию, кранчиларга ҳам кун берилди.
Ҳамма пул асфальтчию кранчида экан, шунақа бўламан" деганлар ҳам топилди.
Эҳҳееее, байрам сифатида куни белгиланганлар рўйхати узууууунлашди.
Аммо нимага ҳокимларда кун йўқ☹️🙆♀️ Одам катта бўлса, ҳоким бўлгиси келмай қоларкан бунақа пайтда🤨🫢😜
...
@Leyla_Tun_Qizi

БУХОРО АВТОБУСЛАРИДА ТОЗАЛИК: САЛОМАТЛИК УЧУН ОДДИЙ, АММО МУҲИМ ТАКЛИФ
Бугунги кунда Бухоро шаҳри кўчаларида замонавий ва қулай автобуслар сони ортиб, жамоат транспортидан фойдаланувчилар ҳам кўпаймоқда. Бу, албатта, шаҳар аҳолиси учун катта қулайлик. Айниқса, ишга, ўқишга, шифохона ва бошқа манзилларга қатнайдиган фуқаролар учун автобуслар муҳим транспорт воситасига айланган.
Бироқ замонавий транспорт воситасининг қулайлиги билан бир қаторда унинг тозалиги ва санитар ҳолатига ҳам жиддий эътибор қаратиш зарур.
Бухоро шаҳрининг иқлими, айниқса, ёз ойларидаги иссиқ ва қуруқ ҳавоси сабабли чанг тез кўтарилади. Кун давомида автобуслар кўплаб йўловчиларни ташийди. Табиийки, кўча чанги, пойабзал ва кийим орқали кирган майда заррачалар автобус салонида тўпланиб бориши мумкин. Агар салон мунтазам равишда тозаланмаса, кун охирига келиб бу ҳолат янада сезиларли бўлади.
Шу нуқтаи назардан, автобусларни фақат кун бошида эмас, тушлик вақтида ҳам қисқа муддатли тозалаш ва ювиш ишларидан ўтказишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Бу таклифни амалга ошириш учун ҳар бир автобусни узоқ вақтга қатновдан чиқариш шарт эмас. Масалан, йўналишдаги автобуслар навбат билан қисқа муддатга санитар тозалаш нуқтасига киритилиши мумкин. Салон полини супуриш, нам латта билан тозалаш, тутқичлар ва йўловчилар кўп тегадиган жойларни артиб чиқиш каби оддий ишлар ҳам салон муҳитини анча яхшилаши мумкин.
Бу масала, айниқса, болалар, кексалар, нафас йўллари сезгир бўлган фуқаролар ва сурункали касалликлари мавжуд йўловчилар учун муҳим. Бироқ автобусдаги чанг ва ифлос ҳаво фақат ушбу тоифаларга эмас, балки ҳар қандай йўловчи учун ноқулай муҳит яратиши мумкин. Шунинг учун жамоат транспортида тозаликни таъминлашни оддий хизмат эмас, балки аҳоли саломатлиги ва шаҳар маданиятининг бир қисми сифатида қараш лозим.
Айниқса, Бухоро каби қуруқ ва чангли иқлимга эга шаҳарда автобусларни тозалаш даврийлигини мавсумий шароитга мослаштириш яхши натижа бериши мумкин. Иссиқ ва қуруқ кунларда тозалаш ишларини кўпайтириш, совуқ мавсумда эса мавжуд санитар талаблар асосида амалга ошириш мумкин.
Албатта, бунинг учун транспорт корхоналарига қўшимча ташкилий ва молиявий юк тушиши мумкин. Аммо аҳоли ҳар куни фойдаланадиган жамоат транспортининг тоза ва қулай бўлиши шаҳар муҳитига бўлган ишончни ҳам оширади.
Таклифимиз оддий: Бухоро автобусларида тушлик вақтида навбат асосида қисқа санитар тозалаш тизимини жорий этиш. Бу катта ўзгариш талаб қилмайди, аммо ҳар куни минглаб йўловчилар учун анча тоза ва қулай муҳит яратиши мумкин.
Замонавий автобус — фақат ташқи кўриниши ва техник жиҳозлари билан эмас, балки ичкарисидаги тозалиги ва йўловчи учун яратилган муҳити билан ҳам замонавий бўлиши керак.
Бухорода жамоат транспортини янада қулай ва инсон саломатлиги учун мақбул қилиш йўлида автобус салонларини кун давомида, хусусан, тушлик вақтида тозалаш амалиётини синаб кўриш — эътиборга лойиқ таклифдир.
Бухоро Давлат Университети
Журналистика факультети 4курс талабаси Феруза Хасанова.

Фирибгарлар «янги ўзбек алифбоси клавиатураси» баҳонасида пластик карта маълумотларини ўғирламоқда
Хабар қилинишича, фирибгарлар бундай «дастур»ни фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларига юбориб, телефонга ўрнатишни таклиф қилмоқда.
Ўрнатилган илова орқали карта маълумотлари ўғирланиши мумкин.
Нотаниш шахслардан келган файл ва иловаларни ўрнатманг, иловаларни фақат расмий дўконлардан (Google Play, App Store) юклаб олинг.