CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
2.76K subscribers
293 photos
52 videos
1 file
174 links
Elite offensive security consulting for corporates & governments.

CYBER-BRO - cyber security company official telegram channel!

Contact: @cbro_support | cyberbro@exat.uz - | info@cyber-bro.uz
Download Telegram
🎖 Алоқа ҳарбий институти курсантлари учун CTF турнири ташкил этилди

Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилганлиги муносабати билан ҳарбий алоқа институти ва Cyber-Bro компанияси ҳамкорлигида институт курсантлари учун CTF турнири ташкил этилди. Интитутда таҳсил олувчи курсантлар турнир давомида тармоқ хавфсизлиги, криптография ва дастурлаш соҳаси бўйича берилган вазифалар орқали ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Турнир натижаларига кўра ғолиб бўлган курсант ва кафедралар аниқланиб, институт фахрийлари ва раҳбарияти томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди.

Маълумот ўрнида, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида киберхавфсизлик соҳасида ҳарбий мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларида ҳамкорлик бўйича институт ва Cyber-Bro компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.

📩 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥3👏3
🇨🇳 Хитой кибер жосуслик ҳаракатлари фонида 🇰🇿 Қозоғистонда йирик маълумотлар сизиб чиқиши бўйича тергов олиб борилмоқда

Ҳозирда Қозоғистон расмийлари Хитой ҳукумати томонидан уюштирилгани тахмин қилинаётган кенг кўламли кибержосуслик фаолияти фош қилинганидан сўнг, шахсий маълумотларнинг жиддий бузилишини тергов қилмоқда. Рақамли ривожланиш вазирлиги Миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда мураккаб кибероперация тафсилотлари акс эттирилган ва интернетда пайдо бўлган ҳужжатларни текширмоқда. Бу операциялар қозоғистонликларнинг электрон почталари, телефон рақамларига рухсатсиз кириш имконини берган, ҳаттоки қозоғистонликларнинг ижтимоий тармоқларидаги хабар ва постлари билан манипуляция қилишга имкон бергани айтилади.

Очиқланган ҳужжатлар Қозоғистоннинг бир қанча алоқа операторларининг махфий маълумотлари бузилганини таъкидлаб, мамлакат ичидаги муҳим ИТ инфратузилмаси хавфсизлиги ҳақида хавотир уйғотмоқда. Қозоғистон компьютер ҳодисаларига қарши кураш хизмати (CERT) Хитой хакерлик гуруҳи икки йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат телекоммуникация инфратузилмаси, қўнғироқлар логлари, биллинг маълумотлари ва бошқа махфий маълумотларга тўсиқсиз кирганини маълум қилди. Ушбу қоидабузарлик бошқа муҳим тармоқларга, жумладан, Мудофаа вазирлиги ва Air Astana авиакомпаниясига ҳам тааллуқли бўлиб ва бу жосуслик ҳаракатларининг нақадар кенг ва жиддийлигини таъкидлайди.

Ушбу ҳодисаларга жавобан Қозоғистондаги шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахборот хавфсизлиги қонунларига риоя қилишга эътибор қаратган ҳолда зарар кўрган ташкилотларни ҳар томонлама чуқур текшириш режалаштирилган. Текширув давом этар экан, вазирлик аҳолига уларнинг онлайн, рақамли хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатмалар бермоқда. Буларга мураккаб пароллардан фойдаланиш, дастурий таъминотни мунтазам янгилаш, номаълум хабарлар ёки ҳаволалар билан эҳтиёткор муносабатда бўлиш, антивирус дастурларидан фойдаланиш ва бошқа чоралар киради.

Вазиятни янада мураккаблаштирадиган омиллардан бири - Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг асосий пудратчилардан бири ҳисобланган iSoon (шунингдек, Anxun номи билан ҳам танилган) компаниясидан ўта махсфий маълумотларнинг сизиб чиқиши ҳодисасидир. GitHub'да эълон қилинган сизиб чиққан маълумотларда операция жараёнида қўлланиладиган жосуслик воситалари ва усуллари, жумладан, ижтимоий тармоқлар, Wi-Fi тармоқлари ва турли операцион тизимлар ичигача кириб бориш ва мониторинг қилиш учун мўлжалланган дастурий таъминот ва қурилмалар ҳақида кенг маълумот беради. Ушбу очиқланишлар нафақат жосусликнинг техник жиҳатларини, балки нишонга олинган Қозоғистоннинг тузилмалари ва бузилган маълумотларнинг даражасини ҳам муҳимлилигини кўрсатиб беради.

Мутахассислар Қозоғистоннинг киберхавфсизлик бўйича ёндашувида жиддий ислоҳотлар ўтказишга чақириб, мустақил Киберхавфсизлик агентлигини ташкил этишни таклиф қилмоқда. Ушбу орган давлат хавфсизлигини идоравий манфаатлардан устун қўйиш учун мавжуд ҳукумат тузилмаларидан мустақил равишда мамлакатнинг бундай кибертаҳдидларга қарши ҳимоясини назорат қилади.

Қозоғистон ушбу қоидабузарлик оқибатлари билан курашар экан, асосий эътибор ўзининг кибермудофаасини кучайтиришга ва ўз фуқаролари маълумотларининг махфийлиги ва хавфсизлигини хорижий жосуслик ҳаракатларига қарши таъминлашга қаратилмоқда.

‼️ P.S. Ўзимиздаги бўлаётган ҳодисаларга нисбатан бўлаётган совуққон муносабат ҳақида кейинроқ ёзамиз ...

📩 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👍7😱2⚡1❤‍🔥1👏1
🇨🇳 Хитой ҳукумати саноат соҳасида киберҳужумлардан ҳимоя қилишни кучайтирмоқда

Reuters агентлигининг хабар беришича, Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги (MIIT) душанба куни Хитойнинг саноат секторида киберхавфсизлик соҳасини кучайтиришга қаратилган режани тақдим этди.

Ransomware ҳужумлари ва бошқа турдаги ҳужумларидан ҳимоя қилиш чоралари мажмуаси 2026 йил охиригача Хитой саноат секторидаги 45 000 дан ортиқ компанияларида татбиқ қилинади, бу Хитойнинг ҳар бир провинциясидаги даромадлари бўйича энг йирик компанияларнинг камида 10 фоизини қамраб олади.

Режа бўйича бир неча йил давомида 30 000 ортиқ киберхавфсизлик бўйича тренинглар ўтказиш ва 5 000 мутахассисни тайёрлаш кўзда тутилган.

Сўнги йилларда Хитой ҳукумати ва давлат корхоналари Ғарбда ишлаб чиқарилган аппарат ва дастурий таъминотларни маҳаллий муқобиллар билан алмаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни тезлаштирмоқда, бунга эса ўз навбатида хориждан амалга оширилаётган хакерлик ҳужумидан хавотирланиш сабаб бўлмоқда.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍4😱3👏1🎉1
Украина разведкаси хакерлари Россия Мудофаа вазирлиги серверларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Бош разведка бошқармасига таяниб, РБК-Украина хабар берди.

Қайд этилишича, киберҳужум кеча, 4 март куни эрталаб амалга оширилган. Натижада Россия Мудофаа вазирлигининг веб-сайти, доменлари ва IP-телефонияси, шунингдек, электрон ҳужжат айланиши дастуридан фойдаланадиган серверлар блокланган. Вазирлик веб-сайтига кириш маълум вақт тўхтаган.

Таъкидланишича, Украина разведкаси дастурий таъминотни, шунингдек, бир қатор махфий расмий ҳужжатларни ўғирлашга муваффақ бўлган.

"Гап Россия ҳуқуқ-тартибот идорасининг 2000 дан ортиқ таркибий бўлинмалари ўртасида айланиб юрган буйруқлар, ҳисоботлар, кўрсатмалар ва бошқа ҳужжатлар ҳақида кетмоқда", дейди Украина разведкаси.

Маълумот учун, 2023 йилнинг ноябрида украиналик хакерлар Россия Мудофаа вазирлиги матбуот маркази тизимини, октябрда эса Альфа Банкнинг мижозлар маълумотлар базасини бузиб кирди. Январь ойида хакерлар 24 миллион банк мижози маълумотларини интернетга жойлаштирди. Альфа-Банк киберҳужум бўлганини рад этди, аммо россиялик журналистлар маълумотлар ҳақиқий эканини аниқлади.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍3👏1
⚡️ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россиянинг ҳар бир давлат ташкилотида киберхавфсизлик бўйича бошқармалар ташкил этишни буюрди

Путин кибермудофаа соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун Федерал Хавфсизлик Хизмати рақамли ривожланиш соҳасида фаолият юритувчи олимлар ва бизнес вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилишга, шунингдек, Россиянинг квант технологиялари ва сунъий интеллектни ривожлантиришдаги ютуқларидан фойдаланишга чақирди.

Шунингдек, Россиядаги ҳар бир давлат идора, муассаса ва тизимли аҳамиятга эга ташкилотларга ИТ-хавфсизлик бўлинмаларини, жумладан, компьютер ҳужумларини аниқлаш ва бартараф этиш бўлимларини яратиш топширилди.

Россия Федерацияси Президенти Россиянинг илмий ва технологик ривожланиш стратегиясини янгилади ва бу стратегия 2030 йилгача бўлган давр учун тасдиқланди. Фан, техника ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали тизимини шакллантириш, илмий ишланмалар учун инфратузилма ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш имкониятларини яратиш Стратегиянинг асосий мақсадлари қаторига киради.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥15👍11😱2🥰1👏1🎉1👌1
📱 Hakerlar yuzga yaqin mamlakatda iPhone foydalanuvchilariga hujum qilgan

Ular josuslik dasturlari yordamida maqsadli hujum qilishni boshlagani ta’kidlanmoqda.

92 mamlakatdagi iPhone foydalanuvchilari Apple kompaniyasidan hakerlik hujumlari tahdidi haqida bildirishnoma oldi. Bu haqda Reuters yozmoqda.

Smartfon egalariga yuborilgan bildirishnomada aytilishicha, Apple josuslarning maqsadli dasturiy hujumini aniqlagan. Hujumchilar ma’lum smartfonlarni masofadan turib buzishga harakat qilgan. Hujumning maqsadi tasodifiy foydalanuvchilar emas, balki ularning faoliyatiga qarab ma’lum odamlar bo‘lgan, deb ta’kidlamoqda Apple.

Hindistonlik foydalanuvchilar aynan shunday ogohlantirish olgani aniq. Boshqa davlatlar ro‘yxati oshkor etilmagan. Vaziyat o‘zbekistonlik iPhone egalariga ham ta’sir ko‘rsatgani haqida ma’lumot yo‘q.

Apple veb-saytida qayd etilishicha, 2021 yildan buyon 150 dan ortiq mamlakat foydalanuvchilari shunga o‘xshash bildirishnoma olgan. Josuslik dasturlari tahdidi jurnalistlar, faollar, siyosatchilar va diplomatlarga qaratilgani ta’kidlanmoqda. O‘z navbatida hujum kimlar yoki qaysi davlat vakillari tomonidan uyushtirilganiga oydinlik kiritilmagan.

«Apple hujumlar yoki tegishli tahdidlar haqida bildirishnomalarni biror bir aniq tajovuzkorlar yoki geografik hududlar bilan bog‘lamaydi», deb ta’kidlamoqda kompaniya.

Apple foydalanuvchilarni josuslik hujumi haqida bir necha usul bilan ogohlantirishini qo‘shimcha qildi. Bildirishnoma elektron pochta va iMessage orqali yuboriladi va Apple ID akkauntga kirgan paytda sahifaning yuqori qismida ham ko‘rsatiladi.

Qurilmalarni himoya qilish uchun foydalanuvchilar qulflash rejimini yoqishi mumkin. Shuningdek, mutaxassislardan yordam so‘rash tavsiya etiladi. Vaziyatning oldini olish uchun tizimning maksimal xavfsizligini ta’minlash, murakkab parollar va ikki faktorli autentifikatsiyadan foydalanish, shu bilan birga iOS tizimini muntazam yangilab turish kerak.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Expect us an update soon...
🔥4👍2👏2
❗️ESET kompaniyasi 2023-2024 yilning 4-choragi uchun xakerlik guruhlari tahdidlarini o'rganib umumiylashgan hisobotni e'lon qildi

Unga ko'ra :

- Xitoy doimgidan ancha faol harakatlanmoqda va kiber armiyasi qatorida yangi APT CeranaKeeper nomli guruh paydo bo'lgan.

- Hamasning Isroilga hujumidan keyin Eron xakerlik guruhlari faolligi ancha kuchaygan.

- Rossiyaga aloqador guruhlar Yevropa Ittifoqida josuslik va Ukrainaga qaratilgan kiber hujumlarga kuchli e'tibor qaratmoqda.

- aka YoroTrooper - yoki boshqa nomi "SturgeonPhiser" kampaniyasi Qozog'iston manfaatlari uchun kurashmoqda. Xususan, 2023-yilning noyabr oyida, Isroil va XAMAS o‘rtasidagi qurolli mojaro boshlanganidan bir oy o‘tib, SturgeonPhiser Eron va Yaman tashqi ishlar vazirliklarini nishonga olgan fishing veb-saytlarini maqsadli yaratgani aniqlangan. Guruh asosan Markaziy Osiyodagi davlatlarni nishonga oladi, biroq soʻnggi oylardagi xujum kampaniyalari ularga butun dunyo boʻylab razvedka maʼlumotlarini yigʻish boʻyicha ham vazifa yuklanganini koʻrsatmoqda.☝️

❗️O'zbekiston hududida esa "BladedFeline" hackerlik guruhining izlari aniqlangan, xabar berilishicha guruh O'zbekistondagi telekommunikatsiya provayderi tarmoqlariga muvaffaqiyatli kirib borgan. Aynan qaysi provayder haqida gap ketgani va xujum masshtabi haqida aniq ma'lumot ochiqlanmagan. Guruhning xujum taktikasi va kiber qurollari analiz qilinganda asosan Eronlik guruhlarning TTP izlariga mos kelmoqda. Python, C#/.NET va C++ da yozilgan implantlar va PowerShell, VBScript orqali dastlabki kirish huquqini olishga urinishlar aynan eronlik guruhlarni eslatadi. Xujumning dastlabki izlari 2022-yilning may oylariga to'g'ri kelmoqda.

Having followed Middle Eastern groups for some time, we can say that cyber espionage goes hand in hand with diplomatic efforts, particularly when it comes to Iran.


https://www.welivesecurity.com/en/eset-research/eset-apt-activity-report-q4-2023-q1-2024/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👍4😱2⚡1
#Kiberxavfsizlik
Kaspersky Labga sanksiya joriy etildi.

Biden ma'muriyati kiberhujumlarni maksimal darajada bartaraf qilish maqsadida Kaspersky Lab antivirus dasturlarini AQSH hududida sotish huquqlariga taqiqlar qo'yib, kompaniyaning 12 boshqaruvchisiga sanksiyalar joriy etdi.

Kompaniyaning izohida, AQSHning bu choralari Rossiyaga aloqador barcha risklarni ildizi bilan yo’q qilish tadbiri bilan bog’ladi. Kompaniya boshqaruvchilarining ishontirishicha, bu chora kompaniyaning barqarorligini umuman o’zgartirmaydi.

cyber-bro.uz | Telegram |
🔥4👍2
Markaziy bankka kiberxavfsizlikni ta’minlashga oid qo‘shimcha vakolatlar beriladi

O‘zbekistonda bank axborot tizimlarida axborot xavfsizligini va kiberxavfsizlikni ta’minlash bo‘yicha qonunchilik talablarining buzilganligi holati qo‘pol qoidabuzarliklar qatoriga kiritilmoqda.

Senatning ellik uchinchi yalpi majlisida senatorlar tomonidan “Kiberxavfsizlikni ta’minlash sohasidagi qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun ko‘rib chiqildi.

Qayd etilishicha, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari rivojlanishi munosabati bilan kredit tashkilotlari va nobank kredit tashkilotlari faoliyatida axborot xavfsizligini va kiberxavfsizlikni ta’minlashga doir choralar darajasini oshirish zarurati yuzaga kelmoqda.

Qonun bilan bank axborot tizimlarida axborot xavfsizligini va kiberxavfsizlikni ta’minlash bo‘yicha qonunchilik talablarining buzilganligi holati qo‘pol qoidabuzarliklar qatoriga qo‘shilyapti.

Senatorlarga ko‘ra, qonunning qabul qilinishi kredit va nobank kredit tashkilotlari faoliyatida hamda elektron hukumat tizimida axborot xavfsizligini kuchaytirishga, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari yordamida sodir etiladigan huquqbuzarliklarning oldini olishga xizmat qiladi.

Muhokama yakunida qonun senatorlar tomonidan ma’qullandi.

cyber-bro.uz | Telegram
👍7🔥1
⚡️ Raqamli kriminalistika ilmiy-tadqiqot instituti tashkil etiladi

O‘zbekiston Respublikasi "Huquqni muhofaza qilish" akademiyasi negizida "Raqamli kriminalistika ilmiy-tadqiqot" institutini tashkil etish nazarda tutilgan. Institut raqamli kriminalistika sohasida innovatsion tadqiqot va ishlanmalar markaziga aylanishni maqsad qilgan.

Qarorning asosiy jihatlari:

1. Institutga raqamli kriminalistika sohasida sud-tibbiy ekspertiza va tadqiqotlar o‘tkazish vakolati berish;

2. Kiberjinoyatlarni tergov qilish jarayonlariga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish. Huquqni muhofaza qilish organlari faoliyati samaradorligini oshirishda “katta hajmli ma’lumotlar” (Big Data) tahlili, sun’iy intellekt va boshqa ilg‘or texnologiyalardan foydalanishga alohida e’tibor qaratish;

3. Huquqni muhofaza qiluvchi organlarga jinoyatlarning raqamli izlarini aniqlash, olib qo‘yish, saqlash va tadqiq etishda amaliy yordam ko‘rsatish;

4. Raqamli kriminalistika bo‘yicha sud ekspertizalarini o‘tkazish usullarini ishlab chiqish va takomillashtirish;

5. Kripto-aktivlar va blokcheyn texnologiyalaridan foydalangan holda sodir etilgan jinoyatlarni aniqlash va tergov qilish usullarini ishlab chiqish;

6. Raqamli kriminalistika sohasida yuqori malakali kadrlar tayyorlash;

7. Kiberjinoyatchilikka qarshi kurashish sohasida xalqaro ilmiy-texnikaviy hamkorlikni kengaytirish.

https://uza.uz/oz/posts/raqamli-kriminalistika-ilmiy-tadqiqot-instituti-tashkil-etiladi_609757
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Kiberxavfsizlik sohasidagi 10 dan ortiq zamonaviy xizmatlarimiz va akademiyamizda ochilgan yangi o'quv kurslari bilan tanishing

Biz korporativ infratuzilmangizning barcha segmentlaridagi har qanday zaifliklarni aniqlaymiz, shuningdek, ularni bartaraf etish va o'tib bo'lmaydigan himoya tizimini yaratish bo'yicha keng qamrovli tavsiyalar beramiz. Axborot tizimlari auditi va penetratsion testlarga ixtisoslashgan professionallar jamoasi qisqa muddat ichida o'z xulosalarini taqdim qilishadi.

Biz axborot xavfsizligi bo'yicha mutaxassislarni tayyorlaymiz va ularning professional darajasini oshiramiz.

Sohaning eng zamonaviy texnologiyalari va ularning standartlarini birinchilardan bo'lib O'zbekiston hududida tadbiq qilamiz.

Batafsil : https://cyber-bro.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👍3⚡2
Бутун дунё бўйлаб глобал узилиш кузатилмоқда, бу Microsoft компаниясидаги IT узилишлар сабаб бўлмоқда. Авиакомпаниялар, супермаркет тармоқларида Windows дастурий таъминотида жуда кучли носозликлар юзага келмоқда.

Ҳатто баъзи авиакомпаниялар учиш самолётга чиқиш чипталарини ҳам қўлда ёзишмоқда. Жуда кўпчилик рейслар қолдирилмоқда.

Бутун дунёда IT коллапс бошланди, банкларда ҳам муаммолар юзага келмоқда.

"Microsoft" ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аеропортлар фаолиятига таъсир қилмади - Uzbekistan Airports

“Айни дамда барча аародромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, "Uzbekistan Airports" авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
⚡1👍1🔥1👏1🤩1
⚡️⚡️⚡️ Киберуруш - Исроил разведкаси ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни WhatsApp орқали кузатиб борган

Ливанлик журналист Элиа Маниернинг сўзларига кўра, Исроил разведкаси WhatsApp хабари орқали Хания телефонига жосуслик дастурларини ўрнатган. Айғоқчи дастур Ҳамас етакчиси жойлашган уйнинг аниқ манзилини аниқлаш ва дрондан унга ракета зарбаси бериш имконини берган.

Шу йилнинг апрель ойида чоп этилган мақолада ҳам Исроил ҳарбий тузилмалари Meta компаниясига тегишли WhatsApp платформасидан фойдаланиб, сунъий интеллект тизимлари орқали Ғазодаги фаластинликларни нишонга олаётгани айтилган эди. Лавендер деб номланган ушбу тизим WhatsApp гуруҳларидаги аъзолик асосида гумондорларни аниқлаб, ҳатто тинч аҳолини ҳам ҳужумга дучор қилаётгани иддао қилинган эди. WhatsApp бу даъволарни рад этиб, фойдаланувчи маълумотларини ҳукуматлар билан бўлишмаслигини ва махфийлик стандартларига риоя қилишини билдирган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8😱5👍3❤‍🔥2⚡2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Cyber Security Central Eurasia doirasidagi CYBERKENT v2 da sizlarni CYBER-BRO LLC stendlarida kutib qolamiz.

Sammit 9-10 oktyabr kunlari "Intercontinental" mehmonxonasida bo'lib o'tadi.

Sammit doirasida 10-oktyabr kuni "O'zbekiston internet foydalanuvchilari orasida eng keng tarqalgan zararli viruslar va ularning tahlili" mavzusida maxsus "workshop" da qatnashing va kibersarhadlarimizdagi kiberjinoyatchilar haqida ma'lumotga ega bo'ling, sohaga oid qiziq ma'lumotlarga ega bo'lishingiz aniq.

"workshop" 10-oktyabrda ya'ni sammitning 2-kunida bo'lib o'tadi.

Batafsil : https://www.cybersecuritycentraleurasia.com/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4👍3❤‍🔥1
🏆 CYBER-BRO ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizga a'zo bo'ling va sohaga qiziquvchi do'stlaringizni taklif qiling, maxsus sovg'alarga ega bo'ling.

Stickerlar, Polo futbolkalar, vaucher va maxsus invite ga faqatgina "CSS 2024" da ishtirok etib bizning ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga a'zo bo'lish orqali qo'lga kiritishingiz mumkin.

Youtube
X - Twitter
Telegram
Linkedin

A'zo bo'ling va "CSS 2024" da o'z sovg'alaringizni qo'lga kiriting.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥16👍3❤2