Каналимизда 200 га яқин Premium акканунтдаги фойдаланувчилар бор. Каналимизда ҳикоялар (stories) ҳам қўйишни режалаштирганмиз, Premium аккаунтдаги фойдаланувчиларимиздан ушбу ҳаволани босган ҳолда бизни қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлар эдик.
https://t.me/cyberbrosecurity?boost
https://t.me/cyberbrosecurity?boost
Telegram
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
Bu kanal qoʻshimcha funksiyalarni ochishiga yordam berish uchun unga ovoz bering.
👍18🔥1
Ички ишлар вазирлиги сайти (iiv.uz) хакерлар ҳужумига учради.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |

👌10👍4❤1🕊1
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
Ички ишлар вазирлиги сайти (iiv.uz) хакерлар ҳужумига учради. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз cyber-bro.uz | Telegram |
Катта эҳтимол билан бу киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган хусусий секторга нисбатан амалга оширилган “dirty game”, вандализм ҳисобланади.
Майдонда холис ва тўғри ҳаракат қилиш керак. Бу каби “ўйин”лар соҳа ривожига акс таъсир беради.
@cyberbrosecurity

👍17⚡8
Cyber-Bro томонидан ўтказилган дастлабки чораклик CTF турнирининг натижалари эълон қилинди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
⚡3👍2
Ҳурматли, прокуратура ходимлари, Cyber-Bro жамоаси сизларни касб байрамингиз - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайди.
Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилишдаги шарафли вазифангизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилишдаги шарафли вазифангизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍8🔥2❤🔥1👏1
3 ой олдин гуруҳ банкга тегишли маълумотлар базасидан намуна сифатида, 44 минг мижознинг 1 миллион сатрдан ортиқ маълумотларини очиқлашган эди.
Бугун хакерлар умумий ҳажми 100 Гб дан ортиқ - 24 миллион жисмоний шахслар ва 13 миллиондан ошиқ юридик шахслар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни очиқлашди :
- Тўлиқ исм фамилия
- контактлар (почта / рақам)
- банк карта тафсилотлари
Ҳаммаси бўлиб 115 миллиондан ошиқ шахсга доир маълумотлар тарқатилган.
2023 йилда ушбу гуруҳ «Муппетс» гуруҳи билан биргаликда «Сирена-Травел» компаниясидан 664 миллиондан ошиқ маълумотларни ўғирлашган эди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥16👍3⚡2🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 CYBER-BRO Жамоаси юртимиз жасоратли қалқонларининг байрами билан муборакбот этади.
"Эл-юрт посбони ва қалқони бўлиш – бу дунёда энг улуғ ва муқаддас ишдир". Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
"Азму шижоатли Ўзбекистон ҳарбийлари – Ватанимиз посбонларига шон-шарафлар бўлсин!"
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
"Эл-юрт посбони ва қалқони бўлиш – бу дунёда энг улуғ ва муқаддас ишдир". Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
"Азму шижоатли Ўзбекистон ҳарбийлари – Ватанимиз посбонларига шон-шарафлар бўлсин!"
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
🔥11👏5❤3❤🔥2👍2
Киберхавфсизлик соҳасида турли омилларга асосланган ҳолда рейтинг натижаларини эълон қилиб борувчи SecurityScoreCard компаниясининг янги тадқиқот натижаларига кўра, 2023 йилда содир бўлган барча кибер ҳодисаларнинг деярли ярми атиги ўнта тажовузкор хакерлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган. Компания мутахассисларининг ҳисоботида таҳдидлар энг кўп амалга ошириладиган мамлакатлар, энг заиф тармоқлар, шунингдек, киберҳужумлардан зарарланиш даражаси ва давлатнинг иқтисодий аҳволи ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.
Энг фаол ўнта хакерлик гуруҳлари орасида Украина инфратузилмасига ҳужум қилган APT28 ва 2016 йилдан бери молиявий институтларнининг ахборот тизимларини бузиб келаётган CobaltGroup ҳам бор. Ўтган йили улар фойдаланган асосий инфратузилма Хитой (24%) ва Россия (15%) ҳудудида жойлашган.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича ИТ ва технология компаниялари, шунингдек, телекоммуникация ва давлат сектори каби муҳим соҳалар энг кўп ҳужумга учраган. Таҳлилчиларнинг фикрича, энг заиф тармоқлардаги компаниялар киберхавфларни самарали бошқариш учун кучларини бирлаштириши керак.
Бундан ташқари, мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти ва уларнинг рақамли хавфсизлиги ўртасида кучли боғлиқлик аниқланган, чунки иқтисодий фаровонлик мураккаб таҳдидлар манзарасини бошқариш қобилияти билан чамбарчас боғлиқдир.
Тадқиқот натижаларига кўра Шимолий Европа минтақаси киберхавфсизлик бўйича энг юқори балл - 82.97 баллни қўлга киритган, энг паст кўрсаткич эса Марказий Осиё ҳудудида қайд этилган - 71,73 балл.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2👏1🤩1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–899-сон, 19.01.2024 й.) билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланди:
🔹Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бунда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли мусодара қилинади.
🔹Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔹Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бунда крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари мусодара қилинади.
🔹Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔹Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, 5 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔹Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
❗️Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

😱7👍2⚡1🔥1🏆1
Молиявий ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари ишдан четлатиш таҳдиди остида қолиши мумкин: янги қонун лойиҳасида нима таклиф қилинмоқда?
1️⃣ Россияда молиявий ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги учун масъул бўлган раиси ўринбосарларининг соҳа бўйича малакаси ва ишчанлик обрўсига қўйиладиган талабларни оширишга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Россия Марказий банкининг «Известия» нашрига берган хабарига кўра Россия банклари иштирокида тайёрланган ушбу ҳужжат ҳозирги кунда идоралараро тасдиқлаш жараёнидадир.
2️⃣ Хусусан, банк раҳбарининг ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосари, агар молия ташкилотида ишлаган даврида шахсий маълумотлар ёки банк сири ошкор этилишига олиб келган ахборотни муҳофаза қилиш талаблари бузилган бўлса, 10 йил муддатга ушбу турдаги фаолиятдан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши (четлатилиши) мумкин.
3️⃣ Қонун лойиҳаси эса ўз навбатида Миллий Молиявий бозор кенгашининг (ММБК) танқидига сабаб бўлмоқда, мутахассисларнинг фикрича, бундай чоралар ихтисослашган мутахассислар етишмовчилигини янада кучайтириши ва муайян шахс фаолияти билан унинг дисквалификацияси ўртасидаги бевосита боғлиқликни ҳисобга олмайди.

👍4😱4
#киберуруш #кибержосуслик
Россиянинг APT29 гуруҳи томонидан дунёдаги ИТ гигантлардан бири - Microsoft компаниясининг юқори мартабалари раҳбарлари, юридик ходимлари ва киберхавфсизлик бўйича мутахассисларга тегишли бўлган электрон почта аккаунтлари бузилган ҳолда компанияга зарба берилган.
APT29 гуруҳи шунингдек Cozy Bear номи билан ҳам танилган бўлиб, Microsoft томонидан Midnight Blizzard (олдинги номи Nobelium) гуруҳи сифатида кузатилган. 2020 йилда SolarWinds компаниясига нисбатан амалга оширилган ҳужум учун айнан шу компания асосий масъул сифатида кўрилган ва бу ҳужум ўша вақтда жуда кўплаб компаниялар жумладан Microsoft компаниясига ҳам катта таъсир кўрсатган эди.
Россия Ташқи разведка хизмати (СВР России) таркибига кирувчи дея ҳисобланадиган ушбу APT гуруҳининг 2020 йилда амалга оширилган ҳужуми бевосита Microsoftнинг 36 давлатдаги мижозларининг аккаунтларига таъсир кўрсатган эди.
АҚШ Хавфсизлик ва алмашинув комиссиясининг (SEC) 19 январь куни эълон қилинган 8-К ҳисоботида маълум бўлишича APT29 гуруҳининг Microsoft компаниясига сўнгги ҳужуми ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида бошланган.
24 январь куни Hewlett-Packard компанияси ахборот тизимлари ҳам APT29 a/k/a Midnight Blizzard томонидан бузилганлигини ва гуруҳнинг киберхавфсизлик ходимлари, бизнес сегментлари ва бошқа ходимлар учун тегишли электрон почта хабарларига кириш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.
Hewlett-Packard компанияси мутахассисларининг фикрича, компаниянинг ахборот тизимлари тахминан 2023 йилнинг май ойида бузилган.

🔥7👍6👏2
🔥 Ҳозирда RU зонасидаги сайтлар ва иловларига кириш имкони йўқ - бутун мамлакат бўйлаб провайдерлар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди
Бу DNSSEC билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, бу IP-манзилни бузиш билан боғлиқ ҳужумларни минималлаштиришга ёрдам берадиган DNS протоколи кенгайтмалари тўпламидир. DNSSEC- маълумотларнинг ишончлилиги ва яхлитлигини таъминлашга қаратилган.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Бу DNSSEC билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, бу IP-манзилни бузиш билан боғлиқ ҳужумларни минималлаштиришга ёрдам берадиган DNS протоколи кенгайтмалари тўпламидир. DNSSEC- маълумотларнинг ишончлилиги ва яхлитлигини таъминлашга қаратилган.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
🔥4😱2👍1
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
🔥 Ҳозирда RU зонасидаги сайтлар ва иловларига кириш имкони йўқ - бутун мамлакат бўйлаб провайдерлар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди Бу DNSSEC билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, бу IP-манзилни бузиш билан боғлиқ ҳужумларни минималлаштиришга ёрдам…
Бу ҳолат UZ сегментига ҳам бегона эмас. Август ойида каналимизда UZ сегментидаги 111 мингдан ошиқ DNS қайд ёзувларининг хавфсизлигига доир муҳим хабар жойлаган эдик. Кейинчалик бу постимиз бошқа муҳим постларимиз билан бирга маълум сабабларга кўра каналимиздан ўчир(тир)илди. Балки кимдир ўша пайтда бу муаммони "ҳеч нима", "ўрганишга арзимайдиган" муаммо деб тушунгандир. Муаммо аслида кичик эмас эди.
P.S. Ҳар эҳтимолга қарши бу постни ҳам ўзингизда сақлаб, скриншот олиб қўйинг
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
P.S. Ҳар эҳтимолга қарши бу постни ҳам ўзингизда сақлаб, скриншот олиб қўйинг
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
🔥11👍7⚡6👌2🏆1
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 22 ноябрь йилда қабул қилинган қарорига асосан "Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланган эди. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди.
Ушбу низомнинг ўзига хос жиҳатларидан бири банк соҳасида Хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида содир этиладиган ҳолатлар учун ҳам санкциялар киритиш назарда тутилган.
Ахборот хавфсизлиги талаблари жами 40 пунктдан иборат бўлиб, баъзи пунктларни келтириб ўтамиз:
✔️ Ахборот хавфсизлигини таъминлашда тизимда фойдаланиладиган ахборотни муҳофаза қилишнинг дастурий-техник воситалари тегишли лицензия ҳамда сертификатга эга эмаслиги - ҳар бир аппарат ва дастурий воситалар учун 15 миллион сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
✔️ Банклар томонидан тармоқлараро экранларга (фаэрвол) қўйилган талаблар бажарилмаганлиги - ҳар бир ҳолат учун 6 миллион сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
✔️ Банк томонидан интернет ва электрон почта орқали қабул қилинган маълумотлар зарар келтирмаслиги учун махсус ҳудудда текширилиши ташкил этилмаганда - 50 миллион сўм жарима;
✔️ Банкда ахборот тизимларидан маълумотларнинг рухсатсиз узатилиши ва тарқалишидан ҳимоялаш тизими (DLP) жорий этилмаганда - 50 миллион сўм жарима;
✔️ нобанк кредит ташкилотлари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масъул ходим тайинланмаганда - 15 миллион сўм жарима;
✔️ Банкда автоматлаштирилган банк тизимида тармоқ объектлари бўлган фойдаланувчилар, компьютерлар, серверлар ва бошқа техник воситаларни бошқариш Active Directory ёки бошқа муқобил) тизими жорий қилинмаганда - 30 миллион сўм жарима;
Ушбу низом 2024 йилнинг 26 апрель санасидан бошлаб кучга киради.
P.S. Низомда ҳали ахборот хавфсизлигига (киберхавфсизлик) таҳдид солиш мумкин бўлган кўпгина омиллар ҳисобга олинмаган. Начора, йўқдан кўра дастлабки қадамлар ташлангани ҳам катта «ютуқ».
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5⚡3🔥2🎉1
🔥 Ўзбекистонда "Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш" кўриб чиқилмоқда.
“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши бўйича Қуролли Кучлар, соҳага масъул бошқа вазирлик ва идораларнинг киберхавфсизлик ҳамда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича салоҳиятини кескин ошириш мақсадида:
- киберхавфсизлик инфратузилмаси муҳим элементлари ҳисобланувчи ахборот тизимлари аттестацияси ва экспертизаси учун ҳар бир вазирлик ва идорада масъул шахслар жавобгарлиги белгиланади;
- мазкур йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларини замонавий таҳдид ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш чоралари кўриб борилади;
- мамлакатнинг рақамли ва ҳарбий-тиббий инфратузилмасини такомиллаштириш, масъул идораларни замонавий техника ва тиббиёт аппаратуралари билан босқичма-босқич таъминлаш дастури амалга оширилади;
- фуқаролар шахсий маълумотларининг ҳимоясини кафолатли таъминлаш, банк ва тўлов тизимлари учун фирибгарликка қарши ва замонавий биометрик тизимлари жорий этилади.
Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14-февралгача давом этади.

👍4🔥3
🔥 Эрон разведкаси 28 мамлакатда “Моссад” жосуслари аниқланганини эълон қилди
Эрон Разведка вазирлиги 28 мамлакатда Исроил разведка хизмати “Моссад” агентлари аниқланганини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон қилинган ҳужжатда сўз боради.
Билдирилишича, олинган маълумотлар туфайли 28 мамлакатда “Моссад” билан алоқадор ўнлаб агентлар аниқланган. Шунингдек, вазирлик Исроилдаги махфий ҳарбий объектлар, қурол заводлари ва стратегик фуқаролик инфратузилмаси тўғрисидаги маълумотларни олганини даъво қилмоқда.
Баёнотда қайд этилишича, Эрон пойтахти ва мамлакатнинг бир қанча вилоятларида бир қатор жосуслар аниқланган. Уларнинг барчаси аллақачон судга тортилган ёки Эрон разведка хизматлари томонидан назоратга олинган. Эрон фуқаролигига эга бўлган ва хорижда яшовчи Исроил агентлари масаласи эса Разведка вазирлиги ва тегишли мамлакатлар разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасига қараб ҳал қилиниши билдирилган.
Ҳужжатда келтирилган маълумотларга кўра, Исроил разведка хизматлари одамлар ҳақида керакли маълумотларни тўплаш ва уларни “Моссад” билан ҳамкорликка жалб қилиш учун кибермакон, ижтимоий тармоқлар ва рекрутинг сайтларидан фаол фойдаланади. Разведка вазирлиги Исроил агентлари қайси мамлакатларда аниқлангани ва уларнинг аниқ сонини очиқламади ва буни тергов давом этаётгани билан тушунтирди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Эрон Разведка вазирлиги 28 мамлакатда Исроил разведка хизмати “Моссад” агентлари аниқланганини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон қилинган ҳужжатда сўз боради.
“Исроил режимининг жосуслик ташкилотларига қарши энг йирик кўп босқичли разведка ва контрразведка операцияси натижасида улар ҳақида ноёб ва мисли кўрилмаган маълумотлар олинди ва улардан дарҳол фойдаланила бошланди”, дейилади ҳужжатда.
Билдирилишича, олинган маълумотлар туфайли 28 мамлакатда “Моссад” билан алоқадор ўнлаб агентлар аниқланган. Шунингдек, вазирлик Исроилдаги махфий ҳарбий объектлар, қурол заводлари ва стратегик фуқаролик инфратузилмаси тўғрисидаги маълумотларни олганини даъво қилмоқда.
Баёнотда қайд этилишича, Эрон пойтахти ва мамлакатнинг бир қанча вилоятларида бир қатор жосуслар аниқланган. Уларнинг барчаси аллақачон судга тортилган ёки Эрон разведка хизматлари томонидан назоратга олинган. Эрон фуқаролигига эга бўлган ва хорижда яшовчи Исроил агентлари масаласи эса Разведка вазирлиги ва тегишли мамлакатлар разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасига қараб ҳал қилиниши билдирилган.
“Эрон разведка маълумотлари алмашаётган барча мамлакатлар ўз ҳудудида фаолият юритаётган агентлар тўғрисида идентификацон маълумотлари билан таъминланган ва бу давлатларнинг хавфсизлик хизматлари аллақачон зарур чораларни кўрган”, дейилади хабарда.
Ҳужжатда келтирилган маълумотларга кўра, Исроил разведка хизматлари одамлар ҳақида керакли маълумотларни тўплаш ва уларни “Моссад” билан ҳамкорликка жалб қилиш учун кибермакон, ижтимоий тармоқлар ва рекрутинг сайтларидан фаол фойдаланади. Разведка вазирлиги Исроил агентлари қайси мамлакатларда аниқлангани ва уларнинг аниқ сонини очиқламади ва буни тергов давом этаётгани билан тушунтирди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👌5👍4🔥2😱2🏆1
🔥 Anydesk 2024-йил январь ойида хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади
Ҳаммаси Германиянинг CERT BSI (Bundesamt für Sicherheit in der Informationstechnik) хизмати ўзининг муҳим объектларига Anydesk билан боғлиқ хавфсизлик маълумотномасини юборишдан бошланади. Бундан сўнг Anydesk кибер инсидент ҳақида барча корпоратив мижозларига хабар юборади.
CERT BSI муҳим стратегик объектларга TLP протоколи (Traffic Light Protocol - 2000-йилларда Буюк Британия ҳукумати миллий инфратузилма хавфсизлигини мувофиқлаштириш маркази томонидан, махфий маълумотларни кўпроқ алмашишни рағбатлантириш мақсадида яратилган "махфий маълумотларни таснифлаш" тизими) бўйича хабарнома юборади, бу махфийлик хабари бўлиб "TLP:AMBER+STRICT" тоифаси сифатида белгиланади. Бу тоифадаги хабарлар фақат "Ташкилот ўзининг критикал тизимларидаги рискни аниқлаш учун ёрдамга муҳтож бўлганда, аммо бу ҳақида фақат тегишли мутахассис ва ташкилотларгина хабардор бўлиши зарур бўлганда" фойдаланилади.
Anydesk ўзининг саҳифасида 2-февраль куни CrowdStrike компанияси билан ҳамкорликда инсидентни баҳолаш ва тузатиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди. Anydesk қўшимча сифатида бу "ransomware" хужуми эмаслигини илова қилди.
Инсидентдан мижозларни химоялаш мақсадида компания бир қанча маслаҳатларни санаб ўтди, жумладан :
1) my.anydesk.com сайтидаги барча аккоунтларингиз паролларини янгиланг
2) Юқоридаги сайтда ишлатилган пароль бошқа сайтларда ишлатилган бўлса уларни ҳам янгилашингиз зарур. (одатда компаниянинг мижозлари ҳақидаги маълумотлари сизиб чиқса шу каби амалиёт бажарилади)
3) Вақтинчалик масофадан бошқариш дастуридан фойдаланмай туриш тавфсия этилади
4) Anydesk дастурининг энг охирги сонини қайта юклаб олиш ва дастур сертификатлари янгиланганига ишонч хосил қилишни сўрайди
Anydesk дастури хакерлик гуруҳлари орасида ҳам жуда машхур хисобланади. Компания 7-Eleven, Comcast, Samsung, MIT, NVIDIA, SIEMENS ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ўз ичига олган дунё бўйлаб 170.000 мижозлари борлигини хабар қилади.
Anydesk 2-февралгача олиб борилган изланишлар ва инсидент эгалари ҳақида аниқ маълумотларни эълон қилишмади, аммо 3-февраль куни даркнетдаги форумлардан бирида «my.anydesk.com» сайтига тегишли 18минг фойдаланувчилар логин/пароллари ва турли бошқа маълумотлари 15минг долларга сотувга қўйилгани ҳақидаги эълон киберхавфсизлик ташкилотлари эътиборини тортди.
Сотувдаги маълумотлар асосан корпоратив мижозларга тегишли экани воқеаларни жуда ҳам қизғин этапга олиб чиқди. Аммо ушбу маълумотлар айнан Anydesk тизимларидан ўғирланганлиги ҳалигача тасдиқланмади, кузатув ва ўрганишлар давом этмоқда.
Сиз эса юқоридаги 4 пунктдаги хавфсизлик қоидаларини ўзингиз ва ташкилотингизда жорий қилинганлигини назорат қилинг!

🔥6👍4⚡2
🇺🇿 "VATANPARVAR" gazetasining "Ogohlik - davr talabi" ruknida "Kiberxavfsizlik qoidalari" haqida harbiy xizmatchilar uchun zamonaviy tahdidlar va ulardan himoyalanish haqida qisqacha tushuncha va tavsiyalar berib o'tdim.
Online o'qish uchun : link
Online o'qish uchun : link
👍14🔥4⚡1❤1