Шавкат Мирзиёев 7-9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.
Президент “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

❤9👍4
❗️ UZUM MARKET’ДАГИ ТЕХНИК НОСОЗЛИК ҲАМКОРЛАРГА ЗАРАР КЕЛТИРДИ
Uzum Market’даги техник носозлик сабаб платформа фаолияти издан чиқди. Бу эса сотувчиларнинг ишига, савдоларига ва даромадига салбий таъсир кўрсатди.
Компания фойдаланувчилар ва ҳамкорлардан узр сўраб, октябрь ойи охиригача логистика ҳамда товарларни сақлаш бепул бўлишини маълум қилди. Аммо йўқотилган савдолар ва бой берилган вақт учун бу чоралар қай даражада етарли?
Йирик савдо платформаси фаолиятидаги бундай узилишлар минглаб тадбиркорларга таъсир қилиши мумкин. Сотувчилар барқарор ишлайдиган платформа ва аниқ кафолатларни кутади.
Техник муаммолар юз бериши мумкин, аммо уларнинг оқибатларини ҳамкорлар зиммасига ташлаб қўймаслик керак.
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

❤4🔥4👍1
❗️Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍44🔥10❤5😢1
3030-янги талаб.pdf
757.6 KB
Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади
Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.
Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.
2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.
Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.

❤8👎4👍2👏1
🌍 ТОШКЕНТ ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚУЛАЙ ШАҲАРЛАРИ ҚАТОРИДА ҚАНДАЙ ЎРИНДА?
Дунё шаҳарлари яшаш харажатлари ва ҳаёт сифати бўйича таққосланган инфографикада Тошкент ҳам ўрин олди.
📊 Инфографикадаги маълумотларга кўра:
💰 Тошкентда йиллик яшаш харажатлари тахминан 24 минг доллар деб баҳоланган. Бунга ижара, солиқлар ва кундалик харажатлар киритилган.
📍 Ҳаёт сифати кўрсаткичи эса 50 фоизлик ўртача чегарадан бироз пастда жойлашган.
🇺🇿 Бу нимани англатади?
Тошкентда яшаш харажатлари Вена, Амстердам ва Сюрих каби шаҳарларга нисбатан анча паст. Бироқ инфографикада ҳаёт сифати бўйича ушбу шаҳарлар юқорироқ баҳоланган.
❗️Бу Тошкентда яшаш ноқулай дегани эмас. Натижалар муайян ҳисоб-китоб ва баҳолаш мезонларига асосланган.
Сиз нима деб ўйлайсиз: Тошкентда яшаш сифати янада яхшиланиши учун биринчи навбатда қайси муаммони ҳал қилиш керак?

👍5
🇺🇿 Янги Тошкентда пойтахтнинг ҳар бир тумани, шунингдек, ҳар бир вилоят аҳолиси ва тадбиркорлари учун ҳам 100 гектардан ер ажратилади. Наманганлик ҳам, бухороликлар ҳам келиб, ўз маҳалласида, кичик Ватанида яшаши мумкин — Шавкат Мирзиёев
👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❤5👍4👎3
🇺🇿 Ўзбекистоннинг рақамли мустақиллигини таъминлаш учун амалий ечимлар
Яндекс хизматларидаги узилишлар ва Россиядаги дата-марказларга эҳтимолий боғлиқлик ҳақидаги хабарлар муҳим масалани кун тартибига олиб чиқмоқда. Россиядаги Яндекс инфратузилмасига ҳужум қилингани ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мустақил тасдиқланмаган.
Бироқ бу ҳолат муҳим саволни туғдиради: агар хорижий платформа ишдан чиқса, Ўзбекистондаги транспорт, тўлов ва бошқа рақамли хизматлар фаолияти қандай таъминланади?
Бунинг учун қуйидаги амалий чоралар зарур:
1. Миллий дата-марказларни ривожлантириш. Стратегик маълумотлар ва муҳим хизматларни мамлакат ҳудудида сақлаш имкониятларини кенгайтириш.
2. Захира инфратузилмасини яратиш. Асосий серверлар ишдан чиққанда хизматлар автоматик равишда муқобил тизимга ўтиши керак.
3. Муқобил навигация платформаларини ривожлантириш. Транспорт тизими фақат Яндекс ёки бошқа битта хорижий компанияга боғланиб қолмаслиги лозим.
4. Миллий тўлов тизимларини мустаҳкамлаш. Техник носозликлар ёки ташқи хавфлар шароитида ҳам молиявий операциялар узлуксиз бажарилиши таъминланиши зарур.
5. Хорижий IT компанияларга аниқ талаблар қўйиш. Муҳим рақамли хизматлар учун захира серверлар, маълумотлар хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларда ишлаш режаси бўлиши шарт.
6. Маҳаллий IT компанияларини қўллаб-қувватлаш. Миллий навигация, булутли технологиялар ва рақамли бошқарув ечимларини яратишга инвестицияларни кўпайтириш.
7. Киберхавфсизликни кучайтириш. Йирик платформалардаги узилишлар, киберҳужумлар ва техник носозликларга қарши мунтазам синовлар ўтказиш.
8. Масъуллар ва аниқ муддатларни белгилаш. Рақамли мустақиллик бўйича амалий дастур ишлаб чиқилиб, унинг натижалари жамоатчиликка очиқ тақдим этилиши керак.
Рақамли мустақиллик — хорижий технологиялардан воз кечиш эмас. Бу — улар ишдан чиққанда ҳам мамлакатнинг муҳим тизимлари тўхтаб қолмаслигини таъминлашдир.
Бизга шунчаки рақамлаштириш эмас, хавфсиз, барқарор ва мустақил рақамли инфратузилма керак.

❤5😢1
Дониёр Қодиров Президент администрациясидан кетди. У энди Сирдарё вилояти ҳокими в.б. бўлади
Таълим ва илм фан вазири лавозимига кўтарилган Эркинжон Турдимов ўрнига Сирдарё вилоятига янги раҳбар тайинланди. Kun uz аниқлик киритишича, вилоят ҳокими вазифасини бажариш Дониёр Қодировга юклатилди. У ҳозиргача Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаётганди.

👍6❤3🔥2😭1
Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати эълон қилинди
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍8❤5
Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади
Ҳужжат лойиҳаларига кўра, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўмдан ёрдам ажратилади. Газлаштирилмаган ҳудудларда эса қишда электр энергиясининг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатга оширилади.
Шу билан бирга, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш, суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир килограмм учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.

👍6❤2😁1🌚1😭1
Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди
Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахснинг Миробод туманидаги нотурар бинода сохта колл-марказ ташкил этгани аниқланди. Улар турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, номларига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган.
Шунингдек, гуруҳ билан боғлиқ бошқа шахслар ҳам ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларини ўрнатишда иштирок этган, улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион доллар маблағ сохта МЧЖ орқали криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган.

❤7😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўми ўғирланди!
👍 ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йирик киберўғрилик ҳолатини фош этди.
💻 Гумонланувчи ўзини банк ходими сифатида таништириб, техник ёрдам баҳонасида 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўмини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.
⚖️ Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда.
📞 Жабрланганлар учун: 71 206 55 04
⚠️ Сохта банк мутахассисларига алданманг!

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман" – Президент.
👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
😢8❤4👍4🔥1
⚡️🇺🇸 Green Card-2027 учун рўйхатдан ўтиш санаси 16 октябрда эълон қилиниши мумкин
Тарқалаётган маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти рўйхатдан ўтиш муддатларини 15 октябрь куни Америка вақти билан кун охирига қадар эълон қилиши кутилмоқда.
Тахминларга кўра, рўйхатдан ўтиш 1 ноябрдан кечикмай бошланиши ва 30 кун давом этиши мумкин. Шунингдек, иштирок этиш учун 1 доллар тўлов белгиланиши ва ариза топширишда амалдаги хорижга чиқиш паспорти скани талаб қилиниши айтилмоқда.
Хабарни бошқаларга ҳам улашинг!

❤5👍4
#Диққат
Контракт тўлаш муддати 1-ноябргача узайтирилди.
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контрактни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1-ноябрга қадар узайтирилди.
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Контракт тўлаш муддати 1-ноябргача узайтирилди.
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контрактни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1-ноябрга қадар узайтирилди.
Мазкур муддат бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган, шунингдек, ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт суммасининг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасининг эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.
Шунингдек, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.
Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш талаб этилади.
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍4
Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги
1🤣86👍23😁7👏3🥱2
⚡️🚨 Тошкентда ўқувчиларнинг дарс қолдиргани учун ота-оналарга жарималар кела бошлади!
📹 Тошкент мактабларида смарт-камералар ва Face ID орқали давоматни назорат қилиш тизими ишга туширилгани айтилмоқда.
❗️Хабарларга кўра, ўқувчи дарсга келмаса ёки дарсдан чиқиб, қайтиб кирмаса, ота-онасига SMS-хабарнома юборилиши ва жарима қўлланилиши мумкин.
💸 Айрим хабарларда жарима миқдори 6,6 миллион сўмгача етиши мумкинлиги айтилмоқда.
📢 Ота-оналар, фарзандларингизнинг дарс давоматига эътиборли бўлинг!

❤10👍9👎6😭2
🇺🇿 21 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН!
Барчангизни она тилимиз байрами билан самимий табриклаймиз!
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва ғуруримиз тимсоли. Уни асраш, қадрлаш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!❤️
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Барчангизни она тилимиз байрами билан самимий табриклаймиз!
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва ғуруримиз тимсоли. Уни асраш, қадрлаш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!❤️
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❤5👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди бирорта мактаб директори йиғилишга чақирилмайди. Барча туман хокимларига етказинглар, чақирмоқчи бўлса биринчи вазирликдан рухсат сўрайди, дейилди.
Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири.
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири.
👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍33❤7🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг энг катта айбим Тошкентда туғилмаганим эди”, — Шавкат Мирзиёев ўзи ҳам прописка туфайли уй ололмаганини эслади.
Президентнинг айтишича, Москвада илмий ишини ҳимоя қилиб қайтгач, ишлаган институти унга уй ажратган. Икки нафар фарзанди бўлса-да, Тошкент пропискаси йўқлиги учун уй ордерини ололмаган.

👍9