Dilshod Dadaboyev
✔
41K subscribers
2.14K photos
1.01K videos
58 files
3.18K links
✍️ Shaxsiy blog

Ba’zi haqiqatlar baland ovozda aytilishi kerak.

⚡ Tezkor xabarlar | Tahlil | Shaxsiy fikrlar

Takliflar @Dilshod_Dadaboyev
Download Telegram
🇺🇿 Ўзбекистоннинг рақамли мустақиллигини таъминлаш учун амалий ечимлар

Яндекс хизматларидаги узилишлар ва Россиядаги дата-марказларга эҳтимолий боғлиқлик ҳақидаги хабарлар муҳим масалани кун тартибига олиб чиқмоқда. Россиядаги Яндекс инфратузилмасига ҳужум қилингани ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мустақил тасдиқланмаган.

Бироқ бу ҳолат муҳим саволни туғдиради: агар хорижий платформа ишдан чиқса, Ўзбекистондаги транспорт, тўлов ва бошқа рақамли хизматлар фаолияти қандай таъминланади?

Бунинг учун қуйидаги амалий чоралар зарур:

1. Миллий дата-марказларни ривожлантириш. Стратегик маълумотлар ва муҳим хизматларни мамлакат ҳудудида сақлаш имкониятларини кенгайтириш.

2. Захира инфратузилмасини яратиш. Асосий серверлар ишдан чиққанда хизматлар автоматик равишда муқобил тизимга ўтиши керак.

3. Муқобил навигация платформаларини ривожлантириш. Транспорт тизими фақат Яндекс ёки бошқа битта хорижий компанияга боғланиб қолмаслиги лозим.

4. Миллий тўлов тизимларини мустаҳкамлаш. Техник носозликлар ёки ташқи хавфлар шароитида ҳам молиявий операциялар узлуксиз бажарилиши таъминланиши зарур.

5. Хорижий IT компанияларга аниқ талаблар қўйиш. Муҳим рақамли хизматлар учун захира серверлар, маълумотлар хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларда ишлаш режаси бўлиши шарт.

6. Маҳаллий IT компанияларини қўллаб-қувватлаш. Миллий навигация, булутли технологиялар ва рақамли бошқарув ечимларини яратишга инвестицияларни кўпайтириш.

7. Киберхавфсизликни кучайтириш. Йирик платформалардаги узилишлар, киберҳужумлар ва техник носозликларга қарши мунтазам синовлар ўтказиш.

8. Масъуллар ва аниқ муддатларни белгилаш. Рақамли мустақиллик бўйича амалий дастур ишлаб чиқилиб, унинг натижалари жамоатчиликка очиқ тақдим этилиши керак.

Рақамли мустақиллик — хорижий технологиялардан воз кечиш эмас. Бу — улар ишдан чиққанда ҳам мамлакатнинг муҳим тизимлари тўхтаб қолмаслигини таъминлашдир.

Бизга шунчаки рақамлаштириш эмас, хавфсиз, барқарор ва мустақил рақамли инфратузилма керак.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❤5😢1
Дониёр Қодиров Президент администрациясидан кетди. У энди Сирдарё вилояти ҳокими в.б. бўлади

Таълим ва илм фан вазири лавозимига кўтарилган Эркинжон Турдимов ўрнига Сирдарё вилоятига янги раҳбар тайинланди. Kun uz аниқлик киритишича, вилоят ҳокими вазифасини бажариш Дониёр Қодировга юклатилди. У ҳозиргача Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаётганди.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍6❤3🔥2😭1
Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати эълон қилинди

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍8❤5
Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади

Ҳужжат лойиҳаларига кўра, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўмдан ёрдам ажратилади. Газлаштирилмаган ҳудудларда эса қишда электр энергиясининг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатга оширилади.

Шу билан бирга, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш, суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир килограмм учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍6❤2😁1🌚1😭1
Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахснинг Миробод туманидаги нотурар бинода сохта колл-марказ ташкил этгани аниқланди. Улар турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, номларига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Шунингдек, гуруҳ билан боғлиқ бошқа шахслар ҳам ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларини ўрнатишда иштирок этган, улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион доллар маблағ сохта МЧЖ орқали криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❤7😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўми ўғирланди!

👍 ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йирик киберўғрилик ҳолатини фош этди.

💻 Гумонланувчи ўзини банк ходими сифатида таништириб, техник ёрдам баҳонасида 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўмини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

⚖️ Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда.

📞 Жабрланганлар учун: 71 206 55 04

⚠️ Сохта банк мутахассисларига алданманг!

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман" – Президент.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
😢8❤4👍4🔥1
⚡️🇺🇸 Green Card-2027 учун рўйхатдан ўтиш санаси 16 октябрда эълон қилиниши мумкин

Тарқалаётган маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти рўйхатдан ўтиш муддатларини 15 октябрь куни Америка вақти билан кун охирига қадар эълон қилиши кутилмоқда.
Тахминларга кўра, рўйхатдан ўтиш 1 ноябрдан кечикмай бошланиши ва 30 кун давом этиши мумкин. Шунингдек, иштирок этиш учун 1 доллар тўлов белгиланиши ва ариза топширишда амалдаги хорижга чиқиш паспорти скани талаб қилиниши айтилмоқда.

Хабарни бошқаларга ҳам улашинг!

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❤5👍4
#Диққат
Контракт тўлаш муддати 1-ноябргача узайтирилди.

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контрактни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1-ноябрга қадар узайтирилди.

Мазкур муддат бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган, шунингдек, ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт суммасининг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасининг эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Шунингдек, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш талаб этилади.


👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍4
Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги
1🤣85👍23😁7👏3🥱2
⚡️🚨 Тошкентда ўқувчиларнинг дарс қолдиргани учун ота-оналарга жарималар кела бошлади!

📹 Тошкент мактабларида смарт-камералар ва Face ID орқали давоматни назорат қилиш тизими ишга туширилгани айтилмоқда.

❗️Хабарларга кўра, ўқувчи дарсга келмаса ёки дарсдан чиқиб, қайтиб кирмаса, ота-онасига SMS-хабарнома юборилиши ва жарима қўлланилиши мумкин.

💸 Айрим хабарларда жарима миқдори 6,6 миллион сўмгача етиши мумкинлиги айтилмоқда.

📢 Ота-оналар, фарзандларингизнинг дарс давоматига эътиборли бўлинг!

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❤10👍9👎6😭2
🇺🇿 21 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН!

Барчангизни она тилимиз байрами билан самимий табриклаймиз!

Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва ғуруримиз тимсоли. Уни асраш, қадрлаш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!❤️

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❤5👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди бирорта мактаб директори йиғилишга чақирилмайди. Барча туман хокимларига етказинглар, чақирмоқчи бўлса биринчи вазирликдан рухсат сўрайди, дейилди.

Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
👍30❤4🔥3