This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги Майданак обсерваторияси ҳудудида қор ёғмоқда
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган Майданак обсерваторияси ҳудудида қор ёғмоқда.
Денгиз сатҳидан 2 700 метр баландликда жойлашган мазкур ҳудудда кузнинг сўнгги кунларида қор ёғиши кузатилмоқда.
@darakchilive

Мирхамидов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Мирмансур Миршахидович Мирхамидов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилди.

Мунира Аминова Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди
Аминова Мунира Абдуғафуровна Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Мунира Аминова Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият юритган.

Forwarded from
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from
АСРЛАР СИРИНИ САҚЛАГАН КЎҲНА ШАҲАР — ЗАНЖИРСАРОЙ
Тарихнинг вақт тўзони ва урушлар олови остида қолиб кетган саҳифалари бор. Ўз даврида Шарқ сиёсий майдонининг муҳим марказларидан бири бўлган Занжирсарой ҳам шундай сирли масканлардан бири.
Қашқадарё воҳасининг Муборак тумани ҳудудида жойлашган кўҳна шаҳар қандай сирларни яшириб келмоқда? Унинг тарихи ҳақида нималар маълум?
Занжирсарой ҳақидаги янги видеолавҳамизни YouTube’да томоша қилинг!
https://youtu.be/X9HpudTQNcI?si=K_nr2gdRJAO_mZOb
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram

Ҳиндистонга "Арнаб" циклон бўрони ёпирилди, оқибатда 3 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида "Арнаб" циклон бўрони оқибатида 180 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди, камида уч киши ҳалок бўлди.
Шамол тезлиги соатига 150 километргача етиб, уйлар ва электр таянчларига зарар етказди. Кучли ёмғирлар сув тошқинларига сабаб бўлди.
@darakchilive
Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида "Арнаб" циклон бўрони оқибатида 180 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди, камида уч киши ҳалок бўлди.
Шамол тезлиги соатига 150 километргача етиб, уйлар ва электр таянчларига зарар етказди. Кучли ёмғирлар сув тошқинларига сабаб бўлди.
@darakchilive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 кишига етди
Испанияда икки тезюрар поезд тўқнашиши оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Дастлабки маълумотларга кўра, "Renfe" компаниясига тегишли поезд "Iryo" компаниясининг бошқа поездига орқа томондан урилган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Испания Бош вазири Педро Санчес 29–31 октябрь кунлари мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
@darakchilive
Испанияда икки тезюрар поезд тўқнашиши оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Дастлабки маълумотларга кўра, "Renfe" компаниясига тегишли поезд "Iryo" компаниясининг бошқа поездига орқа томондан урилган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Испания Бош вазири Педро Санчес 29–31 октябрь кунлари мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
@darakchilive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обама АҚШ ҳукуматини Путинга ён босиш ва Украинани хиёнат қилишда айблади
АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама сайловолди чиқишида Оқ уйни Россия Президенти Владимир Путинга ён босиш ва Украинага хиёнат қилишда айблади.
"Канада каби муҳим иттифоқчиларимизни ўзимиздан узоқлаштираётган бир пайтда, Оқ уй Владимир Путин олдида таъзим қилмоқда ва эркинлиги ҳамда демократияси учун курашаётган украиналикларга хиёнат қилмоқда. Ҳуштакбозлик қилманг — овоз беринг!"— деди Обама.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.

Италия Украинага ҳарбий ёрдамни кечиктирди
Италия Украинага 13 ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлашни кечиктирди. Пакетга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун "Aster 30" ракеталарини киритиш режалаштирилган.
Бунга ҳукмрон коалициядаги келишмовчиликлар ва Италия Бош вазири ўринбосари, Маттео Сальвинининг қаршилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
@darakchilive
Италия Украинага 13 ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлашни кечиктирди. Пакетга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун "Aster 30" ракеталарини киритиш режалаштирилган.
Бунга ҳукмрон коалициядаги келишмовчиликлар ва Италия Бош вазири ўринбосари, Маттео Сальвинининг қаршилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
@darakchilive
Forwarded from
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Хорижда ўқиш — муваффақият дегани эмас…"
Грант асосида Италияда таҳсил олаётган Шоҳжаҳон Аҳмадов билан хорижда таълим олиш, стипендияларни қўлга киритиш ва чет элдаги талабалик ҳаётининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдик.
Хорижда ўқишнинг ўзи муваффақиятми? Грант ютиш учун нима қилиш керак? Италияда таҳсил олиш ёшларнинг дунёқараши ва ҳаётга муносабатини қандай ўзгартиради?
Суҳбатни тўлиқ томоша қилиш учун YouTube саҳифамизга ўтинг!
https://youtu.be/DkPYqCrTmlU?si=-VS2Mjerc3eJLyFx
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
Грант асосида Италияда таҳсил олаётган Шоҳжаҳон Аҳмадов билан хорижда таълим олиш, стипендияларни қўлга киритиш ва чет элдаги талабалик ҳаётининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдик.
Хорижда ўқишнинг ўзи муваффақиятми? Грант ютиш учун нима қилиш керак? Италияда таҳсил олиш ёшларнинг дунёқараши ва ҳаётга муносабатини қандай ўзгартиради?
Суҳбатни тўлиқ томоша қилиш учун YouTube саҳифамизга ўтинг!
https://youtu.be/DkPYqCrTmlU?si=-VS2Mjerc3eJLyFx
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арманистон парламентида депутатлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди
Арманистон парламентида ҳукмрон партия ва мухолифат депутатлари ўртасида жанжал келиб чиқди.
Можаро ҳукмрон партия депутати мухолифат етакчиси Нарек Карапетяннинг оиласи устидан кулиб, "барча аёлларнинг эҳтиёжларини қондириш вазирлиги"ни ташкил этиш таклифини масхара қилганидан кейин бошланган.
@darakchilive
Арманистон парламентида ҳукмрон партия ва мухолифат депутатлари ўртасида жанжал келиб чиқди.
Можаро ҳукмрон партия депутати мухолифат етакчиси Нарек Карапетяннинг оиласи устидан кулиб, "барча аёлларнинг эҳтиёжларини қондириш вазирлиги"ни ташкил этиш таклифини масхара қилганидан кейин бошланган.
@darakchilive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Днепр шаҳридаги темирйўл вокзалига ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлгани, 10 киши жароҳатланганини маълум қилди.
У АҚШ, Европа Иттифоқи ва G7 давлатларини Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.

Шавкат Мирзиёев Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Анқарага борди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Туркия пойтахти Анқара шаҳрига келди.
Давлат раҳбарини аэропортда Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.
@darakchilive
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Туркия пойтахти Анқара шаҳрига келди.
Давлат раҳбарини аэропортда Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.
@darakchilive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонда сизларни интиқлик билан кутяпмиз” — Президент Анқарада ватандошлар билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев Туркияда яшаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашиб, уларни илм олиш, ўрганиш ва орттирган билим-тажрибаси билан Ўзбекистон келажагига ҳисса қўшишга чақирди.
“Қаерда бўлсаларинг ҳам, барибир илмга, ўрганишга интилинглар. Жонажон Ватанимиз, буюк Ўзбекистонимизнинг келажагига ҳиссангизни, албатта, қўшасизлар.
Қачон тезроқ қайтиб борасизлар? Шароит бўлса, янги-янги уйлар бўлса — ҳаммасини қиляпмиз. Ўзбекистонда сизларни ҳар сафар интиқлик билан кутяпмиз”, — деди давлат раҳбари.

📣darakchi.uz дайжести. 29 oктябрь янгиликлари
🔴 Шавкат Мирзиёев Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Анқарага борди
🔴 Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида 64 киши ҳалок бўлди
🔴 Истанбул кўприклари Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилмоқда
🔴 Ўзбекистонда 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
🔴 Ўзбекистонда ноябрь ойида қор ёғиши мумкин
🔴 ChatGPT тавсияси билан дориларни қабул қилишни тўхтатган қиз вафот этди
🔴 Ҳусановнинг “Брайтон”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
🔴 Бибисора Ассаубаева Жавоҳир Синдаров иштирок этаётган турнирнинг иккинчи кунини бошлаб берди
🔴 АҚШга учадиган йўловчилардан Конго Демократик Республикасида бўлмаганини тасдиқлаш талаб этилади