Daryo | Расмий канал
8.15K subscribers
149K photos
2.43K videos
29 files
113K links
“Daryo“нинг расмий Телеграм-канали. Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари.

Расмий канал – @daryo
Lifestyle – @daryo_lotin
Тезкор хабарлар – @daryo_live
Спорт – @daryo_sport24

Биз билан алоқа: info@simple.uz, @daryoga_murojaatbot
Download Telegram
Президент хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар иш стажи ҳисобга олиниши кераклигини айтди

Шавкат Мирзиёев уларнинг хориждаги иш стажи ватанга қайтгандан кейин ҳисобга ўтиши, айниқса, пенсия тайинлашда бу, албатта, инобатга олиниши зарурлигини таъкидлади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721068/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍33🔥12❤11🕊1
Марат Ҳамдамов процессуал тартибда ушлангани айтилмоқда

Imarat Development қурилиш лойиҳаси эгаси Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721075/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍4😢2
Туркиядаги пичоқбозликда вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — Бош консулхона

Жанжал вақтида 33 ёшли эркак бўйин қисмидан пичоқланган. ОАВ у ўзбекистонлик эканини хабар қилганди. Истанбулдаги Бош консулхона маълумотни рад этди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721070/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга юбориш тўлиқ хусусий бандлик агентликларига ўтказилади

Янги тартиб 2027 йилдан жорий этилади. Юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун агентликларга 1,5 млн сўмдан рағбат пули тўланади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721047/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍24❤22🔥17
Нетаньяху Трампдан Эронга зарба беришни талаб қилди — Axios

Исроил бош вазири ва АҚШ президенти телефон орқали мулоқот қилди. Трамп Эрон билан музокара олиб бориш тарафдори, Нетаньяху эса бунга қарши.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721063/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
😁1
Германия суди Алишер Усмоновнинг ЕИ кенгашига қарши даъвоси блокланишини ноқонуний деб топди

Миллиардернинг даъво аризаси 2023 йилда берилган. Судья ҳужжатларни Бельгиядаги жавобгар томонга юборишни буюрган. Бироқ Гамбург ер суди раиси Германия ТИВ эътирозларига асосланиб уларни жўнатишдан бош тортган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721103/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1👏1
Ўзбекистонда доллар курси яна пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721118/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤4👏1😢1
Компаниялар СИ туфайли бўшатилган ходимларни қайта ишга олмоқда

Технологиялар кутилган натижани бермаяпти, компаниялар уларнинг фаолиятини инсон назорат қилиши керак деб ҳисобламоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721088/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤6👍2👏2
Ўзбекистонда узоқ муддат яшаётган чет элликлар сони маълум қилинди

Ушбу хорижлик фуқароларнинг 36 минг нафари ишлашга рухсатнома олган, яна 24 минг нафари талаба. Президент қолганлар нима иш билан шуғулланаётгани ва даромад манбалари ҳақида аниқ маълумот бўлиши шартлигини айтди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721091/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤3👍3
Урбанизация қўмитаси қурилиш компаниялари билан боғлиқ можароларга муносабат билдирди

Қўмита уй-жой харидорларининг ваъда қилинган хонадонларни ҳам, тўлаган пулларини ҳам қайтариб ололмай қолишини йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб баҳолади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721135/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤2😁1
Эрон Ҳормуз бўғозини очиш бўйича АҚШга янги таклиф киритди

Теҳрон Вашингтон ўз шартларини бажарса, бўғозни икки кун ичида қайта очишга тайёрлигини билдирди. Ислом Республикаси олдин бу жараён учун бир ҳафталик муддат таклиф қилган эди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721126/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍2❤1
Ўзбекистонда олийгоҳ битирувчиларининг бандлиги ва даромади асосида индекс шакллантирилади

Энг юқори “Битирувчи сифати индекси”га эга 20 та олий таълим ташкилотининг карьера маркази ҳар йили 500 млн сўмдан рағбатлантирилади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721137/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1
ChatGPT даврида болалар қандай таълим олиши керак? АҚШ мактабларининг янги тажрибаси

АҚШда мактаблар болаларга сунъий интеллектдан фойдаланишни тақиқлаш ўрнига, унинг хатоларини аниқлаш ва маълумотларни текширишни ўргатмоқда. Ўқитувчилар болаларнинг чатботларга ҳаддан ташқари боғланиб қолишидан хавотир билдирган. Мактаблар бу муаммони қандай ҳал қилмоқда? ЮНЕСКО нималарни тавсия қилади?

Батафсил — https://daryo.uz/p/721143/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤2
Элит ОЧЛ. “Пахтакор” Роналдусиз “Ан-Насср”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

“Шерлар” ўз майдонида Саудия Арабистони клуби қаршилигини енга олмади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721154/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
😢1
Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланиб 10 киши ушланди (фото)

Гумонланувчилар экстремистик гуруҳ тузиш ва унга раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятида қатнашиш, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоватни қўзғатишда айбланмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721156/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤2
Қозоғистонда 14 ҳарбий ҳалок бўлган машғулотда қоидабузарликлар аниқланди

Сентябрь ойида Манғистов вилоятида 14 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетиб, ҳалок бўлганди. Фожиадан кейинги текширувда машғулотларни ташкил этиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича қатор камчиликлар аниқланди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721163/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
Европанинг олтита давлатида ҳакерлар супермаркетлардаги музлаткичларни бузиб кирди

Киберҳужумчилар қурилмалардаги ҳароратни кўтариб юборди. Оқибатда озиқ-овқат маҳсулотларига жиддий зарар етган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721166/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1
Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи ва эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўлаш тартиби белгиланди

Аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг ҳар бир килоси учун 5 минг сўмлик сотиш нархи белгиланди. Эҳтиёжманд оилаларга эса ҳар ой 20 килогача газ учун компенсация берилади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721172/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1🎉1
Андижонда тиббиёт бирлашмасининг собиқ раҳбарлари ва ҳисобчиларидан иборат 13 кишига суд ҳукми ўқилди

Давлат молиявий назорати инспекциясининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси текширилганда, 3,4 млрд сўмдан ортиқ молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Хусусан, 2021–2024 йилларда шифохоналарга амалда етказиб берилмаган дори-дармонлар учун пул тўланган, маҳсулотлар қиммат нархларда харид қилинган ва ходимларга асоссиз иш ҳақи ҳисобланган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/721192/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1
2 ноябрь куни эълон қилинган янгиликлар дайжести:

• Ҳафтанинг биринчи ярмида қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

• Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар сони 10 йилда икки баравар камайди

• Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида ягона миграция маркази очилади

• Ўзбекистонликлар энг кўп ахборотни Telegram орқали олмоқда — тадқиқот

• Марат Ҳамдамов процессуал тартибда ушлангани айтилмоқда

• Германия суди Алишер Усмоновнинг ЕИ кенгашига қарши даъвоси блокланишини ноқонуний деб топди

• Ўзбекистонда олийгоҳ битирувчиларининг бандлиги ва даромади асосида индекс шакллантирилади

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill