Daryo | Расмий канал
8.14K subscribers
149K photos
2.43K videos
29 files
113K links
“Daryo“нинг расмий Телеграм-канали. Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари.

Расмий канал – @daryo
Lifestyle – @daryo_lotin
Тезкор хабарлар – @daryo_live
Спорт – @daryo_sport24

Биз билан алоқа: info@simple.uz, @daryoga_murojaatbot
Download Telegram
Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовга президент совғаси – Янги Тошкентдан хонадон берилди

Таниқли режиссёрга Янги Тошкент ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон калити топширилди. Зулфиқор Мусоқов давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, ижод аҳлига қаратилаётган эътиборни алоҳида эътироф этди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719848/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍22👏11❤10🔥9
Ўзбекистонда 2026 йилда фильмлар суратга олиш учун 218 млрд сўм ажратилди

Президент “Ўзбекфильм” киностудияси ўн йил аввал қандай аҳволда бўлганини эсга олди. Мазкур маскан тўлиқ реконструкция қилиниб, кино соҳасига давлат томонидан ажратиладиган маблағ сезиларли оширилган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719859/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
🔥12❤10👏10👍7
Президент миллий фильмлар томошабин талабига жавоб бермаётганини танқид қилди

Давлат раҳбари одамлар кинога боришдан воз кечмагани, фақат уларнинг диди ва талаби ўзгарганини таъкидлади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719863/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍15❤11🔥10👏7
Ўзбекистонда доллар курси беш кунлик пасайишдан сўнг ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719869/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кинематография агентлиги ва “Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилади

Кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади. Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Шунингдек, замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган янги “Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси ташкил этилади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719872/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍12🔥11👏9❤8
Президент Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Улар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719879/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍13❤11👏9🔥7
Миср ўзбекистонлик сайёҳлар учун янги кириш талабларини жорий этишни кечиктирди

Аввалроқ 1 ноябрдан сайёҳларга виза олиш, ёшига қараб оила аъзолари билан сафар қилиш ва муайян миқдорда нақд пулга эга бўлиш талаблари жорий этилиши маълум қилинганди. Эндиликда бу муддат 2027 йил 1 мартга қадар кечиктирилди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719887/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1😁1
“Киношунослар клуби” ташкил этилади

“Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси клуб фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Унинг Халқаро кинотанқидчилар федерацияси — FIPRESCIʼга аъзо бўлишига кўмаклашади.

Шунингдек, Ўзбекистон кино арбоблари ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмалари бирлаштирилиб, Кино соҳаси вакиллари палатаси ташкил этилади. Президент Шавкат Мирзиёев Қуйи Чирчиқ туманидаги “Кўҳинур” сиҳатгоҳи тўлиғича уларнинг ихтиёрига берилишини маълум қилди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719877/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍65❤21🔥12
Президент “Ўзбекфильм” миллий кино брендини яратиш юзасидан тақдимот билан танишди

Кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришда давлат буюртмаси тизими бекор қилиниб, лойиҳалар компания томонидан унга ажратиладиган бюджет субсидиялари орқали молиялаштирилади.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719900/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍40❤17🔥13
“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсация тўлиқ тўлаб берилди

Уч йил давомида судланган шахслардан товон пулининг атиги 20 фоизи ундирилган. Қолган 80 фоизи давлат ҳисобидан қопланган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719906/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1😁1
Ғазо секторидаги фаластинликларни икки Европа давлатига кўчириш таклиф этилди

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир анклавнинг икки миллионга яқин аҳолисини кўчириш ғоясини қўллаб-қувватлади. У Ғазони тарк этишни хоҳлаган фаластинликларга хорижда яхши яшаш шароитлари яратиб берилиши кераклигини айтди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719903/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
😢6❤2
Президент Ибн Синонинг болалиги ҳақидаги фильм суратга олинаётган майдонни кўздан кечирди

Филмда ёш Ҳусайн ибн Абдуллоҳнинг табобатга муҳаббати, устозларига садоқати ва инсонпарварлиги тасвирланади. Асар орқали болаларга алломанинг илмга интилиши ва шахсий фазилатларини яқиндан танитиш кўзда тутилган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719916/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍47❤20🔥9
Тошкентда ҳаво ифлосланишига табиий омиллар ва ноқулай метеорологик шароитлар таъсир кўрсатмоқда — Экоқўмита

Сўнгги ўн йилликда атмосфера ҳавосининг табиий алмашинуви билан боғлиқ жараёнларда ҳам ўзгаришлар кузатилган. Чанг массаларининг таъсири ва ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ноқулай шароитлар келгуси ҳафта бошигача давом этиши мумкин.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719919/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤1
Президент киночилар билан учрашди: энди кино соҳасида нималар ўзгаради?

Учрашувдаги энг катта янгиликлардан бири — кино соҳасидаги давлат бошқаруви ва маъмурий тузилманинг мақбуллаштирилиши бўлди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719926/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍75❤20🔥13
Россия Африкада ҳарбий хизматга чақирув кўламини кенгайтирмоқда — Bloomberg

Бундан армиядаги кадрлар танқислигини қоплаш ва йўқотишлар ўрнини тўлдириш кўзда тутилмоқда. Асосан беқарор ва иқтисодий жиҳатдан заиф давлатлар нишонга олинаётгани таъкидланди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719921/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤3😁1
Фото: Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарага гаубицалар жойлаштирди

КХДР Жанубий Корея билан чегарага намойишкорона тарзда учта ўзиюрар гаубица жойлаштирди. Қуролларнинг барчаси жанубга қаратилган. Бу ҳолат икки давлат ўртасида мина портлаши сабаб кескинлик кучайган бир пайтда юз берди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719928/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤4
Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича ягона талабларни жорий этиш таклиф қилинди

Даволашда эса халқаро тавсияларга асосланган клиник протоколларни миллий шароитга мослаштириш, амалиётга татбиқ этиш ва натижаларини мунтазам баҳолаш кўзда тутилмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719939/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍46❤12🔥12
26 октябрь куни эълон қилинган янгиликлар дайжести:

• Ўзбекистонда 1,4 минг тонна суюлтирилган газ талон-торож қилингани аниқланди

• Бразилияда президентлик пойгаси: Лула да сильва 4-муддатга қайта сайланди

• Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди

• Фарғонада учта боғча тарбияланувчилари касалланди

• Тошкентдаги Янги Сергели кўчаси ва Амир Темур шоҳкўчасида BRT йўлаклари қурилмоқда

• Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланишига изоҳ берилди

• Кинематография агентлиги ва “Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилади

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
🎉1
Ҳарри Кейн — “Олтин тўп-2026” соҳиби

Инглиз футболчиси ушбу соврин учун курашда Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719948/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
💯5
“Буйруқ берилса, 96 соатда ҳужум бошланади”: АҚШ Эронга қарши янги операцияга ҳозирланди

Яқин Шарқдаги Америка ҳарбийлари президент Дональд Трампнинг кўрсатмасидан сўнг кенг кўламли зарбаларни беришга шай ҳолатга келтирилди. Бу сафарги амалиётлар аввалги чекланган ҳужумлардан фарқ қилиб, Эроннинг муҳим обектларига қаратилиши кутилмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719932/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
❤2😢2👍1
Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари хотинини туман туғуруқхонасига мудир этиб тайинлагани ортидан хизмат текшируви бошланди

Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндошларнинг бевосита бўйсуниш ёки назорат остида ишлашига доир чекловлар белгиланган.

Батафсил — https://daryo.uz/p/719955/

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👏2😁2