🤷Бизда бир ғалати одат бор. Кимдир ариққа ахлат тўкаётган қўшнини, пул сўраган амалдорни ё ишчининг маошини бермай юрган раҳбарни очиқ айтса, унга дарров “чақимчи” деган ном ёпишади.
🛡 Давлатнинг вазифаси хабар берган одамни ҳимоя қилиш, исмини сир сақлаш ва мурожаатни охирига етказиш. Жамиятники эса уни айбламаслик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🎉8👏6💯4🔥3
🔍 Бугун, 23 октябрь — халқ вакили, депутатимиз Мамутов Равшан Аминаддиновичнинг таваллуд айёми.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, хонадонингизга файз-у барака ва эл-юрт хизматидаги шарафли вазифангизда куч-ғайрат ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7👏5👍3🎉2
Ғазаб билан эмас, ақл билан
📍 Намангандаги ёш қизалоққа нисбатан жиноят воқеасидан кейин кўпчилик бир хил фикрда эди: “Бундайларни отиш керак”. Бу ғазабни тушуниш мумкин. Болага озор берган одамга ҳеч ким раҳм қилгиси келмайди.
Лекин қонун ғазаб устида ёзилмайди. Қонунчилик палатаси қонунга ўлим жазосини эмас, умрбод озодликдан маҳрум қилишни киритди.
⚠️ Буни тўғри қарор дейишимизга бир неча сабаблар бор.
1⃣ Биринчидан, жиноятчини жазонинг оғирлиги эмас, ундан қутулиб бўлмаслиги тўхтатади.
2⃣ Иккинчидан, энг зўр суд ҳам хато қилиши мумкин.
3⃣ Учинчидан, бу тоифадаги жиноятчиларнинг 10–25 фоизи шу жиноятни такрорлайди.
Жазо юмшоқ эмас. Бу оғир, лекин адолатли ва қайтариб бўлмайдиган хатодан ҳимояланган қарор.
📺 Шу ва бошқа саволларга “Parlament FM” подкастининг янги сонида Қонунчилик палатаси депутатлари Дилмурод Исмоилов ва Дилдора Камолова жавоб беришибди.
⛓ Албатта кўринглар:
https://www.youtube.com/watch?v=zuav3JHNejs
🧑🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Лекин қонун ғазаб устида ёзилмайди. Қонунчилик палатаси қонунга ўлим жазосини эмас, умрбод озодликдан маҳрум қилишни киритди.
Шу сабабли бу жиноятларга жавобгарликка тортиш муддати энди қўлланмайди. Бола катта бўлиб, ўн йилдан кейин гапирса ҳам, айбдор жавоб беради. “Ҳеч ким билмайди, вақт ўтиб унутилиб кетади” деган нарса йўқ.
Туҳмат, оилавий жанжал, мерос талашиш... Қамоқдаги одам оқланса, унинг ҳаққи тикланади. Ўлим жазоси ижро этилгандан кейин эса ҳеч нарсани тузатиб бўлмайди.
Умрбод жазо уларни жамиятдан узил-кесил ажратади.
Жазо юмшоқ эмас. Бу оғир, лекин адолатли ва қайтариб бўлмайдиган хатодан ҳимояланган қарор.
https://www.youtube.com/watch?v=zuav3JHNejs
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏9🎉4👍2🔥1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— Депутат учун энг қўрқинчли сўз?
—Мумкин эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👏7🎉5👍2
🔍 Бугун, 25 октябрь —халқ вакили, депутатимиз Зохидов Зокиржон Тухтасиновичнинг таваллуд айёми.
Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, хонадонингизга файз-у барака ва эл-юрт хизматидаги ишларингизда куч-ғайрат ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉6🔥2👏2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тили байрами, фармацевтика ходимлари куни ва пойтахт мақоми
📷 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўтиб бораётган ҳафтадаги энг муҳим воқеалари жамланган навбатдаги “Парламент дайжести”.
🧑🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔨 Душанба куни сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида ҳафта кун тартибидаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
👥 Ялпи мажлисда Фармацевтика ходимлари кунини белгилаш, молиявий санкцияларни қўллаш механизмларини такомиллаштириш, тадбиркорларнинг суд орқали ҳимоясини кучайтириш, ҳарбий хизмат жозибадорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги ва чиқиндилар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
💬 Қўмиталардаги асосий жараёнлар:🔵 Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасида “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этди.🔵 Коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг ишчи гуруҳларида Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс ҳамда Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.🔵 Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасида нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларига таълим ҳужжатларини бериш ва ўқув дастурларини меҳнат бозорига мослаштириш масалалари таҳлил қилинди.🔵 Экология қўмитасида соҳа учун кадрлар тайёрловчи ОТМлар, илмий-тадқиқот институтлари ва “яшил техникумлар” вакиллари билан учрашув ўтказилди.
🌎 Халқаро ҳамкорлик ва маънавий тадбирлар:🔵 21 октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан Қонунчилик палатасида кенг жамоатчилик, олимлар ва ёзувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, давлат тилининг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.🔵 Қонунчилик палатаси Спикери ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси бошчилигидаги делегация билан учрашди. Шунингдек, меҳнат миграцияси ва хориждаги фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.🔵 Тошкент шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг доимий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди ва унда қонунчиликда илғор тажрибаларни алмашиш масалаларига эътибор қаратилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👍5👏4🎉1
🗣 Карантин объектларининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, чегара ва транспорт объектларида фитосанитария назоратини ташкил этиш, аниқланган карантин объектлари тарқалиш ўчоқларини бартараф этиш ҳамда ушбу йўналишда замонавий диагностика усуллари ва рақамли технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида;🗣 Пестицидлар, агрохимикатлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни сақлаш, ташиш ва қўллаш талабларига риоя этилишини назорат қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларида пестицидлар қолдиқларини аниқлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, кимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида;🗣 Экспортга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро фитосанитария ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, экспортолди назоратини такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва интеграциялашган усулларини жорий этиш ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида аниқ ва асосли маълумотлар берилиши сўраляпти..
Чиндан, дастурхонимиздаги ҳар бир луқма оиламиз ва фарзандларимиз соғлиғига хавф солмаслиги шарт.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👏5👍4🎉1
1⃣ “Радиоактив чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида;2⃣ “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида;3⃣ ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида;4⃣ ”Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Э. Адиловнинг ”Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни жорий қилиш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида”ги ахборотини эшитиш ҳақида;5⃣ “Чиқиндиларни бошқариш, циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Ш. Ҳасановнинг жавоби ҳақида;6⃣ Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси А. Уруновга “Ўсимликлар карантини соҳасини тартибга солиш, карантин тадбирларини олиб бориш ҳамда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан боғлиқ чора-тадбирларни хавфсиз тарзда бажариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида ва бошқа масалалар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏7🔥6👍3💯2🎉1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏6🔥4🎉2
Радиоактив чиқиндилар қандай йўқ қилинади? Қуйи палата муҳим қонунни қабул қилди
🏢 Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилган қонун билан нималар ўзгаряпти?
⚠️ Энди радиоактив чиқиндиларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва энг асосийси — кўмиб ташлаш бўйича қатъий давлат назорати ўрнатилади.
⚠️ Бундай хавфли моддалар билан ишлайдиган корхоналарнинг мажбуриятлари ва жавобгарлик чегараси аниқ белгилаб қўйиляпти.
▶️ Радиациявий ва экологик ҳолат доимий назорат қилинади, чиқинди сақланадиган жойларнинг хавфсизлиги кучайтирилади.
Хуллас, одамларнинг соғлиғи ва табиатни радиация таъсиридан асраш учун аниқ ва ишлайдиган ҳуқуқий пойдевор яратиляпти.
🧑🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Радиоактив чиқиндилар - ҳазиллашиб бўлмайдиган, ўта жиддий ва хавфли масала.
Энг муҳими, аҳоли ва жамоат ташкилотларига бу соҳадаги маълумотларни олиш ҳуқуқи кафолатланяпти. Яъни, одамлар радиация билан боғлиқ ҳолатларни билишга ҳақли.
Хуллас, одамларнинг соғлиғи ва табиатни радиация таъсиридан асраш учун аниқ ва ишлайдиган ҳуқуқий пойдевор яратиляпти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥5🎉4👏1
Яъни, энди фуқаро ўзининг ҳақлигини эмас, балки давлат органи ўз чиқарган қарорининг қонуний ва асосли эканини судда исботлаб бериши шарт.
❕“Аризангизда хато бор“ деб ҳужжатни орқага қайтариш ё нотўғри судга тушиб қолсанг, сарсон бўлиш ҳолатлариям бўлмайди энди.
🗣 Агар аризангизда кичик хатолар бўлса, суд уни рад этмайди, аксинча уни тўғрилашда ва талабни шакллантиришда ўзи ёрдам беради. Қолаверса, аризани янглишиб бошқа вилоят ёки туман судига топшириб қўйсангиз ҳам, уни қайтариб юбормасдан, “ягона дарча“ тамойили асосида тегишли судга ўзи юборади.🗣 Энди давлат органи ўзининг ҳақлигини исботлайди (“Ҳақлилик презумпцияси“): давлат органи қабул қилган қарори қонунийлигини, жарима ёки бошқа чора қилмишга муносиб эканлигини ўзи исботлашга мажбур бўлади! Суд эса буни адолат ва етарлилик нуқтаи назаридан текширади.🗣 Фуқаролар ва тадбиркорлар энди нафақат бошқа идораларнинг, балки бевосита ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан ҳам маъмурий судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бундай ишлар вилоят судларида судьялар ҳайъати ва прокурор иштирокида кўриб чиқилади.🗣 Агар бир маъмурий органнинг қарори билан бир йўла бир гуруҳ одамларнинг (20 ва ундан ортиқ шахс) ҳуқуқи бузилса, улар биргаликда жамоавий даъво киритишлари мумкин. Шунингдек, Савдо-саноат палатасига тадбиркорнинг манфаатини кўзлаб, биринчи инстанция судида қатнашмаган бўлсаям, юқори судга тўғридан-тўғри шикоят киритиш ҳуқуқи бериляпти.🗣 Суд жараёнида мансабдор шахслар фаолиятида коррупция аломатлари аниқланса, тегишли материаллар дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Суд қарорини қасддан бажармаган мансабдорларга нисбатан эса жарималардан кейин ҳатто жиноят иши қўзғатиш масаласиям кўтарилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏8🔥5👍4🎉1
Солиқ пеняси чекланади, банк ҳисобрақамларини блоклаш тартиби юмшатилади
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан ўтди.
🔵 Камерал солиқ текширувидан кейин тадбиркор сўралган тушунтириш ё аниқлаштирилган ҳисоботни берса, унинг банк ҳисобрақамларини блоклаш (операцияларни тўхтатиб туриш) солиқ органлари томонидан автоматик тарзда бекор қилинади.
📍 Қорақалпоғистон Республикаси ва 5-тоифадаги туманларда ишлайдиган тадбиркорлар учун пасайтирилган солиқ ставкалари қўлланилади.
⏫ Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғига ўтаётган тадбиркорлар учун алоҳида енгилликлар жорий этилади.
🧑🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан ўтди.
📌 Энди солиқ қарзи вақтида тўланмаган тақдирда ҳисобланадиган пеня миқдори асосий қарз суммасидан ошиб кетмаслиги қатъий белгиланяпти.
📖 Яна, фармацевтика, пиллачилик, тўқимачилик, нодавлат боғчалар ва ижтимоий хизматлар учун солиқ енгилликлари бериляпти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7👍5👏3🎉1
💬 Агентлик маълумотига кўра, охирги йилларда катта ишлар қилинган: 54 та чиқинди полигони рекультивация қилиниб, 262 гектардан ортиқ ер табиатга қайтарилган, махсус техникалар сони 4 606 тага етказилган. Шунингдек, 2027 йилнинг биринчи ярмида ишга тушадиган 6 та йирик лойиҳа ҳисобига йилига 3,6 миллион тонна чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Қолаверса, техникалар GPS мониторинга уланиб, қарздорлар учун SMS хабарномалар тизимиям йўлга қўйилган.
Бироқ, депутатлар қилинган ишлар ҳали етарли эмаслигини таъқидлашди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏7👍4🔥2🎉2💯1