Muvaffaqiyat kaliti
1.1K subscribers
712 photos
339 videos
4 files
1.27K links
Фақат ўсишда ва ривожланишда бўлинг.
Олдингизга олий мақсадларни қўйинг.
Келажагингизни муваффақиятли тасаввур қилинг.
Мен сизга ишонаман. Сиз буни албатта уддалайсиз.
Энг муҳуми Сиз хечқачон таслим бўлманг..!!!!
Download Telegram
​Атрофдаги хамкасбингиз билан муносабатни яхшилай олмаяпсизми?

🐳Оддий Нарвон усулидан фойдаланинг. Нарвон усулида сизнинг хамкасбингиз гўёки бинонинг томи сиз эса унга Нарвон қўясиз.

✍Бунинг учун аввал ўзимизни ундан пастроқ уни эса баландроқ қилиб кўрсатамиз. Масалан

- Кечирасиз сизнинг доно маслахатингиз менга зарур
- Сизга мана бу сохада специалист деб қараб маслахат олсам бўладими?
- Мени унча ақлим етмайди. Сиз эса биласиз..

🧯Муносабат шакллангач аста нарвондан юқорилайсиз ва сухбатда бошқарувни қўлга оласиз.

Ишлатиб кўринг.

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
❤5
Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи хукмдор бўлган эди.
У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди. Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:
- Сен олимлар ичра машхур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг хукмдорлигим ва давлатим хақида нима дея оласан?
Олим хукмдорга шундай деди:
- Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, нихоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз?
- Албатта.
- Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга хам рози бўлармидингиз?
Хукмдор бир оз ўйланди ва ноилож:
- Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини хам беришга мажбурман, - деди.
Шунда олим мийиғида кулиб:
- Демак, ғурурланишга хожат йўқ, хукмдор. Сиздаги бойликнинг бахоси бор йўғи икки пиёла сув экан, - деди.

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
❤4
​​Кичик қизалоқ онасининг балиқ пишириш жараёнини кузатиб турар эди.
Онаси балиқнинг бошини ва думини кесиб ташладида, қолган қисмини товага солиб қовура бошлади. Қизалоқ онасидан нега балиқни боши ва думини кесиб ташлаганини сўрайди. Она бироз ўйланиб турдида, нега бундай қилишини сабабини билмаслигини, у ўз онаси балиқни шу усулда тайёрлаганлигини кўрганини айтади.

Жавобдан қониқмаган қизалоқ бувисини уйига ташриф буюради ва ундан балиқ пишираётганда нега боши ва думини кесиб ташлаб тайёрлаши сабабини сўрайди. Қизалоқни бувиси ҳам бироз ўйланиб турадида, бунга жавобни билмаслигини, у ҳам ўз онаси балиқни доим шу усулда пиширганини айтади.

Бу сафар қизалоқ ва бувиси катта момосини уйига боришади. Анча кексайиб қолган момосидан бувиси нега балиқни доим шу усулда тайёрлаганини сабабини сўрайди. Момо узоқ ўйланиб турадида «чунки, менинг товам балиқни бутунича пишириш учун жуда кичиклик қилар эди», деб жавоб беради.

Юқоридаги ҳикоя сиз учун нега муҳим эканлигини биласизми?
Баъзида биз бизнесда ёки ҳаётда бирор муаммони ҳал этишни энг тўғри йўлини эмас, доим одамлар томонидан қилиб келинган ва шу туфайли онг остимизда тўғри деган алдамчи тасаввурни пайдо қилган йўл орқали амалга оширамиз.

Айниқса бугун, технология шиддат билан ривожланиб бораётган, аввал иложсиздек туйилган муаммоларни сониялар ичида ҳал қилиш имкони мавжуд бўла туриб, «доим шундай қилинган» деб аталувчи догмадан ташқарида фикрлашни ўрганишимиз керак.
Энг муҳими эса, ҳеч қачон “товангизни ҳажми“ билан ўзингизни лимитлаб қўйманг!

Ҳаммадан бошқача ўйланг, ҳаммадан бошқача 😊😉

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍5🔥1
Ўтиб кетган ишларга, қилган хатоларингизга ҳадеб қайғураверманг...
Сиз "бахтиёр бўлмоқчи" эдингиз холос, бу айб эмас..
Энди келажакка жиддий боқинг.
Ўтиб кетган ишлардан афсусланмасдан сабоқ олинг, оқил бўлинг..

"Бугунги кун омадсиз келди, ёмон ўтди" дегани "ҳаёт ёмон" дегани эмас..

Ишонинг бошқача бўлиши мумкин хам эмас..
.... ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!..

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍4
Қоғозни бир аср қуёшга қўйсангиз ҳам ёнмайди. Лекин икки дақиқа лупани фокусини қаратсангиз ловуллаб ёнади. Диққатни бир нуқтага жамланг.

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍4

❗️Ўғил фарзанд ақлли ва доно бўлса, Онага ўхшаган бўладими ёки Отагами?

Генетик тадқиқотлар бўйича ўғил фарзанддаги интеллект яъни ақлли ва доно бўлиши фақат онасидан ўтади.
Тўғрироқ қилиб айтганда онасининг дадасидан ўтади.

Агар ота даҳо бўлса қизига ярми
50% ўтади.
Қизининг ўғлига эса 100% ўтади!

Ўғлинг менга ўхшаган ақлли деган оталарга жўнатиб қўйинг)

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍2💯1
Танишларни ёдга олиш усули.

✍️Онгимиз илк танишувда хар қандай одамдан шубхаланади. Аммо унга таниш бўлган ва синовидан ўтган танишни ёдга олсак бу шубха 50-60 фоизга қисқаради.

🔅Шунинг учун сухбатдошингиз билан гаплашишдан аввал озроқ инфо йиғиб умумий танишларни суриштиринг. Шунда тезроқ тил топишасиз ва осонроқ ишингиз битади.

🔅Сухбат жараёнида умуман мавзу давомийлигини таъминлаб беради.

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍2
Муаммолар ақлли инсонларни чора кўришга,
Нодонларни эса тушкунликка тушишга ундайди!

Муаммога дуч келганингизда ҳаёт сизга яна нимадир ўргатмоқчи эканлигини ҳис этинг😉

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
❤6🔥1
Фикр кучи.

Бизнинг ўй-фикрларимиз жудаям кучли энергияга эгадир.

Биз фикрларимиз билан хохласак хаётимизни гўзаллаштирамиз ёки емириб борамиз.

Нимага дейсизми?

Хеч кузатганмисиз, доимо негатив фикрлайдиган ва хар нарсадан ёмонлик изловчи инсонларни бахт ва қувончга тўлганини?

Хамма нарсада яхшиликни ва хикматни кўрувчи инсонларда эса хаёти бир маромда сокин ва хотиржам ўтади.

Ишонмайсизми?
1 хафта мобайнида оғзингиздан чиқадиган салбий гапларни қоғозга тушириб боринг ва хафта сўнгида бир ўқиб кўринг.
Энди қараб кўринг ўзингизнинг хаётингизга қанча зарар етказар экансиз.

Энди яна 1 хафта фақат ижобий сўзларни ёзиб боринг ва охирида бу ёзганларингизни хам ўқиб кўринг. Ўкиган сари ўзингизда қандай хис туйгулар ўтаётганини кузатинг.

Шу 2 хафталик оддийгина тажрибада ҳаётингизга қандай энергия кириб келганига гувох бўласиз!

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
🔥7
Вақтни тартиблаш учун энг қулай формула:

Ишлар 4 хил бўлади:


1.Муҳим ва шошилинч бўлган ишлар (тиш оғриганда докторга бориш каби).

2.Муҳим эмас ва шошилинч эмас бўлган ишлар (ижтимоий тармоқда суҳбат қуриш каби).

3.Муҳим, лекин шошилинч бўлмаган ишлар (ота-онадан хабар олиш каби).

4.Шошилинч, лекин муҳим бўлмаган ишлар (зиёфатга бориш каби).

Ақлли одам муҳим бўлмаган ишларни жуда оз миқдорда қилади ёки мутлақо ҳаётидан чиқариб ташлайди. Муҳим ишлар ичидан эса “муҳим, лекин шошилинч бўлмаганлар”ига кўпроқ эътибор қаратади. Ақлсиз одам эса муҳим бўлмаган ёки “муҳим ва шошилинч” ишлар орқасидан қувлаб юради.

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍3
Биринчи узр сўраган энг ботир. Биринчи бўлиб кечирган энг кучли. Биринчи бўлиб унутган энг бахтли инсондир.

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍4
Муваффақиятга эришиш учун бир нечта тавсиялар:

1. Ҳаётингизда мақсад бўлиши шарт!
2.Ҳар куни ўз ривожингиз учун вақт ажратинг!
3.Шахсий самарадорликка халал берадиган одатлардан воз кечинг!
4.Ўзингизни омадсизлар «сафига» киритишни бас қилинг!
5.Муваффақиятли эканингизга чин дилдан ишонинг!
6.Нима бўлганда хам муваффақиятсизлик вақтинча эканлигини, улардан қолган тажриба келажакда муваффақиятга эришишда ёрдам беришини ёдда тутинг!

Муваффақиятга эришиш учун қўйидаги юкламалар ҳам сизга катта ёрдам беради:

🤩МЕН БОШЛАГАН БАРЧА ИШЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНАДИ!

🤩МЕНИНГ ҲАЁТИМ ФАҚАТ ОМАД, БАХТ ВА ФАРОВОНЛИКДАН ИБОРАТ!

🤩МУВАФФАҚИЯТ МЕНИНГ ТАБИИЙ ЙЎЛИМ!

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
🔥5❤3
‼️ БОЛАДАН СИЗ ЎЗИНГИЗ ЭРИШМАГАН ''БУЮКЛИК''НИ ТАЛАБ ҚИЛМАНГ

🍀Кактусдан шафтоли ҳосилини олиб бўлмайди. ''Мен боламни хурург қиламан, Мен боламни прокурор қиламан!'' - деган гапларни болага нисбатан беҳурматлик деб ҳисобланг. Болани сифатларини билиш ва шу сифатларини ҳунарга, илмга, мавқега айлантириш боланинг ўзлигини юксалтиради.

🍀Шунинг учун, бу дангасалигини сабр деб ҳисобланг ва қунт билан тушунтиринг. Бу қулоқсизлигини шижоат деб ҳисобланг ва мақсади сари имкон беринг.

🍀Бу маҳмадоналигини нотиқлик деб ҳисобланг ва журналистик қобилиятини ривожлантиринг.

🍀Ҳамма жойни титишини терговчилик хислати юққанидан деб билинг.

🍀Ҳайвонларга меҳри - шифокорлик ва ветеринарликдан далолат беради. Телевизорнинг олдида михланиши эса бу сизнинг ва яна сизнинг ''маҳоратингиз''дан далолатдир.


https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍2
20 ДАҚИҚА ҚОИДАСИ:

20 дақиқа ичида ҳоҳламаган ишларингизни бажаришга чидашингиз мумкин, лекин бу сизни ҳеч нарса қилмасдан кутганингиздан кўра яхшироқдир.

Ким кунига 20 дақиқа спорт билан шуғулланса саломатлиги ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади.

Ким уйининг саранжом бўлиши учун 20 дақиқа ажратса у ҳолда бесаранжомлик ҳақида ўйламасин.

Ким муваффақияти ва юксалиши учун 20 дақиқа ажратса унга бекорчилик сояси ҳавф солмайди.

Ким 20 дақиқа жуфту ҳалолини ғам қайғуларини, уни қизиқтираётган ўй фикрларини тинглашни ўрганса уларга муносабатлари ёмонлашишини гапирмаса ҳам бўлади.

Ким 20 дақиқа ўзини тинглашни ва хаёлий фикрларини ёзиб боришни одат қилса унга ихтиролар келмаслиги хавфи бўлмайди.

Ким 20 дақиқа сармоя киритиш йўлида ишласа унда моддий ривожланмаслик туйғуси бўлмайди.

Ким 20 дақиқа ором олишни одат қилса унга тез ҳолдан қолиш ва чарчоқ хавф солмайди.
Ким бир кунда бор йўғ 20 дақиқа китоб ўқишга одатланса унга комиллик ёр бўлади.

Бор йўғи 20 дақиқа сири...

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍5❤1🔥1
👩‍🎓Ақлли аёл эрининг хатоларини пайқаши билан ҳадеб юзига солаверади. «Сизга айтган эдим-а!» деб жаврайверади.

👩‍💼Оқила аёл эса эрини қўллаб-қувватлайди, унга тасалли беради, баъзида бу хатоларни кўрмаганликка олади.

👩‍🎓Ақлли аёл оғир вазиятларда жиловни ўз қўлига олади ва эрига тўғри яшашни ўргатади.

👩‍💼Оқила аёл эрига қандай йўл тутишни моҳирлик билан кўрсатади ва мақсадига эришиш йўлини ўргатади.

👩‍🎓Ақлли аёл болаларини ўқишга мажбур этади.

👩‍💼Оқила аёл фарзандларининг ҳар бирини шахс сифатида кўради.

👩‍🎓Ақлли аёл ишхонасида ҳаммадан кўпроқ кўзга ташланиб туришга ва хато қилмасликка интилади. Шунинг учун ҳам ҳамкасблари унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.

👩‍💼Оқила аёл ҳамкасблари орасида ўзаро меҳр-муҳаббат иқлимини яратади.

Хуууш сизчи?

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍3❤1
👦👧👦Бола 14 ёшгача дунёга она кўзи билан қарар экан....

❗️Она ҳаётга ғазаб, нафрат билан қараса, фарзандида ҳам шу холат акс этади.

💕😍💕 Шундай экан атрофга умид, ишонч, завқ билан боқинг!

🔴 Бу фарзандингизга яхши таъсир кўрсатади!

❗️Она бахти фарзанднинг бахти...!
❗️Фарзанднинг бахти онанинг бахтидир!!!

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍3
Сизни ўзингиздан бошқа одам бахтли қила олмайди.
Бутун умр кимнидир кутманг.

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
❤4💯2


Кучли инсонларнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари

• Унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.

• Назоратни ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.

• Ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.

• Бирдек бахтли ҳолатда қолади. Улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.

•Таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш ҳаракатни пухта ўйлаб олишади.

• Бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Улар кечаги кун билан яшамайди.

Қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайдилар...


https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍6❤2


"Менда кўраётганларинг, ўзинг менда кўришни истаётганларингдир"...


https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
👍4
Бошқалар сиз хақингизда нима дейиши мумкинлиги хақида умуман ўйламанг..... ( барибир ғийбат қилишади )

Ҳар қандай ҳаёл ҳақиқатга айланиши мумкин.... ( фақат яхши нарсалар ҳақида ўйланг. )

Ўзингизни севинг ва асранг... (гўзал ва соғлом бўлсангиз ҳаммага кераксиз. )

Бировни ғийбат қилманг... (дўстларингиз кўп бўлади. )

Севинг ва севилинг.... ( ҳаёт завқли бўлади )

Ҳамма нарсани талаб қилишдан аввал беришни ўрганинг, меҳрни ҳам, муҳаббатни ҳам, эътиборни ҳам...( албатта қайтади. )

https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
🔥4