ЎЗ УЙИ ЯҚИНИДАГИ ҚИР-АДИРЛАРДА БОҚАДИГАН ҚЎЙЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓ 2247-САВОЛ: Биз адирликка яқин жойда яшаймиз. 50 та қўйим бор. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун ўғилларим қўйларни адирларга олиб бориб боқиб келишади. Кун давомида бошқа ем-ҳашак бермаймиз. Фақат қиш фаслида уйда ем-ҳашак бериб боқамиз. Шу қўйларимдан закот беришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазкур қўйлар насл олиш, кўпайтириш, сут олиш каби мақсадларда боқилаётган бўлса, улардан закот берилади. Чунки булар шариатда соима, яъни ўтлоқларда ўтлайдиган ҳайвон ҳисобланади ва қўйнинг нисоби бўйича, яъни қирқта қўйдан битта, 121 тага иккита қўй бериш қоидасига кўра, элликта қўйдан битта қўй закот сифатида берилади.
Агар тижорат мақсадида боқилаётган бўлса, барча қўйларнинг нархи ҳисобланиб, чиққан пул миқдорининг қирқдан бири берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube👍 Instagram👍 Facebook👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА✅ УЛАШИНГ🗣

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
📹 Ётоқхонада намоз ўқиб бўлмайдими?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 30 сентябрь чоршанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

“Fatvo.uz” сайтининг мобил иловаси ишга тушди!
#ХУШХАБАР
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази томонидан ишлаб чиқилган “Fatvo.uz” мобил иловаси орқали диний масалалар бўйича ишончли маълумот ва жавобларни олишингиз мумкин.
📌 Илова имкониятлари:
▫️ диний саволларга жавоб олиш;
▫️ кунлик намоз вақтларини кўриш;
▫️ фатво ва савол-жавобларни мутолаа қилиш;
▫️ диний мақолалар ҳамда фойдали китоб ва манбалар билан танишиш;
▫️ қулай қидирув орқали керакли маълумотни тез топиш.
💬Иловадаги «Савол бериш» тугмаси орқали рўйхатдан ўтиб, саволингизни йўллашингиз ва унга жавоб олишингиз мумкин.
📲 “Fatvo.uz” — диний саволларингизга ишончли манба!
⬇️ Юклаб олиш учун:
📱 Play google 📱 App Store

МАЙЙИТНИ ҒУСЛ ҚИЛДИРИШДА ҚАЙСИ ТОМОНГА ҚАРАТИБ ҚЎЙИЛАДИ?
#маййит
❓ 2248-САВОЛ: Маййитни ғусл қилдиришда қайси томонга қаратиб қўйилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Шу мавзудаги китоблардан бу ҳақда жавоб топа олмадим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ғусл қилдиришда қай томонга қаратиш қулай бўлса, шу томонга қаратиб ғусл қилдириш мумкин. Оёғини қиблага қаратиб қўйилади деган гап ҳам, қабрга ётқизилгандек ёнбоши билан қўйилади деган гап ҳам бор. Аллома Сарахсий роҳимаҳуллоҳ “Бу борадаги энг тўғри гап қайси томонга қаратиш қулай бўлса, ўшандай қўйиб ғусл қилдирилади, деганлар”.
Шу сабабли бу мавзудаги манбаларда бунга тўхталмасдан бевосита ғусл қилдириш тартибини баён қилишга ўтиб кетилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube👍 Instagram👍 Facebook👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА✅ УЛАШИНГ🗣
#маййит
❓ 2248-САВОЛ: Маййитни ғусл қилдиришда қайси томонга қаратиб қўйилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Шу мавзудаги китоблардан бу ҳақда жавоб топа олмадим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ғусл қилдиришда қай томонга қаратиш қулай бўлса, шу томонга қаратиб ғусл қилдириш мумкин. Оёғини қиблага қаратиб қўйилади деган гап ҳам, қабрга ётқизилгандек ёнбоши билан қўйилади деган гап ҳам бор. Аллома Сарахсий роҳимаҳуллоҳ “Бу борадаги энг тўғри гап қайси томонга қаратиш қулай бўлса, ўшандай қўйиб ғусл қилдирилади, деганлар”.
Шу сабабли бу мавзудаги манбаларда бунга тўхталмасдан бевосита ғусл қилдириш тартибини баён қилишга ўтиб кетилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРБОНЛИК ВА АҚИҚА УЧУН СЎЙИЛАДИГАН ҲАЙВОННИ ТИРИКЛАЙИН ТАРОЗИДА ТОРТИБ ОЛИШ
#қурбонлик
❓ 2249-САВОЛ: Қурбонлик ва ақиқа учун сотиб олинадиган қўй ёки қорамолни нархини чиқариш учун тирик ҳолатида тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор билан сотувчи нархни қулай белгилаш учун қурбонлик қилинадиган ҳайвонни тирик ҳолатида тарозига қўйиб, ҳар қилосига маълум маблағни беришга келишиб, нархини аниқ қилиб савдо қилишлари жоиз. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда савдо жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин қурбонлик қилинадиган ҳайвонни аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва қилосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади.
Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

#Video
📹 Ҳақорат қилиш фосиқликми?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 1 октябрь пайшанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 1 октябрь пайшанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУСОФИР КИШИ НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛИШ ЎРНИГА ТЎЛИҚ ЎҚИБ ҚЎЙИШ
#намоз
❓ 2250-САВОЛ: Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатдан ўқиши керак экан. Агар тўлиқ ўқиб қўйса, қайтадан ўқиб қўйиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қаср қилиб ўқиш кераклигини била туриб тўлиқ қилиб ўқиб қўйса, қайта ўқиши, вақти чиққан бўлса, қазосини ўқиши лозим бўлади.
Қаср қилиш кераклиги эсидан чиқиб тўлиқ ўқиб қўйса ва намоз охирида саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиши лозим бўлади. Саждаи саҳв қилган бўлса, қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube👍 Instagram👍 Facebook👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА✅ УЛАШИНГ🗣
#намоз
❓ 2250-САВОЛ: Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатдан ўқиши керак экан. Агар тўлиқ ўқиб қўйса, қайтадан ўқиб қўйиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қаср қилиб ўқиш кераклигини била туриб тўлиқ қилиб ўқиб қўйса, қайта ўқиши, вақти чиққан бўлса, қазосини ўқиши лозим бўлади.
Қаср қилиш кераклиги эсидан чиқиб тўлиқ ўқиб қўйса ва намоз охирида саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиши лозим бўлади. Саждаи саҳв қилган бўлса, қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳалол_ҳаром
📹 Музлаган балиқни еса бўладими?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#ҳалол_ҳаром
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 2 октябрь жума
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 2 октябрь жума
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Жаннат дарвозасидан кириб олинг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
📹 Жаннат дарвозасидан кириб олинг
@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА КУНИ АДАШИБ ПЕШИН ЎҚИБ, КЕЙИН ЖУМА НАМОЗИГА ҚАТНАШИШ?
#намоз
❓ 2251-САВОЛ: Жума куни эсимдан чиқиб пешин намозини 12:30 да ўқидим, кейин жума куни эканини эшитиб, жума намозига бордим. Пешин намозим нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ўқилган пешин намози нафлга айланиб қолади. Фиқҳий манбаларимизда жума намозига чиқа олмайдиган бемор одам жума куни пешин намозини ўқигандан кейин ўзида енгилликни ҳис қилиб, жума намозига борса ва имом билан жума намозини адо этса, ўқиган пешин намози нафлга айланиб қолади, дейилган. Сизнинг ҳолатингиздаги пешин ҳам шу ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube👍 Instagram👍 Facebook👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА✅ УЛАШИНГ🗣
#намоз
❓ 2251-САВОЛ: Жума куни эсимдан чиқиб пешин намозини 12:30 да ўқидим, кейин жума куни эканини эшитиб, жума намозига бордим. Пешин намозим нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ўқилган пешин намози нафлга айланиб қолади. Фиқҳий манбаларимизда жума намозига чиқа олмайдиган бемор одам жума куни пешин намозини ўқигандан кейин ўзида енгилликни ҳис қилиб, жума намозига борса ва имом билан жума намозини адо этса, ўқиган пешин намози нафлга айланиб қолади, дейилган. Сизнинг ҳолатингиздаги пешин ҳам шу ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАВОФНИ НИЯТ ҚИЛМАГАН ҲОЛДА КАЪБА АТРОФИДА АЙЛАНИШ
#тавоф
❓ 2252-САВОЛ: Баъзан Каъба атрофида етти марта айланиб, тавофни тугатгандан кейин ташқарига чиқиш учун одамлар билан бирга бир марта айланишга тўғри келиб қолади. Чунки орқага қайтиш имкони йўқ, тавоф қилувчилари орасидан чиқиб кетгунча ҳам анча юришга тўғри келади. Шу айланиш янги тавофга ўтиб қолиб, яна тавоф қилиш керак бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каъба атрофида тавоф ниятида айланишгина тавофни ҳақиқий тавофга айлантиради. Кимнидир қидириб ёки тавоф қилувчилар оқимидан чиқиб кетолмай айланиб юриш тавоф ҳисобланмайди. Чунки тавоф дуруст бўлиши учун ният қилиш лозим бўлади. Яъни Каъба атрофида нима мақсадда айланаётганини қалбан қасд қилмоғи керак. Фиқҳий китобларимизда зиёратчи Каъба атрофида ҳеч нарсани ният қилмасдан айланса, тавофга ўтмаслиги айтилиб, масалан, бир одам қарздорини қидириб ё душманидан қочиб айланса, тавофга ўтмайди, дейилган.
Шу сабабли, саволда айтилган ҳолатда тавоф нияти бўлмагани учун тавоф ҳисобланмайди ва уни тугатиб қўйиш зиммасига тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

#ғусл
📹 Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
🎙 Аббосхон домла Қосимов
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#ғусл
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 3 октябрь шанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 3 октябрь шанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ КИШИ ЭРИДАН РУХСАТСИЗ ҲАДЯ БЕРИШИ
#аёл
❓ 2253-САВОЛ: Шундай ҳадис ўқиб қолдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Аёл киши эрининг рухсатисиз ҳеч қандай ҳадя бериши жоиз эмас”. Шунга кўра аёл киши ўзининг топган маблағидан ҳам ҳадя, эҳсон қилиши мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл ўзи ишлаб топган, унга ҳадя ёки мерос қилинган молни эридан рухсатсиз ҳам ҳадя ё эҳсон қилиши мумкин. Бу ҳолатда эридан рухсат олишга мажбур бўлмаса-да, одоб юзасидан эрига маслаҳат солиб қўйиши тавсия этилади. Зеро, эр ҳам, хотин ҳам оилавий ишларни бир-бирлари билан маслаҳатлаб қилишлари орқали оиладаги тотувликни таъминлайдилар. Саволда сўралган ҳадис эса аёл киши эрининг молидан ҳадя берадиган ҳолатга тегишлидир. Чунки эрнинг маблағи аёлнинг қўлида омонат бўлиб, ундан берухсат фойдаланиши тақиқланади. Валлоҳу аълам.

2026/1448 | 4 октябрь якшанба