FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 5 Сентябрь жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

📹 Муқаддима

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТИРИК ҲАЙВОНДАН КЕСИБ ОЛИНГАН АЪЗОНИ ЕЙИШ
#ҳайвон

❓1840-САВОЛ: Зотдор қўйимиз бор. Думбаси катталиги учун кестирмоқчи эдик. Ветеринар ошиқчасини операция қилиб, кесиб берар экан. Ҳайвон тирик бўлади ва яна яшаб кетади. Бисмиллаҳни айтиб кесиб беради. Думбанинг кесилган қисмини ейиш ҳукми нима бўлади?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тирик ҳайвондан кесиб олинган аъзони, гарчи бисмиллаҳ айтиб кесган бўлса ҳам ейиш ҳалол эмас. Чунки Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар туяларнинг ўркачларини ёрар ва қўйларнинг думбасини кесиб олар эдилар. Бас, у зот: “Тирик ҳолдаги ҳайвондан кесиб олинган нарса, ўлимтикдир, ейилмайди”, дедилар". (Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📹 Ариқларни тўсиб олишлари тўғрими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 6 Сентябрь шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
«Албатта, мен яхши хулқларни тамомига етказиш учун юборилдим».

📚Имом Аҳмад ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БОМДОД ВАҚТИДА ҚАЗО НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓1841-САВОЛ: Бомдодга масжидга келганимда жамоат ўқилишига орада вақт бўлса, бугунги бомдоднинг суннатини ўқишдан олдин олдинги бомдоднинг қазоларини ўқиса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича қазо намозларни ўқиш мумкин. Чунки бу вақтда бомдоднинг суннатидан бошқа нафл ўқиш мумкин эмас, холос, аммо қазо бўлган намозларни ўқиш жоиз.
Лекин қазо намозларни бомдод вақтида ва асрдан кейин масжидда, одамлар олдида ўқимасликни тавсия қилинади. Агар ўқимоқчи бўлса, уйида ёки масжиднинг одамлар кўрмайдиган жойида ўқигани яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#chatgpt

📹 Диний саволларни chatgpдан сўраш тўғрими?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 7 Сентябрь якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Порлаган нур (2-қисм)
"Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ" туркум суҳбати

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭРНИНГ МАОШИНИНГ МАЪЛУМ ҚИСМИНИ МАҲРГА БЕРИШ
#маҳр

❓1842-САВОЛ: Хотин эрининг иш ҳақининг 10% ни ҳар ойда беришини маҳр сифатида сўради. Бу маҳр ҳисобига ўтадими? Агар бу нарса маҳр ҳисобланса, эр вақтинчалик ишсиз бўлган даврда қандай йўл тутади?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда маҳрнинг миқдори аниқ ва маълум бўлиши шарт. Эрнинг келажакда оладиган ҳар ойлик иш ҳақининг муайян фоизини маҳр қилиб белгилаш дуруст эмас. Чунки никоҳ ақди пайтида эрнинг ҳар ой қанча маош олиши, бу маошнинг давомийлиги ва умумий миқдори номаълумдир. Бу эса маҳрдаги ноаниқликка олиб келади. Шу боис бундай кўринишдаги маҳрга келишиш мумкин эмас. Агар шу кўринишдаги маҳрга келишиб қўйилган бўлса, аёлга маҳри мисл берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#мўмин

📹 Ҳомиладорликдан сақланиш жоизми?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
#Хусуф
🌔 ОЙ ТУТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

📢 Бугун 7 сентябрь куни Ер юзи аҳолиси астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин.

✨ Ой тутилиши — Аллоҳ таолонинг қудратидан далолат қилувчи улкан ҳодисадир. Динимиз бу каби ҳолатда мусулмон кишини ибодат ва дуога ундайди.

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими ёки туғилиши сабаб тутилиб қолмайди. Агар улар тутилса, очилгунга қадар намоз ўқинглар ва дуо қилинглар” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ушбу ҳадисга кўра, ой тутилганда ҳар ким ўзи ёлғиз ҳолатда хусуф (Ой тутилиш) намозини ўқиши суннат амал ҳисобланади.

🕌 Хусуф намози қандай адо этилади?
▪️ Ушбу намоз икки ракат нафл намоз бўлиб, унда хоҳлаган сурани зам сура қилиш мумкин.
▪️ Намоз махфий (овоз чиқармасдан) ўқилади.
▪️ Узун сураларни зам сура қилиш афзал ҳисобланади.
▪️ Намоздан кейин токи ой очилиб кетгунча дуо қилиб турилади.

📚🌙 Ой тутилишининг ҳикмати
Бундай улкан ҳодисалар инсонга Аллоҳнинг қудрати ва Қиёмат воқеаларини эслатиши учун юборилган. Шундай экан мўмин киши бундай ҳолатдан ибрат олиб, дунё ҳаёти ўткинчи эканини, Қиёмат воқеалари эса шубҳасиз содир бўлишини ёдга солиши, ўзини ҳисобга тортиб, гуноҳларидан тийилиши, хайрли амалларда пешқадам бўлишга интилиши лозим.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 8 Сентябрь душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ на бирор анбар, на бирор мушк ва на бирор нарса мутлақо ҳидламадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра майинроқ бирор нарса, на бирор ипак ва на бирор шойига ҳеч қачон қўлим тегмаган".

📚Имом Муслим ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Муборак таваллуд (3-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​БУ ҲОЛАТДА НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?
#намоз

❓1843-САВОЛ: Уйимдан Тошкентдаги манзилимгача иккита йўл бор. Бири 90 км дан ортиқ, бошқаси эса 80 км атрофида чиқади. Бу ҳолатда намозимни қандай ўқийман? У ерга икки ҳафтага бораман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тошкентга икки ҳафтага борсангиз қайси йўлдан боришингизга қараб ҳукм турлича бўлади. Агар 90 км дан ортиқ чиқадиган йўлдан борсангиз, қаср қилиб, 80 км атрофидаги йўл орқали борсангиз, тўлиқ қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 9 Сентябрь сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Сут онанинг танланиши (4-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ТАЯММУМ БИЛАН ЖАНОЗА ЎҚИШ
#таяммум

❓1844-САВОЛ: Жаноза намозида вақт етмагани учун уни таяммум билан адо этди. Сўнгра бошқа жаноза келтирилди. Бу жаноза учун яна таяммум қиладими ёки олдинги таяммуми кифоями?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жанозага ҳозир бўлган бетаҳорат киши таҳорат олгунга қадар жаноза тугаб қоладиган бўлса, таяммум қилиб намозга қўшилаверар эди. Чунки жаноза намози бошқа намозлар каби жамоатдан сўнг ҳар ким ўзи ўқиб оладиган намоз бўлмагани учун уни таяммум билан адо қилишга рухсат берилган.
Бир киши рухсат берилган ўринда таяммум билан жаноза намозини ўқиган эди. Шу ерга яна бир бошқа жаноза олиб келинди. Мазкур одам таҳорат олиш учун фурсати бўла туриб, таҳорат олмаса ва қолган вақт таҳорат олиш учун етмайдиган даражада кам қолган бўлса, қайта таяммум қилади. Агар таҳорат олишга умуман фурсати бўлмаган бўлса, аввалги жанозага қилган таяммуми билан кейинги жанозани ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar