FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
​​СОЧНИ СОТИШ ВА АЙИРБОШЛАШ ҲУКМИ

❓1845-САВОЛ: ҳозирда маҳаллаларда аёлларга сочларини турли хил уй анжомларига айирбошлашни таклиф қилиб юрувчилар учраб қоляпти. Улар билан шундай айирбошлашни қилиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзи каби мукаррам ва бебаҳо ҳисобланади. Уларни сотиш ёки бирор нарсага айрибошлаш мумкин эмас. Шунинг учун соч бериб, эвазига олган нарсасидан фойдаланиш ҳалол бўлмайди. Динимиз инсонларга соч, тук, тирноқ каби нарсаларни кўмиб қўйишга буюрган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ 🟢4-сон

📚 ФИҚҲ ИЛМИ ВА ФАҚИҲНИНГ ФАЗИЛАТИ

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


▶️ 1-сон🟢2-сон 🟢3-сон

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 10 Сентябрь чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлар*ни зиёрат қилар, уларнинг болаларига салом бериб, уларнинг бошларини силар ҳамда уларнинг ҳаққига дуо қилар эдилар".

📚Имом Насоий ривоят қилган.

* Ансорлар — Мадинаи Мунавваралик саҳобалар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#қарз

📹 Қарзни қайтаришда банк хизматини
қўшиб ташлаш керакми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА СОХТА ОБУНАЧИЛАР ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1846-САВОЛ: Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда сунъий обуначи, сунъий ёқтиришлар (лайк), сунъий изоҳ (комментария) кабиларга ўхшаш сохта кўринишлар орқали даромад қилиш қанчалик тўғри? Бу саволга жавоб шу соҳада даромад қилаётган кўплаб блогерлар учун жуда зарур. Эътиборсиз қолдирманг илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда ушбу мавзу энг долзарб масалалардан бўлиб қолди. Агар кимдир сохта обуначилар, сохта лайклар, сохта изоҳлар ёрдамида ўзини машҳур қилиб кўрсатмоқчи бўлса ёки шу асосда реклама қабул қилмоқчи ёки бирор шартнома тузмоқчи бўлса, бу одамларни алдаш, ёлғончилик бўлади. Масалан, кимдир 100 минг ёки 200 минг обуначим бор дейди ва шу орқали реклама хизматини таклиф қилади, аслида эса бунча миқдорда ҳақиқий обуначи унда мавжуд бўлмайди. Яна кимдир фалон миқдордаги обуначиси бор профиль ёки канал сотилади дейди, ҳақиқатда эса унинг обуначилари реал мавжуд бўлмаган сохта профиллар ёки ботлардан иборат бўлади. Яна бир бошқаси эса ўз маҳсулотини мақтаб, сохта шарҳлар ёздиради. Шунингдек, улар орасида юқорида айтганимиз каби, шунчаки машҳур бўлиш ва обрў-эътибор учун қиладиганлари ҳам топилади. Қайси бири бўлишидан қатъий назар, бу ишларнинг бирортаси ҳам жоиз эмас. Зеро Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 188-оятида шундай дейди: “Қилмаган нарсаларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг. Уларга аламли азоб бор”.
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бизни алдаса, биздан
(мусулмонлардан) эмас”, деганлар”.

Сохта обуначилар, сохта шарҳлар ва сохта лайклар туфайли, интернет оламида ҳалол рақобат муҳитига путур етади, фойдали контент тайёрлайдиган блогерларга зарар бўлади, реклама берувчилар ва мижозлар алданади. Буларнинг ҳаммаси эса зулмдир, зулм эса шариатимизда энг катта гуноҳлардан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз #азон

📹 Намозни ўрта ёки охирги вақтида ўқиганда
азон айтиладими?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 11 Сентябрь пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Яқинлар вафоти (5-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​САЖДАДА КАФТЛАРНИНГ ЎРНИ
#намоз

❓1847-САВОЛ: Намозда сажда қилишда қўлларни қандай қўйган тўғри? Бош бармоқлар қулоқлар тўғрисида туришими ёки елка тўғрисида туришими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саждада қўлларнинг бош бармоқларини қулоқлар тўғрисига қўйиш суннатдир. Чунки бунда тирсакларни биқиндан узоқ тутиш ҳолатини мукаммалроқ адо этиш осонлашади. Бундай қилиш эса эркаклар учун суннат эди ва шунинг учун ҳам қулоқлар тўғрисига қўйиш афзалроқ дейилган.
Аллома Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор” китобида бундай дейди: (Мусаннифнинг "икки кафти орасига" деган сўзи), яъни икки бош бармоғи икки қулоғининг тўғрисида бўладиган тарзда (сажда қилади демакдир)... Муҳаққиқ Ибн Ҳумом... дейдилар: ҳар иккиси (қулоқ тўғрисига ва елка тўғрисига қўйиш) ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ворид бўлгани учун суннат, бироқ, биринчиси (бош бармоқларни қулоқлар тўғрисига қўйиш) афзалроқдир, чунки у суннат бўлган (тирсакларни биқиндан) узоқ тутиш амалини мукаммалроқ адо этишга имкон беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БИР АЗОННИ ИККИ КИШИ АЙТИШИНИНГ ҲУКМИ
#намоз #азон

❓1848-САВОЛ: Бир киши азон айтаётиб, ярмига етганида тугата олмай, тўхтаб қолди. Кейин бошқа одам давом эттириб кетди. Шу азоннинг ҳукми нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муаззин азон айтаётиб, бирор сабаб туфайли охиригача айтолмай, тўхтаб қолса, бошқа одам азонни бошидан бошлаб айтади. Биринчи муаззин келган жойидан давом эттирса, азон айтилмаган ҳисобланади. Бу ҳолат намозга путур етказмаса-да, унинг бир суннати тарк бўлишига олиб келади.
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
أنه إذا عرض للمؤذن ما يمنعه عن الإتمام وأراد آخر أن يؤذن يلزمه استقبال الأذان من أوله إن أراد إقامة سنة الأذان، فلو بنى على ما مضى من أذان الأول لم يصح فلذا قال في الخانية: لو عجز عن الإتمام استقبل غيره. اهـ. أي لئلا يكون آتيا ببعض الأذان.
“Муаззинга азонни охиригача етказиб қўйишига тўсқинлик қилувчи монеъ рўй бергани учун азон айтмоқчи бўлган бошқаси азон суннатини адо этишни хоҳласа, уни бошидан бошлаши лозим бўлади. Агар биринчи муаззин келган жойидан давом эттирса, жоиз бўлмайди. Шунинг учун "Хония"да бундай дейилган: "Агар биринчиси охирига етказа олмаса, кейингиси бошидан бошлайди". Яъни, азонни тўлиқ айтмаган бўлиб қолмаслик учун (бошидан бошлайди)”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Қазо намозига такбир айтиладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 12 Сентябрь жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Оғир жудолик (6-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚОРАМОЛ ЗАКОТИ
#закот

❓1849-САВОЛ: 40 та ёки ундан зиёд қорамоли бўлган одам закот берадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби қорамолларнинг боқилиш шакли ва мақсадига қараб фарқли бўлади. Агар уларнинг сони ўттизтадан ошса ва йилнинг аксар қисмида яйлов ва далаларда ўтласа, улардан битта бир ёшга тўлиб, иккинчи ёшга ўтган эркак ёки урғочи бузоқ закотга берилади. Агар шу турдаги қорамоллар сони 40 тадан 59 тагача бўлса, улардан бир дона икки ёшга тўлиб, учинчи ёшга ўтган новвос (буқача) ёки ғунажин закотга берилади. Агар қорамоллар сони олтмиштага етса, иккита бир ёшли бузоқ, етмиштага етса, битта бир ёшли билан яна бир дона икки ёшли қорамол закотга берилади. Бундан зиёд бўлса, шу шаклда давом этиб кетаверилади.
Агар мазкур қорамоллар тижорат ниятида сотиб олинган бўлса, ададининг аҳамияти йўқ, балки қийматига қаралади. Агар қиймати закот нисобига етса, умумий қийматининг қирқдан бири закот сифатида берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​СУШИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1850-САВОЛ: Японларнинг суши номли машҳур таоми бор. Унинг таркиби асосан денгиз ўтлари, хом балиқ ва гуручдан иборат бўлар экан. Шуни истеъмол қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазкур таом саволда айтилган уч нарсадан таркиб топган бўлса, ейиш мумкин. Аммо бошқа маҳсулотлар, гарчи оз бўлса ҳам қўшилса, уларнинг ҳалол ёки ҳаром эканига қараб, таомнинг ҳукми ҳам ўзгаради. Гуруч ҳалол экани барчага маълум. Ўт-ўланлар ҳам агар инсон саломатлигига зарар қилмаса, ҳалол. Ҳалол ҳайвоннинг гўштини хом ҳолатида ейишга ҳам монелик йўқ.
Лекин унинг тиббий жиҳатдан инсон саломатлигига зарари аниқланган бўлса, зарарнинг жиддийлигига қараб, ейиш макруҳ ёки ҳаром даражасигача чиқиши мумкин. Чунки шариатда инсон саломатлигига зарар берадиган нарсаларни истеъмол қилиш тақиқланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 13 Сентябрь шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Ёрқин аломат (7-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​НАМОЗДА ТИШ ОРАСИДА ҚОЛГАН ОВҚАТ ҚОЛДИҒИНИ ЮТИШ
#намоз

❓1851-САВОЛ: Намозда ейиш ва ичиш намозни бузади дейилган. Мисол учун тишлар орасида қолиб кетган нон ушоғи ёки гўштни ютиб юбориш намозни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фақиҳлар тишлар орасида қолиб кетган нўхат ва ундан каттароқ ҳажмдаги таом қолдиқларини ейиш ёки ютиб юбориш намозни бузишини таъкидлаганлар.
Демак, тишлар орасида қолиб кетган қолдиқнинг ҳажмига қаралар экан. Агар у камида ўртача нўхатдек бўлса, намозни бузади, ундан кичик бўлса, бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 14 Сентябрь якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar