📢 #Эълон #китоб
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр этилган китоблар рўйхати билан танишинг.
📚 “Фатволар тўплами I жуз”
📖 “Фатволар тўплами II жуз”
📚 “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”
📖 “Таҳоратга оид фатволар”
📚 “Намозга оид фатволар”
📖 “Рўзага оид фатволар”
📚 “Қурбонлик ва жонлиқ сўйишга оид фатволар”
🔗 Улашинг: @diniysavollar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#закот
❔ Сотиш мақсадида яйловда боқиладиган ҳайвонларнинг закоти
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
✅ Улашинг: @diniysavollar
#закот
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЗАМЗАМ СУВИНИ ТИК ТУРИБ ИЧИЛАДИМИ?
#замзам
❓1856-САВОЛ: Замзам суви ҳақида турли гаплар эшитамиз, баъзилар уни тик туриб, бошқалар эса ўтириб ичилади, дейишади. Шуни қайси бири тўғри эканлигига аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замзам сувини тик туриб ҳам, ўтириб ҳам ичиш жоиз. Ушбу ҳукм ҳаж ва умра амалларини қилиш давомида ҳам уйда ичилаётганда ҳам фарқсиздир. Бироқ машойихларимиз таҳоратдан ортган ҳамда замзам сувини тик туриб ичиш мустаҳаб дейишган. Яъни, тик туриб ичиш вожиб ёки суннат эмас. Шунинг учун тик туриб ичса, савоб бўлади, аммо қилмаса, гуноҳ бўлмайдиган амалдир.
Аллома Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Замзамни тик туриб ичишнинг сабаби шуки, замзам сувидан кўзланган мақсад тўйиб-тўйиб ичиш ва бу сувнинг баракаси тананинг барча аъзоларига етиб боришидир. Бу икки мақсадга тик туриб сув ичиш орқали эришилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

ЭҲРОМЛИ ҲОЛАТДА МАККАДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИШ
#Ҳаж_умра
❓1857-САВОЛ: Мен аёлим билан Мадинада эҳромга кириб, Маккага бордик. Етиб борганимизда умрани қилмай туриб аёлим узрли бўлиб қолди. Кейин мен умрани бажариб эҳромдан чиқдим. Аёлим эса ҳали ҳам эҳромда. У то пок бўлиб, умра қилгунича Тоифга бориб келсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳром ҳолатида Маккадан ташқарига чиқишга шаръан монелик йўқ. Бироқ эҳромда эканини ёдда тутиб, унда тақиқланган ишлардан ўзини тийиб туриши лозим. Лекин сиз эҳромдан чиққандан кейин мийқотдан ташқарига чиқаётганингиз учун қайтишда мийқотдан умрага эҳром боғлаб кирасиз. Аёлингиз эса аввалги эҳромидан чиқмагани учун қайта эҳромга киришининг ҳожати йўқ. Ўша ҳолида кираверади. Валлоҳу аълам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#насия
📹 Насия савдо шартлари қандай?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
#насия
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 20 Сентябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 20 Сентябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
Ҳаққа риоя – бандалик бурчи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Ҳаққа риоя – бандалик бурчи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИЙНА САВДОСИ
#савдо
❓1858-САВОЛ: Ўртоғим телефон олди-сотдиси билан шуғулланади. Айтиши бўйича баъзида одамлар келиб, насияга телефон олишар, кейин шу ернинг ўзида нақдга сотиб кетишар экан. Чунки уларга аслида телефон эмас, нақд пул керак бўлар экан. Кўпинча улардан сотган ўртоғимнинг ўзи қайта сотиб олар экан. Унинг шу иши жоиз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотувчи маҳсулотни насияга сотган нархидан кўра арзонроққа нақд кўринишда сотиб олишини шариатда ийна савдоси дейилади. Ушбу савдонинг ҳақиқий кўриниши қуйидагича: нақд пулга муҳтож бўлган одамга қарз берувчи топилмайди. Чунки улар одатда фойдасиз қарз бергилари келмайди. Устига фойда қўйиб бериш рибо бўлгани учун қўрқади. Шу боис у қарз бериш ўрнига нархи бир миллионлик телефонини насия савдо асосида бир миллион икки юз мингга таклиф қилади. Харидор айтилган нарх (1 200 000)га сотиб олгандан кейин сотувчининг ўзи уни нақдга бир миллионга қайтариб сотиб олади. Натижада қарз олувчи маълум муддатдан кейин бир миллион икки юз қилиб қайтариб бериши шарт бўлган бир миллион нақд пулга, қарз берувчи эса телефони ўзида қолишдан ташқари икки юз минг фойдага ҳам эга бўляпти.
Ўртоғингиз қилаётган савдонинг моҳияти ҳам ана шунинг ўзи. Шу боис дарҳол тавба қилиб, бу ишини тўхтатиши лозим. Чунки бу иш рибо ейишга ҳийла бўляпти.
Аммо харидор бир маҳсулотни насияга сотиб олиб, сотувчининг ўзи ёки унинг вакилига эмас, бошқа одамга нақдга, гарчи сотиб олганидан арзонроққа бўлса ҳам, сотиши мумкин. Агар сотувчининг ўзига сотадиган бўлса, у ҳолда олган нархига ёки ундан қимматроқ нархга сота олади. Валлоҳу аълам.

#умра
📹 Равзага кирмаса умраси тўлиқ бўлмайдими?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#умра
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 21 Сентябрь якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 21 Сентябрь якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Улардек бўлганда биласиз
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАБРИСТОНДАГИЛАР ҲАҚИГА КЕЧАСИ ДУО ҚИЛИШ
#дуо
❓1859-САВОЛ: Қабристон олдидан кечқурун ўтса, дуо қилмаслик керак, деб эшитдим. Аслида нима қилиш кераклигини тушунтириб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонда ётган мўмин мусулмонлар ҳақига дуо қилиш ёки уларни зиёрат қилиш маълум вақтларга чекланган эмас. Кечаси бориб бўлмайди ёки улар ҳақига дуо қилиб бўлмайди, деган гаплар асоссиздир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақиъ қабристонини кечаси зиёрат қилиб, у ерда дафн қилинганлар ҳақига дуолар қилганлар. Бу эса кечаси қабристонни зиёрат қилиш, улар ҳақига дуо қилиш мумкин эканини кўрсатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#дуо
❓1859-САВОЛ: Қабристон олдидан кечқурун ўтса, дуо қилмаслик керак, деб эшитдим. Аслида нима қилиш кераклигини тушунтириб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонда ётган мўмин мусулмонлар ҳақига дуо қилиш ёки уларни зиёрат қилиш маълум вақтларга чекланган эмас. Кечаси бориб бўлмайди ёки улар ҳақига дуо қилиб бўлмайди, деган гаплар асоссиздир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақиъ қабристонини кечаси зиёрат қилиб, у ерда дафн қилинганлар ҳақига дуолар қилганлар. Бу эса кечаси қабристонни зиёрат қилиш, улар ҳақига дуо қилиш мумкин эканини кўрсатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
📹 Қовоқ еса умри узаядими?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 22 Сентябрь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 22 Сентябрь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
❔ Отам кексайиб қолганлари учун намозда қиёмда турганларида бироз эгилиб турадилар. Бундай ўқиши туфайли намози бузилиб қолмайдими?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОҚ НОН ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1860-САВОЛ: Мен нонвойман. Оқ нондан қайтарилган, деб эшитиб қолдим. Биз биринчи сорт ун ишлатамиз, патир каби нонлар ёпамиз. Ҳаммаси оқ нонга киради. Бунинг ҳукми нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, китобларда келган оқ нон тегирмондан чиқаришда қайта-қайта элакдан ўтказиш орқали кепаклардан буткул холи қилинган, соф ва тоза ундан қилинган нондир. Қолаверса, ҳадисларда бундай нон ёпишдан ёки ейишдан қайтарилган эмас. Шунчаки, у ҳадисларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг ҳаёт тарзларини жуда ҳам содда бўлгани айтилган. Жумладан, нон ёпишлари ҳам жуда оддий бўлган. Улар буғдой ёки арпани янчиб, элакдан ўтказмасдан, ҳавода елпиш ёки пуфлаш йўли билан кераксиз нарсаларни олиб ташлашган ва шу ҳолида хамир қориб, нон пиширишган.
Бугунги тиббиёт ҳам кепакли нон (қора нон) истеъмол қилишни тавсия этади, чунки у ичак ва овқат ҳазм қилиш тизими соғлиғи учун фойдали бўлган элементларга бой ва қабзиятга қарши курашишга ёрдам беради.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу узоқ ўлкаларга волий (ҳоким)лар юбораётиб, турли ишлардан қайтарганлар. Шулар орасида оқ нон истеъмолини тақиқлаганлари ҳам мавжуд.
Аллома Тибий раҳимаҳуллоҳ бу тақиқдан мурод ҳою-ҳавасга берилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликдир, деганлар.
Ушбу маълумотлардан маълум бўладики, ҳозирги кунимизда нонвойлар ёпаётган нонларни еб бўлмайди, дейиш хато ҳисобланади. Сиз нонвой бўлсангиз, асосий аҳамиятни хамирга, унга қўшилаётган маҳсулотларнинг ҳалоллигига эътибор беринг ва ўз хизматингиз орқали халқимизнинг ҳалол луқма ейишига сабабчи бўлинг. Валлоҳу аълам.

БУЮРТМА КЕЧИКТИРИЛГАНИ УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1861-САВОЛ: Мен мебел буюртма қилгандим. Ўн млн сўмга ўн кунда тайёр қилиб беришга келишдик. Келишув вақтида мебелчи: “Агар ўн кунда тайёр қилиб беролмасам, ўтиб кетган ҳар бир кун учун 0,5% пулингизни қайтараман”, деди. Шу келишув тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Бирор нарса ясаб ёки қуриб беришни истисноъ савдоси дейилади. Сиз айтган шартнома ҳам мана шу савдо турига киради. Бу савдо турида бошқа келишувларда тақиқланган айрим шартларга рухсат берилган. Шулардан бири мазкур шартномада жаримага келишиб олишликдир. Фақат бу жарима адолатсиз равишда ҳаддан ошириб юборилмаслиги лозим. Шунинг учун уламолар “Истисноъ асосидаги битимларда “ишлаб чиқарувчи маҳсулотни буюртмачига топширишни сабабсиз кечга сургани учун пулидан камайтирилади”, деб жарима қўллаш шартини киритиш мумкин”, деганлар. ("Фиқҳул буйуъ" китоби). Валлоҳу аълам.

#фидя
📹 Отамнинг қолдирган намозлари учун фидя бераманми?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#фидя
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 23 Сентябрь сешанба