FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Улкан саодат (13-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#заклад

📹 Шариатда байбоши (заклад) масаласи қандай?
🎙 Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗДА БИТТА САЖДАНИ ТАРК ҚИЛИШ
#намоз

❓1862-САВОЛ: Имом охирги ракатда битта сажда қилган ва намоз охирида саждаи саҳв билан намозни тугатган. Шу намозни қайта ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қайта ўқиш лозим бўлади. Чунки битта саждани тарк этиш билан намоз бузилган ҳисобланади. Намозда иккинчи сажда ҳам биринчи сажда каби фарз ҳисобланади. Уни унутиб тарк этган киши намоз асносида эсига келганида бажариб қўйиши ва намоз охирида саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. Агар сажда қилмаса, намози бузилган ва қайта ўқиши керак бўлади. Саждаи саҳв қилишнинг ўзи билан тўғрилаб бўлмайди. Чунки саждаи саҳв унутиб тарк этилган вожиб амал учун қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КЎЧА ЕРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1863-САВОЛ: Мен қурилиш қиляпман. Шунга ҳаммом ва ҳожатхона чуқурини кўчага ҳеч кимга зарар қилмайдиган қилиб қуриб, уни кадастрдан ҳужжатлаштирсам, гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кадастр орқали ҳужжатлаштириб қилишингиз яхши, лекин асосий масала шуки, бу ерни ўзлаштиришингиз кўпчилик юрадиган йўлни тўсишингиз ёки торайтиришингиз ёки одамлар дам оладиган соя-салқин жойларни эгаллаб қўйишингизга олиб келмаслиги зарур.
Уламолар кўча каби омма фойдаланадиган жойларга ўзгаларга зарар етмайдиган қилиб соябон, айвон кабиларни қуришнинг зарари йўқ, дейишган. Бундан маълум бўляптики, кўчага бирор нарса қуришнинг жоиз ёки ножоиз экани мазкур нарсанинг одамларга зарар бериши ёки бермаслигига боғлиқ экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢5-сон

📚 ФАРЗИ КИФОЯ ИЛМИНИНГ ЗАРУРАТИ

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


▶️ 1-сон🟢2-сон 🟢3-сон 🟢4-сон

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 24 Сентябрь чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Абу Бакр - садоқат рамзи (14-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ОНА-БОЛА ҲАЙВОННИ СОТИШ
#савдо

❓1864-САВОЛ: Биз тарафларда она-бола ҳайвонни кўп ҳолларда умумий битта нарх қўйиб сотишади. Шу мумкинми? Ёки она-бола ҳайвонни сотаётганда онасига алоҳида ва боласига алоҳида нарх қўйиб сотиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки она-бола ҳайвонлар доналаб сотилувчи савдо моллари сирасига киради. Бу каби ҳар бир донаси бир-биридан фарқ қилувчи нарсаларнинг ҳаммасига умумий нарх қўйиб ҳам ёки ҳар бирига алоҳида нарх айтиб ҳам сотиш мумкин эканлигини фуқаҳоларимиз таъкидлаб ўтганлар. Зеро бу савдода сотилаётган буюм (она-бола мол) ҳам, уларга қўйилган умумий нарх ҳам маълум ва мазкур ҳолат низога олиб келмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#рўза

📹 Каффорат рўзаси қандай тутилади?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 25 Сентябрь пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Жажжи Фотиманинг жасорати (15-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

🎞 2025 йил 25 сентябрь, пайшанба куни
⏰ соат 19:00 дан бошлаб

🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 11-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Саиджамол домла Масайитов иштирокида жонли эфирга узатилади.


🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).

📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!


✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚУРЪОННИ УНУТИШНИНГ ГУНОҲИ

❓1865-САВОЛ: Бир ҳадисда Қуръони каримни ёд олиб, кейин уни унутиб юборса, қаттиқ гуноҳкор бўлиши ҳақида ўқидим. Унутиб юборишни қандай тушунамиз?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда Қуръони каримни унутишнинг гуноҳ экани ҳақида ҳадислар келган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳатто киши масжиддан чиқариб ташлаган хас-чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Яна бир ҳадис Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб, сўнг уни унутиб юборса, қиёмат куни Аллоҳ таолога қўли кесик ҳолда йўлиқади», дедилар.
Абу Довуд ва Доримий ривоятлари. Уламолар мазкур маънодаги барча ҳадисларни ўрганиб, ҳадисда қораланган унутишликдан мурод ўқиган ёки ёд олган сураларни мусҳафга қараб ҳам ўқий олмайдиган даражага тушиб қолишлик, деганлар.
Демак, мусулмон инсон доимий равишда Аллоҳ таолонинг каломини ўқиб туриши лозим бўлади. Ана шунда ҳадиси шарифда айтилган оғир гуноҳга йўл қўймаган бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса, кетиб қолади”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЕТКАЗИШ ХИЗМАТИДА ШАРТ ҚЎЙИШ
#савдо

❓1866-САВОЛ: Агар буюртма белгиланган муддатда етиб келмаса, етказиб берувчидан хизмат бепул бўлади, деб шарт қўйишим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз асосларидан бири ҳақ эгаларига ҳақларини тўлиқ адо этишдан иборат. Ишга ёлланган хизматчи ҳақини тўлашлик ҳам ана шундай адо этилиши шарт бўлган ҳақлардандир. Чунки ишчига ҳақ бермай ишлатиш зулм ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
"Аллоҳ таоло айтади: "Қиёмат куни уч кишига: менинг номим билан ваъда бериб, хиёнат қилган; ҳур одамни сотиб, пулини еган; ишчи ишлатиб, ундан тўлиқ фойдаланиб, ҳақини бермаганларга хусуматчи бўламан". (Имом Бухорий ривояти).
Етказиб берувчи ҳам буюртма асосида маҳсулотни етказиб берадиган ишчи ҳисобланади. Ишни бажаришда кечиккани учун унга ҳақ тўламаслик орқали уни ҳақидан мосуво қилиш асло мумкин эмас.
Агар ҳақнинг бир қисмини камайтириш шарт қилинса, масалан, шунча вақтда олиб келсангиз, 50 минг, ундан узоқ вақтда олиб келсангиз, 30 минг бераман деса ва етказувчи ҳам рози бўлса, бу келишув жоиз ҳисобланади.
Бундан ташқари, агар етказиб берувчи буни ўзи шарт қилса, яъни “шунча вақтда етказиб бера олмасам, пул олмайман”, деса, бу ҳам жоиздир. Бунда етказувчи ўз ҳақидан воз кечаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

🎞 2025 йил 25 сентябрь, пайшанба куни
⏰ соат 19:00 дан бошлаб

🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 11-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Саиджамол домла Масайитов иштирокида жонли эфирга узатилади.


🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).

📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!


✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 25.09.2025

😎 Youtube орқали томоша қилиш

📱 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Instagram орқали томоша қилиш

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
✅ ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (1 hour)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📹 Имоми Аъзам "Фиқҳул акбар" китобида
Қуръонни қандай таърифлаган?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 26 Сентябрь жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar