FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.14K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗ НАМОЗЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИШ
#намоз

❓1942-САВОЛ: Мен бир жойда фарз намозининг учинчи ва тўртинчи ракатида зам сура ўқилмайди, деб эшитдим. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай. Фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатларида зам сура ўқилмайди. Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади, холос. Зам сура ўқиб қўйса, танзиҳий макруҳ иш қилган бўлади. Вожиб, суннат ва нафл намозларнинг мазкур ракатларида эса, зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 24 ноябрь душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Тақводор ватанпарвар бўлади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УЗРЛИ ВАҚТДАГИ КИЙИМЛАР
#аёлларга_оид_масала
#намоз

❓1943-САВОЛ: Ҳайз кўрган пайтда кийилган кийимларни ҳайз тугаб, ғусл қилгандан кейин кийса бўладими? Уларни ювмасдан аввал кийиб намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз, нифос, жунублик каби нопокликлар ҳукмий нопоклик ҳисобланади. Шунга биноан ҳайз ҳолатида кийилган кийимлар агар пок бўлса, яъни бирор нажосат тегмаган бўлса, ғуслдан кейин уларни ювмасдан қайта кийиш мумкин. Бу ҳеч шубҳасиз жоиз ва тўғри. Шу сабаб уларни кийиб ўқилган намоз ҳам ҳеч қандай макруҳликсиз адо топади. Чунки тананинг ҳукмий нопоклиги сабаб тоза кийимлар нопок бўлиб қолмайди. Агар сийдик, қон каби ҳақиқий нажосатлар теккан бўлса, уни ювиб поклаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДАМ ТУПРОҚ НИМА?
#жаноза

❓1944-САВОЛ: Мен қабристондаги дафн вақтида қабр учун ковланган тупроқдан бир ҳовучига дам солиб маййитнинг олдига ташланганига гувоҳ бўлдим. Уни "дам тупроқ" деб аташар экан. Бу борада динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда “дам тупроқ” деган нарса йўқ. Маййит қабрга қўйилиб, кўмилаётган маҳалда қилинадиган бошқа бир мустаҳаб амал бор. Бунда қабрнинг бош томонидан уч сиқим тупроқ олиб, унга ташланади. Бу амал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозага намоз ўқидилар, сўнг қабрга келиб, унинг бош томонидан уч ҳовуч тупроқ ташладилар” (Ибн Можа ривояти).
Фиқҳий манбаларда: биринчи ҳовучни ташлаганда ﴾مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ﴿ (Сизларни ундан яратдик) дейди. Иккинчисида ﴾وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ﴿ (унга қайтарамиз) дейди. Учинчисида ﴾وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴿ (ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз) [Тоҳа сурасининг 55-ояти] дейди, дейилган.
Кўриб турганингиздек, бу ерда гап тупроққа "дам уриш" ҳақида эмас, балки тупроқни ташлаш асносида ушбу оятларни тиловат қилиш ҳақида бормоқда. Бу мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо

📹 Бундай олди-берди қилишим гуноҳ эмасми?
🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 25 ноябрь сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ўз мақомини топган табаррук Қуръон
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАСБЕҲ НАМОЗИДАГИ РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИ
#намоз #тасбеҳ

❓1945-САВОЛ: Тасбеҳ намозини ўқиганимизда руку ва сажданинг тасбеҳларини ҳам айтамизми ёки шу намознинг махсус сондаги тасбеҳлари билан кифояланамизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, руку ва саждада дастлаб ҳамма намозларда айтиладиган тасбеҳ (“субҳана роббиял аъзийм” ва “субҳана роббиял аълаа”)лар айтилади, ундан кейин махсус тасбеҳ (“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳа илаллоҳу валлоҳу акбар”) айтилади. Рукудан самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ деб тургандан кейин ҳам аввал “роббана лакал ҳамд”ни айтиб, кейин тасбеҳларни айтади.
Умуман олганда тасбеҳ намози бошқа намозлар билан бир хил. Яъни бошқа намозларда айтиладиган барча зикрлар бу намозда ҳам айтилади, орадаги фарқ шуки, тасбеҳ намозида қўшимча махсус тасбеҳлар ҳам айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СОҲИБИ УЗР ҲАР НАМОЗ УЧУН КИЙИМ АЛМАШТИРАДИМИ?
#намоз #соҳиби_узр

❓1946-САВОЛ: Узлуксиз бавл томиб турадиган соҳиби узр ҳар бир намоз учун кийимини ҳам алмаштириши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда сийдик қанча муддатда чиқаётганига қаралади. Агар намоз ўқиб бўлгунича бир неча томчи сийдик чиқиб, намозга монелик қиладиган даражада кийимга тегса ва узри йўқолгунича ҳар намозда шу ҳол такрорланаверадиган бўлса, бу кийимни алмаштириш шарт эмас.
Агар бавл тез-тез эмас, балки вақти-вақти билан келиб турса, бу ҳолатда кейинги намозда бошқа пок кийим кийиб ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#пайпоқ

📹 Пайпоқларга масҳ тортишнинг ҳукми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 26 ноябрь чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Тақвони нотўғри тушуниш оқибати
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХУФТОНДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН НАФЛ НАМОЗ
#намоз

❓1947-САВОЛ: “Мухтасарул виқоя” китобида Аср ва Хуфтон намозларидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш мустаҳабдир”, дейилган экан. Бу гапнинг далили борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабида ёритилган масалалар, хусусан, ибодатга оид масалаларнинг далиллари бор. Буни айрим манбалар зикр қилган бўлса, “Мухтасарул виқоя” каби ихчам шаклда ёзилган китоблар келтирмаган.
Мухтасарул виқоя китобини шарҳлаган олимлардан бири Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ибора остида қуйидаги ҳадисни зикр қилганлар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким хуфтондан олдин тўрт ракат (нафл) намоз ўқиса, гўёки ўша кечасини таҳажжуд билан ўтказгандек бўлади. Ким уларни хуфтондан кейин ўқиса, гўёки қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек (савобга эга) бўлади", дедилар”.
Саид ибн Мансур раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни "Сунан"ида ривоят қилган. Имом Насоий раҳимаҳуллоҳ уни Каъб розияллоҳу анҳу сўзларидан, имом Байҳақий эса Оиша розияллоҳу анҳо сўзларидан ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲРОМ ВАҚТИДА ҚУРИГАН ТЕРИНИ ОЛИБ ТАШЛАШ
#Ҳаж_умра

❓1948-САВОЛ: Мадинада умрага эҳром боғлаб, Маккага кетаётганимда беихтиёр қўлимдаги қуриб қолган терини юлиб олдим. Кейин лабим қуруқшаб ёрилгани учун ундаги терини ҳам юлиб олдим. Бу ишим сабабли менга бирор жарима лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда жарима тўлаш лозим бўлмайди. Эҳром вақтида тирноқ олиш жаримага сабаб бўлар эди. Бироқ ўзи синиб қолгани сабабли ўрнашиб тура олмайдиган ҳолга келиб қолган тирноқни узиб ташласа, ҳеч қандай жарима лозим бўлмаслиги маълум. Инсондаги терининг ҳукми ҳам шундай. Яъни, қуриб қолиб, унинг остидан бошқа тери чиқаётган бўлса ва қуриганини узиб ташланса, жарима вожиб бўлмайди. Чунки бу терида ўсувчанлик қобилияти йўқолган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📹 Ишхонада тушликдан қолган нонларни уйга олиб кетса бўладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 27 ноябрь пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Оиладаги тақво-саодат калити
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#хабар #Иордания
📣 ЎЗБЕКИСТОН ВА ИОРДАНИЯ ФАТВО МАРКАЗЛАРИ
ИЛМИЙ ҲАЙЪАТИ ТУЗИЛДИ


🗓 Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот жаноблари билан учрашув ўтказдилар.

🤝 Мулоқот давомида икки идора фатво марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

📘 Хусусан, фатво мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши, замонавий шаръий масалаларда қўшма фатволар ишлаб чиқиш, фатво бериш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек, доимий илмий мулоқот ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.


🕌 Учрашувда Иордания бош муфтийси юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби улуғ муҳаддис ва мутакаллимларнинг ислом цивилизацияси ривожидаги беқиёс ўрнига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон уламоларининг илмий мероси бутун мусулмон олами учун улкан муҳим манба эканини таъкидлади.

✅ 📑 Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

⏺🇺🇿🤝🇯🇴 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Иордания Фатво маркази ўртасида илмий ҳайъат ташкил этилди. Ушбу ҳайъат замонавий масалалар бўйича фатво тайёрлаш, илмий таҳлиллар ўтказиш ва методологик қўлланмалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

⏺📜 Ижтимоий-диний муаммолар ҳамда долзарб масалалар юзасидан биргаликда фатво ишлаб чиқади ва жамоатчиликка эълон қилади.

⏺🌐📚 Икки мамлакат фатво марказларининг илмий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш мақсадида фатволар, жума тезислари ва илмий нашрларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда уларни кенг оммага етказиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.

ℹ️ Маълумот учун:
Иордания Фатво маркази 1921 йилда ташкил этилган бўлиб, мусулмон мамлакатлари орасида фатво масалаларини тизимли равишда тартибга солган илк муассаса ҳисобланади. Марказ замонавий ҳаётда юзага келаётган янги шаръий масалалар бўйича фатволар эълон қилади ва фатво бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM