FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 22 сентябрь сешанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Саккиз эшик хушхабари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
МАККАГА ҚАЙТАЁТГАНДА ЭҲРОМГА КИРИШ ШАРТМИ?
#эҳром

❓ 2239-САВОЛ: Мен уч ойдан бери Маккада яшаяпман. Виза учун бир кунга бошка давлатга бориб келишим керак. Маккага кайтишимда умра ниятисиз келсам бўладими ёки умра килиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, Маккага умрага эҳром боғлаган ҳолда киришингиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло Маккаи Мукаррамага бир қанча хусусиятлар ато этган. Шулардан бири Мийқот ташқарисидан Маккага кирмоқчи бўлган инсон умра ёки ҳажга эҳром боғлаб кириши лозимдир. У хоҳ Маккада яшайдиган одам бўлсин, хоҳ ташқаридан борган одам бўлсин, фарқи йўқ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мийқотлардан фақат эҳром билан ўтинглар” деб буюрганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган).
Шунга биноан Маккада яшаётган одам чет давлатга чиқса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲОЖАТДАН ЧИҚИБ, “ҒУФРОНАКА” ДЕЙИШ ҲАҚИДА
#одоб

❓ 2240-САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққандан сўнг нега “Ғуфронака” деганлар. У зот ҳам инсон бўлганлар, бошқалар қатори еб ичганлар, ҳожатга борганлар. Ҳожат чиқариш айб бўлмаганку. Шундай экан, нега истиғфор айтганлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم إِذَا خَرَجَ مِنَ الْخَلَاءِ قَالَ غُفْرَانَكَ
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида “Ғуфронака (Мағфират қилгин)”, дер эдилар” (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Ҳожатдан чиққанда истиғфор айтишнинг сабаби ҳожат чиқариш айб иш бўлгани учун эмас, балки бунинг бошқа сабаби бор. Муҳаддис уламолар бу борада икки хил сабаб зикр қилинган:
Биринчиси: У зот Аллоҳнинг зикридан вақтинча тўхтаб қолганликлари учун истиғфор айтганлар. Чунки у зот ҳожат пайтидан бошқа барча ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар.
Иккинчиси: Банда истеъмол қилган таом ва ичимликлар унинг ҳалқумидан осон ўтиб кетиши, тананинг улардан озуқа олиб, ортиқча чиқиндилари ташқарига чиқариб кетиши Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидир. Инсон қанча ҳаракат қилмасин, ана шу неъматларнинг ҳақиқий шукронасини тўла-тўкис адо этиб беролмайди.
Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу неъматларнинг шукрини етарлича адо қилолмаганларини тан олиб, Аллоҳдан мағфират сўраганлар ва бизга ҳам шуни ўргатганлар (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Шунингдек, ҳожатхонадан чиққандан кейин бошқа ривоятда келган дуони ўқиш ҳам мумкин: “Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба аннил аза ва афааний” (Имом Насоий "Сунанул кубро"да ривоят қилганлар).
(Дуонинг маъноси: Мендан озорни кетказган ва менга офият берган Аллоҳга ҳамд бўлсин). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳалол_ҳаром

📹 Қайси қушларнинг гўшти ҳаром қилинган?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 23 сентябрь чоршанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Яхшиликларнинг боши
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
ЖОЙ ТОРЛИГИ САБАБ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНА ОЛМАСЛИК
#қибла

❓ 2241-САВОЛ: Мен машина тузатиш билан шуғулланаман. Иш жойимдаги хона жуда торлиги ва ичида стол ҳамда турли жиҳозлар борлиги сабабли, қиблага юзланиб намоз ўқисам, руку ва саждани тўлиқ бажаришга жой етмайди.
Аммо қибладан 90 градус  бошқа тарафга бурилсам, бу томон кенгроқ бўлгани учун руку ва саждаларни бемалол, тўлиқ адо эта оламан. Ҳозир ишхонада намозларни шундай ўқияпман.
Шундай тор шароитда руку ва саждани тўлиқ адо этиш учун қибладан 90 градус бурилиб намоз ўқиш мумкинми? Ёки руку ва саждани тўлиқ бажара олмасам ҳам, албатта қиблага юзланишим шартми? Агар қиблага юзланиш шарт бўлса, бундай тор жойда руку ва саждани қандай адо этаман?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибладан 90 градусга бурилиб, бошқа томонга қараб намоз ўқиш жоиз эмас ва бундай ўқилган намоз дуруст бўлмайди. Намозда қиблага юзланиш намознинг асосий шартларидан биридир. Фуқаҳоларимиз таъкидлайдиларки, киши қибла йўналишини биладиган ҳолатда, беузр қибладан 45 даража ёки ундан ортиқ бурилса, унинг намози бузилади. Руку ва саждани бемалол қилиш мақсадида қибладан тўлиқ ён томонга бурилиш шаръан узр ҳисобланмайди.
Агар жой тор бўлса, хонадаги стол ёки бошқа буюмларни бироз суриш керак ёки бошқа жойда ўқиш лозим. Хонани ўзгартириш ёки столни суришнинг умуман иложи бўлмаса ҳам барибир қиблага юзланиб турасиз.
Шу вақтгача қибладан 90 градус бурилиб ўқилган намозлар қиблага юзланиш шарти бажарилмагани сабабли дуруст бўлмаган. Шунинг учун ўша намозларнинг тахминий бўлсада ададини ҳисоблаб, қазосини ўқиб қўйишингиз лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАСЖИДДА ОДАМЛАР ОРАЛАБ ОЛДИНГА ЎТИШ
#масжид

❓ 2242-САВОЛ: Масжидга кирган намозхон одамлар оралаб олдинга ўтиши макруҳми? Масжидда кишилар елкасидан ошиб ўтманглар, деган маънода ҳадис бор экан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу маънода ҳадис бор.
عَنْ أَبِى الزَّاهِرِيَّةِ قَالَ: كُنَّا مَعَ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ صَاحِبِ النَّبِىِّ ﷺ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَجَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ بُسْرٍ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَالنَّبِىُّ ﷺ يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ النَّبِىُّ ﷺ: اجْلِسْ، فَقَدْ آذَيْتَ
“Абу Заҳириядан ривоят қилинади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу билан жума куни бирга эдик. Шу пайт бир киши одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтиб келди. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу бундай дедилар: “Жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир киши одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтиб келди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўтир, батаҳқиқ, озор бердинг”, деб айтдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Уламолар шу ва шу маънодаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб, одамлар орасидан хатлаб аввалги сафларга ўтиш икки шарт билан жоиз бўлади, деганлар. Бири бошқаларга озор бермаслик, иккинчиси имом ҳали хутбага чиқмаган бўлиши. Шунингдек, бу фақат жума намозига хос эмас, бошқа намозларда ҳам одамларга озор берадиган бўлса, олдинги сафга ўтиш мумкин эмас.
Агар аввалги сафларда бўш жой бўлиб, одамлар уни тўлдирмасдан орқа сафга ўтириб олган бўлсалар, кейин келганлар уларга озор бермасдан ўтиб олиши мумкин, фақат имом ҳали хутбага чиқмаган бўлсин. Бундан ташқари одамлар сафларда тарқоқ ҳолда ўтириб олган ва ораларида жой бўлса, шу орадан олдинги сафларга ўтиб олиш мумкин. Чунки бу ҳолатда бировга озор бериш топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#закот

📹 Иссиқхонадаги деҳқончилик закоти
🎙 Аббосхон домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 24 сентябрь пайшанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Силаи раҳм ижтимоий фазилат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

🎞 2026 йил 24 сентябрь, Пайшанба куни
⏰ соат 16:00 дан бошлаб

🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 55-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдуғофур домла Ниёзқулов иштирокида жонли эфирга узатилади.

🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).

📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!


✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИЖАРАНИ КЕЛАЖАК МУДДАТГА ТУЗИШ
#ижара

❓ 2243-САВОЛ: Савдо-сотиқда келажакка савдо қилиш жоиз эмаслигини ўқигандим, ижарада ҳам шундайми? Масалан, дала ҳовли(дача)ларга буюртма беришда фалон ойнинг фалон куни деб олдиндан келишиб, қисман пул ҳам бериб қўйилади. Бу ҳам келажакдаги муддат учун шартнома тузиш бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдодан фарқли ўлароқ ижарада келажакдаги муддат учун ижара шартномасини тузиш жоиздир. Бунда вақт ва нарх аниқ бўлиши лозим.
“Фатово Оламгирия” китобида: “Агар ижарани келажакдаги бир вақтга боғласа, масалан: “Бу уйимни сенга эртага ижарага бердим”, ёки шунга ўхшаш сўзларни айтса, жоиздир”, дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (48 minutes)
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 25 сентябрь жума

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ҳалол луқманинг таъсири
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar