Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.44K videos
29 files
7.24K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚИНГ


Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ШАРИАТ ЮЗАСИДАН НИМА ҚИЛИШЛИК КЕРАК?

CАВОЛ: Мен ҳозирда бўйдоқман, ёшим 23 да. Бомдод намозига турган пайтимда кўпинча уйқуда эҳтилом бўлиб қоляпман. Кейин қарасам бомдод намозига оз вақт қолган бўлади ёки намоз вақти кирган бўлади. Шундай вазиятда шариат юзасидан нима қилишлик керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агарчи намоз вақти чиқиб кетишига оз қолган бўлсада ғусл қилиб сўнг намоз ўқийди. Намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилишга улгурса, ғусл қилиб намоз ўқийди. Агар ғусл қилгунча вақт чиқиб кетса, намознинг қазосини ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤‍🔥1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Саид ибн Зайд вафотлари

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Туманларга янги бош имом-хатиблар тайинланди

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов Янгийўл тумани «Эски қовунчи» жоме масжидига жума намозига ташриф буюриб жамоатга «Ихлос сурасининг тафсири» мавзусида мавъиза қилиб берди.

Шу билан бирга, Янгийўл туманига янги бош имом этиб тайинланган Баҳодир домла Мадумаровни намозхонларга таништирди.

Шунингдек, вилоятнинг Оққўрғон туманига Низомиддин домла Мархумов, Ўртачирчиқ туманига Муҳаммадзокир домла Эгамбердиев, Бўка туманига Хусниддин домла Ортиқов бош имом этиб тайинланди.

Янги бош имомларнинг фаолиятига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

💻 "Сиз Дорул куфр дейишларини қабул қиласизми?"

▶️ Исроилжон домла ИСМОИЛЖОНОВ

🔗 Улашинг: @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#пайпоқ #масҳ

🎙Пайпоққа масҳ тортиш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БУҒДОЙГА ОЛДИНДАН ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади.Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муайян ўлчовдаги ҳосил учун олдиндан пул бериб, пишган вақтда маҳсулотни олишликка келишув салам савдоси дейилади. Ушбу савдонинг бир қанча шартлари бор. (https://t.me/diniysavollar/398).
Келишилган вақт келганда ваъда қилинган буғдойни бера олмагани учун саволда айтилгани каби келишув қилиш жоиз эмас. Фуқаҳолар деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради, дейишган. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт қилинмаган. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда бозорларда мавжуд бўлиши шарт дейилади. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқон билан килоси 1000 сўмдан бир тонна буғдойга келишиб, бир миллион сўм пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Шу вазиятда унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмагани каби буғдойнинг шу кундаги бозор нархида пул ҳам ололмайди, яъни, 1200 сўм бозорда бўлса, бир миллион икки юз минг сўм олиши тўғри келмайди. Бу борада фиқҳий китобларимизда мана бундай дейилган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади (яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ilm #hikmat
Mенга ҳамма илмни ёзиб юборинг
...

Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, унда: менга ҳамма илмни ёзиб юборинг деди.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу унга бундай деб жавоб хати ёздилар: Илмнинг тури кўп, лекин сен Аллоҳ таолога одамларнинг қонини тўкмаган, ўзгаларнинг молини емаган, уларнинг обрўсини тўкишдан тилингни сақлаган ва жамоат ишини ўзингга лозим тутган ҳолда йўлиқиш имкониятини қилсанг, шундай қилгин.

@diyonatli
Ўзингиздан из қолдиринг!

Эзгулик сўқмоқларида ўзингиздан из қолдиринг. Чунки бунинг охиратда ажр-мукофоти бўлади. Аллоҳнинг ҳузурида асло зое бўлмайди. Ахир Аллоҳ таоло бу ҳақда айтган-ку: “Албатта, Биз, Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз” (Ёсин сураси, 12-оят).

Сиз соясида сояланаётган дарахтни сиздан олдин кимдир эккан. Сиздан кейингилар сояланиши учун кўчат ўтказишни сиз ҳам ёдингиздан чиқарманг.

Ўзингиздан мутлақо из қолдирмаган ҳолда дунёдан кетманг. Негаки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қайсики мусулмон экин экса, ундан ейилгани у учун садақа бўлади, ўғирлангани ҳам садақа бўлади, ёввойи ҳайвонлар егани ҳам садақа бўлади, қушлар егани ҳам унга садақа бўлиб ёзилади. Ҳатто кимдир уни шикастлайдиган бўлса ҳам эккан одам учун садақа бўлади”.

Биттагина ўсимликдан минглаб тирик жонзотлар манфаатланишини билар экансиз, энди ўйлаб кўринг, боғбонлар, деҳқонлар ўзлари билмаган ҳолда қанча савобларга эришар экналар!

Ерга ҳамма учун фойдали нарса эккан одамга нақадар яхши!

Фарзандларининг, аҳли-оиласининг қалбига дин муҳаббатини эккан одамга эса ундан ҳам яхши! Ундан бахтли, ундан катта савобли одам йўқ дунёда!

Энди мана шу ерларни сақлаб қолиш учун уни қонлари, терлари билан суғорган, Аллоҳ учун тинимсиз саъй-ҳаракат қилганларни-ку қўяверасиз. Уларни Аллоҳнинг Ўзи муносиб мукофотлайди!

Бировнинг китобига ўзингиздан қўшимча варақ қўшманг, чунки ўрнига-ўрин топилганда сиздан беҳожат бўлишади.

Бугун бир дарахт экинг, эртага соясида ухлайсиз. Зотан инсоннинг қиймати туғилганидан то вафотига қадар ҳаётга қўшган ҳиссасига қараб билинади.

Номини зикр этиш билан қалблар ёришадиган ўликлар қаерда-ю, номини эсга олсанг афти-ангоринг бузиладиган тириклар қаерда?!

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Баъзи одамлар вафот этишса-да, яхшиликлари ўлмади! Яна баъзи одамлар борки, худди ўлик каби яшайдилар!”


Агар одамларга фойда берадиган бирор фикрингиз бўлса, уни албатта тақдим этинг ёки маҳоратингиз бўлса ёзма услубдами, шеърий услубдами баён этинг. Эҳтимол китоб ёзиб ўзингиздан из қолдирарсиз! Иқтидорингизни ҳижолатчилик ёки қўрқув сингари айрим омиллар сабаб юзага чиқара олмаётган бўлсангиз, ўз номингизни келажакда ёзилажак тарихдан ўчираётгандек, бу умматни бунёд этиш учун ўз ғишингизни қўйишдан бахиллик қилаётгандек бўласиз. Шундай экан маҳоратингиз бор ишни албатта бажаринг!

“Метин қоялар” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2