Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.38K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ilm #hikmat
Mенга ҳамма илмни ёзиб юборинг
...

Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, унда: менга ҳамма илмни ёзиб юборинг деди.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу унга бундай деб жавоб хати ёздилар: Илмнинг тури кўп, лекин сен Аллоҳ таолога одамларнинг қонини тўкмаган, ўзгаларнинг молини емаган, уларнинг обрўсини тўкишдан тилингни сақлаган ва жамоат ишини ўзингга лозим тутган ҳолда йўлиқиш имкониятини қилсанг, шундай қилгин.

@diyonatli
#ilm_hikmat_olim_savob
🌱КИМ ВАФОТИДАН СЎНГ АМАЛИ ТЎХТАМАСЛИГИНИ ХОҲЛАСА

Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким вафот этганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин (таълим берсин)"


☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар (Имом Термизий ривояти).

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#kun_hikmati
🌸 МУЛОЙИМЛИК – ИЛМНИНГ ОТАСИ...

🗣Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Ҳилм – илмнинг вазири. Мулойимлик – илмнинг отаси. Тавозеъ эса илмнинг либосидир”.

⏺Ҳилм – қийинчиликларга сабрли ва матонатли бўлиб, ғазабни ичга ютиш, одамлар билан муомалада юмшоқ бўлишдир. Бунинг акси – ғазаб, жиззакилик ва сержаҳлликдир.

⏺Мулойимлик – юмшоқлик, оғир-босиқлик билан муомала қилиш. Унинг акси – дағаллик, қўполлик, бағритошлик, қўрсликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўрадир”, деганлар.

⏺Тавозеъ – ўзини катта тутмаслик. Бунинг акси – такаббурлик, ўзини катта санаш, ғурурланиш.


#hilm #ilm #muloyimlik

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#kun_hikmati
🖥 ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ЎЗ ЗАМОНАСИНИНГ ИЛМИНИ ЎРГАТИНГЛАР...

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: "Фарзандларингизга ўз замонасининг илмини ўргатинглар, чунки улар ўша замон учун яртилганлар", деганлар.


#ilm #farzand #zamon

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kun_hikmati
🫥 Agar ilmning surati bo‘lganida...

Hasan Basriy aytadilar:
“Agar ilmning surati bo‘lganida. Quyoshdan, oydan, yulduzu osmondan ham chiroyli bo‘lardi”.

#hikmat #ilm

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1🕊1
#kun_hikmati
✅ ИЛМНИНГ 12 ФОЙДАСИ

1⃣. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади.
2⃣. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
3⃣. Илм талаб қилиш ибодатдир.
4⃣. Илм жаннатга етиш йўлидир.
5⃣. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
6⃣. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади.
7⃣. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
8⃣. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
9⃣. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
1⃣0⃣. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
1⃣1⃣. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
1⃣2⃣. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.


#ilm #foyda

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❔ РАМАЗОН ОЙИ НЕЧА КУН БЎЛАДИ?

🌍 ...Милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охиратга риҳлат қилгунларига қадар тўққиз йил Рамазон рўзасини тутганлар. Шулардан аксарида Рамазон ойи йигирма тўққиз кунлик, озроғида ўттиз кунлик бўлган. Бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда зикр қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида 29 кун тутган рўзамиз 30 кун тутганимиздан кўпроқ эди” (Имом Аҳмад ривояти).


💬 Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

📌
Шунга кўра, ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бундай дейиш саҳиҳ ҳадислар ва уламолар ижмоси (иттифоқи)га зиддир.


✅Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...

⚡️ БАТАФСИЛ

📝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

#ramazon #kun #oy #ilm
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#kun_hikmati
📖 Илм олиш дунё лаззатларидан биридир...

💬 Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илм олиш дунё лаззатларидан биридир. Агар унга амал қилинса, охират лаззатига айланади".


#ilm #dunyo #lazzat #kitob

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#quron #Alloh #ilm
🤲 Аллоҳ сизга илм берадир...

📖 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир" (Бақара сураси, 282-оят).

💬Уламолар айтадилар: "Ким билган нарсасига амал қилса, Аллоҳ таоло уни билмаган нарсаларини билишга етказади".

💬 Ўтган солиҳлар бундай деганлар: "Илм амални қўллаб-қувватлайди, олқишлайди, хурсанд бўлади. Агар унга ижобат қилса, (яъни, илмга амал қилинса) у қоим бўлади, қолади. Ундай бўлмаса, кетиб қолади".

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🗣 Яхшиликлар ёмонликларни кетказади

    📖  Кавсар нима эканини биласизми?

    🌴 Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
#ilm #oyat #hikmat

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: "Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва подшоликдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У зот илмни ихтиёр қилдилар. Натижада унга мол билан подшоҳлик ҳам қўшиб берилди".

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
#ilm

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: "Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва подшоликдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У зот илмни ихтиёр қилдилар. Натижада унга мол билан подшоҳлик ҳам қўшиб берилди".

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#ilm #Quron

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ

Шайх 15 ёшида (1970 йиллар) Қуръон илмини мукаммал эгаллаш учун Ҳомс шаҳри олими Шайх Абдулазиз Уюн ас-Суддан дарс олишни мақсад қилади. Бироқ устоз жуда банд ва талабчан эди.

У ёш Айманга фақат бир шарт билан дарс беришини айтади: "Агар илм истасанг, ҳар куни тонг отмасдан, бомдод намозидан олдин, соат 3:30 да уйимга келасан!".

Бу шартга чидаш кўпчилик учун имконсиз эди. Аммо Айман Сувайднинг Қуръонга бўлган муҳаббати устун келди. У йиллар давомида, қишнинг қаҳратон совуқларида ҳам тунда туриб, устозининг олдига борди. Ташқарида навбат кутиб, Қуръони каримни тўлиқ у зотга ўқиб топширди ва энг олий ижозаларни қўлга киритди.

Саҳар соат 3 даги ўша машаққатли қадамлар Айман Сувайдни бутун дунё танийдиган, миллионлаб инсонларга тажвидни ўргатадиган улуғ устоз даражасига кўтарди.

Афсуски биз эса баъзан иссиқ уйда ҳам илм олишга эринамиз... Машаққатсиз муваффақият бўлмайди. Аллоҳ барчамизни илм йўлида собитқадам қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2