Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.38K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#taskin

📖 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ТАСАЛЛИ БЕРГАН ОЯТ

🌙 Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзлари йиғлаб ўтирардилар. Шу пайт Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди...

#taskin #qalb #sura #oyat #Rasululloh

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #oyat
📖 КИМ ИККИ ОЯТНИ ЎҚИСА

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

💬 Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида: “Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади. Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечани ибодат билан бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади”, дейишган.

💬Бошқа бир қавлда: “Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга кифоя қилинади”, дейилган.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    🔥 Дажжол фитнасидан сақландингизми?

    📿 Расулуллоҳ ﷺ васила қилганмилар?

    📚 Талабага хизмат - Аллоҳга ибодат қилиш
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#oyat #iymon #jannat #duo #tavba

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ 8 ВАЪДАСИ

«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)

1. Аллоҳни ёд этганни Аллоҳ ёд этади.

«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)

2. Аллоҳ эзгу амаллар қилганларни жаннат ва остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлари билан мукофотлайди.

«Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир» (Бақара, 25)

3. Аллоҳ дуо қилувчининг дуосини қабул этади.

Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди (Ғофир, 60)

4. Аллоҳ шукр қилувчига неъматларини янада зиёда қилади.

«Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим, 7).

5. Аллоҳ тавба қилувчи бандасининг гуноҳларини кечиради.

«Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол, 33).

6. Аллоҳ таваккул қилувчи бандасини шайтон ва унинг ёмонликларидан сақлайди.

«Албатта, имон келтирган ва фақат Парвардигорига таваккул қиладиганлар устидан у (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир» (Наҳл, 99).

7. Аллоҳ икки дунёда ҳам мўмин-мусулмонларни Ўзи қўллайди.

«Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир, 51).

8. Аллоҳ солиҳ амаллар қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират этиб, уларни Ўзи мукофотлайди.

«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз» (Анкабут, 7)

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун хабардор қилдик» (Каҳф, 21)

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1

#ilm #oyat #hikmat

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: "Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва подшоликдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У зот илмни ихтиёр қилдилар. Натижада унга мол билан подшоҳлик ҳам қўшиб берилди".

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3