Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
OTA NIDOSI
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
#jannat_darvozasi

🌙 ОТА НИДОСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(кўзларни ёшлатган қисса😢)

@diyonatli
❤1👍1
#mutolaa #hadis #jannat #dozax
📚 БИР ҲАДИС ШАРҲИ: ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ЖУДА ЯҚИН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жаннат сизларнинг ҳар бирингизга кавушининг боғичидан ҳам яқинроқдир, дўзах ҳам худди шундай” (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ: Ушбу ҳадисда озгина бўлсада, яхшилик қилиб қолишга тарғиб ва озгина бўлсада, ҳам ёмонлик қилишдан қайтариш бор. Чунки тоат-ибодат инсонни жаннатга яқинлаштиради, гуноҳ-маъсият эса, уни дўзахга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло айтади: “Ким бир зарра миқдорича яхшилик қилса, уни кўради. Ким бир зарра миқдорича ёмонлик қилса, уни ҳам кўради” (Залзала сураси, 7-8-оятлар).

📝 Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔴 Асло таслим бўлманг!

☪️ "Китоблар фарзанди" бўлган олим

❔Ибодатга сарф қилинган пул қачон исроф ҳисобланади?

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#mutolaa #jannat
🌴 ЖАННАТНИНГ ДАРАХТЛАРИ

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

💬 Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтдилар.

▫️Иброҳим алайҳиссалом: "Эй Жаброил, ёнингиздаги бу ким?" деб сўрадилар.

▫️Жаброил алайҳиссалом: "Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир", деб жавоб бердилар.

▫️Шунда Иброҳим алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Умматингизга буюринг, жаннат дарахтларини кўп эксинлар. Зеро, жаннатнинг тупроғи унумдор ва ери жуда кенг", дедилар.

▫️Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Жаннатнинг дарахтлари қайси?" деб сўрадилар.

▫️Иброҳим алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимаси, деб жавоб бердилар.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩

    🤲 Таровеҳ намози: ўқилиши, нияти, тасбеҳи ва фазилатлари

    ❔ Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?

    🎁 Рўзанинг бир куни учун бериладиган мукофот
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#oyat #iymon #jannat #duo #tavba

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ 8 ВАЪДАСИ

«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)

1. Аллоҳни ёд этганни Аллоҳ ёд этади.

«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)

2. Аллоҳ эзгу амаллар қилганларни жаннат ва остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлари билан мукофотлайди.

«Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир» (Бақара, 25)

3. Аллоҳ дуо қилувчининг дуосини қабул этади.

Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди (Ғофир, 60)

4. Аллоҳ шукр қилувчига неъматларини янада зиёда қилади.

«Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим, 7).

5. Аллоҳ тавба қилувчи бандасининг гуноҳларини кечиради.

«Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол, 33).

6. Аллоҳ таваккул қилувчи бандасини шайтон ва унинг ёмонликларидан сақлайди.

«Албатта, имон келтирган ва фақат Парвардигорига таваккул қиладиганлар устидан у (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир» (Наҳл, 99).

7. Аллоҳ икки дунёда ҳам мўмин-мусулмонларни Ўзи қўллайди.

«Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир, 51).

8. Аллоҳ солиҳ амаллар қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират этиб, уларни Ўзи мукофотлайди.

«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз» (Анкабут, 7)

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун хабардор қилдик» (Каҳф, 21)

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1