#mutolaa #shifo #hadis
🤲 АЛЛОҲДАН СЕНГА ШИФО БЕРИШИНИ СЎРАЙМАН
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта ушбу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, бу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди», деганлар (Имом Термизий ривояти).
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
📖 Сура бошида “бисмиллаҳ” айтиш
🧎♂️ Ташвишларни намоз билан енгишнинг уч босқичи
🎙 Уламолар ҳақида яхши гумонда бўлиш
@diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот қуйидаги дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар:
أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
«Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллох таолодан сенга шифо беришини сўрайман» (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта ушбу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, бу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди», деганлар (Имом Термизий ривояти).
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
#hadis #juma #quyosh #kun
🌞 Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир...
〰 〰 〰 〰 〰 〰
🌱Ким вафотидан сўнг амали тўхтамаслигини хоҳласа
@diyonatli
🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур", дедилар (Имом Термизий ривояти).
🌱Ким вафотидан сўнг амали тўхтамаслигини хоҳласа
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#duo #hadis #himoya
🤲 ШАЙТОНДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОСИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
📚 Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🪶 Қаламлар кўтарилди, саҳифалар қуриди
🌹 Совчилик
🦶 Кечаси кўчада юришнинг зарарлари
@diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:
أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الكَرِيْمِ وَسُلْطَانِهِ القَديمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ
«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади» (Абу Довуд ривояти).
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis_tashvish_yengillik
ДУНЁ ВА ОХИРАТДАГИ ЕНГИЛЛИК
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради" (Имом Муслим ривояти).

#kundalik_odoblar #duo
🤲 Shunday duo qilsangiz, Alloh albatta ijobat etadi
🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi.
#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka
🌐@diyonatli
🤲 Shunday duo qilsangiz, Alloh albatta ijobat etadi
🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi.
#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka
🌐@diyonatli
👍1🕊1
#hadis #rizq #umr #xursand
🎉Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🤝 Унаштиришлик - уйланиш ва эр‑хотин бўлиш эмас!
🔍 Фарзандингиз кийинишда кимга тақлид қиляпти?
⚡️ Ҳақни тан олмаган - мутаассибдир
@diyonatli
🎉Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса...
☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин)” (Имом Бухорий, имом Термизий ривояти).
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🤝 Унаштиришлик - уйланиш ва эр‑хотин бўлиш эмас!
🔍 Фарзандингиз кийинишда кимга тақлид қиляпти?
⚡️ Ҳақни тан олмаган - мутаассибдир
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.
#juma #salovat #duo
@diyonatli
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.
#juma #salovat #duo
@diyonatli
🕊3
#hadis
Кавсар нима эканини биласизми?
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар. Биз: "Сизни нима кулдирди, ё Аллоҳнинг Расули?", дедик. "Менга ҳозиргина бир сура туширилди", деб: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар" сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: "Кавсар нималигини биласизларми?" дедилар. "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. "У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича".

👍4🕊1
#mutolaa #hadis #jannat #dozax
📚 БИР ҲАДИС ШАРҲИ: ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ЖУДА ЯҚИН
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Шарҳ: Ушбу ҳадисда озгина бўлсада, яхшилик қилиб қолишга тарғиб ва озгина бўлсада, ҳам ёмонлик қилишдан қайтариш бор. Чунки тоат-ибодат инсонни жаннатга яқинлаштиради, гуноҳ-маъсият эса, уни дўзахга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло айтади: “Ким бир зарра миқдорича яхшилик қилса, уни кўради. Ким бир зарра миқдорича ёмонлик қилса, уни ҳам кўради” (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
📝 Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🔴 Асло таслим бўлманг!
☪️ "Китоблар фарзанди" бўлган олим
❔Ибодатга сарф қилинган пул қачон исроф ҳисобланади?
@diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жаннат сизларнинг ҳар бирингизга кавушининг боғичидан ҳам яқинроқдир, дўзах ҳам худди шундай” (Имом Бухорий ривояти).
Шарҳ: Ушбу ҳадисда озгина бўлсада, яхшилик қилиб қолишга тарғиб ва озгина бўлсада, ҳам ёмонлик қилишдан қайтариш бор. Чунки тоат-ибодат инсонни жаннатга яқинлаштиради, гуноҳ-маъсият эса, уни дўзахга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло айтади: “Ким бир зарра миқдорича яхшилик қилса, уни кўради. Ким бир зарра миқдорича ёмонлик қилса, уни ҳам кўради” (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
📝 Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси
❔Ибодатга сарф қилинган пул қачон исроф ҳисобланади?
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#mutolaa #hadis #zikr #duo
📿 ҲАР КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
💬 Маъноси: Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🌏 Кўзингдан парда олиб ташланганида
☝️ Аллоҳим ожизлигимизга назар сол
🌙 Мазҳаб – бу умматдир
@diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🌙 Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш»,
дедилар
(Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
«Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар»
(Термизий ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади»,
дедилар
(Термизий ривояти).
Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар»
(Термизий ривояти).
🌏 Кўзингдан парда олиб ташланганида
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.
#juma #salovat #duo
@diyonatli
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
#juma #salovat #duo
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🌙 Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
📝 Даврон НУРМУҲАММАД
#mutolaa #saharlik #ramazon #hadis
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis #duo #namoz
🤲 НАМОЗ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
📖 Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔠 🅰️ 🔠 🔠 🔠 🔠 🅰️ 🔠
🤝 Беморни зиёрат қилиш фазилати...
🤲 Аллоҳим, ғам ва хафачиликларни кетказ
🤲 Аллоҳ расулуллоҳ ﷺ га ўргатган дуони биласизми?
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
@diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
📿 Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ🗣 «Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.💬 Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман (Ибн Сунний ривояти).
🤲 Аллоҳим, ғам ва хафачиликларни кетказ
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis
📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга ётсалар: “Аллоҳим бандаларингни жамлайдиган кунда бизни азобингдан асра”, дер эдилар ва ўнг қўлларини ёноқларининг остига қўярдилар”.

Ризқни кенг, умрни узун қилувчи амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
@diyonatli
Ризқни кенг, умрни узун қилувчи амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis
📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларининг олдига чиқиб: “Роббингиз нима деганини билдингизми?” дедилар. Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчироқ”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло: “Иззатимга қасамки, агар банда намозни ўз вақтида адо этса жаннатга киритаман, агар ўз вақтидан бошқа вақтда адо этса хоҳласам раҳм қиламан, хоҳласам азоблайман”, деди”, дедилар”.

#hadis #kenglik #ashuro
🌙 ҲАДИСДАГИ КЕНГЛИКДАН МУРОД НИМА?
❔ 1737-САВОЛ: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти). Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️
🟢 Фазилатлар мужассам кун
✅ Ашуро куни бажариладиган 2 амал
🌙 Муҳаррам ойи фазилати
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati #hadis
🌙 Мавзу: БИР ҲАДИС ШАРҲИ
🎤 Жамолиддин домла Азимов – Учтепа тумани “Абдулҳамид ҳожи” масжиди имом хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#duo #hadis #sunnat
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ДУОЛАРИДАН
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука минал хойри куллиҳии ъаажилиҳи ва аажилиҳи, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.
Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи, ъаажилиҳии ва аажилиҳии, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.
Маъноси: Аллоҳим Сендан барча яхшиликларни сўрайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган (дунёдаги) ва кейинроқ келадиган (охиратдаги) барча яхшиликларни.
Сендан барча ёмонликлардан паноҳ тилайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган ва кейинроқ келадиган барча ёмонликлардан.