Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#sunnat

Суннатдаги илмий мўъжизалар

💧Тик туриб сув ичманг!

ҲАДИС:
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривояти).
ФОЙДА: Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сув ўтириб ичилса аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир".

🌐@diyonatli
#eslatma #ashuro #roza #sunnat
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:11
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03

🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🗓 11 Муҳаррам - 6 июль - якшанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:13
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🗣
  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлар
ининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг:

▶️
БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ


🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #ashuro #roza #sunnat
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:11
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03

🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🗓 11 Муҳаррам - 6 июль - якшанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:13
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🗣
  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлар
ининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг:

▶️
БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ


🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🕊1
#duo #zikr #sunnat

УНУТИЛГАН СУННАТ: ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН

Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай", деди.

У зот алайҳиссалом: "Ўн марта тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ"), ўн марта таҳмийд ("Алҳамдулиллаҳ") ва ўн марта такбир ("Аллоҳу акбар") айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло: "ҳақиқатда амалга оширдим", "ҳақиқатда амалга оширдим", деб айтади", дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).

Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.

Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, "Субҳаналлоҳ" ва "Алҳамдулиллаҳ" дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#duo #hadis #sunnat

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ДУОЛАРИДАН

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука минал хойри куллиҳии ъаажилиҳи ва аажилиҳи, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи, ъаажилиҳии ва аажилиҳии, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Маъноси: Аллоҳим Сендан барча яхшиликларни сўрайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган (дунёдаги) ва кейинроқ келадиган (охиратдаги) барча яхшиликларни.

Сендан барча ёмонликлардан паноҳ тилайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган ва кейинроқ келадиган барча ёмонликлардан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli