Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#zikr

Аллоҳим, неъматларинг ва офиятда бардавом қил

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отганида:

اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ

"Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафиятин ва ситрин фаатимма ниъматака ъалайя ва ъафиятака ва сатрока фиддуня вал ахироҳ"
, деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради", дедилар (Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишимни мукаммал қил.

🌐 @diyonatli
👍5🎉1
#mutolaa #hadis #zikr #duo
📿ҲАР КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🌙Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).

💬 Маъноси: Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш»,
дедилар
(Термизий ва Ибн Можа ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
«Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар»
(Термизий ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади»,
дедилар
(Термизий ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар»
(Термизий ривояти).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     🌏 Кўзингдан парда олиб ташланганида

☝️ Аллоҳим ожизлигимизга назар сол

    🌙 Мазҳаб – бу умматдир

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#juma #salavot #zikr
🌙 ЖУМА КУНИ САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤔 Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

☁️ Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди.
Мен ундан сўрадим:
⏺ - Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

⏺ - Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
⏺- Нима сабабдан?
⏺- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

🗣Жума куни салавотни кўпайтиринг!

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#mutolaa #zikr #arsh
🟢ИСМИНГИЗ АРШДА ЗИКР ЭТИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 “Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

☝️ “Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.


Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради».


Даврон НУРМУҲАММАД

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз

    ❔  Керакли масаланинг жавоби

📝 Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#mutolaa #hadis #zikr #duo
📿ҲАР КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🌙Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).

💬 Маъноси: Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш»,
дедилар
(Термизий ва Ибн Можа ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
«Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар»
(Термизий ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади»,
дедилар
(Термизий ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар»
(Термизий ривояти).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     🌏 Кўзингдан парда олиб ташланганида

☝️ Аллоҳим ожизлигимизга назар сол

    🌙 Мазҳаб – бу умматдир


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🎉1
🤲 РАМАЗОН ЗИКР ВА ДУОЛАРИ

Солиҳлар рамазон ойида қуйидаги зикрларни кўп айтардилар:

1. "Лаа илаҳаа иллаллоҳу ва настағфируллоҳ”.

2. "Насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".

3. "Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу, астағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".


📿"Рамазон ойида бир марта тасбеҳ айтиш бошқа ойлардаги мингта тасбеҳдан афзалдир" (Ибн Абу Дунё. “Фазоилу Рамазон”).

#zikr #ramazon #tasbeh #duo

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#zikr

1 кунда 100 марта истиғфор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, мен бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман", дедилар (Имом Муслим ривояти).

@diyonatli
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#baroat #shabon #duo #tahlil #zikr

🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...


🌘 Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади.

🔔 Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 2-февраль душанба кунидан 3-февраль сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда.

▶️ Full HD

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3❤‍🔥1
#duo #zikr #sunnat

УНУТИЛГАН СУННАТ: ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН

Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай", деди.

У зот алайҳиссалом: "Ўн марта тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ"), ўн марта таҳмийд ("Алҳамдулиллаҳ") ва ўн марта такбир ("Аллоҳу акбар") айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло: "ҳақиқатда амалга оширдим", "ҳақиқатда амалга оширдим", деб айтади", дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).

Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.

Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, "Субҳаналлоҳ" ва "Алҳамдулиллаҳ" дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr #subhanalloh #alhamdulillah

ОСОН, АММО КЎПЧИЛИК ҚИЛА ОЛМАЙДИГАН АМАЛ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

Биринчиси,
ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

Иккинчиси, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤6🥰2