Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.38K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#mutolaa #jannat
🌴 ЖАННАТНИНГ ДАРАХТЛАРИ

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

💬 Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтдилар.

▫️Иброҳим алайҳиссалом: "Эй Жаброил, ёнингиздаги бу ким?" деб сўрадилар.

▫️Жаброил алайҳиссалом: "Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир", деб жавоб бердилар.

▫️Шунда Иброҳим алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Умматингизга буюринг, жаннат дарахтларини кўп эксинлар. Зеро, жаннатнинг тупроғи унумдор ва ери жуда кенг", дедилар.

▫️Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Жаннатнинг дарахтлари қайси?" деб сўрадилар.

▫️Иброҳим алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимаси, деб жавоб бердилар.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩

    🤲 Таровеҳ намози: ўқилиши, нияти, тасбеҳи ва фазилатлари

    ❔ Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?

    🎁 Рўзанинг бир куни учун бериладиган мукофот
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#mutolaa #solihlar_hayoti #qissa
🖼 МОЛИК ИБН ДИНОР ВА ҒОРДАГИ КИШИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🐦‍⬛️ Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: «Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак» дедим-да, унинг ортидан эргашдим. Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: «Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?» деб сўрадим.

💬 У: «Мен ҳожиларданман. Ўғрилар менинг молимни, нарсаларимни олиб, ўзимни эса, кўриб турганингиздек, шу ерга боғлаб қўйишди. Бир неча кун очликка чидадим. Кейин Роббимга қалбим билан юзланиб: «Эй Ўзининг азиз Китобида: «Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат этадиган ва ёмонликни аритадиган» Зот! (Намл сураси, 62-оят). Мен ноилож қолдим. Менга раҳм қил!» деб дуо қилдим. Шу пайт Аллоҳ мана шу қарғани менинг олдимга таом билан юборди» дея жавоб берди.

🌳 Кейин мен уни арқондан ечдим. Иккимиз юриб-юриб, чанқадик. Ёнимизда сув йўқ эди. Саҳрога яхшилаб разм солдик ва бир қудуқни кўрдик. Қудуқ устида бир тўда оҳулар турарди. Дарҳол қудуқ олдига яқинлашдик. Оҳулар нарироққа қочиб, бир четда тўхтади. Қудуққа етиб бориб, қарасак, сув қудуқнинг тубида экан. Ҳаракат қилиб, сувидан олдик, ичдик. Кейин мен оҳуларга ҳам сув олиб чиқмагунимча бу ердан жилмайман, деб қасд қилдим. Шеригим иккаламиз қудуқнинг ёнидан бир жойни кавлаб, ўша жойга қудуқдан сув олиб, тўлдирдик. Иш битгач, қудуқ ёнидан узоқлашдик. Бизнинг узоқлашганимизни кўриб, оҳулар қудуқ ёнига кела бошлади. Келиб, ҳалиги сувдан ичиб, барчасининг чанқоғи босилди. Шу пайт менга: “Эй Молик, шеригинг бизга дуо қилиб, қалби ва нафси ила бизга юзланган эди, биз унинг дуосини ижобат қилиб, унга таом бердик, арқондан ечдик ва суғордик. Оҳулар ҳам бизга таваккул қилган эди, уларни ҳам суғордик» деган овозни эшитдим».

📖 Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    ❔ Ташвишларни ўзинг билан олиб кетасанми?

    🧎‍♂️ Намоздаги шайтон васвасасидан қандай қутулиш мумкин?

    📖 Қуръон тиловати учун тил қандай покланади?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa
🖼 ТАҚҚОСЛАМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


⚡️ Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.

✅ Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.

🔍 Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ, камбағалроқ, илмсизроқ ўзимни.

💬 Шу билан бирга, содда, беғубор, самимий, ишонувчан, қалби софроқ, ҳиммати баландроқ, ўзимни.

😢Озгина гуноҳига ҳам сиқиладиган юрагимни.

🌍 Иштиёқи баланд, келажакдан катта нарсалар кутган, оламни ўзгартирмоқчи бўлган, оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани.

📖 Сўраса чин қалбдан сўрайдиган, ўқиса таъсирланадиган ўзимни.

⏳ Мен ўзимни ўзим билан солиштираман. Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни ҳам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди ҳеч қачон ҳис қилолмаслигимни ҳам биламан. Шу мени қайғуга солади...

📖 Ориф Таскиннинг «Муҳрланган дардлар» китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    🌐 Эътиқод остонасидаги “троя оти”

    🌹 Аллоҳнинг омонатлари

    ☪️ Абу Бакр ва Али розияллоҳу анҳум диалоги
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥1😢1
#mutolaa #oyat
📖 КИМ ИККИ ОЯТНИ ЎҚИСА

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).


💬 Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида: “Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади. Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечани ибодат билан бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади”, дейишган.

💬Бошқа бир қавлда: “Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга кифоя қилинади”, дейилган.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    🔥 Дажжол фитнасидан сақландингизми?

    📿 Расулуллоҳ ﷺ васила қилганмилар?

    📚 Талабага хизмат - Аллоҳга ибодат қилиш
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#mutolaa
✅УЛАР 6 НАРСАДАН МАҲРУМ БЎЛМАЙДИЛАР

🤝 Сиз яхши феъл-атворга эга бўлган ҳолда оилангиз, қариндош-уруғларга силаи раҳмли, ота-онангизга ва атрофингиздагиларга яхшилик қилаётган бўлсангиз...

📿 Тонгни Аллоҳга тасбеҳу ҳамд ила қарши олиб, Уни улуғлаганингиз ҳолда қош қорайтирсангиз...

🌳 Аллоҳ яратган нарсаларида гўзалликни кўришга иштиёқманд бўлсангиз...

🌐 Яралмишларнинг бари Аллоҳга тасбеҳ айтишини англаб етсангиз ва сиз бефойда нарсалар учун эмас, аксинча, буюк ишлар учун яратилган эканингизга инонсангиз...

👤Одам болаларининг хатокор эканини англаб, сизга ёмонлик қилганни афв этиш ва уларга нисбатан кенгфеъл бўлиш ҳаракатида бўлсангиз...

✅Агарда сиз манманлик, мансабпарастлик ва адоватдан нажотга эришган бўлсангиз ва айтиб ўтилмаган ўнлаб ижобий хислатлар сизда топилса, демак, сиз Аллоҳнинг ҳикматини тушуниб етишга, У Зотга яқинлашишга, Уни яхши кўриб, Унга шукр қилишга қодир кишига айланибсиз.

🤲 Аллоҳ сизни бошқалардан афзал ва мукаррам қилган, мақсадларингизга эриштирган. Шу тариқа сиз инсон Аллоҳнинг ердаги халифаси эканлигини тушуниб етасиз ва Аллоҳнинг мухлис бандалари қаторидан ўрин олишга тайёр бўлиб борасиз.

📚 Ҳакимлардан бири айтади: “Ким олтита нарса билан ризқланса, бошқа бир олтитадан маҳрум бўлмайди:


1⃣. Кимга шукр қилиш насиб қилса, зиёдаликдан маҳрум бўлмайди.
Зеро, Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида: «...Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир», дейди.

2⃣. Кимга сабр қилиш насиб этса, савобдан маҳрум бўлмайди.
«...Албатта, сабр қилгувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур»[1].

3⃣. Ким тавба билан ризқланса, қабулдан маҳрум бўлмайди.
Бундай дейилишига сабаб шуки, Аллоҳ таоло: «У бандаларидан тавбани қабул қиладиган...»[2], деган.

4⃣. Ким истиғфор билан ризқланса, мағфиратдан бенасиб бўлмайди.
Чунки Аллоҳ таоло айтади: «...Мен дедимки: “Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта мағфиратли бўлган Зотдир”»[3].

5⃣. Дуо ила ризқланган киши ижобатдан маҳрум қилинмайди.
Зеро, Аллоҳ таоло Ғофир сурасининг 60-оятида айтади: «...Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!..».

6⃣. Ким эҳсон қилса, ўрни тўлдирилмай қолмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Сабаъ сурасининг 39-оятида: «...Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур...», дея марҳамат қилади.

🪶 Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.


[1] Зумар сураси, 10-оят.
[2] Шууро сураси, 25-оят.
[3] Нуҳ сураси, 10-оят.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    💎 Дунёдаги энг қиммат нарса

    💯 Ҳимматли иродали шахслар

    ☑️ Ҳадисда қандай эркаклар назарда тутилган?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
📢 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ БОШЛАНДИ, БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

📅 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446-йил
Зулҳижжа ойининг 1 куни  2025-йил 28-май чоршанба кунига
тўғри келмоқда.


🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

❔Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🗣
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”,
деганлар
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).


🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

❔ Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар
(Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар:
"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр"
(Имом Термизий ривояти).


#zulhijja #xabar #mutolaa
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
#mutolaa #yaxshi #amal #fikr #Alloh
🤲 ЯХШИ АМАЛ ҚИЛИШ ФИКРИ АЛЛОҲНИНГ “МЕҲМОНИ”ДИР

🗣 Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ бундай дейдилар:

⏺“Қалбга, бирон яхши амални қилиб олайин, деган уй келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин, деган каби ўйлар келишини “ворид” дейдилар.

⏺“Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир мартта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши, дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир. Аллоҳ таоло сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади".

📚 “Насиҳатлар гулдастаси”дан.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🪷🔤🪷🔤🌹

    🤲  Дам шу дамдир: шукрни кечиктирманг!

    🌙 Ким ҳалолдан садақа қилса

    💳 Бойлик синов учун берилади
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #Alloh #mulk
🐪 МЕНИНГ ҚЎЛИМДА ТУРГАН, АЛЛОҲНИНГ МУЛКИ

📖 “Эй инсонлар! Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиринглар ҳамда У Зот Сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан, яъни вақтинча қўлларингизда турган, эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзгаларни қўлларига ўтиб кетадиган Аллоҳ берган мол-давлатдан инфоқ-эҳсон қилинглар! Бас, сизлардан иймон келтирган ва инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун катта ажр-мукофот бордир!” (Ҳадид сураси, 7-оят).


💬 Халифа деб таржима қилинган сўз Қуръонда “мустахлафийна” деб келади. Бу сўз луғатда ўзини ўрнига бирор кишини ўринбосар қилмоқ маъносида – эгасини ўрнига бир ишни бажарадиган кишига ишлатилади.

🗣Масалан: Мол-мулк, сиз унда мустахлафсиз, яъни у сизни қўлингизда омонат, ҳақиқий эгаси сиз эмассиз, омонатдор қўлсиз холос! Уни сизга Аллоҳ кўрсатган ўринга ишлатишингиз учунгина берилган!

💬 Бир тўда туяси бор аъробийдан сўрашди, бу туялар кимники? Аъробий гўзал жавоб берди: Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Яъни, бу Аллоҳники! Мен уни тасарруф қилишга масъулман холос.

💬 “Мустахлаф” сўзини яна ҳам кенгроқ тушунсак, мол-мулкда сиз мустахлафсиз. Сиҳат-саломатлик! Сиз унда мустахлафсиз! Уни ўзини ўрнида ишлатишингиз лозим бўлади. Жамиятда ҳар бир кишини ўз вазифаси, ўрни бор. Сизни ҳам ўз ўрнингиз, вазифангиз бор. Ночорга ёрдам бериш, кучсизни ҳимоя қилиш ҳам жамият аъзоларини вазифаларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ сизга илм берган. Сиз унда мустахлафсиз! Ўзини ўрнида ишлатишга, яхши-ёмонни эслатишга, ҳалол-ҳаромни билдиришга масъулсиз! Аллоҳни олдида жавобгарсиз!..

📂БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#mutolaa #fotiha #quran
📖 ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ШИФО ЭКАНИНИ ҚАЕРДАН БИЛДИНГ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🌙 Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб маҳаллаларидан бирига тушиб, меҳмон қилишини сўрашди. Маҳалладагилар эса уларни меҳмон қилишдан бош тортишди. Ногаҳон, ана шу маҳалла оқсоқолини бир нарса чақиб олди. Унга ҳамма нарсани қилиб кўришди, аммо фойда бермади. Баъзилар: «Ана у меҳмонларга боринглар-чи, шояд, уларда бирор нарса бўлса?» дейишди. Улар бориб: «Эй меҳмонлар жамоаси, бизнинг бошлиғимизни бир нарса чақиб олди. Ҳамма ҳаракатни қилиб кўрдик, аммо фойда бермади. Сизларда бирор нарса борми?» деб сўрашди.

💬Меҳмонлардан биттаси: «Аллоҳга қасамки, мен дам солинадиган бир дуони биламан. Лекин сизлардан бизни меҳмон қилишингизни сўраганимизда, рад этдинглар. Бизга бу дуонинг эвазига бирор нарса бермасанглар, уни айтмайман», деди. Улар бир тўда қўй беришга келишиб олишди. Шунда у саҳоба «Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни (яъни, Фотиҳа сурасини) ўқиб суфлади. Оқсоқол гўё арқон ечилганидек ҳаракатга келди. Унда бирор оғриқ қолмай юриб кетди. Кейин улар келишилган нарсани беришди. Саҳобалар: «Уни тақсимланглар», дейишган эди, дам солган киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрида сўраб, бизга бирор нарсани буюрмагунларича тақсимламанглар», деди. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, бу воқеани айтиб беришди. Шунда у зот: «Сен унинг (Фотиҳа сурасининг) шифо эканини қаердан билдинг? - дедилар, сўнгра тўғри қилибсизлар, уларни тақсимланглар. Менга ҳам улуш ажратинглар», деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб қўйдилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

✅Мана шу имом Бухорийнинг ривоятлари мукаммалроқдир.

📿 Бошқа ривоятда эса: «Фотиҳани ўқиб, туфугини тўплаб суфлаб қўйди. Сўнг ҳалиги киши тузалиб кетди», дейилади.

📖 Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

   📿 Ҳавзимда мен билан юзлашгунингизча, сабр қилинглар

    👕  Кийим ўғирлаган тош

    🍎 Масжиддаги меваларни ейишнинг ҳукми
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#mutolaa #ibrat #qissa
📚 ИМОМ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ ҲАЁТИДАН ИБРАТЛИ 10 ҚИССА

🤲 Энг кўп қандай дуо қиласиз?

Марвазий: “Энг кўп қайси дуони қиласиз?”.

Имом Аҳмад: “Аллоҳ таоло бизни одамлар ўйлаганларидек солиҳлардан қилсин ва биз ҳақимизда билмаганларини мағфират этсин”[1].

🖼 Қандай тонг оттирдингиз?

Имом Аҳмад Аллоҳдан қаттиқ қўрқарди, Унинг азоби ва иқобидан доимо хавфдан бўларди.

Кунларнинг бирида талабаларидан бири Нажийб Марвазий устозининг ҳолидан хабар олиш учун унинг олдига кириб: “Қандай тонг оттирдингиз?” деб сўради.

Имом Аҳмад лаблари титраб: “Роббиси фарз ибодатларни, Набийи суннат амалларни, фаришталар солиҳ амалларни, иблис фаҳш ишларни, ўлим фариштаси жон олишни, аҳли-аёли нафақасини талаб қилган ҳолда тонг оттирдим”...
➡️БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

   🚗  Машина ҳайдашнинг 9 одоби

   
🖼 Табиат ҳам Сизни ҳалок этмасин

    📿 Расулуллоҳ ﷺнинг семириш муаммоси ҳақидаги башоратлари
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #yaxshi #salom
🤝 СИЗ МЕНДАН ЯХШИРОҚСИЗ


📿 Бирор киши билан тортишиб қолиб, у билан алоқани узиб юбормоқчи бўлсангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “У иккисининг энг яхшиси “Салом” билан гаплашишни бошлаб юборганидир”[1] деган сўзларини ёдга олинг.


💬 Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан у кишининг ота бир укаси Муҳаммад ибнул Ҳанафийнинг орасидаги муносабатларга дарс кетади. Бўлиб ўтган ишга икки кун ўтмай Ибнул Ҳанафий Ҳусайн розияллоҳу анҳуга мактуб юборади. Мактубда шундай деб ёзилган эди: “Бизнинг отамиз бир. Бу борада бирортамиз бошқамизга фахрланмаймиз. Аммо сизнинг онангиз Фотима розияллоҳу анҳодир, сизнинг онангиз қаёқда-ю, менинг онам қаёқда. Сизни Расулуллоҳнинг ўзлари катта қилган ва тарбиялаганлар, мен эса бундайин буюк мартабадан анча пастдаман. Ушбу мактубим сизга етиб бориши билан дарҳол мен томонга шошилинг ва орани ислоҳ қилинг. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У иккисининг энг яхшиси “Салом” билан гаплашишни бошлаб юборганидир”, деганлар. Сиз мендан яхшироқсиз. Айтадиган гапим шу”.

💬Биродарини устун қўйишнинг улкан кўринишига эътибор беринг. Ибнул Ҳанафийнинг Ҳусайн розияллоҳу анҳудан аввал бу савобга эришиши мумкин эди. Лекин у киши биродари Ҳусайн розияллоҳу анҳуни ўзидан устун кўрди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг у кишидан кўра яхшироқ эканини эслатди, бу иши эса у зотнинг ўртани ислоҳ қилишга бўлган ғайрати ва ҳимматини қўзғаш учун эди. Чунки яхшилар доим яхшилик сари интиладилар...

➡️Батафсил

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Вафот этган ота-онамга қандай яхшилик қилишим мумкин?

   
🌙 Бундан ортиқ ютуқ бўлиши мумкинми?

    📿 Гуноҳларни кетказувчи 8 зикр
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #qiz_bola #nafaqa
🌸 ҚИЗ БОЛАГА ҚИЛИНГАН НАФАҚА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


💬 Одатда одамларда «Қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. «Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга оро киради», каби тушунчалар бор. Бу нотўғри фикр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт нафар қизларига қилган муомалалари билан барчага намуна кўрсатганлар.

🌙 Ушбу ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар илгари сурилган.

عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ بِنْتَانِ فَصَبَرَ عَلَى لَأْوَائِهِمَا وَنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا كَانَتْ لَهُ بِنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا الْجَنَّةُ».

Зуҳрийдан ривоят қилинади:
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва уларнинг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, уларга қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар.


📝 Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми, бировнинг уйига кетиши, келин бўлиши борлигини ўйлаб, юрак увушиб ҳам туради. Айниқса қизи кўп бўлса, бу ҳолат аниқ билинади. Ана шуларни билиб туриб ва сабр этиб, қизларини яхши тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.

💬 Айни пайтда қизларни нафақа билан таъминлаш ҳам лозим экан. Бу иш учун ҳам сабр-бардош керак бўлади.

🌸 Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ҳисобланар экан.

📖 «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    👀 Ҳар қандай қоранинг ичида оқ бор

   
🕋 Каъба калитининг тарихи

    💧 Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #mutolaa
🌙 ОЙ ТУТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

📢 Бугун 7 сентябрь куни Ер юзи аҳолиси астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин.


🇺🇿 Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 21:28га тўғри келиши кутилмоқда.

🌔 Ой тутилишида Ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат Ой соя ичида ҳаракатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади.

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "
Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оят мўъжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча намоз ўқинглар ва дуо қилинглар",
деганлар
(Имом Бухорий ривояти).


🤲 Демак, ой тутилганда ҳар бир киши ўзи ёлғиз намоз ўқиб, Аллоҳ таолога дуои хайрлар қилса Набий алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2❤‍🔥2
#mutolaa
📕 Диний идорадаги “Усмон Мусҳафи” тарихини биласизми?

🌙 Ҳукуматимизнинг 1989 йилдаги қарорига биноан “Усмон Мусҳафи” Ўзбекистон мусулмонлари идорасига берилган. Шундан буён “Усмон Мусҳафи” Диний идора кутубхона музейи – “Муйи Муборак” мадрасасида сақланиб келинмоқда. 2007 йилда ҳукуматимиз томонидан "Мўйи Муборак" мадрасаси қайтадан замонавий қилиб тўлиқ таъмирланди.


📜 Варақлар ўлчами: 53x68 см.

📖 Варақлар сони: 338 варақ.

📐 Матнлар ўлчами турлича: 33x39; 36x46; 38x46.

🗣 Маълумот ўрнида “Усмон Мусҳафи” (дунёда “Тошкент Қуръони” номи билан танилган) дунё цивилизацияси тарихидаги энг нодир манба. Муборак Қуръони карим учинчи ҳалифа ҳазрати Усмон ибн Аффон (тах. 575-656 й.) (р.а.) буйруқларига асосан VII асрда (644-648 йй.) кийик терисига Ҳижоз хатида ёзилган ва муқоваланган.


📍 “Тошкент Қуръони” – “Ҳазрати Имом” мажмуаси таркибига кирувчи “Мўйи Муборак” мадрасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси музейида сақланади.

🌙 Ислом тарихидан маълумки, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ваҳий кўчирувчи котиблари Зайд ибн Собит (615-665 й.) бошчиликларидаги саҳобалар томонидан 6 дона Қуръон нусхаси кўчирилган...


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🖼 Дунёга муҳаббат

    🌙  Жума куни садақа беришнинг фазилати

    📿 Пайғамбарлар умматининг жаннатга кириш тартиби
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #is
🤲
🌧 ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

💬Бу йил куз фасли ёғингарчиликсиз ўтаётгани, яқин кунларда ҳам ёмғир кутилмаётгани эътиборидан республикамизнинг барча масжидларида истисқо намозини ўқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

🧎‍♂️ Истисқо намозини адо этиш учун катта жамоат бўлиши эътиборидан истисқо намозини жума намози вақтида адо этиш айни муддаодир. Зеро, ривоятларда пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам жума намози вақтида истисқо дуосини ўқиганлари келтирилади.

🌙 Фиқҳий китобларимизда истисқо намозидан олдин унга руҳан тайёргарлик кўрилиши баён этилган. Жумладан, ўтган гуноҳларни ёдга олиб, унга тавба қилиш, истиғфор калимасини кўп айтиш, ўзгаларнинг ҳақини адо этиш, қарзларни узиш, ўзаро аразлашганлар бўлса ўртани ислоҳ қилиб, бир-бирларидан розилик олишлари, моддий имкониятга эга кишилар камбағал ва муҳтожларга садақа ва эҳсон тарқатишлари тавсия этилади.


📢
Демак, эртага ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади.

Намозга ният қилишда:

💬
“Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”,
дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради.


🤲 Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади.
💬 Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #tong #baraka
🖼 Куннинг барокати тонг билан

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганида оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсин, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” (Имом Бухорий ривояти).

⚡️ Батафсил

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥1💯1
#mutolaa #xabar
🗣ШВЕЦИЯ САФАРИ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРДА ЯНГИ БОСҚИЧНИ БОШЛАБ БЕРДИ

🗓 Жорий йилнинг март ойида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раҳбарлигида Ўзбекистон делегациясининг Швецияга амалга оширган сафари мамлакатимизнинг диний-маърифий соҳадаги халқаро алоқаларида янги босқични бошлаб берди, дейиш мумкин. Ушбу ташриф давомида Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлари, бағрикенглик муҳити ва миллатлараро ҳамжиҳатликка бағишланган халқаро семинар ва учрашувлар бўлиб ўтди.

🌙 Тадбирларда мамлакатимизда жаҳолатга қарши маърифатни ривожлантириш, аҳолининг диний билимини ошириш ва ёшларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🕌 Шунингдек, Стокгольмдаги масжидларда ва Швеция диний етакчилари билан учрашувлар ташкил этилди. Уларда мамлакатимиздаги масжидлар, Қуръон курслари, Фатво маркази ва диний таълим тизимидаги янгиланиш ва ютуқлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Бу эса нафақат швецияликлар, балки бошқа халқаро экспертларда ҳам катта қизиқиш уйғотди...

⚡️ Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1🐳1
#mutolaa #nafs #odob #dars #kun_hikmati
🤝 НАФС ОДОБИ ДАРС ОДОБИДАН ХАЙРЛИРОҚДИР.


📰 Изоҳ. Иброҳим Нахаъий дейди: “Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага эътибор қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илм мажлисларида беш мингдан ортиқ киши жамланарди. Шулардан беш юзтаси ҳадисларни ёзиб олар, қолганлар ҳусни одоб ва самт – салобат ва виқор ҳосил қилиш илмини ўрганардилар”.


🗣
Ибн Муборак айтади:
“биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз”.

💬 Яъни, одоб илмдан муҳимроқдир. Илми кўп бўлгани билан билганига амал қилмаса, бундай илмдан фойда йўқ. Амал илмнинг гули бўлса, меваси одобдир.

✅Шунинг учун, гарчи камроқ бўлса ҳам, натижаси амал билан тугаган илм амалсиз кўп илмдан яхшироқ. Илми кўпу одоби йўқ олимдан одамлар қочади. Негаки, унинг одобсизлиги толиби илмлар ва унинг ўртасига тўсиқ бўлади...

➡️ Батафсил


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👌1
#mutolaa #inson #sinov
🌙ҲАР БИР ИНСОН СИНОВДАДИР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🌴 Ниҳоят, Амр ибн Оснинг қалби ислом нурини кўрди. Маккадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Исломга кириш учун Мадина сари йўлга тушди. Йўлда Холид ибн Валидга учради. У ҳам Мадинага мусулмон бўлиш учун кетаётган экан. Қурайшнинг энг ақлли ва закийси ҳамда унинг бемисл қаҳрамони бир кунда Исломга киришди.

🌙Динимизнинг ажойиблигига қаранг! Шаҳарлардан олдин қалбларни фатҳ қилади. Қўрғонлардан олдин кўнгилларни эгаллайди!

🗣Амр ибн Ос масжидга бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:

💬- Эй Аллоҳнинг Расули! Қўлингизни очинг, байъат қиламан!

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини очдилар. Аммо Амр қўлини мушт қилиб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар:

💬 - Сенга нима бўлди, Амр?

💬 - Шартим бор!

💬 - Шартинг нима экан?

💬 - Менинг мағфират қилинишим!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

💬 Билмайсанми, Ислом олдинги гуноҳларни йўқотиб ташлайди! - дедилар.

🤲 Тавба янгидан исломга киришдир. Аллоҳ томон юзланинг. Гуноҳингиз ҳар қанча катта бўлмасин, афвдан умид узманг. Ширкдан кўра катта гуноҳ йўқ. Зино, ўғирлик, рибо ейиш қанчалар катта гуноҳ бўлмасин, ширкнинг олдида кичикдир. Шундай бўлса-да, мушрик агар ширкини тарк қилиб, Аллоҳга қалби билан юзланса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади. Энди осий мусулмонни кечириши унинг гуноҳлари қанчалик катта бўлмасин, албатта, лойиқ ва муносиб бўлади!


✅Инсонларнинг гуноҳлари қанчалар катта бўлмасин, Аллоҳнинг мағфирати ундан-да, каттадир!

💬
Тавбанинг учта шарти бор:


⏺
1. Дарҳол ўша гунохдан сақланиш.
⏺
2. Пушаймон бўлиб ўша гуноҳга қайтмасликка азм этиш. Агар заифлик қилиб, яна гуноҳга қайтиб қолса, яна тавба қилиш.


📿 Менинг қалбимга ўрнашиб қолган бир ҳадис бор, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мўмин банданинг вақти-вақти билан қилиб турадиган гуноҳи бўлади. Дунёдан ўтгунича ажрала олмайдиган гуноҳи бўлади. Мўмин киши синовдадир (Аллоҳ уни бало, гуноҳ ва фитналар билан синайди), у кўп тавба қилувчи бўлади, у (қилган гуноҳларини) унутувчи бўлади. Агар унга эслатилса, эслайди (яъни Аллоҳнинг азоби эслатилса, эслаб гуноҳидан қайтади)».
Имом Табароний ривоят қилган, саҳиҳ.

⏺
3. Агар бировларнинг ҳаққини еган, ерини тортиб олган ёки меросда бошқанинг улушини эгаллаб олган бўлса, уларни қайтариб тавба қилинади.


🤲 Агар бир кунда минг марта гуноҳ қилсангиз, Аллоҳга минг марта тавба қилинг. Шайтон энг кўп истайдиган нарса банданинг ноумидлигидир. Умидни узишдан сақланинг!

📖 «Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#mutolaa #baxtiyor #muvaffaqiyat
📚СИЗ МАЗЛУМА ЭКАНИНГИЗ ҲАҚИДАГИ ХАЁЛЛАРНИ ТАРК ЭТИНГ

📈 Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият томон юриш, дўстликни сақлаш ва оилада бахтиёр бўлишга ёрдам беради.

🌍 Чунки дунёқараши кенг инсон бошқаларнинг табиатларини тушунадиган, ўзгаришлар қилишга қодир, ўзини бошқалар ўрнига қўйиб кўрадиган ва вазиятларга ўз ҳолича баҳо бера оладиган инсон бўлади.

✅Дунёқараши кенг инсон турли ишларни аъло даражада тушунади, бошига бирор қийинчилик тушган ёки ўзи орзу қилган нарса амалга ошмай қолган вақтда ҳаёт табиатини, унда кам-кўстсиз маза қилиб яшаётган инсон йўқлиги ҳамда гоҳида инсон ёмон кўрган нарсасида яхшилик бўлиши ва гоҳида эса яхши кўрган нарсасида ёмонлик бўлиши мумкинлигини, яхшилик Аллоҳ ирода этган нарсада эканини яхши англайди.


⚡️ Дунёқараши кенг инсон ушбу кенг борлиқнинг бир парчаси эканини, бу борлиқнинг аламлари ва шодликларидан унга бир насиба борлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам оғир зарбалардан довдираб қолмайди. Дунёқараши тор инсон эса бу ёмонлик ёки мушкул иш унгагина етган, ўзини доим зулм қилинадиган ва унга доим ёмонлик етадиган инсон деб ҳис қилади. Дунёқараши кенг инсон эса бундай нарсаларни ҳис қилмайди, бор кучини энг яхши нарсага эришишга сарф этади ва ўзига берилган нарсага рози бўлади.


🤝 Шуъла: Бугун бахтиёр бўлинг, эртага эмас!

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
📖"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ⏳ Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади

    📕  Саратон ва сеҳрга қарши ўқиладиган оятлар

    🟢 Бир дона хантал уруғи
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🎉1