#xabar #anjuman
🤝 Илмий-амалий анжуман доирасида бир гуруҳ устоз ва ходимлар муносиб тақдирланди
⏺ Анжуманда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида илм-фанни тараққий эттириш, аждодлар меросини ўрганиш, диний таълимни ривожлантириш ва соҳага кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнунлик кайфияти ҳукм сурди.
☪️ Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида самарали фаолият юритиб, ёшларга таълим-тарбия бериш, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда динимизнинг софлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ педагог ва мударрислар меҳнати муносиб эътироф этилди.
🤝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси тақдирланган барча устоз ва ходимларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси илмий ва педагогик фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжумани доирасида соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган устозларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
⏺Тадбир давомида соҳадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари учун қуйидаги устоз ва педагоглар Фахрий ёрлиқ ҳамда Умра йўлланмалари билан мукофотланди:
Раҳматулла Умаров — Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.
Махтумқули Тошқулов — Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.
Азимхон Абдуллаев — Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.
Абдулбосит Раҳимов — Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.
Шунингдек, анжуман доирасида диний таълим тизимида намунали раҳбарлик қилган, фидокорона педагогик ва илмий-фаолият олиб борган,таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тўгаракларни самарали ташкил этишдаги алоҳида хизматлари учун яна 15 нафар раҳбар ва ўқитувчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари — телевизор, ноутбук ва планшетлар билан тақдирланди.
🤝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси тақдирланган барча устоз ва ходимларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси илмий ва педагогик фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anjuman #film
🗣 🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anjuman #film
🗣 🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👏1
#xabar #baku #turkiy_davlatlar_muftiylari
🌙 ОЗАРБАЙЖОНДА МУФТИЙЛАР АНЖУМАНИ БОШЛАНДИ
🌙 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ҳамда бошқа қардош ва хорижий давлатлар уламоларидан иборат нуфузли делегациялар иштирок этмоқда.
✅ Шунингдек, Уламолар диний-маърифий соҳадаги ана шундай ҳамкорлик бутун Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
💬 Анжуман давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🌙 Бугун, 14 сентябрь куни Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ўз ишини бошлади.
🌙 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ҳамда бошқа қардош ва хорижий давлатлар уламоларидан иборат нуфузли делегациялар иштирок этмоқда.
⏺
Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган муфтийлар ўз маърузаларида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар:
– Кенгаш қошидаги Фатво ҳайъати фаолиятини ривожлантириш, уммат учун зарур қўшма фатволар ишлаб чиқиш ва замонавий масалаларга шаръий ечим топиш;
– диний таълим муассасаларида устоз ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-услубий лойиҳаларни амалга ошириш;
– экстремизм, терроризм, такфирчилик, исломофобия ва мазҳаблараро низо қўзғаш каби таҳдидларга қарши якдил маърифий курашни кучайтириш.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #baku #turkiy_davlatlar_muftiylari
🌙 Озарбайжоннинг табаррук қадамжолари зиёрат қилинди
📍 Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.
🤲 Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🤲 Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #baku #turkiy_davlatlar_muftiylari
🌙 НУФУЗЛИ АНЖУМАН ОЗАРБАЙЖОННИНГ АҒДАМ ШАҲРИДА ЯКУНЛАНДИ
📍 Озарбайжонда бўлиб ўтган Саййид Яҳё Бокувийнинг бой маънавий меросига бағишланган халқаро илмий-амалий конференциянинг ёпилиш маросими рамзий маънога эга бўлган тарихий Ағдам шаҳрида ўтказилди. Унда туркий давлатлар, араб-мусулмон мамлакатлари диний пешволари, уламолар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
✅ Йиғилишда Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ҳам сўзга чиқиб, яқинда бўлиб ўтган Озарбайжон етакчисининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи ва имзоланган "Абадий дўстлик шартномаси" қардошлик муносабатларимизни янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🗣 Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугунги мураккаб даврда тинчлик ва ҳурлик энг бебаҳо неъмат эканини алоҳида таъкидлаб, уммат бирлиги, ҳамжиҳатлик ва диний-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш заруратига тўхталдилар. Шунингдек, давлат Раҳбарлари ўртасидаги самимий биродарлик ва олий даражадаги ўзаро ташрифлар халқларимиз тарихида янги саҳифа очганини эътироф этдилар.
🤲
Анжуман якунида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода жанобларининг таклифига биноан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилганлар ва бутун ислом уммати ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
Муфтий ҳазратлари ўз дуоларида эл-юртларимиз тинчлиги, мамлакатларимиз фаровонлиги ҳамда анжуманда кўтарилган муҳим масалалар мусулмонлар ва бутун уммат манфаати учун хизмат қилишини Ҳақ таолодан сўрадилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #baku #turkiy_davlatlar_muftiylari
🌙 ОЗАРБАЙЖОН САФАРИ ТАФСИЛОТЛАРИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #shayx #toshkent #mahorat
🌙 ШАЙХ АЙМАН СУВАЙДНИНГ ТОШКЕНТДАГИ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
💬 Соҳа вакилларининг касбий маҳоратини ошириш ва халқаро тажрибани оммалаштиришга қаратилган махсус ўқувлар давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
✅ Бугун, 28 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасида халқаро миқёсдаги тажвид устози, ўн қироат илми бўйича дунёнинг энг кўзга кўринган уламоларидан бири – доктор Шайх Айман Сувайд ҳазратларининг юртимиздаги қироат илми устозлари учун маҳорат дарслари бошланди.⏺ Ушбу махсус ўқувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг педагог-ўқитувчилари иштирок этмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – юртимиздаги тажвид муаллимларининг касбий маҳоратини ошириш ва бу борадаги илғор халқаро стандартларни юртимиз диний таълим тизимига кенг жорий қилишдир.📚 Дарслар Шайх Айман Сувайднинг 40 йиллик илмий изланишлари маҳсули бўлган ва бутун дунёда кенг оммалашган «ат-Тажвид ал-Мусоввар» (Суратли тажвид) асари асосида олиб борилмоқда.🗣 Машғулотлар тизимли ва янгича услубларда ташкил этилмоқда: куннинг биринчи ярмида олим томонидан тажвид қоидалари бўйича чуқурлаштирилган назарий билимлар ва қоидалар тушунтирилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса тингловчилар ўзлаштирган билимлари бўйича бевосита уламонинг ўзига вазифалар топширмоқда. Бу эса ҳар бир қоиданинг тўғри ва бенуқсон ўзлаштирилишини кафолатлайди.
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#xabar #muftiy #uchrashuv
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИЛАР
🇺🇿 Муфтий ҳазратлари муҳтарам меҳмонга сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан буюк алломалар юрти бўлган Ўзбекистонда Қуръони карим ва унинг таълимига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, юртимиз тажвид устозлари учун ўтказилаётган манфаатли маҳорат дарслари ва илмий суҳбатлари учун олимга алоҳида миннатдорлик изҳор этилди.
📚 Мулоқотда тажрибали устознинг ўн қироат илми бўйича жаҳонга таниқли олим сифатидаги фаолияти, хусусан, қирқ йиллик тадқиқотлари маҳсули бўлган «Ат-Тажвид ал-Мусоввар» асари ҳамда теледастурлари бутун дунё мусулмонлари қаторида юртимиз илми толиблари учун ҳам бебаҳо манба бўлиб хизмат қилаётгани эътироф қилинди.
🤝 Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида эсдалик совғалари алмашилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизда илмий сафар билан бўлиб турган Қуръон ва тажвид илмларининг йирик устози, Бутунжаҳон Қуръони каримни ёдлаш ташкилоти Илмий кенгаши раиси, доктор Шайх Айман ибн Рушдий Сувайд билан мулоқот ўтказдилар.
Ўз навбатида, Шайх Айман Сувайд Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида диний-маърифий соҳани ривожлантириш, Каломуллоҳга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва бу борадаги илмий ҳамкорликларни кўриб, жуда хурсанд бўлганини сўзлади. Маҳорат дарсларида иштирок этаётган ўзбекистонлик устоз-мударрисларнинг билим савияси ва илмий салоҳиятидан ниҳоятда мамнун бўлганини билдирди.
🤝 Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида эсдалик совғалари алмашилди.
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #shayx #toshkent #mahorat
🌙 Муфтий ҳазратларининг Шайх Айман Сувайд билан самимий мулоқотлари
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#xabar #anjuman
✅ АФҒОНИСТОНДА БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
✅ Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бошчилигидаги диний-маърифий соҳа вакилларидан иборат юртимиз делегацияси қатнашмоқда.
✅ Шунингдек, алломанинг «Фатаво ан-Навазил», «Маносик ал-ҳаж», «Мазид фий фуруъ ал-фиқҳ» ва «Кашф ал-осор» каби ноёб манбалари асрлар оша Шарқу Ғарб мадрасаларида энг ишончли қўлланма бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.
🤩 Анжуманда сўзга чиққанлар икки мамлакат халқларини боғлаб турувчи тарихий, илмий ва маънавий алоқаларни янада ривожлантириш, умумий меросни чуқур ўрганиш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
📚 Тадбир доирасида Бурҳониддин Марғиноний ҳаёти ва илмий меросига бағишлаб чоп этилган янги китоб конференция иштирокчиларига тақдим қилинди.
✨ Меҳмонлар Қобул шаҳридаги «Калимот» илмий-тадқиқот маркази, Қобул миллий музейи ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғи ва мақбарасини зиёрат қилиб, мазкур масканларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
🗣 Шу йилнинг 3–7 октябрь кунлари Афғонистоннинг Қобул шаҳрида «Имом Бурҳониддин Марғиноний илмий меросининг замонавий исломшуносликдаги ўрни ва мавқеи» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
📚
Асосий тадбирда аллома бобомиз Бурҳониддин Марғиноний умрини ислом ҳуқуқшунослиги ва фиқҳ қоидаларини пухта тизимга солишга бағишлагани алоҳида эътироф этилди. У зотнинг қаламига мансуб «Бидоят ал-мубтадий» асари, 80 жилддан ошиб тугалланмай қолган «Кифоят ал-мунтаҳий» шарҳи ҳамда 13 йил давомида сайқал бериб ёзилган шоҳ асар бўлмиш «Ал-Ҳидоя»нинг бизгача етиб келгани катта илмий ютуқ экани таъкидланди.
🇺🇿
🇦🇫
Сўнгги йилларда давлатлар раҳбарлари
саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама алоқалар ривожланаётгани, хусусан, Ўзбекистон Президенти томонидан халқаро минбарларда Афғонистонда тинч, осойишта ҳаёт барқарор топиши йўлида илгари сурилаётган ташаббуслар, Балҳ вилоятида муҳташам Имом ал-Бухорий мадрасасининг барпо этилаётгани каби хайрли ишлар тилга олинди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#xabar #safar #uchrashuv #kobul
🤝 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҒАЗНИ, МАЙДОН-ВАРДАК, БАЛХ ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ
✅ Жумладан, Ғазни, Майдон-Вардак, Балх вилоятлари раҳбарлари ҳамда Афғонистон Фанлар академияси бош директори билан расмий мулоқотларда ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Учрашувлар якунида дўстлик рамзи сифатида ўзаро эсдалик совғалари алмашилди.
🛫 Шу билан Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга сафари якунига етди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🇺🇿 🇦🇫 Кобул шаҳрида бўлиб ўтган "Имом Бурҳониддин Марғиноний илмий меросининг замонавий исломшуносликдаги ўрни ва мавқеи" мавзусида халқаро конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда илмий-маданий муассасалари раҳбарлари билан ҳам муҳим учрашувлар ўтказди.
📍
Шунингдек, мезбонлар томонидан Афғонистон Фанлар академияси кутубхонаси, Этнография музейи, Абу Райҳон Беруний, Санои Ғазни, Маҳмуд Ғазнавий, қадимий миноралар, тарихий обидалар ҳамда Мозори Шариф шаҳридаги ҳазрати Али мақбарасига зиёратлар ташкил этилди. Имом Бухорий мадрасаси қурилиши билан танишилди.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#xabar #muftiy #diniy_talim #tahlil #vazifalar
🗣 ДИНИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
✅ Мажлисда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, муфтий ўринбосарлари, тегишли бўлимлар бошлиқлари, ҳудудий бош имом-хатиблар, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар қатнашди.
📖 Шу билан бирга, жорий ўқув йилида таълим сифатини янги босқичга кўтариш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Диний таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унинг ижроси қатъий назоратга олингани айтиб ўтилди.
💬 Йиғилиш давомида фаолиятда учраётган айрим камчиликлар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди.
💬 Кун тартибидаги масалалар юзасидан профессор-ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
⏺ 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тизимдаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари жамоалари иштирокида кенгайтирилган масофавий йиғилиш бўлиб ўтди.
🌙
Муфтий ҳазратлари дастлаб Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор, устоз-мураббийларни қўллаб-қувватлаш, соҳада кечаётган ижобий ўзгаришлар ва салмоқли натижаларга тўхталдилар.
Жумладан, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, педагогларга яратилаётган шароитлар туфайли тизимнинг илмий салоҳияти муттасил ошиб бораётгани, ўқитувчиларнинг хорижий олийгоҳларда тажриба орттириш амалиёти йўлга қўйилгани ҳамда соҳа ривожига катта миқдорда маблағлар йўналтирилаётгани алоҳида эътироф этилди.
📊
Хусусан, тизимда
“Сифат индекси”
ни амалиётга татбиқ этиш, ҳар йили барча таълим даргоҳларидан педагогларни хорижга малака оширишга юбориш, 5 йиллик илмий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни республика миқёсида оммалаштириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш вазифалари юклатилди.
✅
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш якунида белгиланган вазифалар диний таълим тизимида илмий-педагогик жараёнларни янада жонлантириш, малакали диний кадрларни тайёрлаш борасида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
#xabar #tanlov #haj2027
🦺 🕋 "ҲАЖ – 2027": ЗИЁРАТЧИЛАР УЧУН НИМЧА ВА СУМКА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
⏺ I. Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
✅ 1. Танловда иштирок этиш бўйича хат;
✅ 2. Корхона гувоҳномаси ва раҳбарининг паспорт нусхаси;
✅ 3. Банкдан К-2 шаклидаги маълумотнома;
✅ 4. Эркак ва аёллар учун биттадан нимча намунаси;
✅ 5. Тижорат таклифи;
✅ 6. Корхонанинг сўнгги бир йилда банкдаги пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумот;
✅ 7. Боғланиш учун телефон номерлари;
📁 Амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарурат бўлса, қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
⏺ II. Эркаклар ва аёллар нимчаси учун қўйилган талаблар:
✅ Нимчалар 50, 52, 54, 56 ва 58 ўлчамларда тикилиши;
✅ Нимчаларнинг олди қисми тугмали бўлиши;
✅ Нимчанинг орқа юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси байроғи акс эттирилган бўлиши;
✅ Байроқнинг тепа қисмида лотин алифбосида “UZBEKISTAN” ёзуви жойлаштирилиши;
✅ Ҳар бир нимчанинг оғирлиги 190–220 грамм зичликдаги матодан тайёрланган бўлиши;
✅ Нимчалар мовий (оч кўк) рангда бўлиши;
✅ Олд қисмида учта чўнтак: икки томонда (ён чўнтаклар) ва юқори чап қисмида битта қўшимча чўнтак бўлиши лозим.
⏺ III. Қўл сумкачи учун қўйилган талаблар:
👀 Қўл сумкаларнинг эни 35-40 смгача, бўйи 25-30 смгача, қалинлиги 10 смгача бўлиши;
👀 Сумканинг олд қисмида Ўзбекистон Республикаси байроғи акс эттирилган бўлиши;
👀 Байроқнинг тепа қисмида лотин алифбосида “UZBEKISTAN” ёзуви жойлаштирилиши лозим.
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй.
Телефон: 71-240-04-75, 98-140-04-75
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ҳаж – 2027” мавсуми зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхоналар ўртасида танлов эълон қилади:
🕓
Танловда иштирок этиш истагида бўлган
корхона ва ташкилотлар
2026 йил 15 ноябрь кунига қадар
юқоридаги талаблар асосида ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари мумкин.
Телефон: 71-240-04-75, 98-140-04-75
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #til_bayrami #21oktyabr
🇺🇿 “МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВА ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ” НОМЛИ АДАБИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
📢 ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
✅ Семинар қатнашчилари вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.
✍️ Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.
💬 Илмий-амалий семинар давомида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
✅ Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.
🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
📈 Иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.
⏺ Тадбирлар якунида тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🤝 САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг бевосита халқ ичига кириб бориб ўтказаётган самимий мулоқотлари кўплаб муаммолар ечимига асос бўлмоқда. Хусусан, Хоразм сафари давомида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни сайёр қабул қилиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ва мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.
🟢 Сафар чоғида раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатибларининг Хоразм вилоятидаги ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқотлари амалга оширилди. Шунингдек, улар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги масжидларга йўл олиб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишлари ва масжидларни бошқаришдаги фаолияти билан яқиндан танишди.
🎁 Шунингдек, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🤝 САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР
📍 Жумладан, Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдипошша Юсупованинг хонадони томини ёпиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, оилага тез фурсатда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
❔ Мазкур жараёнда имомларнинг халқ билан мулоқотлари, маърифий суҳбатлари, масжидларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тозалик ва озодалик, ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳамда ҳужжатлар юритиш каби муҳим масалалар эътибор марказида бўлди. Ўрганишлар натижасида масжидлар жамоаларининг ишига ижобий баҳо берилиб, молиявий шаффофликни таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича муҳим ва амалий тавсиялар берилди.
📍 Хизмат сафарининг эътиборли жиҳатларидан бири бош имом-хатиблар вилоятнинг 13 та туман ва шаҳридаги 70 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир беморлари бор ва эътиборга ташна оилалар хонадонида бўлди. Кўнгил сўраш баробарида уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.
🎁 Шунингдек, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.
🤲 Кўрсатилган эътибор ва амалий кўмакдан кўнгли тоғдек кўтарилган ҳамюртларимиз бу хайрли ишлардан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ҳамда мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🕋 📜 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди
📍 Хоразм вилояти сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб, устоз ва талабалар билан учрашув ўтказдилар.
🗣 Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари илм олиш фазилати, вақтнинг ғаниматлиги, дин ва Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда соҳага садоқат масалаларида талаба-ёшларга гўзал ваъз-насиҳатлар қилдилар. Энг қувонарлиси, бир гуруҳ фаол, илмга чанқоқ ва қори бўлган иқтидорли талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилиши маълум қилиниб, уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
✅ Мадрасадаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар ва янги барпо этилаётган талабалар турар жойи билан яқиндан танишилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
⏺ Мулоқотда Муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар. Жумладан, диний таълим сифатини тубдан такомиллаштирилгани, янги диний таълим муассасаларининг ташкил этилгани, Тошкент ислом институтида магистратура йўлга қўйилгани, тизимдаги 50 дан ортиқ педагог-ўқитувчиларнинг илмий даражаларга (PhD ва DSc) эга бўлгани, шунингдек, етакчи хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяётгани алоҳида эътироф этилди.
🕋 Тадбир якунида Муфтий ҳазратлари томонидан диний таълим тизимини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва кўплаб малакали шогирдлар етиштиргани учун 30 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган мадраса мудири Давронбек домла Абдуқодировга “Ҳаж – 2027” йўлланмаси тантанали равишда топширилди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM