Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mustaqillik_35
#bayramga_munosib_tuhfa
#xatna_toyi
#Xorazm
Nigohlarda porlagan quvonch
📍Xorazmda 35 nafar bolaga xatna to‘yi o‘tkazildi
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
#bayramga_munosib_tuhfa
#xatna_toyi
#Xorazm
Nigohlarda porlagan quvonch
📍Xorazmda 35 nafar bolaga xatna to‘yi o‘tkazildi
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mustaqillik_35
#bayramga_munosib_tuhfa
#Xorazm
🏡Хоразмда байрам туҳфаси – янги уй топширилди!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
#bayramga_munosib_tuhfa
#Xorazm
🏡Хоразмда байрам туҳфаси – янги уй топширилди!
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1👏1
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
📢 ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
✅ Семинар қатнашчилари вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.
✍️ Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.
💬 Илмий-амалий семинар давомида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
✅ Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.
🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
📈 Иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.
⏺ Тадбирлар якунида тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino
📢 ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.
📖 Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.
💬 Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.
✅ Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди. Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.
☪️ Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб, вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
✅ Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.
🌙
Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб,
бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.
⏺
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб,
авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар.
Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.
🚗
Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🤝 САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг бевосита халқ ичига кириб бориб ўтказаётган самимий мулоқотлари кўплаб муаммолар ечимига асос бўлмоқда. Хусусан, Хоразм сафари давомида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни сайёр қабул қилиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ва мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.
🟢 Сафар чоғида раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатибларининг Хоразм вилоятидаги ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқотлари амалга оширилди. Шунингдек, улар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги масжидларга йўл олиб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишлари ва масжидларни бошқаришдаги фаолияти билан яқиндан танишди.
🎁 Шунингдек, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🤝 САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР
📍 Жумладан, Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдипошша Юсупованинг хонадони томини ёпиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, оилага тез фурсатда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
❔ Мазкур жараёнда имомларнинг халқ билан мулоқотлари, маърифий суҳбатлари, масжидларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тозалик ва озодалик, ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳамда ҳужжатлар юритиш каби муҳим масалалар эътибор марказида бўлди. Ўрганишлар натижасида масжидлар жамоаларининг ишига ижобий баҳо берилиб, молиявий шаффофликни таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича муҳим ва амалий тавсиялар берилди.
📍 Хизмат сафарининг эътиборли жиҳатларидан бири бош имом-хатиблар вилоятнинг 13 та туман ва шаҳридаги 70 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир беморлари бор ва эътиборга ташна оилалар хонадонида бўлди. Кўнгил сўраш баробарида уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.
🎁 Шунингдек, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.
🤲 Кўрсатилган эътибор ва амалий кўмакдан кўнгли тоғдек кўтарилган ҳамюртларимиз бу хайрли ишлардан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ҳамда мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🕋 📜 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди
📍 Хоразм вилояти сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб, устоз ва талабалар билан учрашув ўтказдилар.
🗣 Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари илм олиш фазилати, вақтнинг ғаниматлиги, дин ва Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда соҳага садоқат масалаларида талаба-ёшларга гўзал ваъз-насиҳатлар қилдилар. Энг қувонарлиси, бир гуруҳ фаол, илмга чанқоқ ва қори бўлган иқтидорли талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилиши маълум қилиниб, уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
✅ Мадрасадаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар ва янги барпо этилаётган талабалар турар жойи билан яқиндан танишилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
⏺ Мулоқотда Муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар. Жумладан, диний таълим сифатини тубдан такомиллаштирилгани, янги диний таълим муассасаларининг ташкил этилгани, Тошкент ислом институтида магистратура йўлга қўйилгани, тизимдаги 50 дан ортиқ педагог-ўқитувчиларнинг илмий даражаларга (PhD ва DSc) эга бўлгани, шунингдек, етакчи хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяётгани алоҳида эътироф этилди.
🕋 Тадбир якунида Муфтий ҳазратлари томонидан диний таълим тизимини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва кўплаб малакали шогирдлар етиштиргани учун 30 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган мадраса мудири Давронбек домла Абдуқодировга “Ҳаж – 2027” йўлланмаси тантанали равишда топширилди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM