#xabar #yil_imomi #tanlov #final
🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)
🗣 Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.
✍️ Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.
💬 Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)
📢 Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.
✍️ Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#yil_imomi #tanlov
📢 “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
✅ Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.
📖 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.
😄 Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
✅ Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.
🤲 Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.
🎁 Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
🗣 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🗣 Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:⏺ 1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;⏺ 2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;⏺ 3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.
🤲 Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.
🎁 Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1🎉1
#xabar #tanlov #haj2027
🦺 🕋 "ҲАЖ – 2027": ЗИЁРАТЧИЛАР УЧУН НИМЧА ВА СУМКА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
⏺ I. Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
✅ 1. Танловда иштирок этиш бўйича хат;
✅ 2. Корхона гувоҳномаси ва раҳбарининг паспорт нусхаси;
✅ 3. Банкдан К-2 шаклидаги маълумотнома;
✅ 4. Эркак ва аёллар учун биттадан нимча намунаси;
✅ 5. Тижорат таклифи;
✅ 6. Корхонанинг сўнгги бир йилда банкдаги пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумот;
✅ 7. Боғланиш учун телефон номерлари;
📁 Амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарурат бўлса, қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
⏺ II. Эркаклар ва аёллар нимчаси учун қўйилган талаблар:
✅ Нимчалар 50, 52, 54, 56 ва 58 ўлчамларда тикилиши;
✅ Нимчаларнинг олди қисми тугмали бўлиши;
✅ Нимчанинг орқа юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси байроғи акс эттирилган бўлиши;
✅ Байроқнинг тепа қисмида лотин алифбосида “UZBEKISTAN” ёзуви жойлаштирилиши;
✅ Ҳар бир нимчанинг оғирлиги 190–220 грамм зичликдаги матодан тайёрланган бўлиши;
✅ Нимчалар мовий (оч кўк) рангда бўлиши;
✅ Олд қисмида учта чўнтак: икки томонда (ён чўнтаклар) ва юқори чап қисмида битта қўшимча чўнтак бўлиши лозим.
⏺ III. Қўл сумкачи учун қўйилган талаблар:
👀 Қўл сумкаларнинг эни 35-40 смгача, бўйи 25-30 смгача, қалинлиги 10 смгача бўлиши;
👀 Сумканинг олд қисмида Ўзбекистон Республикаси байроғи акс эттирилган бўлиши;
👀 Байроқнинг тепа қисмида лотин алифбосида “UZBEKISTAN” ёзуви жойлаштирилиши лозим.
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй.
Телефон: 71-240-04-75, 98-140-04-75
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ҳаж – 2027” мавсуми зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхоналар ўртасида танлов эълон қилади:
🕓
Танловда иштирок этиш истагида бўлган
корхона ва ташкилотлар
2026 йил 15 ноябрь кунига қадар
юқоридаги талаблар асосида ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари мумкин.
Телефон: 71-240-04-75, 98-140-04-75
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1