#xabar #muftiy #uchrashuv
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИЛАР
🇺🇿 Муфтий ҳазратлари муҳтарам меҳмонга сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан буюк алломалар юрти бўлган Ўзбекистонда Қуръони карим ва унинг таълимига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, юртимиз тажвид устозлари учун ўтказилаётган манфаатли маҳорат дарслари ва илмий суҳбатлари учун олимга алоҳида миннатдорлик изҳор этилди.
📚 Мулоқотда тажрибали устознинг ўн қироат илми бўйича жаҳонга таниқли олим сифатидаги фаолияти, хусусан, қирқ йиллик тадқиқотлари маҳсули бўлган «Ат-Тажвид ал-Мусоввар» асари ҳамда теледастурлари бутун дунё мусулмонлари қаторида юртимиз илми толиблари учун ҳам бебаҳо манба бўлиб хизмат қилаётгани эътироф қилинди.
🤝 Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида эсдалик совғалари алмашилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизда илмий сафар билан бўлиб турган Қуръон ва тажвид илмларининг йирик устози, Бутунжаҳон Қуръони каримни ёдлаш ташкилоти Илмий кенгаши раиси, доктор Шайх Айман ибн Рушдий Сувайд билан мулоқот ўтказдилар.
Ўз навбатида, Шайх Айман Сувайд Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида диний-маърифий соҳани ривожлантириш, Каломуллоҳга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва бу борадаги илмий ҳамкорликларни кўриб, жуда хурсанд бўлганини сўзлади. Маҳорат дарсларида иштирок этаётган ўзбекистонлик устоз-мударрисларнинг билим савияси ва илмий салоҳиятидан ниҳоятда мамнун бўлганини билдирди.
🤝 Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида эсдалик совғалари алмашилди.
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #safar #uchrashuv #kobul
🤝 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҒАЗНИ, МАЙДОН-ВАРДАК, БАЛХ ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ
✅ Жумладан, Ғазни, Майдон-Вардак, Балх вилоятлари раҳбарлари ҳамда Афғонистон Фанлар академияси бош директори билан расмий мулоқотларда ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Учрашувлар якунида дўстлик рамзи сифатида ўзаро эсдалик совғалари алмашилди.
🛫 Шу билан Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга сафари якунига етди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🇺🇿 🇦🇫 Кобул шаҳрида бўлиб ўтган "Имом Бурҳониддин Марғиноний илмий меросининг замонавий исломшуносликдаги ўрни ва мавқеи" мавзусида халқаро конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда илмий-маданий муассасалари раҳбарлари билан ҳам муҳим учрашувлар ўтказди.
📍
Шунингдек, мезбонлар томонидан Афғонистон Фанлар академияси кутубхонаси, Этнография музейи, Абу Райҳон Беруний, Санои Ғазни, Маҳмуд Ғазнавий, қадимий миноралар, тарихий обидалар ҳамда Мозори Шариф шаҳридаги ҳазрати Али мақбарасига зиёратлар ташкил этилди. Имом Бухорий мадрасаси қурилиши билан танишилди.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1