#xabar #safar #uchrashuv #kobul
🤝 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҒАЗНИ, МАЙДОН-ВАРДАК, БАЛХ ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ
✅ Жумладан, Ғазни, Майдон-Вардак, Балх вилоятлари раҳбарлари ҳамда Афғонистон Фанлар академияси бош директори билан расмий мулоқотларда ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Учрашувлар якунида дўстлик рамзи сифатида ўзаро эсдалик совғалари алмашилди.
🛫 Шу билан Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга сафари якунига етди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🇺🇿 🇦🇫 Кобул шаҳрида бўлиб ўтган "Имом Бурҳониддин Марғиноний илмий меросининг замонавий исломшуносликдаги ўрни ва мавқеи" мавзусида халқаро конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда илмий-маданий муассасалари раҳбарлари билан ҳам муҳим учрашувлар ўтказди.
📍
Шунингдек, мезбонлар томонидан Афғонистон Фанлар академияси кутубхонаси, Этнография музейи, Абу Райҳон Беруний, Санои Ғазни, Маҳмуд Ғазнавий, қадимий миноралар, тарихий обидалар ҳамда Мозори Шариф шаҳридаги ҳазрати Али мақбарасига зиёратлар ташкил этилди. Имом Бухорий мадрасаси қурилиши билан танишилди.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1