Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#eslatma
📢 РАМАЗОН ОЙИНИНГ
ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).


🕰 Қадр кечасининг
☑️1 сонияси 23 соатдан афзал
☑️1 дақиқаси 58 кундан афзал
☑️1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
☑️1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🧎‍♂️
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар”
(Имом Бухорий ривояти).


🌙Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
⏺21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;
⏺23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;
⏺25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;
⏺27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;
⏺29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

🗣Шундай экан, рамазон ойининг охирги 10 кунлигида кўпроқ
📿 зикр ва дуо қилинг;
📖 Қуръон тиловат қилинг;
🤲 нафл намозларни ўқинг;
🌙закотингизни беринг.

🤲 Аллоҳ таолонинг мағфирати ва раҳматини сўранг.
☪️ҳар куни хайр-эҳсон қилинг;
😄фитр садақасини беринг!

🤲
Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва солиҳ амалларимизни қабул эт!


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #qadr_kerchasi #ramazon
🌙 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛИШИ МУМКИН?

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар (Имом Бухорий ривояти).


#talabalar_ijodidan

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🕌 БУГУН 1700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА ҚУРЪОНИ КАРИМ ХАТМОНАЛАРИ БЎЛАДИ

📢 Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда хушовоз қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишади.


🗣Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунёю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир.

📿
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор”
. Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар ижобат бўлади, иншо Аллоҳ.


🤲Аллоҳ таоло барчамизга Қадр кечаси, хатми Қуръон ва жамоат билан қилинадиган дуолар фазлидан баҳраманд айласин!

🗣Хатмонага марҳабо, азизлар!

🕗 Эслатма: Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#eslatma #ramazon  #qadr_kechasi

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩

    🌙 Лайлатул қадр минг ойдан афзал кеча

    🌃 Бугун рамазон ойининг — қадр кечаларидан бири

    🗣 Ғанимат меҳмон – oхирги ўн кунлик ва қадр кечаси фазилати
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ҚАДР КЕЧАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: “У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).


📖 Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган. “Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик” (Қадр сураси, 1-оят).

🧎‍♂️ Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🟢Бу кеча “...минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).

✅Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

⏺Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🌙 Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

🤲 Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

☀️ Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

🌱 Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🤲 Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي


Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”
Маъноси: “Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти).

🗣 Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤝 Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🤲 Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#eslatma #ramazon #qadr_kechasi

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АРАФА КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 5 АМАЛ

#eslatma #arafa #talabalar_ijodidan
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥1
#eslatma #ashuro #roza #sunnat
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:11
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03

🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🗓 11 Муҳаррам - 6 июль - якшанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:13
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🗣
  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлар
ининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг:

▶️
БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ


🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #ashuro #roza #sunnat
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:11
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03

🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🗓 11 Муҳаррам - 6 июль - якшанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:13
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🗣
  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлар
ининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг:

▶️
БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ


🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #mutolaa
🌙 ОЙ ТУТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

📢 Бугун 7 сентябрь куни Ер юзи аҳолиси астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин.


🇺🇿 Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 21:28га тўғри келиши кутилмоқда.

🌔 Ой тутилишида Ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат Ой соя ичида ҳаракатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади.

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "
Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оят мўъжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча намоз ўқинглар ва дуо қилинглар",
деганлар
(Имом Бухорий ривояти).


🤲 Демак, ой тутилганда ҳар бир киши ўзи ёлғиз намоз ўқиб, Аллоҳ таолога дуои хайрлар қилса Набий алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2❤‍🔥2